Лента постов канала Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati (@andpress) https://t.me/andpress Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali Facebook: fb.com/andpress Telegram: t.me/andpress YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw Instagram: instagram.com/andpressa ru https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 23 Aug 2025 10:56:53 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 23 Aug 2025 09:58:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Fri, 22 Aug 2025 22:04:11 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Fri, 22 Aug 2025 21:29:29 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Fri, 22 Aug 2025 12:44:20 +0300
Олтинкўл туманида янги қўшма корхона қурилишига старт берилди

Олтинкўл туманида 600 ўринли текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик қўшма корхона қурилиши бошланди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мутасаддилар, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида мазкур корхона ишга тушиши натижасида ҳудуд аҳолисининг бандлиги таъминланиши, вилоятда бунёд этилаётган шундай иншоотлар ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириши ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, бошланган ишлар хайрли бўлишини тилади.

Дуо-фотиҳа қилингач, қурилиш ишларига расман старт берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Fri, 22 Aug 2025 10:27:37 +0300
Андижон туманида минг ўринли текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилишига старт берилди.

Шу муносабат билан ўтган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мутасаддилар, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

"Milana textile" МЧЖ томонидан ишга туширилаётган корхона маҳсулотлари ички бозор талабларини тўлдириш билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади. Корхонада 1000 дан зиёд маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.

Тадбирда нуронийлар ҳам ўзгаришлардан хурсанд эканликларини, кўплаб бинолар қад ростлаётганлиги, ишлаб чиқариш сурати ошаётгани аҳоли кайфиятига ҳам ижобий таъсир қилаётганлигини айтиб, бошланган ишлар баракали, хайрли бўлишлигини тиладилар.

Қуръон тиловат этилиб, яхши ниятлар билан дуо-фотиҳалар қилинди. Шундан сўнг қурилиш ишларига старт берилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Thu, 21 Aug 2025 10:04:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Thu, 21 Aug 2025 09:58:16 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Thu, 21 Aug 2025 09:35:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 20:12:29 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 14:27:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 14:18:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 14:18:02 +0300
“Даладан-дастурхонгача” тамойили асосида санитария, ветеринария ва карантин органларининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича назорат-лаборатория функциялари ягона тизимга бирлаштирилиб, тўлиқ рақамлашади.

Эндиликда тадбиркорлар идорама-идора сарсон бўлмасдан, барча ҳужжатларни “ягона дарча” принципи асосида бир жойдан оладиган бўлади.

Бу ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва маҳаллий корхоналарнинг жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини оширади.

Президент тадбиркорларимизда давлат харидлари ва биржа савдоларида иштирок этиш бўйича ҳам кўплаб саволлар тўпланиб қолганини таъкидлаб, яқин орада бу масалага пухта тайёргарлик кўрилиб, барча муаммоларга ечимлар берилишини қайд этди.

Давлат органлари ва табиий монополия субъектлари билан шартнома тузишда тадбиркорлар ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилишнинг янги механизми жорий этилади.

Бунда, барча намунавий шартномалар лойиҳалари Бизнес-омбудсман, Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитаси томонидан мажбурий экспертизадан ўтказилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 14:18:02 +0300
Кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария, карантин назоратида бўлган 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилинади.

Мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 459 тага қисқартирилди. Рўйхат яна 288 тага камайтирилади.

Умуман, маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш ҳамда уни баҳолаш билан боғлиқ миллий инфратузилма тубдан ислоҳ қилиниб, халқаро стандартларга мослаштирилади.

Бунда, энг аввало, сертификация ўрнига мувофиқликни декларациялаш амалиёти кенг жорий этилади.

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бутунлай трансформация қилинади. Мамлакатимизга дунёдаги энг нуфузли халқаро тан олинган лабораториялар кириб келиши учун барча шароитларни яратиб берамиз.

Энди, маҳсулотлар сифати бўйича “бозор назорати” тизимига ўтамиз. Бундан кейин назорат объекти тадбиркор эмас, балки бевосита маҳсулотни ўзи бўлади”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
ng>g>>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:26:56 +0300
Президентимиз яна бир муҳим янгиликни эълон қилди – 2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:

- электрон рақамли имзо берилади;

- банкда ҳисобрақам очилади;

- хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;

- касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;

- шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.

Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:26:56 +0300
Сўнгги йилларда аҳоли ва тадбиркорлардан 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди, яна шунча лицензия рақамлашди. Биргина ўтган йили 16 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилингани натижасида тадбиркорларнинг 350 миллиард сўмлик харажатлари тежалди.

2026 йилдан яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши белгиланди.

Хусусан, аудиторлик ташкилотлари, туризм соҳасидаги ҳунармандлар, туристик ахборот марказлари, транспорт техник кўригини амалга оширадиган тадбиркорлар хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

Ҳозирда лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартиби бузилганда, корхонага ҳам, унинг раҳбарига ҳам жарима қўлланмоқда.

