Лента постов канала Aktam XAITOV | rasmiy kanal (@a_xaitov) https://t.me/a_xaitov O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz ru https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 18 Aug 2025 05:28:08 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 18 Aug 2025 05:27:54 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sun, 17 Aug 2025 15:24:20 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sat, 16 Aug 2025 16:54:11 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 15 Aug 2025 14:37:22 +0300
☑️ Дўст-биродар халқнинг энг қийин дамларида уларга елка тутиш – инсонийликнинг буюк намунаси

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади, ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади.

Шунингдек, уларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади. Меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади.

Меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони миллатимизга хос бўлган бағрикенглик ва олийжанобликнинг амалдаги намунасидир. Дўст-биродар халқнинг энг қийин дамларида уларга елка тутиш мамлакатимизнинг халқаро имиджини ҳам мустаҳкамлаши шубҳасиз.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 15 Aug 2025 09:11:59 +0300
☑️ “Ҳукумат соати”да қонун ижодкорлиги жараёнларини такомиллаштириш чоралари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги “Ҳукумат соати”да қонунчилик ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, сўнгги 7 йилда қабул қилинган қонунлар сони олдинги йилларга нисбатан 5 бараварга кўпайгани, мамлакатдаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш жараёни юқори суръатда давом этаётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, айрим қонун лойиҳаларининг сифатсиз тайёрланиши ва Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза хулосаларида билдирилган эътирозлар тўлиқ инобатга олинмасдан киритилиши муаммоларга сабаб бўлаётгани қайд этилди. Мазкур ҳолатлар лойиҳаларнинг қайта ишланишига ва Қонунчилик палатасига кечикиб киритилишига олиб келмоқда.

Йиғилишда қонун лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси орқали такомиллаштириш, коррупцияга қарши экспертизани кучайтириш, қонунларнинг самарадорлигини KPI орқали баҳолаш ва қонун ижодкорлиги жараёнларига сунъий интеллект технологияларини интеграция қилиш каби йўналишлар ҳам муҳокама этилди.

Депутатлар вазирлик ва идораларда юридик хизматлар салоҳиятини ошириш, экспертлар ва олимлар ҳамжамияти имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 15 Aug 2025 07:01:36 +0300
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атрофмуҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 14 август сонидан.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 15 Aug 2025 07:01:36 +0300
ЯРИМ ЙИЛЛИК ТАҲЛИЛ ВА ЯНГИ ВАЗИФАЛАР

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан шу йилнинг биринчи ярим йиллигида олиб борилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 14 август сонидан.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Thu, 14 Aug 2025 10:09:10 +0300
☑️ Фермерларга молиявий кўмак берилади

Президентимиз раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захиралардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида пахта етиштириш ва қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Унга кўра, фермерлар пахтани ўз вақтида ва нобуд қилмасдан йиғиб олиши учун ҳар тоннасига 1 миллион сўмдан субсидия олади. Шу билан бирга, агар корхона ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Бу чора, аввало, фермерлар учун сезиларли молиявий ёрдам бўлади. Ҳар тонна пахта учун берилган субсидия уларнинг айланма маблағини кўпайтириб, йиғим-терим жараёнида техника, ишчи кучи ва логистика харажатларини ўз вақтида қоплашга ёрдам беради. Шу билан бирга, молиявий қўллаб-қувватлаш фермер ҳосилини тез ва сифатли йиғишга рағбатлантиради.

