Лента постов канала Neft va Gaz Ishi (@ngi_uz) https://t.me/ngi_uz Нефть ва Газ соҳасига оид илмий-оммабоп, креатив канал. Реклама: https://t.me/+lPvb-IJlT9gzMTc6 📚Китоблар 📰Янгиликлар 🕵Ваканциялар 📽Видеороликлар 💻Презентациялар Канал муаллифи: @HumoyunXudayorov Тестлар: @neftgaztest ru https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Wed, 13 Aug 2025 10:02:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Fri, 08 Aug 2025 21:20:29 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Fri, 08 Aug 2025 20:30:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Wed, 06 Aug 2025 21:01:43 +0300
Йўриқнома турлари

Йўриқнома — бу ишчига ўз вазифасини хавфсиз ва тўғри бажариш учун берилган расмий кўрсатма. Унда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва иш шароитига оид талаблар тушунтирилади.

Йўриқномалар 2 турга бўлинади:

1. Кириш йўриқномаси;
2. Иш жойидаги йўриқнома.

Иш жойидаги йўриқнома 4 га бўлинади:

1. Бирламчи йўриқнома (первичный)
2. Даврий йўриқнома (периодический)
3. Навбатдан ташқари йўриқнома (внеочередной)
4. Жорий йўриқнома (разовый, бир марталик)

1. Кириш йўриқномаси

Кириш йўриқномаси Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси (HSE, ТБ) ходими томонидан ўтказилади ёки шу вазифани бажарувчи Инженер-Технолог томонидан ўтказилади. Кириш йўриқномасини цех раҳбари ўтиши мумкин. Кириш йўриқномаси ўтилиши вақти 2 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Иш жойидаги йўриқнома

1. Бирламчи йўриқнома

Бирламчи йўриқнома бир участкадан бошқа участкага ўтказилганда, янги иш бошловчи ишчиларга, талабаларга ишлаб чиқариш зонасига киришда ва уларга топшириқ берилганда ўтилади. Йўриқнома ўтишдан мақсад берилган ишни ММ ва ХТ қоидаларига кўра хавфсиз бажаришга ундашдан иборат.

2. Даврий йўриқнома

Даврий йўриқнома – ишчи ходимларнинг билимларини такомиллаштиришда ҳамда баъзи ҳолларда бажариладиган ишлар олдидан ўтилади. Йўриқнома ўтилгандан кейин албатта йўриқнома журналига қайд этилади. Ходимлар ҳар 3 ойда бир даврий йўриқномадан ўтказилиши шарт.

3. Навбатдан ташқари йўриқнома

Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли келиб чиқадиган, ўта муҳим вазиятларда, хавфсиз иш юритиш бўйича ходимларга навбатдан ташқари йўриқномалар ўтилади. Навбатдан ташқари йўриқнома қуйидаги ҳолатда ўтилади:

- ишлаб чиқариш жараёнини ўзгариши натижасида меҳнат шароитлари ўзгарганда;

- корхонада (цех, бўлим, тармоқ, хизмат ва гуруҳда) бахтсиз ҳодиса ёки ҳалокат содир бўлган пайтда;

- хавфсизлик қоидалари ва кўрсатмалар талабларини ходимлар томонидан бузилганлиги аниқланганда, улар жароҳатланиш ва аварияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларда;

- хавфсиз иш юритиш бўйича янги қоида ва кўрсатмаларни амалга қўлланиши туфайли келиб чиқадиган қўшимча талабларни корхона ходимларига етказиш зарурияти бўлганда;

- корхона раҳбариятининг буйруқ ёки фармойиши, юқори ташкилот органларининг ва давлат назорати органлари вакилларининг кўрсатмалари бўйича ҳамда шунга ўхшаш ҳолларда.

4. Бир марталик йўриқнома

Бир марталик йўриқнома ишчи ходимлар ҳар сафар янги топшириқ олганда ўтилади.

Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Wed, 06 Aug 2025 14:52:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Wed, 06 Aug 2025 05:07:06 +0300
Уч фазали сепаратор

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Tue, 05 Aug 2025 23:28:58 +0300
Ёнғинми, портлашми ёки иккиси ҳам?

Кўкдаладаги "заправка"да нима бўлган? Ёнғинми, портлашми ёки иккиси ҳам кузатилганми? Тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғинни ҳам, портлашни ҳам кўришимиз мумкин.

Келинг олдин тушуниб олайлик.

Ёниш - бу модданинг кислород билан реакцияга кириши. Ёниш содир бўлиши учун 3 та омил зарур: ёнувчи манбаа, кислород, иссиқлик манбаи (учқун, статик ток...) Буларнинг бирортасининг бўлмаслиги ёнишни келтириб чиқармайди.

Ёнғин — бу одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш.

Портлаш - бу модданинг лаҳзада ёниб, катта миқдорда иссиқлик ва газ ажралиши.

Моддаларда портлаш чегараси деган тушунча бор. Масалан пропаннинг ҳаво билан портловчи аралашма ҳосил қилувчи концентрация чегараси 2.1% дан 9.5% гача. Яни, агар ҳаво таркибида пропан 2.1% дан 9.5% концентрацияда бўлса кичик учқун, чақнаш ёки статик ток натижасида портлаш кузатилиши муқаррар.

"Заправка"даги ҳалокатда икки ҳолат юз берган бўлиши мумкин:

1-версия. Сизиб чиққан газ портлаш концентрацияси чегарасига етиб, манбаа таъсирида портлаш содир бўлган ва натижада ёнғин келиб чиққан.

2-версия. Қандайдир сабаб билан ёнғин содир бўлган, ўша вазиятда газ сизиб чиққан ва натижада портлаш кузатилган, ёнғин янада кучайган.

Техник жиҳатдан 1-версия содир бўлганлиги эҳтимоли кўпроқ. Лекин аниқлик учун текширув натижаларини кутамиз. Унгача хулосани ўзингизга қолдираман.

Аслида портлашми, ёнғинми бу муҳим эмас, муҳими ҳеч ким жабрланмаган бўлсин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Tue, 05 Aug 2025 21:46:30 +0300
Кўкдаладаги яна бир "заправка"да ёнғин ва портлаш кузатилибди

Вилоят ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ва ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган, ҳозирда ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Mon, 04 Aug 2025 15:48:49 +0300
Деаэратор

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Sun, 03 Aug 2025 08:53:16 +0300
Подробнее
10.77 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Fri, 01 Aug 2025 17:37:21 +0300
Подробнее
10.62 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Fri, 01 Aug 2025 04:45:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Thu, 31 Jul 2025 17:58:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Wed, 30 Jul 2025 15:08:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Wed, 30 Jul 2025 05:17:03 +0300
#UzGTL #UzbekistanGTL

- GTL лойиҳаси нега вақтинчалик тўхтаб қолган?

- Малайзиянинг "Petronas" ва Жанубий Африканинг "Sosol" компаниялари нега бу лойиҳани тарк этган?

- GTL заводини ўзбекистонликлар ишга туширдими ёки чет-элликлар?

- GTL заводи ишга тушгач Ўзбекистон ёқилғи бозори нархларида қандай ўзгариш юз берди?

- GTL заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик суюқ ёқилғилар қаерларга экспорт қилинмоқда?

- GTL ёқилғилари Европа талабларига жавоб берадими?

- GTL ёқилғисини Арктика шароитларида ҳам ишлатиш мумкинми?

-GTL заводи 100% қувватда ишламоқдами?

"Uzbekistan GTL" МЧЖ Бош директори Алишер Бахадиров томонидан GTL лойиҳаси ҳақидаги юқоридаги ва бошқа саволларга жавоб берилган.

