Лента постов канала Obod_uz | Илмий ва маърифий канал (@obod_uz) https://t.me/obod_uz “Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали. ru https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 16 Aug 2025 19:23:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 16 Aug 2025 16:07:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 16 Aug 2025 15:41:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Fri, 15 Aug 2025 19:16:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Fri, 15 Aug 2025 07:41:31 +0300
ДУО ИЖОБАТ БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

«Фотиҳа» сураси. «Мунжия» (нажот келтирувчи) деб ҳам аталади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида: «У нима учун ўқилса, шунгадир», деганлар. Бу сурада бешта исм борки, уларнинг қадри олий, асли буюкдир. Унда Аллоҳнинг улуғ ва буюк исми борки, уни васила қилиб дуо қилинса, ижобат бўлади. Уни васила қилиб сўралса, сўралган нарса берилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зуннуннинг наҳанг қорнида ўқиган дуоси

"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназ-золимийн" деб мусулмон киши бирор нарса ҳақида дуо қиладиган бўлса, албатта ижобат бўлади» дедилар. (Ҳоким ривояти)

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Ҳақиқатан, мен шундай бир оятни биламанки, ким уни ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлса, Аллоҳ албатта унинг сўраганини беради:

"Қулиллааҳумма фаатирос самааваати вал ардзи ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати анта таҳкуму байна ибаадика фий маа каанув фийҳи яхталифувн" (Зумар сураси 46-оят)

Мазмуни: «Айтинг: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва Ернинг илк яратувчиси, яширин ва ошкор нарсаларни билувчи зот! Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилган нарсалар хусусида ҳукм қилурсан».

Орифлардан бири шундай деган: «Қиблага юзлан ва Уммул Қуръон (Фотиҳа), Оятал Курсий, Қадр ва Ихлос сураларини ўқи. Сўнг ўзинг истаган нарсани сўраб дуо килсанг Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилади».

«Кушойиш калитлари» китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 14 Aug 2025 17:35:45 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 14 Aug 2025 15:42:29 +0300
📆 15/08/2025й

     Жума / Пятница

⏰ #Андижон_вақти_билан

✅ Тонг          03:55
✅  Қуёш        05:25

⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      04:45
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              17:20
📌 Шом            19:15
📌 Ҳуфтон        20:55

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 13 Aug 2025 16:47:36 +0300
Қаноати чиройли кишининг умри доим баҳор бўлади.

Изоҳ. Қаноат қалбларга роҳат, хулққа безак. Қаноатли инсон борига шукр қилгани учун ҳам сўзлари эътироздан, феъллари норозиликдан холи. Кўзларининг ҳамиша вазмин ва хотиржам боқиши, осуда юзларидан беозорлик балқиб туриши ҳам қаноат туфайлидир. Қаноат лойқани тиндиради, атрофга мусаффолик уруғини сочиб, муносабатлардан чечаклар ундиради.
Қаноат ҳақида Алишер Навоий дейди:
Десанг шох ўлай еру кўк басдурур,
Бу бир тахт-у ул чатри рифам санга.
Фано шуъласида ёшур жисмни,
Керак бўлса зарбафт хилъат санга.
Етар лола буткан қоя қулласи,
Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга.
Яъни, қаноат эгаси тахт талашиб, зўравонлик билан ҳақларни поймол этмасдан шоҳлик мартабасига етади. Оёғи остидаги ер унинг тахти, осмон боши узра тикилган чодирдир. У кимлигини билдириб қўйиш учун шоҳона зар тўнлар билан ўзини намойиш этиб ўтирмайди. Балки қалбини фақат илоҳий муҳаббатга маскан этиб, ундан бошқасини йўқлик қаърига отиб, шундай ҳол билан нур ҳосил этади, шу нур ичига ўзни бекитади, шу нур унга шоҳона либос бўлади. Ҳузурида эгилган бошлардан ғурурланиб, ҳукмига мунтазир эл олдидан тахтиравонда ўтиш билан ҳашамат касб этиш ҳам унинг учун ортиқча меҳнат. Қаноатли инсон учун баланд қоя чўққисида очилган лола айни шоҳона ҳашаматдир.