Энди бундай ҳолатлар учун фақат корхона жарима тўлайди, мансабдор шахс жавобгарлигини эса бошқарув органи мустақил ҳал қилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:17:50 +0300
“Барча ислоҳотларимиз негизида, энг аввало, инсон қадри, тадбиркорларимизнинг манфаатлари ётибди.

Шу боис суд мустақиллигини таъминлаш бўйича қатъий сиёсат олиб борамиз. Бугунги тадбиркор, бу – кечаги тадбиркор эмас. Уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошганини судларга мурожаат кўпайганида ҳам кўриш мумкин”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Эндиликда тадбиркорлар иқтисодий ва маъмурий судларга экстерриториал тартибда мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Судларнинг моддий зарарни ундириш бўйича қарорлари ижроси кечикаётган ҳолатлар борлигига эътибор қаратилди.

Аслида, ундирилиши керак бўлган қарздорликнинг ҳар бир
кечиккан куни тадбиркорнинг зарарига ишламоқда.

Шунинг учун халқаро тажриба асосида “а
стрент” тизими жорий қилинади. Бунда моддий зарарни қоплаш кечиктирилган ҳар бир кун учун қарздор ҳисобидан пеня ундириш суд қарорида аниқng> белгилаб қўйилади.

Fa
cebook
|Instagram|X
Подробнее
]]> https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:17:50 +0300
Президентимиз қаерда қонун устувор бўлса, ўша ерда бизнес ривожланиши, инвестиция муҳити жозибадор бўлишини таъкидлади.

Мамлакатимизда ишбилармонлар синфи шаклланиб улгурди. Улар шунчаки тадбиркор эмас, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ривожига катта ҳисса қўшаётган фаол инвесторларга айланмоқда.

Шунингдек, анъанавий сармоялар билан бирга венчур, бонд, краудфандинг, стартап каби замонавий инвестиция воситалари ҳам жадал ривожланмоқда.

“Тўғри, бизда инвестициявий муносабатларни тартибга солиш, сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга шароитлар яратиш бўйича юзлаб ҳужжатлар бор. Буларни ҳаммасини тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонунга бирлаштириб, Инвестиция кодексини қабул қилиш вақти келди.

Бу ҳужжат инвестиция соҳасидаги барча қоида, кафолат ва тартиб-таомилларни бир тизимга солиб, инвестицияларни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши бизнес муҳитни яхшилаш бўйича қарорлар тайёрлашда фаоллик кўрсатиб келаяпти.

Парламентимиз янги кодексни ишлаб чиқишда Жамоатчилик кенгаши билан яқин ҳамкорлик қилса, ўйлайманки, бу ҳам катта самара беради”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
ng>ng>>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:17:50 +0300
Икки йил олдин айланмадан солиқ тўловчилар бухгалтериясини солиқчи юритадиган тизим қилинди.

Бундай хизматлар кўлами кенгайтирилади.

Келгуси йилдан ер, мол-мулк, ижтимоий ва даромад солиқлари ҳисоботларини шакллантириш бўйича тадбиркорлар мажбурияти бекор қилинади.

Ушбу ҳисоботларни солиқчиларнинг ўзи бепул тўлдириб беради. Тадбиркорлар эса 5 кунда ҳисоботга тузатиш киритиши мумкин бўлади.

Ҳисоботни кечиктиргани учун кичик ва йирик бизнес бир хил жарима тўлаяпти, энг ёмони – ҳар бир ҳисобот тури учун алоҳида-алоҳида жарима бор.

Солиқ қўмитасига 1 ноябрдан бошлаб тақдим этилмаган ёки кечиктирилган солиқ ҳисоботлари нечта бўлишидан қатъи назар, ягона жарима қўллайдиган тизим яратиш топширилди.

Бунда кичик бизнес учун жарималар миқдори 3 карра камайтирилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:01:28 +0300
Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилгани ҳисобига бу солиқ режимида ишлаётган тадбиркорлар сони кун сайин кўпаймоқда.

Лекин, ҳали кўпчилик ҚҚСга ўтсам, ҳисоб-китоб қийинлашади, бухгалтер олишим керак, харажат ошади, деб шубҳаланмоқда.

Шу боис, айланма солиқдан ҚҚСга ўтадиган корхоналар бир йил давомида фойда солиғи тўлашдан озод қилинади, ҳисоботида хатолик бўлса ҳам, жарима қўлланмайди, бухгалтерлар маошининг 5 миллион сўмгача қисми олти ойгача бундай корхона тўлаётган солиқдан чегириб ташланади.

Бугунги кунда солиқ текширувлари бўйича 20 мингдан зиёд тадбиркорларда 16 триллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. Бу минглаб бизнес вакилларининг тадбиркорлик рейтингидаги ўрнига салбий таъсир қилади.

“Шу боис бугун ўзига хос “амнистия” эълон қиламиз, ушбу текширишлар бўйича жазо қўлланмайди. Бунинг ўрнига 1 ноябргача тадбиркорларимизга барча хато ва камчиликларни ихтиёрий тўғирлаш имкони берилади.

