Лента постов канала Uzb_Meteo (@uzb_meteo) https://t.me/uzb_meteo Gidrometeorologik ilmiy tahlillar, ob-havo prognozlari, tadqiqotlar, ma'ruzalar kanali. muallif: Doktorant(phd) E. Abdulahatov @Erkin_Ikramovich ru https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 20 Aug 2025 16:40:30 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 20 Aug 2025 16:27:10 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 20 Aug 2025 13:52:11 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 20 Aug 2025 10:54:42 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 20 Aug 2025 10:47:10 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 20 Aug 2025 06:07:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 19 Aug 2025 17:20:10 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 19 Aug 2025 09:55:49 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 19 Aug 2025 09:48:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 19 Aug 2025 08:38:27 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 19 Aug 2025 05:23:49 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 19 Aug 2025 04:06:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 18 Aug 2025 17:02:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 18 Aug 2025 16:16:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 18 Aug 2025 12:06:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 18 Aug 2025 10:11:47 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 18 Aug 2025 03:55:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 18 Aug 2025 03:16:52 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 18 Aug 2025 02:08:15 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 21:04:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 18:15:03 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 16:31:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 12:19:31 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 08:14:15 +0300
Жорий йил ғалла ҳосилдорлиги қандай бўлди?

Ўзбекистонликларда бир нақл бор. "Ғалла яхши бўлган йил ўрик, ўрик яхши бўлган йил ғалла ёмон бўлади". Бу нақл асосан лалми ғаллага нисбатан қўлланилади. Бу икки неъматнинг минтақада кўп хосилдор бўлиши бир бирига зид тамоилга эга. Бу шубҳасиси иқлим, баҳор ва ёзнинг қандай келишига боғлиқ...

Бу йил ўрик яхши бўлди. Ҳосилку яхши, аммо сифат масаласи эса бу алоҳида мавзу. Жазирамалар бу йил минг афсус жаннати меваларимиз сифати ва шаклини ёмонлаштирди.

Лалми ғалла эса бу йил расво бўлди. Аммо нафақат лалми балки суғориладиган ер майдонларидаги ғалла ҳосилида ҳам вазият ҳавас қиларли даражада эмаслиги кўринмоқда.

Йилнинг қурғоқчил келиши ва тўсатдан майнинг ўртасида термик депрессиянинг минтақага жуда эрта келиши билан боғлиқ вазият гуллаш арафасида бўлган ғалла бошоқларни куйдириб юборди. Бошоқ бутун, лекин пуч. Май ўртасида ўтмишда бундай аномал иссиқ бўлмаганди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам бунга диққат билан эътибор қаратган. Иқтисодчи жорий йил ғалла ҳосилдорлиги билан боғлиқ статистиканинг очиқланишини талаб этмоқда.

Ва бу талаб тўғри, бу қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳам, Ўзстат қўмитанинг ҳам фунционал вазифаларидан бири ҳисобланади. Биз қишлоқ хўжалиги сектори учун келгуси йил ғамини ҳозирдан бошлашимиз учун статистика керак.

#Бугдой
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 07:43:40 +0300
Пачкамар сув омбори.

15 август ҳолати.

Жорий йил Қашқадарё ва Сурхондарё дарё ҳавзаси сув омборларида вазият ҳар йилгидан кўра ёмонроқ.

Ушбу материалда ҳам жорий йил 1 август ҳолатига Ўзбекистон ва Ўзбекистон ирригация тизимида ҳал қилувчи сув манбаларидаги ҳолат баён этилган. Унда Сирдарё ҳавзасидаги Чордара сув омбори, Амударё дарё ҳавзасидаги Ўзбекистонда жойлашган сув омборларида сув захираси ҳар йилгидан кўра анча ёмон экани баён этилган

2025 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистон ва унга қўшни мамлакатлардаги сув омборларида сўнгги 4 йилликдаги энг кам сув шаклланган.

Яна қайтараман, Ўзбекистондаги бу йилги иқлимий ҳолат, тоғлардаги қор—ёмғир ёғиши билан боғлиқ вазият кейинги йилга катта таъсир этади. Чунки, биз аллақачон биз сув масаласи учун катта аҳамиятга эга йирик тоғ дарёларида юқори қисмдан катта сув омборлари билан деярли тўлиқ "бўғилганмиз".

#Гидрологик_ишлар
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 06:27:17 +0300
Салқин кун.

Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати максимуми +32 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 17 Aug 2025 05:43:34 +0300
Самарқанд ва Нурафшон шаҳарларида ҳаво ҳарорати соат 05.00 да қарийиб +15 даража салқин кузатилган экан
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sat, 16 Aug 2025 14:29:13 +0300
Магнит бўрони яшил хавф даражасида.