Корхоналар учун пахта хомашёси қийматининг 10 фоизини қоплаб берилиши эса ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва ички бозорда рақобатбардош нарх шакллантиришга ёрдам беради.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 13 Aug 2025 14:24:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 13 Aug 2025 10:08:23 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 13 Aug 2025 10:07:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 12 Aug 2025 10:42:42 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 12 Aug 2025 08:13:01 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 11 Aug 2025 11:52:03 +0300
ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг ярим йилликдаги ижроси муҳокама қилинди

Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан шу йилнинг биринчи ярим йиллигида олиб борилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда алоҳида таъкидланганидек, партия Сайловолди дастури Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг бўлиб, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашда ўзаро уйғун мақсад ва вазифаларни қамраб олган. Айниқса, бу ҳамоҳанглик, аввало, иқтисодиётни либераллаштириш, хусусий секторни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш каби йўналишларда яққол намоён бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан кейинги йилларда илгари сурилаётган ташаббуслар, хусусан, нновацияга асосланган ривожланиш, рақамли иқтисодиётни кенг жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамплаш каби узоқни кўзлаб амалга оширилаётган устувор мақсад ва вазифалар ЎзЛиДеП Сайловолди дастурининг устувор йўналишларига тўла мос келади.

Шундан келиб чиқиб, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, партия ўз дастури орқали мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлайди ва бу йўлда барча саъй-ҳаракатларини сафарбар этади. Хусусан, Президентимизнинг яқинда БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида илгари сурган ташаббусларини нафақат миллий, балки минтақавий аҳамияти юксак эканини эътироф этади.

Йиғилишда партиямизнинг ўтган 6 ойлик фаолияти давомида Президентимиз ички ва ташқи сиёсатига ҳамоҳанг равишда аҳоли билан мулоқот қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва улар учун солиқ юкини камайтириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хотин-қизлар, ёшлар каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратди. Шу йўналишдаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, қонунларни қабул қилишда ҳам электоратимиз манфаатларини инобатга олишга ҳаракат қилингани алоҳида таъкидланди.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 11 Aug 2025 11:41:17 +0300
☑️ Битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлар белгиланди

Давлатимиз раҳбари 8 август куни олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда соҳага оид бир қатор янги ташаббуслар илгари сурилди.

Энди катта ҳажмли инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларида мутахассислар эҳтиёжи аниқ кўрсатилади ва шу асосда олийгоҳлар мақсадли кадрлар тайёрлайди. Талабалар ўқув жараёнида қўшимча модуллар орқали амалиётга яқин билимлар олади, иккинчи курсдан кейин эса инвесторлар иштирокида баҳоланади. Битирувчи диплом ишини лойиҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳимоя қилади ва шу орқали ишга жойлашиш кафолатланади.

Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли чоралар белгиланди. 92 минг битирувчидан 20 минг нафари магистратура ва иккинчи мутахассисликка йўналтирилади, яна 20 минги стаж талаб этмайдиган иш ўринлари билан таъминланади. Вилоятларда “бизнес инкубаторлар” орқали тадбиркорлик, маркетинг, ахборот технологиялари йўналишида 10 минг ёш ишга жойлаштирилади.

Шу билан бирга, кимё, энергетика, тўқимачилик, қурилиш ва логистика каби соҳаларда ҳам кенг имкониятлар очилади. Миллий банк ва Алоқа банк орқали ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар ажратилиши, битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит бериш режалаштирилган.

Йиғилишда шунингдек, ректорлар ваколати ва масъулиятини ошириш, олийгоҳларнинг ташкилий ва академик мустақиллигини таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Янги баҳолаш тизимида олий таълим муассасалари молиялаштирилиши битирувчилар бандлиги, илмий фаолият ва халқаро мақолалар сонига қараб амалга оширилади. “Ректорлар мактаби” дастури орқали раҳбар кадрлар мақсадли тайёрланади.

Бу ислоҳотлар натижасида ёшлар нафақат диплом олиш, балки ўз соҳаси бўйича ишга жойлашиш имкониятига эга бўладиган, иқтисодиётнинг эҳтиёжига мос, рақобатбардош кадр сифатида шаклланиши кутилмоқда.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 11 Aug 2025 10:37:32 +0300
☑️ Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик ва манфаатли имконият

ЎзЛиДеП кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни сайловолди дастрида устувор вазифа сифатида белгилаган. Қувонарлиси, кейинги йилларда қабул қилинаётган қонунлар ва қарорлар нафақат партиямиз сайловолди дастури ижросига, балки тадбиркорларимизга ҳам кенг имкониятлар яратмоқда.