“Унвонул баён”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 13 Aug 2025 06:37:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 12 Aug 2025 15:16:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 12 Aug 2025 09:45:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 12 Aug 2025 09:42:48 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 11 Aug 2025 17:01:45 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 11 Aug 2025 15:54:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 11 Aug 2025 14:57:23 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 11 Aug 2025 05:04:37 +0300
БЕШТА ХИСЛАТ БИЛАН АМАЛЛАР МУКАММАЛ БЎЛАДИ

Абу Бакр Абдуллоҳ Божий роҳматуллоҳу алайҳ айтади: “Бешта сислат билан амаллар мукаммал бўлади: Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтириш; ҳақиқатни таниш; Аллоҳ учун ихлос билан амал қилиш; суннатга мувофиқ амал қилиш ва ҳалол луқма ейиш.

Агар улардан бири йўқ бўлса, амаллар кўтарилмайди, яъни қабул бўлмайди. Масалан, Аллоҳ азза ва жаллани таниб, ҳақиқатни танимасанг, фойда бермайди. Ҳақиқатни таниб, ҳақиқатни ҳам билсанг-у, ихлос билан амал қилмасанг, бу ҳам манфаатли бўлмайди. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билиб, ихлос билан амал қилсанг, лекин суннатга мувофиқ амал қилмасанг, бундан ҳам фойда йўқ. Ушбу тўрттага амал қилиб, аммо ҳалолдан емасанг, яна фойда топмайсан”.

Ваҳб ибн Вирд айтади: “Агар сен мана бунга ўхшаш бир устун бўлган тақдирингда ҳам, қорнингга кираётган нарсанинг ҳалол-ҳаромлигига қарамасанг, бу сенга фойда бермайди”.

📚“Солиҳлар гулшани” китобидан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 09 Aug 2025 14:59:34 +0300
Сўраганда фирдавсни сўранг

Жаннатдаги даражаларнинг энг олийси, энг буюги Фирдавсдир. Фирдавс жаннатнинг энг олий даражаси бўлиб, Аллоҳнинг Арши остида бўлади. Жаннатдаги тўрт анҳор шу ердан оқиб чиқади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан жаннат сўраганда Фирдавсни сўрашни ўргатганлар. Шунингдек, у зот ушбу энг олий даражага, энг шарафли мақомга етиш йўлларини ҳам баён қилганлар. Масалан, қийинчилик вақтида ҳам мукаммал таҳорат қилиш, масжидларга кўп қадам босиб келиш, бир намоздан сўнг кейинги намоз вақтини интизор бўлиб кутиш каби амаллар шулар жумласидандир. Шунингдек, Қуръонни кўп тиловат қилиш, Қуръонни ёдлаш, Аллоҳни кўп зикр қилиш, Аллоҳ ва Унинг Расули рози бўладиган яхши сўзлар айтиш, қийинчилик ва машаққат пайтида сабр қилиш, қийинчиликда қолганларни қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга ёрдам бериш, зулм қилган кишини кечириш, қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш каби амаллар ҳам Фирдавс жаннатига етакловчи амаллар сирасига киради.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 09 Aug 2025 06:14:53 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Fri, 08 Aug 2025 18:04:12 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Fri, 08 Aug 2025 07:04:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 07 Aug 2025 15:43:00 +0300
Подробнее
15.13 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 07 Aug 2025 14:16:13 +0300
Ким камтар бўлса, ҳурмат қилинади, ким ҳурмат талаб қилса, хорланади.

Изоҳ. Қалби Ҳаққа очилган инсоннинг юзидан нур ёғилади, атрофи поклик билан ўралади, ҳаракати камтарликка мойил бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Оллоҳ бир бандасини Исломга ҳидоят этса, унинг суратини гўзал, мавқеини уятли ҳоллардан холи қилади ва тавозуъ камтарлик билан ризқлантиради. Оллоҳ таолонинг энг сара бандаларидан қилиб танлагани мана шудир» Табароний ривояти.