Бир сўз билан айтганда, 1 ноябрдан бошлаб бизнес вакиллари тадбиркорлик рейтингини “тоза саҳифадан” бошлайди”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
</i>g>>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:01:28 +0300
Очиқ мулоқотларни ўтказиш бошланганида асосий мурожаатлар солиқ ставкаларини тушириш билан боғлиқ бўларди.

Соҳада катта ўзгаришлар қилинди. Буни аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси ҳам тасдиқлаяпти: уларнинг 79 фоизи сўнгги беш йилда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича шароит анча яхшиланганини айтган.

Лекин тадбиркорлардан солиқ маъмурчилиги бўйича ўринли саволлар тушмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғи бўйича аванс тўлагани учун айланма маблағдан қийинчилик юзага келмоқда.

Шу боис, энди ушбу тартиб фақатгина йилига 20 миллиард сўмдан юқори айланма қиладиган корхоналар учун амал қилиши эълон қилинди.

Натижада 14 мингга яқин тадбиркор ихтиёрида қўшимча 1 триллион сўмлик айланма маблағ қолади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:01:28 +0300
Скоринг тизими соддалашгани учун 100 мингга яқин тадбиркор банкдан янги кредит олиб, фаолиятини кенгайтирди.

Ҳозирда кредит тарихи “ўртача”, лекин озгина кўмак берилса, тез ўсиш имконига эга яна 500 минг мижоз бор.

Эндиликда кредит беришда скоринг тизими солиқ ва коммунал тўлов интизоми, расмий айланмаси, экспорт операциялари каби маълумотларни ҳам инобатга олади.

Келгуси йилдан муқобил скоринг моделини ишга туширилиб, кредит бериш шартлари осонлаштирилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:01:28 +0300
Бу йил банклар тадбиркорлик лойиҳалари учун 6 миллиард доллар ресурс олиб келмоқда. Банклар келгуси йилда айнан кичик ва ўрта тадбиркорликни мақсадли қўллаб-қувватлаш учун қулай шартларда алоҳида 1 миллиард доллар ресурс жалб қилади.

Шунингдек, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси “чемпион тадбиркор”ларни кўпайтириш учун банк орқали лойиҳаларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит беради.

Ишлаб чиқариш, сервис, яшил иқтисодиёт лойиҳалари учун 500 миллион сўмгача тижорат кредитлари компания томонидан қайта молиялаштирилади. Натижада ҳар йили 100 мингдан зиёд тадбиркорлар оладиган кредит фоизи 6 фоизгача пасаяди.

Аввалги кредити бўйича компаниядан кафиллик олиб, тўловни вақтида қилган тадбиркорларга янги кредитлар учун кафиллик миқдори 1,5 карра оширилади.

Энди йирик тадбиркорлар ҳам компаниядан 10 миллиард сўмгача кафиллик олиши мумкин бўлади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 13:01:28 +0300
IT, финтех ва стартапларга кенг йўл очилгани натижасида маркетплейслар сони уч йил ичида 24 тадан 163 тага кўпайди.

Тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини рақамли платформалар орқали экспорт қилишга ўрганди. Улар анъанавий экспортдаги каби миллий ва хорижий маркетплейсларда четга сотган товари учун ҚҚСни қайтаришни сўраган.

Мутасаддиларга бунинг тартибини тасдиқлаб, амалиётга жорий қилиш топширилди.

Умуман, финтех-стартапларни кўпайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича беш йиллик стратегия қабул қилинади. Рақамли молиявий хизматларни кўпайтириш учун банклар, финтех компаниялар ва стартаплар ўртасида кўприк бўладиган янги экотизим – “очиқ банкинг” жорий қилинади.

Буларнинг ҳисобига яқин йилларда стартап лойиҳаларга киритилаётган инвестициялар ҳажми ҳозиргидан 10 карра ошади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 12:26:15 +0300
Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли эди.

“Эътибор беринг, етти ойни ўзида стартапларга рекорд миқдорда – 264 миллион доллар хорижий инвестиция келди. Бу 2024 йил давомида кирган сармоялардан 4 баробар кўп. Шу боис стартапларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жонлантирамиз,

- деди Президент.

Ёшларнинг 1 мингта стартап ғояси тижоратлаштирилади ва шундан 200 таси халқаро бозорга олиб чиқилади.

Энг илғор технологиялар олиб келиниб, 100 та маҳаллий стартап халқаро миқёсда жозибадор бизнесга айлантирилади. Бунга 100 миллион доллар берилади.

Бу йилдан бошлаб, “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади. Энг яхши 100 та ғоя танлаб олиниб, ҳар бир стартап учун 1 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Бу лойиҳаларни брендга айлантириш учун молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг харажатлари қоплаб берилади.

Ғолибларни 20 август – Тадбиркорлар кунида тақдирласак, ўйлайманки, ёш тадбиркорларга бу ҳам катта мотивация бўлади”,

- деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 12:26:15 +0300
Президентимиз бизнесни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим инструменти молиявий хизматлар эканини таъкидлади.