Масалан, шу пайтгача тадбиркорларни қийнаб келаётган, ўз биноси ёки ер майдони ёнидаги бўш ҳудуддан фойдаланиш масаласи ниҳоят ўз ечимини топди. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига давлат ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган, аммо фойдаланилмаётган ер участкаларидан мавсумий асосда тижорат фаолияти учун фойдаланиш имкони яратилади.

Бу имконият Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 448-сонли “Тадбиркорлик субъектларига туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишни ташкил этишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан расман жорий этилди ва у тадбиркорлар учун катта имкониятларни очади.

Ҳукумат қарори давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони асосида ишлаб чиқилди. Эндиликда ўзига тегишли бўлмаган ер участкасида норасмий тарзда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати 2 босқичда хатловдан ўтказилади.

Биринчи босқичда 1 сентябргача барча туман (шаҳар)лардаги марказий кўчаларда иккинчи босқичда 1 октябргача қолган кўчаларда. 1 октябрдан бошлаб хатлов натижасида аниқланган объектлар қонуний фаолият юритиши ёки ҳудуд бўшатилиши керак.

Ижара шартномасига асосан тадбиркорга тегишли ҳудудга туташ бўлган ёки ундан 5 метрдан кўп бўлмаган масофадаги бўш майдонларни тижорат фаолиятини амалга ошириш учун аукцион савдоларисиз тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори тадбиркорларимизнинг иқтисодий имкониятини янада оширади. Уларнинг даромад олиш манбаларини янада кенгайтиради.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sat, 09 Aug 2025 18:53:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sat, 09 Aug 2025 17:11:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sat, 09 Aug 2025 17:10:38 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sat, 09 Aug 2025 17:08:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 08 Aug 2025 18:19:07 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 08 Aug 2025 18:18:27 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 08 Aug 2025 12:39:23 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 08 Aug 2025 12:38:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 06 Aug 2025 15:43:39 +0300
☑️ Реновация билан боғлиқ кафолат ва мажбуриятлар аниқ белгиланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Мазкур ҳужжат эскирган, яроқсиз ва авария ҳолатига келган бино-иншоотларни янгилаш, қулай ва энергия самарадор турар жойлар барпо этишни кўзда тутади.

Қонун лойиҳасида реновация лойиҳаларининг асослари, босқичлари ва амалга ошириш тартиби белгиланмоқда.  Унга кўра, хеч ким реновацияга мажбурланмаслиги ва фақат нотариал келишув асосида иштирок этиши, суд қарори бўлмасдан, фуқароларни уй-жойдан маҳрум қилиш мумкин эмаслиги, барча зиддиятлар ҳуқуқ эгасининг фойдасига ҳал этилиши назарда тутилмоқда. Шунингдек, компенсация адолатли бўлиши, яъни мулкнинг бозор қийматига тенг ёки бошқа турар жой билан таъминланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Ҳар йили 145 мингта турар жойга эҳтиёж бўлаётган шароитда, мазкур қонун эҳтиёжни қондириш ва шаҳар инфратузилмасини янгилашга хизмат қилади. Қонун лойиҳаси аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, шаҳар муҳитини яхшилаш ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим қадамдир.

Мазкур қонун лойиҳасида акс этаётган барча вазифалар партиямиз сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва ғояларга тўлиқ мос келади. Партиямиз реновация тўғрисида ишлаб чиқилаётган қонунда уй-жой мулкдорлари, тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари мутлақ кафолатланиши, мулкдорнинг розилигисиз мулк тақдири билан боғлиқ ҳеч қандай қарор қабул қилинмаслиги белгиланиши тарафдори.