Ибн Муборак дейди: «Дунёвий неъматлар жиҳатидан мартабада ўзингдан пастроқ киши олдида нафсингни паст тутишинг тавозуънинг бошидир. Токи у билсин, мол-дунёнг сабабли сен ундан афзал эмассан. Дунёвий неъматлар жиҳатидан мартабада сендан юқорироқ киши олдида ўзингни баланд тутишинг ҳам тавозуънинг бошидир. Токи у мол-дунёси сабабли сендан афзал эмаслигини билсин». Мана шундай камтарлик инсонни ҳурматга сазовор этади. Демак ҳурмат талаб қилиб олинмайди, ҳидоятнинг натижаси ўлароқ берилади.

“Унвонул баён”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 07 Aug 2025 14:13:16 +0300
Ким бошлиқ бўлишни хоҳласа, сиёсатнинг ғам-аламларига сабр қилсин.

Изоҳ. Оллоҳ таоло дейди: «У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» Абаса, 34-36-оятлар.

Қиёмат кунидаги аҳвол шу. Буни билиб, яна қандай ўзгаларнинг масъулиятини ихтиёрий ҳолда зиммага олиш мумкин?! Энг яқин аҳлимиз учун жавоб беришдан қочсак, энди етти ёт бегоналар учун жавоб беришни бир тасаввур қилинг. Лекин бу ўткинчи дунёнинг фитнаси қалбларни ром қилади, эртага ўзи учун қандай ҳисоб-китоб беришини билмайдиган инсон бошқаларнинг юкини ҳам зиммасига олади.

Бошқариш завқи мол-дунё жозибасидан ҳам кучлироқдир. Бу завқни тотган инсон турли хил ҳийла-найранглар ичида балиқдек сузади. Тақдирлар билан ўйнашиб, бошини ғам-андуҳларга уради, ҳатто афсус ҳам чекади. Аммо бошқарув завқи яна ғолиб келади. Бу дунёнинг ҳақиқати - синов эканини унутиб, ҳаётни гўё ўйин майдонига айлантиради. Бу ўйиннинг бемаънилиги шу даражадаки, унда ютган ҳам ўша - бошқарув завқига асир инсон, ютқазган ҳам унинг ўзи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Қачонки, иш эгасидан бошқасига топширилса, Қиёмат соатини кутавер». Бухорий ривояти.

Юқорида айтганларимиз шундайларга тегишли. Аммо ўрнига муносиб зотлар бундан мустасно.

“Унвонул баён”дан.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 06 Aug 2025 11:44:44 +0300
ҲАЁТ АКС-САДОДИР

Бир одам ўғли билан тоғ ён-бағридаги ўрмонда кетаркан, ўғли қоқилиб тушди ва жон аччиғида “ааҳҳҳ” деди. Қаршидаги тоғдан унга “ааҳҳҳ” деган акс-садо келди. Бола ҳайрон бўлиб:
– Кимсан? – деди.
– Кимсан? – деган жавоб келди тоғ томондан.
Боланинг жаҳли чиқиб, кўринмаётган кимсага бақирди:
– Қўрқоқ экансан!
– Қўрқоқ экансан! – деган садо қайталанди.
Бола отасига юзланиб сўради:
– Бу қанақаси, отажон?!
Отаси унга:
– Ўғлим, сен эшит ва ўрган, – деди ва тоққа юзланди:
– Сенга шайдоман!
– Сенга шайдоман! – тоғдан садо қайтди.
– Сен пурвиқорсан!
– Сен пурвиқорсан!
Бола ҳайратланиб, нима гаплигини билолмади. Отаси эса унга тушунтира бошлади:
– Буни акс-садо дейишади. Аммо аслида бу ҳаётнинг ўзидир. Чунки ҳаётга сен нима тутсанг, шуни қайтаради. Ҳаёт ҳаракатларимизнинг ойнаси. Қанча кўп севилишни истасанг, шунча сев, қанча шафқат истасанг, шунча шафқатли бўл. Ҳурмат истасанг, ҳурмат қил, агар одамларнинг сабрли бўлишини истасанг, аввало, ўзинг сабр қилишни ўрган!
Аслида бу қоидалар ҳаётимиз учун аҳамиятлидир. Чунки ҳаёт шунчаки тасодиф эмас, қилмишларимизнинг аксланишидир.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 06 Aug 2025 07:58:52 +0300
Фузайл ибн Иёз айтади: Инсон динини истак-хоҳишларидан устун қўйсагина камолотга эришади. Истак-хоҳишларини динидан устун қўйса, аниқ ҳалок бўлади.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 06 Aug 2025 07:58:34 +0300
ОЛИМНИНГ БОШИДАН ЎПДИ