Яхши лойиҳаларга пул қидираётган тадбиркорлар кўп, инвестиция киритаман, деганлар ҳам етарли.

Амалдаги тартибга кўра, масъулияти чекланган жамиятлар инвестиция киритаётган шахсни таъсисчи қилиб олишга мажбур. Лекин, бунга ҳамма ҳам рози бўлмайди. Шу боис ресурс бўйича асосий юклама ҳалигача банкларга тушаётгани кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда лойиҳага соддалашган тартибда маблағ жалб қилиш бўйича инвестиция платформаси ишга туширилади. Бунда барча корхоналар ўзининг лойиҳасини бу платформага жойлаштиради, потенциал инвесторлар эса исталган лойиҳани танлаб, сармоя киритиши мумкин бўлади.

Энг муҳими, инвестор таъсисчи эмас, улушдор сифатида даромадга шерик бўлади, киритган маблағи кафолатли ҳимояланади.

Тадбиркорлар ушбу янги тизим орқали йилига қўшимча 1 миллиард доллар маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 12:26:15 +0300
Хусусий тиббиётда тўпланган улкан тажриба, янги технологиялар, малакали кадрлар тадбиркорлар учун бу соҳа жозибадорлигини ошириб, сифатни яхшилашга туртки бермоқда.

Буни 7 йилда хусусий клиникалар 3,5 мингдан 8,5 мингтага кўпайганида ҳам кўриш мумкин.

Сизлар билан бирга Ўзбекистонни минтақадаги юқори технологик тиббиёт хабига айлантиришимизга ишонаман. Бунинг учун яна қандай шароит керак бўлса, барчасини қилиб беришга тайёрман”,

- деди Президентимиз.

Хусусан, чегара ҳудудларда клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерлари ташкил қилинади.

Уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Бунда тиббиёт кластерларини барпо этган тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли арзон кредитлар берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 12:26:15 +0300
Таълимда хусусий сектор учун кенг йўл очиб берилгани ҳисобига охирги саккиз йилда хусусий боғчалар сони 31 мингга, мактаблар эса 645 тага етди.

Эндиликда боғча қамрови 70-80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга енгиллик берилади. Аввало, бу туманлардаги боғча ва мактабларни бўш ерларида хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади.

Бунда тадбиркорлардан ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди, уларга давлат боғчасида ҳар бир болага кўзда тутилган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади.

Ушбу туманлардаги бошқа жойларда боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади, фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади, уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади, тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 12:26:15 +0300
Ўн олтита туманни жадал ривожлантиришга бу йил жами 1,1 триллион сўм ажратилди. Бундай ёндашувларни Жаҳон банки ҳам эътироф этиб, 250 миллион доллар бермоқда.

Келгуси йилда яна 500 миллион доллар ҳисобига 30 та туманда шундай ишлар амалга оширилади. Бу саноат, сервис, қурилиш соҳаларидаги тадбиркорларга катта имконият, юз минглаб иш ўринлари яратиш учун шароит бўлади.

Бизнес вакилларида қўшимча жой олишга эҳтиёж бор. Лекин ижара нархи, шарти тез ўзгараётгани уларнинг келгуси режаларига таъсир қилмоқда.

Эндиликда давлат объектлари ва ер участкалари йиллик ижара нархини индексация қилиш инфляция даражасидан оширилмайди.

Келгуси йилдан давлат активлари беш йилга ижарага берилади. Агар ижарачи ўзи хоҳласа ёки мажбуриятини бажармасагина шартнома бекор бўлади.

1991 йилда қабул қилинган “Ижара тўғрисида”ги қонун асосан давлат органлари манфаатини ҳимоя қилишга қаратилгани қайд этилди. Шу боис ижарага берувчи ва ижарачи ҳуқуқларини бирдек ҳимоя қиладиган янги таҳрирдаги қонун ишлаб чиқилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 12:26:14 +0300
Амалдаги тартибга кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилиши бўйича кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган. Энди бу чеклов 2 каррага кўпайтирилади.

Президентимиз маҳаллий меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари ўртасида танлов ўтказишни таклиф қилди.

Танловнинг мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлади, сайёҳлар эътиборини қозонган, нуфузли халқаро платформаларда энг кўп ижобий эътироф олган меҳмонхоналар ҳар йили тақдирланади.

Қайси ҳудудда инфратузилма яхши бўлса, ўша жой тадбиркорларни ўзига тортади, сервис гуркираб ривожланади.

Шу боис, инфратузилма олиб бориш орқали йирик туристик масканлари кўпайтирилади. Чортоқнинг Қорабоғ маҳалласи, Фарғонанинг Чимёни, Бойсундаги Омонхона, Нурободдаги Нурбулоқ шаҳарчасида мастер-режа асосида “йил 12 ой” хизмат кўрсатадиган 300-500 гектарли йирик курорт зоналари ташкил этилади.