Куни кеча фракциямиз йиғилишида ҳам мазкур қонун лойиҳаси депутатларимиз томонидан қизғин муҳокама қилиниб, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилган эди.

Ялпи мажлисда мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Масъул қўмитада фракциялар депутатлари ва ташаббускор вакиллари билан қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасида иш олиб борилмоқда. Бунда партиямиз депутатлари фаол бўлишади.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 05 Aug 2025 17:59:23 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 05 Aug 2025 12:44:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 05 Aug 2025 06:33:06 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 05 Aug 2025 06:32:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 04 Aug 2025 09:58:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sun, 03 Aug 2025 12:16:14 +0300
☑️ Интеллектуал мулк ва ҳунармандчилик креатив иқтисодиётнинг муҳим бўғини

Бугунги глобал иқтисодиётда инновация ва янгича ёндашувлар асосий рақобатбардошлик мезонига айланган. Шу жиҳатдан ҳам, интеллектуал мулк ва ҳунармандчилик креатив иқтисодиётнинг муҳим бўғини сифатида мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади.

Бу борада давлатимиз раҳбари маданият ва санъат соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, хусусан ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишувда тўхталиб ўтди. Тақдимотда таъкидланганидек, бой маданий меросга эга юртимизда креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун улкан имкониятлар мавжуд.

Айни пайтда ушбу соҳада 14 мингта корхона фаолият юритмоқда, 100 мингга яқин фуқаро иш билан банд. Келгуси 5 йилда креатив иқтисодиёт ҳажмини икки баробар ошириш ва унинг ЯИМдаги улушини 5 фоизга етказиш мақсад қилинган. Ўтган йили ушбу йўналишда муҳим қадам сифатида Қонун қабул қилинди. Қонун муҳокамаси ва қабул қилинишида ЎзЛиДеП фракцияси фаол иштирок этди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича 4-Бутунжаҳон конференцияси ўтказилди. ЮНЕСКО, ЮНКТАД, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва бир қатор етакчи давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ҳам креатив иқтисодиётни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Партиямиз ҳунармандчиликни кенг қўллаб-қувватлаш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш орқали соҳанинг барқарор ўсишини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sun, 03 Aug 2025 09:04:55 +0300
☑️ Қадрли темирйўл соҳаси фидойилари!

Сизларни касб байрамингиз — Темирйўлчилар куни билан самимий табриклаймиз!

Темир йўл — давлат инфратузилмасининг муҳим асоси, иқтисодий тараққиёт ва халқ фаровонлигининг таянчи саналади. Президентимиз раҳбарлигида сўнгги йилларда транспорт соҳасини ривожлантириш, жумладан, темирйўл тармоғини модернизация қилиш, янги йўналишлар очиш, замонавий поездлар харид қилиш каби муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам транспорт ва логистика соҳасини ривожлантириш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Бу жараёнда сиз — темирйўл ходимларининг масъулиятли ва ҳалол меҳнати юртимиз тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб келмоқда.

Ушбу ислоҳотлар ЎзЛиДеП сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларга тўлиқ ҳамоҳанг бўлиб, юртимизнинг транспорт-коммуникация салоҳиятини ошириш, аҳолига қулай ва хавфсиз транспорт хизматларини тақдим этишга хизмат қилмоқда.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин! Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга осойишталик ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sun, 03 Aug 2025 08:47:25 +0300
☑️ Ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши учун кенг шароитлар яратилаяпти

Юртимизда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, ёшлар учун замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш, IT соҳасида янги иш ўринларини яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда ташкил этилган IT-PARK лойиҳалари бугунги кунда мамлакатимиздаги барча ҳудудларда фаолият юритмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари билан Урганч шаҳрида жойлашган IT-PARK Хоразм филиалида бўлдик. Мазкур филиалнинг замонавий инфратузилмаси, таълим курслари, маҳаллий ва халқаро IT-компаниялар билан ҳамкорлик йўналишлари, стартап лойиҳаларга берилаётган имкониятлар билан танишилди.

