Лента постов канала Mufasa™ (@mufasa_mh) https://t.me/mufasa_mh «Mirsaid Akbarovich» блоги Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди Мурожаат учун: @Mufasaga_murojaat_bot Twitter — https://twitter.com/Mufasa_mh ru https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 22 Aug 2025 19:54:48 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 22 Aug 2025 17:33:29 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 22 Aug 2025 16:16:51 +0300
Паркентда бугун бошлнган халқаро «Узум сайли»га Рим ва Милан шаҳарларидан сайёҳлар келмоқда

Учинчи бор ўтказилаётган фестивалга ўтган йили 30 минг нафардан зиёд хорижий меҳмон ташриф буюрган.

Бу йил эса дунёнинг 40 мамлакатидан 50 минг сайёҳ ташриф буюриши кутиляпти.

Италия виночилик уюшмаси раҳбари Леонардо Коммучининг айтишича, айнан шу фестивал учун Рим ва Миландан махсус рейсда меҳмонлар Тошкентга йўлга чиқишган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат халқаро бозорда Ўзбекистон бренди остидаги маҳсулотларнинг қийматини янада ошириши мумкин.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 22 Aug 2025 13:55:44 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 21 Aug 2025 18:48:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 21 Aug 2025 18:07:06 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 21 Aug 2025 12:54:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 21 Aug 2025 05:43:12 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 20 Aug 2025 10:45:29 +0300
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: халқпарвар сиёсат ва ислоҳотлар туфайли давлат ва тадбиркорлар ўртасида ишонч кўприги қад ростлаб, мисли кўрилмаган натижаларга эришилди, тадбиркорлар Янги Ўзбекистоннинг замини, янгиланишларнинг фаол таянчига айланди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 20 Aug 2025 09:57:18 +0300
Ортиқхўжаев «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 19 Aug 2025 20:15:43 +0300
🇺🇿 Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева:

Кеча кечқурун Бишкек кўчалари саҳнага айланди — ўзбек ва қирғиз санъаткорлари кўчаларни тўлдириб, миллий куйларни ижро этди.

Одамлар тўхтаб видеога олди, санъаткорларга қарсак чалди, рақсга тушди — ҳақиқий байрам муҳити яратилди!

Самимий қабул учун миннатдорчилик билдирамиз!

Бишкекдаги «Zakovat Asian Cup II»га атиги бир кун қолди! 🇺🇿 🇰🇬
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 19 Aug 2025 19:31:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 19 Aug 2025 12:47:04 +0300
Мансабдорлар айби билан етказилган зарар энди уларнинг ўзидан ундирилади

Қуйи палата муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суд қарори билан тасдиқланган моддий ёки маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади.

Кейинчалик ушбу маблағлар айбдор давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида тўлиқ ундириб олинади.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 19 Aug 2025 10:47:40 +0300
«Ислом цивилизацияси маркази»га ўт кетди. ОАВлар воқеа жойига Бош вазир ҳам етиб боргани ҳақида хабар беришяпти.

PS. Олти йил аввал янги қурилаётган марказни подвалида ёнғин содир бўлган эди.
Подробнее
10.81 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 19 Aug 2025 10:18:43 +0300
Баҳодир Абдуллаев (BA Holding таъсисчиси) «Ўзметкомбинат» АЖга бош директор этиб тайинланиши биланоқ комбинатга Металлургия уюшмаси номидан Хитойдан ишчи делегация келибди.

Менимча, 1944 йилдан бери ишлаб келаётган комбинатни хитойликларга қўш-қўллаб топшириш жараёни бошланди.

Металлургия уюшмаси раиси Гулбаҳор Тожимирзаева – комбинат бош директори вазифасини бажараётган Б.Абдуллаевнинг қизи.

Айтганча, Абдуллаевнинг лавозимини ҳали акциядорлар томонидан тасдиқламаган, ҳозирча Кузатув кенгаши раиси (Бош вазир)ни хоҳиш истаги билан комбинатни бошқариб турибди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 19 Aug 2025 09:21:18 +0300
«Дунё садолари» фестивалини кузатиб, битта вилоят ўз кучи билан мамлакатнинг энг чекка ҳудудида ҳам мана шундай йирик фестивалларни ўтказиши мумкинлигига амин бўлдим.