"Унда нега менда бош оғриғи ва орқа мияда бироз тиришиш бор?" деб савол берадиганлар орамизда кўп.

Ҳамма гап атмосфера босимини нормал атмосфера босимидан паст кузатилаётганида...

Ҳа, ҳозирда Қуёш фотосферасида ҳам сокинлик ҳукмрон. С синф кучсиз чақнашлар бўлиб турибди. Яъни унинг қандайдир нурларидан кучли таъсирланиш мавжуд эмас.

Ундан ташқари, иссиқ ёз кунларидан сўнг салқинлик ҳам кишилар физиологияси ва танасига бироз таъсир кўрсатади.

Ҳозирги салқин ёз нафақат бош оғриқ, балки тез шамоллаб қолишга ҳам инсонни мойил қилиб қўяди.

#медицина_метеорологияси
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sat, 16 Aug 2025 12:07:16 +0300
География фанлари доктори профессор Баҳодир Камолов Асомович 83 ёшларида бу оламдан кўз юмдилар.

Устозни амалиётдан илмга қайтган ва илмий фаолиятлари даврида ҳам фақат амалиёт учун фойдали тадқиқотлар, ноёб шогирдлар етиштириб чиқаргани учун жуда ҳурмат қилар эдим.

Ўтган йили худди шу куни устоз билан сўнгги бор учрашганда: "сиздан интервью оламан, фикрларингиз, ноёб таклифларингизни омма билан бўлишиш учун яна олдингизга келаман" деб, бора олмаганим учун ўзимдан афсусланиб ўтирибман.

Устозни жойлари жаннатда бўлсин!
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 12 Aug 2025 05:52:09 +0300
Ўзбекистондаги энг катта тоғ музлиги йилига 3 метрдан шиддат билан эриб бормоқда

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ва чет эл тадқиқотчилар жорий йил июлнинг сўнгги кунлари ва август бошларида Тошкент вилоятида жойлашган бориш ўта мураккаб бўлган Пахтакор музлигига навбатдаги илмий экпедицияни амалга оширишди

Музшунослар муз устига чиқиб, не кўз билан кўришсинки, муз тили ўтган йилдагидан 20 метрга орқага чекингани, қалинлиги 3 метргача камайиб эриб кетганига гувоҳи бўлишган

Ҳа, тоғлардаги ҳароратнинг пастликлардан кўра интенсив исиши музликларнинг шиддат билан эриб бораётганида кўринмоқда. Прогнозлардагидан кўра, муз эриши жадалроқ кечмоқда.

Узоқ йиллик музликлар бир шундай неъматки, у ўзи билан тарихни ҳам яшириб ўтирибди. Палеоиқлимшунослар муз таркибини ўрганиб, Тошкент вилояти тоғларининг узоқ йиллик тарихини очиб беришлари мумкин. Аниқса, тоғ ҳавоси таркибида ўтмишда қандай заррачалар бўлгани ўша музликларга аён

Гидрометеорология илмий тадқиқот интитути олимлари ана ўша жумбоқларни очмоқчи
Подробнее
12.56 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 19:49:17 +0300
4—5 кунлик таътил

Ва ниҳоят 9 йил деганда, давлат ташкилотлари томонидан ходимларнинг йилда бир марта фойдаланадиган меҳнат таътилидан унумли фойдаланиб қолиш имкони пайдо бўлди

Таътилни ота—онам билан водийнинг бирор бир тоғида интернетдан 4—5 кун узилган ҳолда ўтказмоқчиман.

Ота—онамдан қувват олиб қайтиб, кейинроқ ўша энергияни пойтахда уларни набираларига улашмоқчиман.

Ундан ташқари, таътил вақтида интернетсиз ҳаётдан унумли фойдаланиб, кўплаб китобларни мутолаа қилмоқчиман, илмий мақола ва тезислар ёзмоқчиман.

Айтмоқчи, жорий ёзда иссиқлик стрессларидан кўп қийналган бўлсамда, амалий ишлар, пойтахт экологиясини реал ифлослантираётган манбаларга қарши курашиш билан боғлиқ тарғиботларда фаол қатнашдим.

Бош прокуратуранинг экология, атроф—муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунларни назорат этиш бошқарма ходимлари билан пойтахт экологиясини чуқур ўрганиб, унинг оқибатларини камайтириш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқдик.

Таътилдан қайтиб, бор фокусни яна шу масалага қаратмоқчиман.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 19:10:55 +0300
Яшиллик билан мақтана олмаса-да, тунги чироқлари, тунги ёруғлиги билан мақтана оладиган ва яқин 10 йилликда ҳақиқий модерн мегаполисга айланган Тошкент.