IT-PARKда ёшлар учун веб-дизайн, дастурлаш, график дизайн, робототехника каби йўналишлар бўйича махсус курслар йўлга қўйилган. Бугунги кунда филиалда кўплаб ёшлар билим олиб, ўз стартап лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Бу каби ташаббуслар ёшларимизнинг инновацион салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилади. ЎзЛиДеП партияси ана шундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни IT соҳасига кенг жалб қилиш ва уларни бозор талабларига мос кадр сифатида тайёрлаш учун барча шароитларни яратиш тарафдори. Бугунги рақобатбардош иқтисодиёт — бу биринчи навбатда IT технологиялар билан қўлма-қўл юрадиган иқтисодиётдир. Шунинг учун ҳам биз бу соҳадаги фаолиятни янада кенгайтириш, ҳудудий IT марказлар сонини кўпайтириш, таълим, иш ва бизнесни IT билан интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 01 Aug 2025 12:37:06 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 01 Aug 2025 09:47:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Thu, 31 Jul 2025 12:51:01 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 30 Jul 2025 14:03:26 +0300
☑️ Озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик учун муҳим бўлган иссиқхонада маҳсулотни кўпайтириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги видеоселектор мажлисида мева ва сабзавотчиликни ривожлантириш, экспортини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Мен ҳам қатнашдим.

Давлатимиз раҳбари соҳада ечимини кутаётган қатор масалаларни ҳал этиш борасида масъулларга аниқ топшириқлар бердилар.

Хусусан, иссиқхоналар ҳақида гапириб, бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади, деб таъкидладилар.

Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши ҳақида айтдилар. Бу ҳозирги кунда иссиқхона хўжаликларини молиявий қийин вазиятга туширган муаммонинг тўғри ечими бўлди.

Яна бир янгилик: 2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Бу ўз навбатида, расмий ишчиларни кўпроқ ёллаш учун шароитни кенгайтиради, рақобат шароитида маҳсулот таннархига ҳам ижобий таъсир қилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳавонинг ифлосланишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиши, хусусан табиий газдан фойдаланиш асосида турли ифлослантирувчи омилларга барҳам беришга қаратилган тадбирлар кўрилади.

Иссиқхоналарни иситиш тизими бўйича янгича ва қулай шартлар асосида тадбир кўриш вазифаси тегишли Ҳукумат идораларига топширилди.

Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш вазифаси берилди.

Партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар учун муҳим бўлган мазкур масалаларда, жумладан қонунларни такомиллаштириш ва ижросини таъминлаш борасида депутатларимиз Ҳукумат идоралари билан фаол ҳамкорликда иш олиб боради.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 30 Jul 2025 13:44:48 +0300
☑️ Тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик байрами муборак бўлсин!

30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан мамлакатимизда яшаётган турли хил миллат ва элат вакилларини самимий табриклаймиз.

Сўнгги йилларда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ва институционал асослар яратилди. Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ва хориждаги ватандошлар жамоалари билан олиб борилаётган ҳамкорлик мамлакатимизнинг давлат сифатидаги мавқеини янада оширди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча йўллаган табригида ҳам “Ягона Ўзбекистон” ғояси барча фуқароларни бирлаштириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутаётгани эътироф этилди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аҳил-иноқ, бир оила бўлиб яшаётган турли миллат ва элат вакилларини байрам билан самимий қутлайди. Мамлакатимиздаги тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳити абадий бўлсин!

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 30 Jul 2025 07:15:59 +0300
☑️ Халқлар дўстлиги – тинчлик ва тараққиёт кафолати

30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан давлатимиз раҳбари халқимизга байрам табриги йўллади.