Бу лойиҳалар инфратузилмаси учун 150 миллион доллар берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:58:46 +0300
Келгуси уч йилда меҳмонхона ва туризм масканлари ташкил қилиш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бунда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди. Эвазига давлат шу сумма билан лойиҳага улушдор бўлиб киради.

Тадбиркорлар 10 йил ичида исталган пайтда бу улушни қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Агар тадбиркор ер қийматини бошида тўлайман деса, 20 фоиз чегирма берилади.

Меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан вилоятлар маркази ва туризмга ихтисослашган 36 та туманда – 30 миллиард сўмгача, бошқа ҳудудларда эса 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

Кўп тадбиркорлар давлат объектлари ва хусусий биноларни сотиб олиб, меҳмонхонага айлантираяпти. Энди янги меҳмонхона учун кўзда тутилган субсидия уларга ҳам берилади.

Ҳозир меҳмонхона эгалари ҳар бир турист учун кунига 62 минг сўмгача туристик йиғим тўлаб беришга мажбур. Эндиликда Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик туристик ҳудудлардан ташқари бирорта жойдаги меҳмонхона бу йиғимни тўламайди.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:58:46 +0300
Давлатимиз раҳбари тадбиркорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам мутлақо янги ташаббусларни илгари сурди. Уларнинг барчаси бугунданоқ кучга киради.

Жумладан, қисқа муддатда ва тез даромад берадиган иш ўринлари яратишда энг самарадор йўналишлардан бири бўлган хизматлар соҳаси жадал ривожлантирилади.

Йил бошидан юртимизга 7 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди, 15 миллион аҳоли мамлакат бўйлаб ички саёҳатга чиқди. Келаси 3-4 йилда хорижий туристларнинг йиллик оқими камида 15 миллионга етади.

Шу боис туризмни ривожлантириш бўйича янги дастур бошланади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:46:23 +0300
Ҳудудларда саноат инфратузилмасини яхшилашга бу йил 1,7 триллион сўм ажратилди.

Келгуси йилда бу харажатлар 25 фоизга оширилиб, 2,1 триллион сўмга етказилади.

Бундан ташқари, пойтахтда тадбиркорлар сони кундан-кунга ошиб бораётганини инобатга олиб, электр тармоқларини яхшилаш учун яна 2 триллион сўм берилади.

Иқтисодиёт барқарор ўсгани сари янги инфратузилмага талаб ортиб бораверади.

Корхонасига ташқи инфратузилмани ўз ҳисобидан қилаётган тадбиркорлар кўпаймоқда. Энди уларнинг бу харажати фойда солиғи базасидан чегириб ташланади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:46:23 +0300
Айрим минтақалардаги нотинчликлар оқибатида ташқи бозорлардаги тебранишлар, логистикадаги узилишлар экспорт тушумларининг кечикишига олиб келмоқда.

Бундай шароитда ўзи шундоқ ҳам пули тушмаётган тадбиркорлар муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима тўлаяпти.

Бу масалани жуда кўп тўқимачилик корхоналари ва мева-сабзавот экспортчилари кўтариб, енгиллик сўради.

Давлатимиз раҳбари муаммонинг ечимини айтди – эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:46:23 +0300
Пойтахт ва вилоят марказларидаги корхоналарини меҳнат ресурси, бўш ери кўп туманларга кўчирмоқчи бўлган текстил соҳасидаги тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади. Президент ишчи кучи кўп талаб қиладиган бошқа тармоқ корхоналари ҳам бундай ташаббус билан чиқса, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.

Арзон хомашё билан таъминлаш мақсадида 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газламани божхона божидан озод этилмоқда. Лекин бундай муаммо саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам бор.

Жаҳон банки экспертлари ҳам тариф сиёсати ишлаб чиқаришни рағбатлантириши кераклигини айтмоқда.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида барча соҳалардаги тадбиркорлардан бу йўналишда 130 та мурожаат келиб тушган.

Давлатимиз раҳбари Бош вазирнинг иқтисодиёт ва инвестицияга масъул ўринбосарларига 1 ноябрга қадар ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.

Эндиликда импорт жараёнида мувофиқлик сертификатлари ҳар бир партияга эмас, шартномада кўрсатилган ҳажм учун берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:46:23 +0300
Ўтган ҳафта 200 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари вакиллари билан учрашилиб, соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича 7 триллион сўмлик ташаббуслар эълон қилинди.

Тез кунларда тўқимачиликда “ишончли экспортчи” дастури бошланиб, экспорт олди молиялаш тизими йўлга қўйилади ва бунинг учун 200 миллион доллар йўналтирилади.

Бу электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, фармацевтика каби экспорт салоҳияти юқори, лекин имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган соҳалар учун ҳам жорий этилади.

Ушбу соҳалардаги тадбиркорларни айланма маблағи учун 500 миллион доллар берилади.