Видеолавҳани томоша қилинг ва мамлакатимиз саноатидаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.
#

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Tue, 29 Jul 2025 16:39:24 +0300
САНЕГдаги ушбу ҳолатда, маҳсулотни ўғирлаш мақсадида қувурни кесишган, натижада қувур герметиклиги бузилиб суюқлик ташқарига оқиб чиққан экан. #

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Tue, 29 Jul 2025 11:11:35 +0300
Булоқбоши туманидаги каналга нефт оқиб кетди

Бунга «Саноат энергетика гуруҳи» нефтни қайта ишлаш корхонасидаги авария сабаб бўлган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
10.74 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Sun, 27 Jul 2025 22:13:28 +0300
Воқеа жойига етиб келган Комил Мангушев Ўртабулоқдаги ҳолатни шундай тасвирлаган:

Гўё шайтоннинг ўзи ердан отилиб чиқаётгандек эди. У ердаги шовқин эса худди “иблислар хори”га ўхшарди...

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Sun, 27 Jul 2025 21:11:14 +0300
#Таҳлил

⚡ Аномал юқори босим

•Қудуқларни бурғилаш, нефт ва газ қазиб олиш жараёнларида кон геологик шароитидан келиб чиқиб турли мураккабликлар юзага келади, улардан бири қатламда аномал юқори босим ҳосил бўлиши. Бу шуниси билан хавфлики, бу ҳолатда бошқариб бўлмайдиган нефть ёки газ оқими юзага келади, уни бартараф этиш учун кўп вақт ва маблағ талаб этилади.

•Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш амалиётида шу нарса аниқланганки, қатламни бурғи билан очиш технологиясига қуйидагилар катта таъсир кўрсатади:

1. Қатлам босимининг катталиги
2. Маҳсулдор қатламнинг ётиш чуқурлиги
3. Коллекторнинг характери
4. Қатлам тўйинган флюиднинг табиати
5. Қатлам жинсларнинг ҳарорати ва бошқалар.

•Маҳсулдор қатламни очиш технологиясини танлашда қатлам босими муҳим рол ўйнайди. Қатлам босимининг катталигига қараб коллекторлар уч гуруҳга бўлинади:

1. Aномал юқори қатлам босимига эга бўлган: Pқ >> Pгидр
2. Гидростатик босимга яқин босимли: Pқ ≥ Pгидр
3. Гидростатик босимдан паст босимли: Pқ < Pгидр

Pқ - қатлам босими
Pгидр - гидростатик босим

Aномал юқори босимли қатламлар юқори зичликка эга бўлган бурғилаш эритмаси билан очилади. Бу шу билан боғлиқки, қудуқдаги эритма устуни очилаётган қатламга ундагидан юқорироқ босим ҳосил қилиши лозим.

Аномал юқори босим кузатилиши сабаблари

•Нефт ва газ конлари жойлашган қатламларда аномал юқори
босимни пайдо бўлиши сабаблари:

1. Қатламнинг ер юзасига чиқиши қудуқ оғзидан анча юқори
2. Уюм ҳосил бўлгач, босим ўзгармаган ҳолда унинг чуқурлиги камайган
3. Уюм хосил бўлгач вертикал кўчиш
4. Мазкур қатламни пастдаги қатламлар билан боғловчи тектоник ёриқларнинг мавжудлиги
5. Газ уюми катта қалинликка эга
6. Тектоник узилмалар мавжудлиги туфайли нефт, газ ва сув қатламлари ўзаро боғланган
7. Aйланувчи сувларнинг юқори ҳарорати ва бошқа меъзонларнинг таъсири
8. Юқори босимли қатламлардан нефт ва газ оқими ҳисобига
9. Тектоник ҳаракатлар туфайли жинсларнинг сиқилиши
10. Юқоридаги жинслар босими остида зичланиш
11. Нефт ва газларнинг физик-кимёвий ўзгариши, қатламлардаги углеводородларнинг сиқилиши ҳисобига ҳажмининг ортиши.
12. Кам ўтказувчанлик ёки юқори қовушқоқлик, суюқлиқ босимининг ортиши уюмдан чиқаётган оқим кўрсатгичидан ортиқ
13. Aжратилган, ёпиқ коллекторларга мансублик
14. Қатлам зич бўлмаган қумтошдан иборат бўлганлиги учун юқорида ётган жинслар босимига дош бера олмайди
15. Қумтошлар билан аралаш гилларнинг орасидаги суюқликнинг сиқиб чиқарилиши сабабли
16. Қатламнинг нефть, газ ва сувга тўйинганликдаги ўзгариши
17. Катламларнинг сувсизланиши: Газ қудуқлари қуриб бораётганда катламларнинг сувсизланиши босимнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин.
18. Сероводороднинг юқори миқдори газнинг қатламларда ҳаракат қилишини ва ундаги физик ва кимёвий мувозанатни бузиши мумкин.