Табрикда мамлакатимизда яшаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакилларининг ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик асосида ягона оила сифатида яшаб келаётгани эътироф этилди. Президентимиз ушбу ноёб этник хилма-хилликни умумий бойлигимиз, тинчлик ва барқарорликни таъминловчи муҳим омил сифатида алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, табрикда сўнгги йилларда миллий сиёсат тизими тубдан такомиллаштирилгани, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ва институционал асослар яратилгани қайд этилди. Миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ва хориждаги ватандошлар жамоалари билан олиб борилаётган ҳамкорлик натижалари юксак баҳоланди.

Давлатимиз раҳбари “Ягона Ўзбекистон” ғояси атрофида барча фуқароларни бирлаштириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда инклюзивликни чуқурлаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида эътироф этди.

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўлланган ушбу табрик – мамлакатимиздаги тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 29 Jul 2025 16:45:46 +0300
☑️ Озиқ-овқат маҳсулотларига унинг етиштирилган жойи, ишлаб чиқарувчиси, яроқлилик муддати ва таркибини ёзиб қўйишга оид янги нормалар киритилмоқда

Аҳоли истеъмол қилаётган барча озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби, ишлаб чиқариш ва сақлаш шароитлари давлат стандарти ва назорати остида бўлади. Шунингдек, истеъмолчиларни микроблар, пестицидлар, оғир металлар, ГМО ва бошқа хавфли моддалардан ҳоли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари аҳолига истеъмол қилаётган маҳсулоти ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот олиш ҳуқуқи назарда тутилган. Маҳсулотнинг етиштирилган жойи, ишлаб чиқарувчиси, яроқлилик муддати, таркиби аниқ ва ошкора ёзиб қўйилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқилган “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан шундай талаблар киритилмоқда.

Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси билан озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, принциплари, давлат органларининг ушбу соҳасидаги ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги санитария чоралари, қоида ва нормаларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби халқаро қоида ва нормалар билан уйғунлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш, кузатилишини таъминлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишга қўйиладиган умумий талаблар, ушбу соҳада фаолият юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси озиқ-овқат бизнеси операторлари, яъни озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, утилизация қилиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиш билан бир қаторда, уларнинг мажбуриятларини ва ўз навбатида масъулиятини ҳам белгиламоқда.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 29 Jul 2025 08:46:49 +0300
☑️ Президентимиз ташаббуслари мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида дастлаб давлатимиз раҳбарининг ўтган ҳафтада Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифи ҳақида сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди. 400 гектарда барпо этилаётган технопаркда хитойлик инвесторлар билан биргаликда 1 миллиард 200 миллион долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилади. Зомин туманида қурилаётган маиший техника заводи ҳам кўздан кечирилди. “Навоий” махсус саноат паркининг филиали сифатида ташкил этилган мажмуа 80 гектарда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион доллар. 100 турдаги маҳсулотлар натижасида маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга  етади.

Давлатимиз раҳбари ташрифи давомида вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Хусусан, “ягона дарча” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги хизматларини битта жойга жамлаган  “Агромарказ” ташкил этилди. Ҳосилдорликни оширишга қаратилган янгича ёндашувлар вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига ижобий таъсир этиб, аҳолининг кўпроқ даромад топишига имкон яратмоқда.

Фракция аъзолари ташриф давомида Президентимиз томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилишини қайд этган ҳолда, бу борада партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олдилар.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 28 Jul 2025 11:04:29 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Mon, 28 Jul 2025 05:58:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sat, 26 Jul 2025 07:39:14 +0300
☑️ Бюджет барқарорлиги – иқтисодий тараққиётимиз кафолатидир

Давлатимиз раҳбари 23 июль куни Ҳисоб палатасининг фаолияти ҳамда ижро тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ҳисоб палатасининг иш услуби ўзгаргани ва унинг ваколатлари кенгайгани эътироф этилди. Эскича текширувлардан воз кечилиб, молиявий, мувофиқлик, самарадорлик ва стратегик аудит тизими жорий қилингани қайд этилди.