Ҳар бир тармоқнинг сифати кафолатланган, рақобатдош 10 тадан маҳсулотига “Ўзбекистон рамзи” сифат белгисини бериб, уларни дунёга танитиш учун катта тарғибот кампанияси бошланади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:28:01 +0300
Мамлакатимизда 40 дан зиёд электрон тўлов ташкилотлари мавжуд бўлиб, аҳолимиз ўзига қулай мобиль иловадан фойдаланмоқда.

Энди 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.

Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.

Масалан, ҳозир айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тадбиркор йиллик 12 миллион сўмгача қатъий солиқ ўрнига кўпи билан 1 миллион сўм тўлайди. Ёки айланмаси 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркор айланмадан илгари 30-40 миллион сўм солиқ тўлаган бўлса, энди унинг солиқ юки 3-4 карра камаяди.

Умуман, яратилаётган шароитлар орқали якка тадбиркорлар ҳисобида йилига 1 триллион сўм, тасаввур қилаяпсизларми, 1 триллион сўм қолаяпти. Бу – кичик бизнес учун қўшимча ресурс, якка тадбиркорлар ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқиши учун яна бир имконият”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:18:11 +0300
Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказилди. “Колл-марказ” орқали ҳам 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушди.

Ҳозирги мураккаб шароитда ҳар бир кун муҳимлигини инобатга олиб, очиқ мулоқотни кутиб ўтирмасдан, мева-сабзавот экспорти ва тўқимачиликда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топиб берилди.

Ўтган ҳафтада бизнесни “соядан” чиқаришни рағбатлантириш бўйича ҳам тадбиркорларга янада қулай шароитларни назарда тутган катта янгиликлар эълон қилинди.

Жумладан, ишини кичик лойиҳадан бошлаб, бизнесда тажриба ва малака тўплаган якка тартибдаги тадбиркорларга кўмак бериб, уларни 50-100 нафар одам ишлайдиган бақувват корхоналар соҳибига айлантириш мақсадида ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилди.

Энди бундай тадбиркорлар учун рўйхатдан ўтишдан тортиб ҳисобот топширишгача бўлган барча хизматларни жамлаган рақамли платформалар яратилади. Бунда тадбиркорлар керакли ҳужжатларни масофавий биометрия ва “СМС хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаши мумкин. Ишчиларга электрон ҳамён орқали “кунбай”, “соатбай” маош тўлаш имконияти яратилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:18:10 +0300
Илк очиқ мулоқотдан буён шу кунгача тадбиркорларнинг 1 мингга яқин ташаббуси қонунчиликда ўз аксини топди. Бунинг натижаларини нафақат тадбиркорлар, балки бутун аҳоли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу галги учрашув улкан бунёдкорлик ишлари бошланган Янги Тошкентда ўтаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади.

“Ушбу мегалойиҳа ислоҳотларимиз ҳаётда қандай акс этаётганининг яққол исботи, янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги дадил қадамларимизнинг ёрқин тимсоли бўлади.

Сиз тадбиркорлар учун Янги Тошкент – янги имкониятлар, янги ғоялар ва янги бозорлар майдонига, инновациялар ва инвестициялар марказига айланади.

Бу ердаги тўлиқ “яшил” технологияларга асосланган энг замонавий инфратузилма сизларнинг янги-янги ғоя ва ташаббусларингиз учун хизмат қилади.

Шуни билингки, Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади”,

- деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|X
ng>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:06:39 +0300
Анъанага кўра, бу йил ҳам кичик бизнес вакилларидан тортиб йирик корхоналар раҳбарларигача – энг илғор ва фидойи тадбиркорлардан 49 нафари давлат мукофотлари, 112 нафари эса “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида илми билан бизнесни ривожига катта ҳисса қўшаётган олимлар ҳам бор.

Ўтган бир йилда яна 52 нафар ишбилармон тадбиркорлар, миришкор деҳқон ва фермерлар, ташаббускор инвесторлар орден ва медаллар соҳибига айланди.

“Айниқса, ҳомийлик қилиб боғча ва мактаб, шифохоналар қураётган, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашаётган, ёшларни қўллаб-қувватлаётган саховатпеша тадбиркорларимиз кўпайиб бораётгани бизни қувонтиради.

Ўғил-қизларимизни спортга жалб қилиш учун катта-катта шароит қилиб бераётган, уларнинг жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари, бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда юқори чўққиларни забт этишига кўмаклашаётган бизнес вакиллари юртимизнинг чинакам фидойиларидир”,

- деди Президент.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари бутун республиканинг бизнес вакилларига ўзининг чуқур ва самимий миннатдорлигини изҳор қилди ва байрам билан табриклади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 11:06:39 +0300
Ўтган даврда минглаб микро ва кичик корхоналар қисқа муддат ичида яратилган шароитлардан самарали фойдаланиб, катта-катта компаниялар билан рақобат қила бошлади.

Масалан, 1 минг 600 та микро корхона бир йил ичида айланмасини 10 миллиард сўмдан ошириб, бирданига ўрта корхонага, 143 таси эса 100 миллиард сўмдан ошириб, йирик корхонага айланди. Яна 122 та кичик корхона йирик бизнес сафига қўшилди.