Тунги ёруғлик сабаб, пойтахтда иқтисодий ўсиш жуда жадал давом этмоқда. Бу томони ҳам бор лекин.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 16:38:40 +0300
Анжир сайли.

Иқлим ўзгариши сабаб, минтақа кенг баргли дарахтлар маконига айланиб боради. Бу ҳақида кўп ёздик.

Юрт раҳбарининг 2025 йил бошидаги 57-сон қарор ортида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва илмий-технологик салоҳият билан таъминлаш мақсади мужассам. Унда кенг баргли дарахт турлари, бўлиб ҳам ширин таъм мевали дарахт турларини минтақада яратиш сиёсати ётибди.

“Узун Агро Стар” МЧЖ анжир ва хурмо етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш, экспорт ҳамда агротуризмни қамраб олишда илғор тузилмага айланди. Агробанк молиявий кўмаги билан илмий муассасалар иштирокида инвитро усули орқали иқлимга мос навлар кўпайтирилмоқда

Самарқанднинг Боғибаланддаги “Анжир сайли” илмий-амалий майдонга айланди. 450 йиллик анжирзорлар билан бир қаторда хорижий навлар ҳудудга мослаштирилмоқда. Японча қуритиш технологияси маҳсулот қийматини ошириб, экспорт имкониятларини кенгайтириши кўзда тутилмоқда

Илмий асосланган қарашларга мен доим “лаббай” дейман. Бу ташаббус ҳам қишлоқ хўжалигимизда янги босқич бошланганидан дарак.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 15:49:14 +0300
Шимолда, айниқса Нукусда ҳаво ҳарорати анча салқинлабди.

Соат 17.00 ҳолатига кўплаб вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +40 даража ва ундан юқори кузатилмоқда.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 11:19:10 +0300
Ҳафта бошлари нафақат иссиқ, балки магнит бўрони қўзғалишлари билан боғлиқ сариқ ва қизил хавф ҳам бор экан.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/11/weather/
Подробнее
11.38 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 10:57:58 +0300
Ҳафталик об-ҳаво прогноз шарҳи.

Газета билан анъанага содиқ қолган ҳолда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво шароити, уни кишилар физиологияси, саломатлиги, космик таъсирларга мойил кишилар учун ҳафта кунларида эҳтимолий магнит бўрони қўзғалишлари ва ҳаво сифати ифлосланиши билан боғлиқ кутилажак табиий об-ҳаво муҳити шарҳланган.

Хуллас, ҳафта бошларида республика жазирама иссиқ ҳаво оқими таъсирида, чоршанбадан шимолда, жума кунидан эса республиканинг катта қисмида ҳафта бошларига нисбатан ҳароратнинг сезиларли пасайиб кетишини аҳоли ўз танида ҳис қилишлари ойдинлашмоқда. Айниқса, шимолликлар ҳафтанинг иккинчи ярмида +15 даражагача пасайиб кетган тонгги салқин ҳаводан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/11/weather/
Подробнее
11.91 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 08:30:08 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 06:17:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 06:14:38 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 06:07:07 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 05:13:37 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 04:57:45 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 11 Aug 2025 01:08:30 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 22:22:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 20:40:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 20:34:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 20:31:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 20:20:16 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 17:21:27 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 09:05:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 06:58:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 06:39:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 06:38:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 10 Aug 2025 06:04:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sat, 09 Aug 2025 12:52:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sat, 09 Aug 2025 10:36:54 +0300
Юқори иссиқ ҳарорат билан биргаликда магнит бўронининг 'қизил' ва 'сариқ' хавф даражадаги қўзғалишлари кузатилмоқда.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sat, 09 Aug 2025 06:00:44 +0300
Қуёш плазмасининг сайёра магнитосферасига урилиши давом этмоқда.

Сўнгги уч соатликда 3 баллик 'сариқ' хавф даражасидаги геомагнит бўрони қўзғалишлари таъсирида бўлдик.

Олмота ионосфера институти
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sat, 09 Aug 2025 02:58:42 +0300
Яшил хавф даражасидаги сокин қўзғалиш таъсирида эканмиз.

Лекин шанбага ўтар кечаси "қизил" хавф даража магнит бўрони таъсирига тушганмиз.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 18:10:01 +0300
Магнит бўронининг саломатликка таъсири мифми ёки реаллик?

Бу ҳақидаги саволга жавоб бериш учун бир неча ой олдин Газета.ўз жамоаси билан биргаликда ярим соатлик материал тайёрлагандик.