Эндиликда бу палата фақат назорат қилувчи эмас, балки бюджет интизомига кўмаклашувчи ҳамкор идорадир. Шу боис асосий эътибор молиявий интизом бузилишининг олдини олиш, бунинг омилларини таҳлил қилишга қаратилмоқда. Масалан, бу йил 6 ойда ўтказилган аудит тадбирлари натижасида 5 триллион 600 миллиард сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилган, бюджетга 5 триллион сўм қўшимча тушум имконияти аниқланган.

Тақдимотда тизимга сунъий интеллектни жорий қилиб, камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Ҳисоб палатасининг бутунлай янгича идорага айлангани мамлакатимиз бюджети барқарорлигини таъминлайди. Бюджет барқарорлиги эса иқтисодий тараққиётимиз кафолатидир.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Sat, 26 Jul 2025 07:35:55 +0300
Ташаббуслар илгари сурилди, ечимлар таклиф қилинди

ЎзЛиДеП фаолиятини кузатувчилар яхши билади. Партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, фаоллар ва маҳаллий кенгаш депутатлари мамлакат бўйлаб халқ, тадбиркор ва бошқа қатлам вакиллари ҳузурида мунтазам учрашувлар ўтказиши ажойиб анъанага айланиб қолди. Энг муҳими, ана шундай мулоқотларда халқ вакилларини тўғридан-тўғри эшитиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга ечим таклиф қилиш имкони пайдо бўлмоқда.

👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 24 июль сонидан.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 25 Jul 2025 09:55:46 +0300
Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга кўмаклашиш - фаолиятимиз бош мезони

Жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллигида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолияти қизғин ва самарали кечди дейиш мумкин.

👉«Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 23 июль кунги 149 (9044)-сони.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 25 Jul 2025 09:55:46 +0300
Приоритетная задача ведущей политической силы

Фракция УзЛиДеП представляет интересы предпринимателей и оказывает им всестороннюю поддержку

Деятельность фракции Движения предпринимателей и деловых людей — Либерально-демократической партии Узбекистана в Законодательной палате в первом полугодии была насыщенной и продуктивной.

👉 №150 (8994) газеты «Народное слово», от 24 июля 2025 года

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 25 Jul 2025 06:33:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Fri, 25 Jul 2025 06:32:28 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Thu, 24 Jul 2025 11:11:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Thu, 24 Jul 2025 11:10:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Wed, 23 Jul 2025 10:09:29 +0300
☑️ Заргарлик соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар учун тенг шароит ва имконият яратиб берилади

Қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажмини 7 тоннага, заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўрсаткичларини эса 300 миллион АҚШ долларига етказилади. Бу ҳақида давлатимиз раҳбарининг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этиб ўтилган.

Қарорда, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг норасмий айланмасини камида 50 фоизга қисқартириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини саноат даражасига олиб чиқиш, халқаро бозорларда рақобатбардош ва замонавий дизайнга эга заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш каби вазифалар ҳам белгиланган.

Бундан ташқари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизимини жорий этиш ҳам Президентимиз қарорининг асосий вазифасидир.
Заргарлик соҳасида хуфиёна иқтисодиёт улушини камайтириш мақсадида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод қилишга оид имтиёз бекор қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг қарори заргарлик соҳасини тартибга солиш билан бир қаторда, соҳада фаолият кўрсатаётган барча корхоналар учун тенг имконият яратади. Тадбиркорлик субъектлари учун тенг ва адолатли шароит яратиш эса ЎзЛиДеПнинг ҳам устувор вазифасидир.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 22 Jul 2025 19:26:41 +0300
☑️ Зоминда юқори қийматли ва экспортбоп маҳсулотлар кўпаяди

Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизнинг энг чекка ва олис ҳудудларида ҳам иқтисодий юксалиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва иш ўринларини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий саноат корхоналарини ташкил этиш ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўйиш орқали ушбу ҳудудлар ҳам барқарор ривожланиш йўлига кириб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи доирасида Зомин технопарки фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда Хитой инвестицияси билан 1,2 млрд долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилади.