Имом Заҳабий ўзининг "Сиярул аълом ан-нубало" китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни ёзади:
"Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳузурига ваъз айтиш учун олиб киришди. У султоннинг ҳузурига киргач, изнсиз ўтирди ва гапира бошлади. Султон бундан ғазабланди ва бир ходимига уни уришга амр қилди. Ходим Абу Тийбга бир мушт туширди.
Атрофдагилар султонга Абу Тийбнинг олим ва фақиҳлигини айтишди. Султон ундан узр сўраб, унга пул беришларини айтди. Аммо Абу Тийб пулни қабул қилмади.
Султон унга:
– Эй шайх! Султоннинг ўзига яраша қудрати, нуфузи ва ҳурмати бўлади. Султон сиёсатга муҳтож. Сен мана шу чегарани бузиб ўтдинг. Энди мендан рози бўл! – деди.
Абу Тийб:
– Аллоҳ орамиздаги воқеани кузатиб турибди. Сиз мени ваъз учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини тинглаш учун, хушу қозониш учун чақиртирдингиз. Сиёсатни жорий қилиш учун чақиртирмагангиз! – деди.
Маҳмуд Ғазнавий хижолат бўлди. Ўрнидан туриб, олимнинг бошидан ўпди ва кечирим сўради!

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 05 Aug 2025 17:10:46 +0300
Ким сахий бўлса, унга улуғлик ва буюклик ёр, ким бахил бўлса, унда разиллик ва хорлик бор.

Изоҳ. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «(Одамлардаги) сахийлик Оллоҳ таолонинг сахийлигидан бир қисмдир. Саховат қилинглар, Оллоҳ сизларга саховат қилади. Огоҳ бўлингизким, улуғ ва қудратли Оллоҳ сахийликни яратди, кейин уни инсон сувратига киргизиб, бошини (жаннатдаги) Тубо дарахтининг илдизи узра мустаҳкамлади ва новдаларини «Сидратул мунтаҳо», яъни жаннат четидаги Нилуфар шохлари билан боғлади. Саховат дарахтининг баъзи шохлари дунё оламида осилиб туради. Кимки бу шохни маҳкам тутса, шу шох уни жаннатга элтади. Огоҳ бўлингизким, сахийлик иймоннинг белгиси, иймон эса жаннатдадир. Оллоҳ таоло бахилликни Ўз ғазабидан яратди ва унинг бошини (жаҳаннамдаги) заққум дарахтининг илдизи узра мустаҳкамлади. Бахиллик дарахтининг айрим шохлари дунё оламида осилиб туради. Кимки шу шохга ёпишса, бу шох уни дўзахга олиб киради. Огоҳ бўлингизким, бахиллик куфрдан, куфр эса жаҳаннамдадир».

Шеър:
Ҳожатмандликдан ким ўзин тийса гар
У билан дийдорлашиш дўстга осон.
Ҳожат эгасининг юзи малолли,
Қочирар дўстни хам бундай юз ҳар ён.
Кимнинг чўнтагини тўлдириб қўйсанг,
Билиб қўй, у сенинг биродарингдир.
Ҳазиллашсанг чўнтаги билан аммо
Душмансан, агарчи туғишганингдир.

Изоҳ. Соғлом инсоний табиат тенгликни хуш кўради. Оқнинг ҳам, қоранинг ҳам, бойнинг ҳам, камбағалнинг ҳам асли тупроқдан. Мана шу жиҳатдан ҳар иккисининг қадри тенгдир. Тенгма-тенг мақомдаги суҳбат ҳар икки томон учун қулай ва ёқимли. Энди кимдир ўзи каби тупроқдан яратилган жинсдошига мўлтираб, эҳтиёжманд боқса, ҳадеб муҳтожлигини пеш қилаверса, суҳбатдошини ноқулай вазиятга солиб қўяди. Бандага муҳтож бўлиб, унинг эшигини қоққан кишининг бир юзи қора, ҳожати битмаса, икки юзи қора бўлади.