Ҳозир айни 2025 йил Қуёш фаоллиги билан боғлиқ ҳар 11 йилликда такрорланувчи циклик даврнинг энг фаол даври ичида кетяпмиз. 2026 йил ўрталаридан бошлаб Қуёш фотосферасида чақнаш билан боғлиқ вазият анча барқарорлаша бошлайди. Табиийки ўша даврдан сайёрамизда магнит бўрони қўзғалишлари ҳам ҳозирги йиллардагидан камроқ кузатила бошлайди. Токи 2032 — йилга қадар. 2032 йиллардан бошлаб Қуёшда навбатдаги 26— циклик чақнашлар даври яна бошланади.

Метеофильм каналига ушбу ҳозирги кундаги жуда долзарб Газета материалини юкладик. Унда 40 га яқин илмий мақолалардаги маълумотлар умумлаштирилиб, сиз учун тақдим этилган.

Кўринг: https://t.me/+pXQ4l13FJWo2NTMy
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 18:01:16 +0300
"Сариқ" хавф магнит бўрони қўзғалиши бошланди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 17:40:22 +0300
Янгиобод уран кон шахтасида ҳозирги кундаги радиоактив ҳолат масъул тузилмалар томонидан ўрганилди.

Экология вазирлиги, ФВВ, Санэпидем қўм, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда вилоят—туман ҳокимлигидан иборат ишчи гуруҳ Янгиобод объектида бўлиб, кон шахталаридаги радиоктив вазиятни ўрганган.

Бу ҳақида Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Янгиобод объектидаги кондаги радиоактив вазиятни яхшилаш, демонтаж—утилизация қилиш ишлар Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида 2024 йил февраль ойидан бошланган.

Бугунги кунга қадар рекультивация қилинган майдонлар геодезик тасвирга олинган, 850 метр узунликдаги кириш йўллари қурилган, объектнинг барча участкасида бетон ва ғишт қурилмалари ҳамда темир-бетон конструкциялари бузилиб, зарарланган бетон қолдиқларини йўқ қилиш учун сақлаш жойи (полигон) барпо қилинган.

«Ҳудудда ер усти сувларини дренажлаш тизими қурилган, шахта ва штольня ёпилган, шахта дренажларини инфильтрация қилиш учун траншея ҳосил қилинган», — дейилади вазирлик хабарида.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 16:49:05 +0300
Сайёрамиз Қуёш коронал ёриғидан ажаралган плазма шамоли таъсирига туша бошлади.

Шамол тезлиги кучайиб бормоқда, плазма зичлиги эса камроқ. Яқин соатларда ионосферада "сариқ" хавф, шанбага ўтар кечаси "қизил" хавфли магнит бўрони қўзғалиши ойдинлашмоқда
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 09:56:40 +0300
Дам олиш кунлари ва келаётган ҳафта бошида республика бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли кўтарилади.☀️

Ўзгидромет прогнозларига кўра, шанба—якшанба—душанба кунлари жануб вилоятлари, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво харорати +43 даражагача, бошқа ҳудудларда +40 даражага етиши тахмин қилинган.

Энди тунги ва тонги ҳарорат қийматлар ҳам узоқ муддат ёзги салқинликдан яна димлик томон ўзгариши ойдинлашган. Ҳар ҳолда +25...+26 даражали минимумлар бу тропик минтақаларга хос тунги ҳарорат қийматларга яқин қийматлардир.

Олдинги постда айни кунлар минтақада совуқроқ об—ҳаво шароити паст босимли иссиқ об—ҳаво шароити билан ўрин алмашинаётгани ва бу кишилар физиологиясига таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкинлиги хақида ёзиб ўтгандим.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 07:55:39 +0300
Бош оғриқлар сабаби турлича.

Айни икки кунликда кишиларда енгил бош оғриғи, карахтлик кузатилмоқда.

Магнит бўрони билан боғлиқ вазият айни дам барқарор 'яшил' хавф даражасига эга. Ҳатто 0 ва 1 баллик жуда сокин қўзғалишлар бўляпти. Унда нега одамларда бош оғриқ бор?

Бунинг кўплаб сабаблари бор.

Биринчидан, минтақада ҳозирда юқори босимли атмосфера соҳаси паст босимли атмосфера босими билан ўрин алмашмоқда. Гарчи ҳозирги атмосфера босими ўзгаришлари кишилар қон айланиш тизимига таъсир этмаса-да, қариялар ва қон босими касаллиги бор беморлар учун бироз ноқулайлик ярата олади.

Иккинчидан, Қуёш доғларидаги давомли М синф чақнашлар тўғри ерга қараб турган Қуёш фотосферасида кузатилаётган бўлиб, турли нурлар ерга жуда тез етиб келиш позицияга эга. Бу нурлар кишилар физиологиясига таъсир этмай қолмайди.