Ушбу технопаркда илк корхона ишга туширилиб, 10 млн долларлик бетон маҳсулотлари лойиҳаси йўлга қўйилди. Бу орқали 60 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари ишли бўлди. Шунингдек, 42 млн долларлик “Midea” бренди остида маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳаси якунланмоқда. Бу орқали 150 иш ўрни яратилади.

Ҳозирда 300 млн долларлик яна 7 та лойиҳа қурилмоқда. 15 турдаги янги маҳсулот, 70 млн долларлик экспорт, 5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Мазкур технопаркнинг ишга туширилиши ҳудуд иқтисодиётини юксалтиришга, иш ўринлари яратилишига, фуқароларнинг турмуш тарзи янада фаровон бўлишига хизмат қилади.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 22 Jul 2025 09:42:21 +0300
☑️ Қишга жиддий тайергарлик ҳозирдан бошланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан энергетика инфратузилмасини янгилаш, таъмирлаш, модернизация қилиш, иссиқлик станцияларини зарур ёқилғи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, энергия етказиб беришда узлуксизликни таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Президентимиз куни кеча нефть-газ соҳасида амалга оширилаётган хорижий лойиҳалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича тақдимотни эшитиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар бердилар.

Энергияга бўлган талаб ортиб бораётган ҳозирги шароитда иқтисодиёт ривожини таъминлаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш учун энергетика соҳасида ислоҳотлар изчил олиб борилаётганини эътироф этамиз.

Фикримизча, энергетика соҳасидаги ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий барқарорликни таъминлайди.

Қишга пухта тайергарликни ҳозирдан бошланаётгани белгиланган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун имкон беради. Муҳими, одамларни рози қилиш сиёсатини амалда руёбга чиқариш мақсадига хизмат қилади.

@a_xaitov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 22 Jul 2025 09:28:59 +0300
#ялпи_мажлисдан

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов:

Ўтган ҳафтада, яъни 14 июль куни Давлатимиз раҳбарининг «Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги аҳолининг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этадиган Фармони қабул қилинди.

Фармон билан илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш, танлаб олиш ва ҳаётга татбиқ этишнинг институционал механизмлари яратилади.

Ҳужжатда бир нечта муҳим стратегик йўналишлар белгиланди.

Хусусан, халқчил ислоҳотлар жараёнида етук мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар ва фаол фуқаролар иштирокини таъминлаш, технологиялар ва илм-фан ютуқларини интеграция қилиш, истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, замонавий, илғор ғояларни ҳаётга татбиқ этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.


Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун ҳар йили «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форуми ўтказилади.

Ушбу тадбир аҳолининг барча қатламлари фаоллигини янада оширади, юртимиздаги ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтиради, уларни янги марралар сари руҳлантиради.

Қолаверса, бу каби инновацион ёндашувлар «ташаббуслар ислоҳотларга айланадиган» янги ижтимоий-иқтисодий муҳитни яратишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001216659919 Tue, 22 Jul 2025 08:22:22 +0300
☑️ Ўзаро манфаатли ҳамкорлик келишувлари амалга ошаяпти.

O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида давлатимиз раҳбарининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, босқичма-босқич жун ва кашемирни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш каби вазифалар озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам экани қайд этилди.

Қарорда соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида ўзбекистонлик мутахассислар Мўғулистонда малака ошириши белгиланган.

Депутатлар таъкидлаганидек, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, балки O‘zLiDeP сайловолди дастуридаги устувор вазифалар рўёбига ҳам хизмат қилади. Зотан, партиямиз кейинги 5 йилликда қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадни кесин ошириш ва шу орқали аҳолимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.

@a_xaitov
Подробнее
]]>