Кадрини билган инсон фақат Оллоҳга муҳтож инсондир. У бойларга эмас, бойлар унга муҳтож. Чунки «берувчи қўл олувчи қўлдан баланд, баланддаги қўл пастдагидан яхшироқ» деган ҳикматнинг мағзини чаққан киши ҳақиқий бойдир. Ҳар қандай ҳолатда фақат Яратувчисига ёлвораётган бандасини Оллоҳ Ўзига дўст тутади, дўстини беэътибор қолдирмайди, баланд бўлишга муносиб, баланд бўлиш завқини тотган қулларидан бирини унга йўлиқтиради. Натижада берувчи бериб, олувчи олиб қурбат ҳосил қилади. Бундан бошқа барча «олди-берди»лар ё тамаъ ёки бахиллик чегарасига ўтиб кетади, ҳар икки томон савобдан бебаҳра қолади.

“Унвонул баён”дан

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 05 Aug 2025 09:00:13 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 04 Aug 2025 18:23:23 +0300
Подробнее
11.45 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 04 Aug 2025 10:51:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 04 Aug 2025 03:05:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sun, 03 Aug 2025 19:02:54 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sun, 03 Aug 2025 07:57:05 +0300
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу айтади: Банда қачон Аллоҳ азза ва жалла учун бир нарсадан воз кечса, ўрнига Аллоҳ таоло бандаси ўйламаган томондан ундан-да яхшироғини беради. Қачон банда бепарволик қилиб номаъқул йўлдан уни олса, Аллоҳ бандаси ўйламаган томондан ундан-да ёмонроғини жўнатади.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 02 Aug 2025 20:51:15 +0300
ЛУҚМОН А.С.НИНГ ЎҒЛИГА НАСИҲАТЛАРИ

4-НАСИҲАТ

"Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас" (Луқмон сураси, 18-оят).
Бу оятдаги маъно: кибрли бўлма, Аллоҳнинг бандаларини ҳақорат қилма, улар билан гаплашганингда юзингни бурмай, қовоғингни ўймай, балки очиқ юзлилик билан гаплашгин демакдир. “Ерда керилиб юрмагин” ояти ҳақида Қуртубий ҳеч бир ишга машғул бўлмай, бекорчиликдан хурсанд бўлиб юрмаслик деб ҳам тушунтирганлар.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 02 Aug 2025 10:47:36 +0300
ЛУҚМОН А.С.НИНГ ЎҒЛИГА НАСИҲАТЛАРИ

3-НАСИҲАТ

"Эй ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил! Албатта, мана шу пухта ишлардандир" (Луқмон сураси, 17-оят).
Ибн Касир айтадилар, яъни намозни ўз шартларига риоя қилган ҳолда, фарзларига амал қилиб, ўз вақтида ўқинг, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришни эса тоқатингиз даражасида қилинг. Инсонлардан келадиган мусибатлар, озорларга сабр қилинг. Болани сабрли бўлишга ўргатиш унинг келгусида иродаси мустаҳкам шахс бўлиб, вояга етишида муҳим аҳамиятга эгадир.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Fri, 01 Aug 2025 20:09:40 +0300
ЛУҚМОН А.С.НИНГ ЎҒЛИГА НАСИҲАТЛАРИ

2-НАСИҲАТ

"(Луқмон яна деди): «Эй, ўғилчам! Шубҳа йўқки, агар хантал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас, у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ лутфли ва огоҳ зотдир" (Луқмон сураси, 16-оят).
Бу оятда Аллоҳ таолонинг бандаларни ҳар бир қилган ва қилаётган ишларидан хабардор эканлигига эслатма бордир. Яъни, яхши иш қилсалар ҳам, ёмон ишларини ҳам Аллоҳ таоло кўриб, билиб турувчидир ва У Зотдан ҳеч нарса яширин қолмайди. Ҳаттоки, қоронғу тунда қора тош устида ўрмалаётган қора чумолини ҳам кўриб туради, ўрмалаётган товушини эшитиб туради.
Қуртубий айтадиларки, ривоят қилинишича, ўғли отасидан “Аллоҳ таоло денгизни тубидаги донни ҳам биладими?”,- деб сўраган экан, Луқмони ҳаким ўғилларига ушбу оят билан жавоб берибдилар. Агар фарзанд Аллоҳ таоло доимо уни кўриб, кузатиб турганини ҳис қилиб яшаса, ундан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 31 Jul 2025 18:53:04 +0300
Подробнее
16.36 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 31 Jul 2025 18:50:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 31 Jul 2025 13:48:10 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 31 Jul 2025 06:22:23 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 30 Jul 2025 14:41:52 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 30 Jul 2025 08:32:55 +0300
Ўлим орзу қилинмайди