Учинчидан, ҳозирда овқатланиш режими ва соғлом турмуш тарзига аҳамият бермай қўйиш омили ҳам олд қаторга ўтади.

Тўртинчидан, минтақа тобора чўл ландшафтга айланиб боряпти, сув объект экран қисмлари торайяпти. Бу ҳавода кислород етишмовчилигини кучайтиради. Ҳа, йирик шаҳарларда ҳавода кислород камайиши энди ёз учун ҳам хос бўлиб бормоқда. Ҳавода кислород етишмовчилиги қоннинг қуюқлашиву, у эса мияга қон кам етиб боришини таъминлайди.

#медицина_метеорологияси
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 07:46:09 +0300
Андижонликлар эпицентри Марҳамат туманида кузатилган зилзила вертикал хусусиятли бўлгани, у қисқа муддат давом этганини эътироф этишмоқда.

Одатда, бу каби табиатли зилзилалар ўзидан афтершок (яна қайталаниш) чақирмайди.

Нима бўлганда ҳам сейсмологлар, геофизиклар Марҳамат тумани чуқур ер тубидаги 'портлаш' омилига бир қизиқиб кўришлари керак.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 07:05:48 +0300
Тошкент вақти билан соат 08.59 да Андижон вилоятининг Марҳамат туманида эпицентри 10 км чуқурликда 4.2 магнитуда зилзила содир бўлди.

Эпицентрда зилзила кучи 4 баллни ташкил этган.

Зилзилани андижонликлар 3 баллгача, фарғоналиклар 2—3 балл, наманганликлар 2 баллгача сезган.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 06:03:20 +0300
Бугун тоғларда ҳаво ҳарорати олдинги кунларга нисбатан анча кўтарилар экан.

Ўзгидромет тоғлар учун +32 даражагача иссиқ бўлиш кутилмасини эълон қилди.

Бошқа жойларда ҳарорат максимумлари +39 даражагача етаркан.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Fri, 08 Aug 2025 06:03:14 +0300
Қиш ойлари, баҳор боши учун ош билан тановул қилинадиган энг яхши қуритилган маҳсулот.

Олдинлари қишки сабзавотлар анча тақчил бўлганда дастурхонни шу салат безаб турарди. Ҳозир помидор ҳам кам қуритиладиган бўлиб қолди.

Қуритилган ушбу помидор қоқисини сувга ботириб, битта кичкина пиёзчани майдалаб, ош билан ейишли салат тайёрлаш мумкин.

Қуёшни нуридан тўйинган ушбу табиий масаллиқ ўрнини бошқалари боса олмаса керак-а?
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Thu, 07 Aug 2025 19:37:58 +0300
Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга вақтида етказилмаган 0.6 км куб сувни яқин кунларда трансчегаравий дарёларда яратади.

Қозоқ масъуллари ҳам сув тақсимот режа-график бўйича 1 км куб сувни тезроқ етказиб бериш кераклигини таъкидлаган.

Ҳа, жорий мавсум Қозоғистон жанубий вилоятлари жуда ҳам кучли қурғоқчиликни қабул қилмоқда.

Кун.ўз нинг об-ҳаво ва қишлоқ хўжалиги рукн кўрсатувда Жанубий Қозоғистондаги Чордара сув омборида 1 август ҳолатига сув осборнинг умумий сув ҳажмининг 10% идаги сув жамланганини айтган эдик. Бу вазият бевосита Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳажмига ҳам бевосита таъсир қилади.

#Гидрологик_ишлар
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Thu, 07 Aug 2025 14:19:26 +0300
Тоғ музликларини ўрганиш, мониторинги бўйича халқаро конференцияда мақола билан қатнашинг

Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Гидрометеорология илмий тадқиқот институти томонидан "Иқлим ўзгариши шароитида тоғ музликларини мониторинг қилишнинг инновацион усуллари ва гляциологияни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари" мавзусида халқаро илмий конференция бўлиши кутилмоқда.

Унда сиз айни ҳозирги кунда долзарб масала тоғ музликлари, умуман мазкур соҳага боғлиқ қарашларингизни 3-5 вараққа жойлаб, conference.nigmi@gmail.com почтасига ёки +998200043395 тел рақамига (телеграм манзил @conference_nigmi) жўнатишингиз мумкин.