Ўтган йили айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 203 та корхона бор эди. Бу йилнинг ўтган олти ойида уларга қўшимча яна 47 та корхона 400-500 миллиард сўмлик маррани забт этди.

Бизнесни соядан чиқариш бўйича янги механизмлар кўпайтирилгани ҳисобига 139 мингта корхонада иш ўринлари 811 мингтага кўпайди, 273 мингта корхона иш ҳақи фондини 22 фоизга ёки 4,6 триллион сўмга оширди.

Ўтган йили хусусий секторда ўртача ойлик 4 миллион сўмни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 5 миллион сўмга яқинлашди.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 10:56:12 +0300
Президентимиз ислоҳотларнинг илк кунлариданоқ тадбиркорлар билан ҳамфикр бўлиб, иқтисоди қудратли, саноати рақобатбардош, молиявий тизими барқарор, барча соҳалари инвесторлар учун жозибадор бўлган Янги Ўзбекистонни барпо этишга киришилганини қайд этди.

Ўтган саккиз йилда иқтисодиётимизнинг кўплаб тармоқлари янгидан ташкил этилди. Бу даврда 230 миллиард доллар инвестиция кириб келди, шундан 120 миллиарддан ортиғи – хорижий сармоя.

Бир қарашда айтишга осон ушбу рақамни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб ҳам бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик”,

- деди Президентимиз.

Турли низо ва зиддиятлар туфайли жаҳон иқтисодиёти ғоят мураккаб даврни бошидан ўтказаётган бир вақтда прагматик ва проактив сиёсат туфайли биринчи ярим йилликда иқтисодиётимиз 7,2 фоизга ўсгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 10:54:12 +0300
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Бугун шуни фахр билан айта оламизки, юртимизда яратилаётган ҳар бир иш ўрни, қад кўтараётган ҳар бир корхона, халқимиз оғирини енгил қилаётган ҳар бир хизмат, экспорт бўлаётган ҳар бир маҳсулот – сизнинг жасорат билан қилаётган меҳнатингиз, ташаббус ва изланишингиз маҳсулидир”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Бугунги тадбир шунчаки анжуман эмас, давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган жонли ва самимий мулоқот майдони экани таъкидланди.

“Ҳар бир соҳа, ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳалла – фақат тадбиркор ҳаракат қилганида, уларга қулоқ тутиб, ишонч билдирилганида ривожланади, обод бўлади.

Шу боис, бугун сизларни эшитамиз. Сизнинг овозингиз орқали ҳал қилинадиган масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, уларга аниқ ечимлар ҳақида келишиб оламиз”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
strong>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Wed, 20 Aug 2025 07:31:01 +0300
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги илк учрашуви 2021 йил 20 августида ўтказилган эди. Ўша учрашувда давлатимиз раҳбари бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва 20 августни Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф қилганди. 

Шундан буён учрашувлар анъанавий равишда ўтказиб келинаётгани, уларда тадбиркорларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинаётгани ва улар билан маслаҳатлашган ҳолда қарорлар қабул қилинаётгани Президентимизнинг тадбиркорлик соҳасига қаратаётган алоҳида эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлиб келмоқда.

Шу кунгача очиқ мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган 1 мингга яқин таклиф ва ташаббуслар қонун ва қарорларда ўз аксини топди. Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. “Колл-марказ” орқали 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушди.

Бугунги учрашувда давлатимиз раҳбари ушбу мурожаатларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятига янада кўп қулайлик яратишга қаратилган янги ечимларни илгари суриши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет открытый диалог с предпринимателями и вручит ряду из них государственные награды.

Первый такой диалог состоялся 20 августа 2021 года. Тогда глава государства предложил сделать эти встречи ежегодными и учредить 20 августа как День предпринимателей.

С тех пор открытые диалоги стали доброй традицией. На них обсуждаются наиболее актуальные для бизнеса вопросы, а принимаемые решения вырабатываются в тесном взаимодействии с самими предпринимателями. Это является ярким свидетельством особого внимания Президента к развитию предпринимательства.

За прошедшее время около тысячи предложений и инициатив, выдвинутых предпринимателями в ходе диалогов, были отражены в законах и постановлениях. В рамках подготовки к нынешней встрече проведены встречи с почти 7 тысячами представителей 26 отраслей. Кроме того, через колл-центр поступило свыше 13 тысяч обращений и идей.