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бошга тушадиган мусибат ва балолар сабабли ўлимни орзу қилишдан умматларини қайтарганлар. У зот: «Бирортангиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар ўлим тилашдан бошқа иложи қолмаса: “Аллоҳим, модомики тириклик менга яхши бўлса, мени яшаттир. Қачон менга вафот этиш яхши бўлса, мени вафот эттир”, десин”, дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 29 Jul 2025 15:59:18 +0300
Шариатимизда жорий бўлган зиёфатлар номлари

Қироҳ – ёз зиёфати.
Туҳфа – меҳмон келса бериладиган зиёфат.
Харс – туғуруқдан кейин бериладиган зиёфат.
Маъдаба – таклиф қилинганида бериладиган зиёфат.
Валима – тўй зиёфати.
Ақиқа – фарзанд туғилганидан кейин етти кун ўтиб бериладиган зиёфат.
Ғадира – бола хатна қилинганида бериладиган зиёфат.
Вазима – азадан сўнг бериладиган эҳсон.
Нақиҳа – сафардан қайтганида бериладиган зиёфат.
Вакира – иморат битганида бериладиган зиёфат.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 29 Jul 2025 03:29:13 +0300
ОНА ДУОСИ – ҚЎРҒОН

Мусо алайҳиссалом қавми билан бирга Ватан ҳимоясига тайёргарлик кўраётган эдилар.
Ҳар бир киши ўз қурол-аслаҳасини тайёрлаб, совутини кийиб, жангга чиқиши шарт эди. Бир пайт у кишининг назарига бир ёш йигит тушди. Бу йигитнинг на совути, на қуроли бор эди.
Мусо алайҳиссалом бу ҳолни кўриб, ҳайрон бўлиб ундан сўрадилар:
– Эй йигит, нега сен бошқалар каби қуролланмадинг? Совут киймадинг? Нега жангга бундай чиқяпсан?
Йигит жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Менинг биргина қуролим бор, у ҳам бўлса, онамнинг дуосидир. Онам менга ҳар доим дуо қилади: "Эй Парвардигорим! Ўғлимни ҳар қандай офат ва балодан сақла. Уни ўз ҳимоянгда асра!”
Шунинг учун мен Аллоҳнинг каломи ва онамнинг дуоси билан жангга чиқдим, деб жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом бу гапни эшитиб, Аллоҳ таолодан ваҳий келишини кутди. Шу заҳоти ваҳий келди: “Эй Мусо! У йигит ҳақиқатан Менинг муҳофазамда. Унга ҳеч қандай офат етмайди. Чунки у онасининг рози қилган ва дуоси олган”.
Орадан бир неча йил ўтиб, яна Ватан ҳимоясига отланганлар орасида ҳалиги йигит ҳам бор эди. Олдингилардан фарқли равишда у совут кийган ва қуролланиб олган эди. Буни кўриб Мусо алайҳиссалом сўради:
– Сен совут киймас, қурол олмас эдинг-ку. Не бўлди: совут кийиб олибсан?
Йигит жавоб берди:
– Онам вафот этди. Энди мени дуо қиладиган, Аллоҳга омонат топширадиган инсон йўқ, шу боис совут кийиб, қуролланиб олдим.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 28 Jul 2025 17:56:16 +0300
📆 29/07/2025й

       Сешанба / Вторник

⏰ #Андижон_вақти_билан

✅ Тонг          03:35
✅  Қуёш        05:05

⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      04:25
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              17:30
📌 Шом            19:35
📌 Ҳуфтон        21:15

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz
Подробнее
11.98 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 28 Jul 2025 08:52:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 28 Jul 2025 04:30:04 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 28 Jul 2025 04:27:44 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sun, 27 Jul 2025 06:25:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 26 Jul 2025 18:00:04 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 26 Jul 2025 15:22:38 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sat, 26 Jul 2025 10:52:34 +0300
#safar_oyi

🌙 САФАР ОЙИ – ЯХШИЛИК ОЙИ

🌙 Сафар ойи - ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.