Конференцияда мақола билан қатнашиш (ёзиш) мутлақо бепул

Музликлардан унумли фойдаланиш, уларни сақлаб қолиш билан боғлиқ қарашлар, оламшумул таклифларингиз бўлса, тортинмай уни оққа кўчириб, юқоридаги манзилга юборинг. Биз сизнинг қарашларни каналимизда эътироф этишга ҳаракат қиламиз. Уларни амалиётда реал кўринишда қўлдан келган барча ёрдамларни берамиз

Биз барчасини илм билан яхшиламоқчимиз.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Thu, 07 Aug 2025 13:07:18 +0300
Эски уран кон шахталари атрофи ва ичида юришларни тўхтатиш керак.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳарчасига яқин Янгиобод шаҳарчаси ва Наманган вилояти Поп тумани Чоркесар қишлоқларида совет даврида жуда катта қувватда ишлаган уран кон шахталари ҳозирда демонтаж қилиш ишларига муҳтож.

Айрим халқаро лойиҳа ташкилотлари томонидан ушбу кон шахталарида радиоактив модда тарқалиш ҳолатлари чуқур ўрганилиб, ҳудудга яқинлашмаслик белгилари ўрнатилган.

Аммо, сўнгги пайтларда тоғ туризми ривожланиб, айнан мана шундай ҳудудлар ҳам сайёҳларининг ташриф буюрадиган "ноёб" ҳудудларига айланиб қолаётгани ачинарли.

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳарчасига яқин тоғли Янгиобод уран кон шахтаси ичида бир гуруҳ блогерларнинг ҳимоя кийимларисиз бемалол ҳаракатланаётгани билан боғлиқ видеолар муҳокама мавзусига айланган.

ФВВ ва шу соҳага алоқадор тузилмалар айни кунларда ушбу кон шахталаридаги радиоактив ҳолат бўйича муносабат бериб ўтишса ёмон бўлмасди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Thu, 07 Aug 2025 09:19:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Thu, 07 Aug 2025 06:07:31 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 06 Aug 2025 16:55:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 06 Aug 2025 16:38:28 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 06 Aug 2025 08:48:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 06 Aug 2025 06:57:50 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Wed, 06 Aug 2025 04:51:28 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 17:53:16 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 17:04:08 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 16:50:41 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 16:46:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 16:25:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 08:46:40 +0300
Қозоғистоннинг Тошкент вилояти билан чегарадош Жамбил вилояти Кордай тумани Отар шаҳарчасида кеча мана шундай дўл ёғиб ўтган
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 03:53:22 +0300
🕔 05:00

Фактик об-хаво

Тонгги салқинлик.

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилояти ва шимолда тонгги ҳаво ҳарорати +20 даража ва ундан бироз пастни ташкил этмоқда.

Антициклон чеккаси таъсиридаги шарқий шамоллар кишилар физиологияси ва танасига жуда ёқимли салқин ҳавони улашмоқда. Пойтахт маълумотида техник хато бор.

https://hydromet.uz/

@uzb_meteo
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Tue, 05 Aug 2025 03:37:40 +0300
Об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги.

Кун.ўз студиясида ушбу мавзуда навбатдаги кўрсатувда қатнашиб қайтдим.

Унда сиз яқин кунлар об—ҳавоси, август ойи ва куз боши учун маслаҳатомус об—ҳаво прогноз маълумотлари билан танишасиз.

Шунингдек, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги мавжуд сув омборларидаги 1 август ҳолатига сув ҳажми ҳамда айрим дарё—сойлардаги август ойи сув оқим прогноз маълумотларидан ҳам хабардор бўласиз.

Бу каби маълумотлар қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғида келгуси режаларни тузиб олиш учун жуда қўл келади. Видео тайёрлашда гидрометеоролог, сув хўжалик вазирлик тузилмаси ва кун.ўз ижодкорлари билан катта меҳнат қилинган. Изоҳларда фаол қатнашинг, материални кўпроқ инсонлар кўришида иштирок этган бўласиз.

https://youtu.be/77V5NXZo56E?si=VPhHZngvyxfbMAlU

#Гидрологик_ишлар
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 18:58:59 +0300
Казгидромет ахборот хизмати ходимининг август ойи учун кутилаётган маслаҳатомус об—ҳаво прогнозини халқ билан бўлишиш усули.

Манба
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 16:04:33 +0300
Яхши хабар.

Электр энергия тармоғида ток ишлаб чиқариш умумий қувватининг 17% и шамол ва қуёш электр станциялари ҳиссасига тўғри келди.

Яшил энергетикага ўтишда жуда ҳам олдинги томонга юқори суратларда силжиш давом этмоқда.

Июль ойида Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 1 млрд 246 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Ушбу кўрсаткич бугунги кунгача рекорд натижа бўлиб, ой давомидаги жами генерациянинг 17 фоизи, деганидир. Бундан аввалги рекорд 2025 йил май ойида қайд этилган эди.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/04/green-energy/
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 16:00:41 +0300
Газетанинг ҳафталик об-ҳаво прогноз шарҳи видео кўринишида!

https://youtu.be/2R14HIBRFvU
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 13:56:54 +0300
Магнит бўрони қўзғалишлари фаолроқ ҳафта.