Қатламда аномал юқори босимнинг ҳосил бўлишига сабабчи бўлган бошқа ҳолатлар - тангенционал кучланиш, ернинг магнит майдонлари, реакция ва шу кабиларнинг эҳтимоли бор, лекин улар кам ўрганилгандир.

Ўзбекистонда кузатилган аномал юқори босим ҳалокатлари

1) 1963-йил Бухородаги Ўртабулоқ конида аномал юқори босим натижасида бошқариб бўлмайдиган газ оқими юзага келади. Авария бартараф этилгунча газ тарқалиб инсонларни зарарламаслиги учун ёқиб қўйилади. Манбааларда оловнинг баландлиги 70 метр бўлиб, 300 метргача яқинига йўлаб бўлмаслиги ҳақида ёзилади. 1963-йил содир бўлган аварияни 1966-йилга келибгина термоядро заряди (атом бомбаси) портлатиш йўли билан бартараф этишади. Унгача эса ҳар куни 12 млн м³ газ беҳудага ёниб турган (видео).

2) 2024-йилнинг 1-сентяб куни Сурхондарё, Бойсун туманидаги М 25 конида Аномал юқори босим туфайли авария кузатилган (видео). Ҳолат бартараф этилган, лекин ҳалигача авариялар кузатилиб турибди.

3) 2025йил 26 июль Қорақалпоғистон Республикаси, "Мўйноқ" кони. Ҳозирда бартараф этилмоқда.

Аномал юқори босимни олдиндан билиш, авария юзага келишини олдини олиш, қудуқни хавфсиз ишга тушириш ва ишлатиш учун юқори салоҳиятга эга мутахассисларнинг аниқ ҳисоб-китоблари керак бўлади. Келажакда сиз ҳам салоҳиятли ва илмли кадр бўлиб етишинг, чунки юртимизга бундай кадрлар жудаям керак.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
10.36 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Sun, 27 Jul 2025 11:27:15 +0300
Энергетика вазирлиги расмий баёноти:

Мўйноқдаги қудуқдан чиқаётган газ аҳоли турар жойларидан узоқда ва таркиби зарарсиз

2025 йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, “Учсой” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муйноқ” конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилди. Бу қудуқ — ушбу конда бурғилаш ишлари бошланган биринчи қудуқ ҳисобланади.

Газ босими кутилган даражадан юқори бўлганлиги сабабли, барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа содир бўлган пайтдан бошлаб барча тегишли ташкилотлар — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги Жамиятга қарашли “Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш  бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди”, Фавқулодда вазиятлар вазирли, “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият мутасаддилари воқеа жойида бўлиб турибди.

Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки Устюрт ҳудудидаги барча конлардан олинадиган табиий газ таркибида олтингугурт учрамайди.

Маълумот учун, айни дамда ҳолатни бартараф этиш учун хизмат қилаётган ишчи ходимлар соғлигини сақлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқиб қўйилди.

Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Шу сабабли одамлардан ваҳимага тушмасликларини сўраймиз.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Thu, 24 Jul 2025 22:56:20 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Thu, 24 Jul 2025 13:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Wed, 23 Jul 2025 11:44:52 +0300
Подробнее
10.18 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Tue, 22 Jul 2025 11:18:04 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Tue, 22 Jul 2025 08:26:41 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001302037105 Tue, 22 Jul 2025 05:13:08 +0300
Подробнее
]]>