🗣Сафар ойи кириб келиши билан одамлар орасида ҳар хил асоссиз гаплар тарқайди. Аслида сафар - яхшилик ойи. Сафар ойида бўлиб ўтган ҳодисалардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга, ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса Фотима онамизга уйланганлар.

🥰 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлар ва Мадинадаги “Масжидун Набавий” масжидларини шу ойда қурганлар.

🌙 Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар.

❗️Демак, сафар ойида янги иш бошлаш, оила қуриш ва сафарга чиқиш жоиз экан. Ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан содир бўлади. Бу бирор ойга боғлиқ эмас.

🌙 САФАР ОЙИ
МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲 Аллоҳим, бу ой жумлаи мўмин-мусулмонларга хайрли, барокатли ва офиятли бўлсин. Омин.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Fri, 25 Jul 2025 20:21:05 +0300
“Имтиҳон мусулмон кишини чиниқтиради!”.

Маъноси
: Маъсиятлардан узоқда бўлган банда синов ва қийинчиликларга дуч келади. Бу нарса уни тоат-ибодатда чиниқтиради.

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRA
M | TELEGRAtrong>M
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Fri, 25 Jul 2025 17:07:00 +0300
УЙЛАНИШНИНГ БИР ТЎП ФОЙДАСИ

• Уйланиш, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатлардандир.

• Уйланиш, руҳий сокинлик ва истиқрор баҳшида этади.

• Уйланиш, ишлаб чиқариш, янгиликлар яратишни зиёда қилади.

• Уйланиш, жамиятни бир-бирига боғлаб туришга ёрдам беради.

• Уйланиш, отифий туйғуларни тўйдиради.

• Уйланиш, саратон касаллигидан виқоядир.

• Уйланиш, оилага киримни зиёдалаштиради.

• Уйланиш, бу билан кишини дини комил бўлади.

• Уйланиш, зурриёдлар билан ризқланишга сабаб бўлади.

•Уйланиш, бадан учун сиҳҳат-саломатлик ва офиятдир.

• Уйланиш, меҳр-муҳаббатдир.

• Уйланиш, ҳаромдан сақланишдир.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 24 Jul 2025 20:08:11 +0300
📆 25/07/2025й

       Жума / Пятница

⏰ #Андижон_вақти_билан

✅ Тонг          03:30
✅  Қуёш        05:00

⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      04:20
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              17:35
📌 Шом            19:40
📌 Ҳуфтон        21:20

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz
Подробнее
17.57 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 24 Jul 2025 20:07:03 +0300
😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 24 Jul 2025 08:46:01 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Thu, 24 Jul 2025 08:44:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 23 Jul 2025 14:51:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 23 Jul 2025 14:50:30 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Wed, 23 Jul 2025 14:40:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 22 Jul 2025 17:32:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 22 Jul 2025 17:30:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 22 Jul 2025 17:29:23 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 22 Jul 2025 06:34:58 +0300
ЮЗ – КЎНГИЛ ОЙНАСИ

Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак юзларини кўрган бир саҳройи араб: “Гувоҳлик бераман, бу юз ёлғончиларники эмас”, деб Ислом динини қабул қилган.

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Tue, 22 Jul 2025 04:28:20 +0300
Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан жорий йилнинг 21 июл куни Андижон туманида ўтказилган сайёр семинар йиғилишидан видео лавҳа

Батафсил...

@OBOD_UZ OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Mon, 21 Jul 2025 17:41:18 +0300
📆 22/07/2025й

       Сешанба / Вторник

⏰ #Андижон_вақти_билан

✅ Тонг          03:25
✅  Қуёш        04:55

⏰ "Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      04:15
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              17:40
📌 Шом            19:45
📌 Ҳуфтон        21:25

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz
Подробнее
12.61 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sun, 20 Jul 2025 15:17:15 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001280928580 Sun, 20 Jul 2025 15:16:18 +0300
Подробнее
]]>