Қуёш доғларида ўтган якшанба куни сўнгги 1,5 ойдаги энг кучли М синф кучли чақнаш содир бўлди. Ҳозирги замонавий прогноз марказлари ушбу чақнашдан ажаралган плазманинг Ер магнитосферасига оқиб келишини прогноз қилмаяпти. Аммо Қуёш доғларида айни даврда Х синфга мансуб кучли чақнаш бўлиш эҳтимоли юқорилигача сақланган. Шунинг учун ҳафта давомида сайёрада «сариқ» ва ҳатто «қизил» хавф даражасида магнит бўрони қўзғалишлари хавфи сақланиб қолади.

Қозоғистондаги Ионосфера институти эълон қилган геомагнит бўрони прогнозида ҳам ҳафтанинг душанба-чоршанба кунлари Ер магнитосферасида «сариқ» хавф даражасидаги магнит бўронлари қўзғалиши тахмин қилинган. Пайшанба куни эса ерликлар қизил хавф даражасидаги магнит бўрони қўзғалишларини ҳис қилишлари мумкин.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/04/weather/
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 13:53:51 +0300
Ҳафталик об—ҳаво прогноз шарҳи.

Газета.ўз жамоаси билан жорий ҳафта кунлари учун кутилаётган об—ҳаво ўзгаришларини кишилар саломатлиги, физиологиясига таъсири, эҳтимолий космик таъсирларни баҳолаб, ҳафталик шарҳ тайёрладик.

https://www.gazeta.uz/uz/2025/08/04/weather/
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 13:44:31 +0300
Ўзбекистон АҚШ дан пахта сотиб олиш чораларини кўраётган экан.

Ҳа, тўғри эшитдингиз, Ўзбекистон АҚШ дан пахта толаси импорт қилиш масалаларини кўрмоқда экан.

Балки, пахтачилик йўналишида ислоҳотлар ўзини у қадар оқламаётганини шу кейс орқали бўлса ҳам тан олармиз?!

#пахтачилик
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 11:33:21 +0300
Чорвоқ туристик маскани қурилиш лойиҳа шартлари, умумий механизмлар ўзбек қонунчилигига мосми?

Айни кунда ҳукумат томонидан имзоланган озарбайжонлик инвестор Агаларовнинг Чорвоқдаги 577 га ер майдонидаги қурилиш билан боғлиқ қарори кенг жамоатчилик орасида фаол муҳокамалар марказида турибди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров йирик мега лойиҳанинг қарор бандлари иқтисодий механизмга қанчалик мос ёки йўқлигини обдон ўрганиб, ўз эътирозларини билдириб ўтган.

Қарор бандларини ўқиган борки, унинг ўзбек қонунчилиги, ШНҚ, ҚНҚ, қурилиш жараёнлари, экостандартлар, мега қурилиш лойиҳаси учун лойиҳа компанияларини тайинлаш билан боғлиқ механизмлар ўз ўрнида қўлланилмаётганига боради. Бу нуқтада урбанистлар фикри муҳим.

Объектдаги қимматбаҳо, кам қимматли дарахтлар ва нобуд бўлган дарахтларни кўчириш ўзбек қонунчилигидаги нормаларни шубҳага қўйиб, қарорнинг и бандидаги 'Агаларов мурожаатига мувофиқ яшил майсаларни кесиш ва яшил майдонларни қайта тиклаш ишлари Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизим ташкилотларига юклатилгани' эътиборни тортди. Чет эллик бизнесмен бу нуқтада ўрмончиларни ишлатмоқчи.

600 гектарлик яшил фитомассани ўзгартириш тушунарли, аммо қарорда ҳудуддаги миллион йиллик унумдор тупроқ қатламини қандай қилиб бошқа ҳудудларга эҳтиёткор кўчириш масаласи ҳақида лом—мим дейилмаган.

Тушуняпсиз-а, бу ҳудуддаги минглаб тонна унумдор тупроқ қатламини яратиш мавжуд ўзбек ҳукумати қўлидан келмайди.

Хуллас, қарор лойиҳасини ишлаб чиққан тузилма ва Агаларовни ҳукумат қарорининг ҳар бир бандини кенг шарҳлаш бўйича сўров кутиб турибди. Жамоатчилик сўровлари лойиҳанинг келажаги яхши бўлишини таъминлайди. Яна қайтараман, объект текис худуд эмас, бу ҳудудда табиат билан хисобланилмаса, қурилиш даврини ўзидаёқ лойиҳа ўзининг истиқболли эмаслиги инвесторга ҳам тез аён бўлиб боради.