Ожидается, что сегодня глава государства представит новые решения, подготовленные на основе поступивших предложений и направленные на создание еще более благоприятных условий для предпринимательской деятельности.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Tue, 19 Aug 2025 15:30:10 +0300
Андижон шаҳри марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи бугунги кунда бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Боғ ҳудудидаги йўлаклар қайта таъмирланмоқда, дарахтзор парвариш қилинмоқда. Янги замонавий ўриндиқлар, чароғон чироқлар ва ҳордиқ чиқариш бурчаклари ўрнатилмоқда.
Вилоят раҳбари айни шу ишлар билан танишар экан, масъулларга сифат ва муддат масаласига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят ҳоким Мустақиллик байрами ўтказилиши мўлжалланган ҳудудда ҳам бўлиб, тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Бу ерда саҳна қурилиши, ёритиш тизимлари ва томошабинлар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Навоий боғи янгиланиб, замонавий қиёфа касб этгач, у нафақат андижонликлар, балки шаҳримизнинг меҳмонлари учун ҳам севимли ҳордиқ чиқариш масканига айланиши шубҳасиз. 

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Tue, 19 Aug 2025 15:25:30 +0300
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларининг финал босқичи якунланди

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида ўтказилган “Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларининг финал босқичи ниҳоясига етди.

Мусобақаларда иштирокчилар спортнинг турли йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Якуний натижаларга кўра, ҳар бир спорт тури бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этган иштирокчилар ғолиб деб топилди.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Tue, 19 Aug 2025 11:43:26 +0300
20 август – Тадбиркорлар куни. Анъанага кўра сана муносабати билан мамлакатимизда бир қатор ишбилармонлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан, тадбиркорлик соҳасида катта натижаларга эришган ва юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ андижонлик тадбиркорлар ҳам «Шуҳрат» медали, «Дўстлик» ордени, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони ҳамда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонларига сазовор бўлди.

Давлат мукофотлари тадбиркорларга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан топширилди.

Маросимда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг имконият ва имтиёзлар тадбиркорлар фаолиятида ўзининг амалий ифодасини топаётганлиги эътироф этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Tue, 19 Aug 2025 10:27:13 +0300
Шаҳрихон туманида 40 йилдан буён таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб келган педагог Дилбархон Мадаминованинг фидокорона хизматлари юксак қадрланди.

Узоқ йиллар давомида ёш авлодга билим бериб, тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган устозга  бепул умра сафарига йўлланма топширилди.

Бу эътироф нафақат устознинг меҳнатини, балки таълим соҳаси вакилларига бўлган чуқур ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Mon, 18 Aug 2025 22:18:20 +0300
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида Бобур шаҳрида Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармаси ҳудудий бўлимлари сувчи ва ишчилари учун тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда соҳа вакиллари, мутасадди раҳбарлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ҳудудда яшил майдонларни барпо этиш, уларда ноёб дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишларида кечаю кундуз меҳнат қилиб келаётган сувчи ва ишчиларнинг хизматлари муносиб баҳоланди. Бир гуруҳ фидойи ишчиларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, ҳудуднинг умумий майдони 34 гектарни ташкил этади. Бу ерда 20 турдан зиёд, 40 минг тупдан ортиқ ноёб кўчатлар парвариш қилинмоқда.


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Mon, 18 Aug 2025 22:06:51 +0300
“Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивалининг учинчи куни ҳам қизиқарли тадбирлар ва дастурларга бой бўлди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Mon, 18 Aug 2025 17:22:09 +0300
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши

Распоряжение Президента Республики Узбекистан "О награждении нагрудным знаком "Фаол тадбиркор"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Mon, 18 Aug 2025 17:22:09 +0300
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Днем предпринимателей группы представителей сферы"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 20:05:30 +0300
Подробнее
13.42 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 19:47:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 19:25:37 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 19:14:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 19:03:23 +0300
Подробнее
14.13 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 18:55:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 18:39:19 +0300
Подробнее
10.12 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 18:31:03 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 18:15:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 18:07:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 17:49:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 17:45:15 +0300
Подробнее
10.55 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 17:36:09 +0300
Подробнее
10.13 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 17:29:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 17:18:04 +0300
Подробнее
10.23 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 17:12:50 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 16:49:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 16:48:44 +0300
Подробнее
11.19 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 16:42:50 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 16:25:06 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 16:16:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 15:56:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 15:40:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 15:29:34 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 15:01:06 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 14:15:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 14:01:46 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 13:27:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 13:07:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 12:32:04 +0300
Подробнее
12.62 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 12:26:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sun, 17 Aug 2025 11:37:15 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 21:34:51 +0300
Подробнее
12.03 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 21:12:45 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 20:46:46 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 20:36:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 20:23:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 20:07:42 +0300
Подробнее
11.08 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 19:53:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 19:49:00 +0300
Жараён

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 19:20:55 +0300
Подробнее
10.81 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 19:05:31 +0300
Подробнее
10.45 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 18:54:57 +0300
Подробнее
11.74 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 18:49:19 +0300
#live Жараён. Саҳнада Севинч Мўминова

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 18:35:24 +0300
#no_comment Жараёндан видеолавҳа...

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 18:15:48 +0300
Подробнее
10.88 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 18:04:02 +0300
Подробнее
13.61 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001161698888 Sat, 16 Aug 2025 17:34:32 +0300
🔴 🟦🟦 https://t.me/andpress?livestream
Подробнее
]]>