Яна қайтараман, жамоатчиликнинг қўрқувлари, аслида бизнесда ҳам эмас, Тошкент вилояти ва пойтахт учун қишлоқ хўжалиги ва ичимлик сув масаласида ҳаёт момот бўлиб турган сув манбаида!

Бу ҳудудда кичик бир хатолик билан рўй берган гўёки кичик техноген ёки табиий фавқулодда вазият ҳам ўзининг жуда ёмон оқибатлари билан ҳукумат, мамлакат имиджини ҳаддан ташқари ёмонлаштириб юборади.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Mon, 04 Aug 2025 07:28:02 +0300
Бугун кечагига нисбатан бироз иссиқроқ бўлади.

Батафсил
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 03 Aug 2025 20:03:38 +0300
Андижон вилояти Хўжаобод тумани тоғ ёнбағирларидан бирида ўрмон ёнғинлари бўлаётгани айтилмоқда.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 03 Aug 2025 18:34:15 +0300
Экология вазирлиги Чорвоқ сув омбори атрофида қад кўтарилаётган туристик масканнинг экология ва атроф—муҳитга таъсир масалалари бўйича фаол жамоатчилик ва экофаолларнинг барча саволларига жавоб беришда очиқ мулоқотларга тайёрлигини маълум қилди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 03 Aug 2025 17:41:49 +0300
Қуёшнинг янги доғида 1.5 ойдан бери кузатилмаган М синфга тегишли кучли чақнаш кузатилди.

Ушбу чақнашдан ажралган плазма у қадар кенг ҳажмли бўлмасада, чақнаш Ер томонга қараб турган доғда юз берди.

Қуёш айни ҳозирда Х синф кучли чақнаш юз беришга мойил осмон жисми бўлиб турибди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 03 Aug 2025 17:26:12 +0300
«Sea Breeze» курорт мажмуасига оид Ҳукумат қарорда инвесторга бир қатор ҳуқуқлар билан бир қаторда мажбуриятлар ҳам юкланган.

«Sea Breeze Uzbekistan» МЧЖ лойиҳани амалга ошириш жараёнида барча экологик талабларга қатъий риоя этиши шарт.

Жумладан, Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига чиқинди ва оқова сувлар ташланишига йўл қўймайди. Оқова сувлар Чирчиқ шаҳридаги тозалаш иншоотларига йўналтиради. Мазкур талабларга амал қилмаса, лойиҳа тўхтатилади ва ер ижараси бекор қилинади.

Шунингдек, инвесторга 1 ой давомида ҳудуддаги дарахтларни қимматбаҳо, кам қимматли ва нобуд бўлган тоифаларга ажратиш бўйича хатловни тугатиш, қимматбаҳо дарахт турларини ҳудуддаги яшил масканларга (ёки ўрмон фонди) кўчириш, кам қимматли дарахтларни бошқа ҳудудга кўчириш ёки дарахт кесганлик учун тўловни амалга оширмасдан бир туп кесилган дарахт ўрнига компенсация сифатида тупроқ-иқлим шароитига мос 5-7 йиллик 10 туп кўчат экиш, нобуд бўлган дарахтларни белгиланган тартибда кесишга рухсат бериш мажбуриятлари юклатилган.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 03 Aug 2025 16:57:20 +0300
Ҳукумат Чорвоқ сув омбори этагидаги 577 гектар ер майдонида 5 млрд АҚШ долларидаги умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этиш инвестициясини "See breeze Uzbekistan" МЧЖ га 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага бериш шарти билан 490-сон қарорни имзолади.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001315076420 Sun, 03 Aug 2025 16:32:38 +0300
Крашенинников вулқони отилиш жараёни.

Геофизик олимлар ушбу вулқон оғзидан сўнгги марта 1463 йил ҳозиргига ўхшаш вулқон кули осмону—фалакка кўтарилганини эътироф этишмоқда.

Крашениников вулқони аллақачон кулларини атмосферанинг 5—6 км юқори қисмига улоқтиришга улгурди.

Крашениников вулқонининг узоқ асрий уйқудан сўнг яна фаоллашиши яқин ўтган кунларда Тинч океани шимолий қисми Камчатка ярим ороли қирғоғига яқин океаннинг 20 км ча чуқурлигидаги 8.8 магнитуда мега зилзила ва ундан кейин кузатилган афтершокларга шубҳасиз боғлиқ.

Ўша томонларда ер остида нималар бўлаётган экан—а?
Подробнее
]]>