Фестивал мусиқа, санъат ва маданият билан боғлиқ бўлса-да, аммо Маданият вазири уч кун ичида бир марта ҳам кўриниш бермади. Одамлар уни вазир сифатида эмас, балки Андижондан чиққан эл суйган ҳофиз сифатида кутишди. Бир тарафдан, вазирлик аралашмагани учун ҳам зўр ўтди, деб ўйлайман.

Фестивалга ажратилган маблағга келсак, пойтахт ёки Самарқандда битта оила тўй ёки ёпиқ вечеринка-ю тусовкаларга бундан ҳам кўпроқ пул сарфлашяпти. Бу ерда эса халқ учун бепул концерт бўлди.

Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудидаги одамлар ҳам халқаро даражадаги қўшиқчиларни кўришга, уларнинг ижросидан бахраманд бўлишга ҳақли.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 18 Aug 2025 21:34:15 +0300
Аниқлик киритилишча, ҳокимларга «учинчи даражали маслаҳатчи - генерал-майор малака даражаси» берилган.

Яъни, уларга ҳарбий генерал унвони эмас, балки маъмурий лавозимларда хизмат даражаси сифатида бериладиган малака разряди деб тушуниш мумкин.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 18 Aug 2025 19:10:46 +0300
Ҳукуматга яқин манбаларга кўра, барча вилоят ҳокимларига генерал-майор махсус унвони берилди.

PS. Шу жумладан, Тошкент шаҳри ҳокими ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раисига ҳам.
Подробнее
16.58 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 18 Aug 2025 18:47:22 +0300
Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасидаги спорт мажмуалари билан танишди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sun, 17 Aug 2025 19:28:30 +0300
Хонободда ҳозир атмосфера 🔥

«Дунё садолари»нинг учинчи куни — саҳнада Араш, майдон эса одамга тўлиб-тошган. 250 мингга яқин томошабин, шундан 30 мингдан ортиқ хорижликлар келган дейишяпти.

Кимлардир «бунақа концертларга пул сарфлашдан нима фойда?» дейиши мумкин. Аслида фойда бор: ўтган йили 7,5 млрд сўм сарфланиб, 20 млрд сўм даромад қилинган. Қолаверса, аҳолини кайфияти, туризм ва шаҳар бренди учун ҳам улкан «плюс» ҳисобланади.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sun, 17 Aug 2025 13:14:31 +0300
Форишнинг зам ҳокими қўлга тушди

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг ўринбосари 204 гектар ердан эркин фойдаланиш имкони учун 30 минг доллар пора талаб қилган.

У шундан 20 минг долларни хизмат машинасида олган вақтида қўлга олинди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sat, 16 Aug 2025 19:13:30 +0300
Подробнее
11.21 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sat, 16 Aug 2025 13:34:35 +0300
Подробнее
11.54 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sat, 16 Aug 2025 07:49:00 +0300
Подробнее
10.86 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 15 Aug 2025 16:24:33 +0300
Алиментдан бўйин товлаган отанинг югургани судгача: Кушербаевдан алимент ундириладиган бўлди

Суд қарорига кўра Р.К.дан Ш. И. фойдасига вояга етмаган бир нафар – 2023 йил 5 октябрда туғилган М. К. исмли фарзандининг таъминоти учун 2025 йилнинг 28 июнь кунидан бошлаб фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланди.

Жавобгардан давлат фойдасига давлат божи ҳамда почта харажатлари ундирилиши қайд этилди.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 15 Aug 2025 11:15:33 +0300
Президент фармонига кўра, Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма ташкил этилади.

Унга мувофиқ:

— Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади;

— ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;

— меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;

— меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;

— меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади;

— меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.
Подробнее
11.61 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 14 Aug 2025 16:57:12 +0300
Подробнее
13.06 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 14 Aug 2025 14:56:48 +0300
Подробнее
14.22 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 14 Aug 2025 10:04:27 +0300
Подробнее
13.42 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 13 Aug 2025 18:16:53 +0300
Солиқ қўмитасини хабар беришича, юз берган техник носозлик бартараф этилган ва солиқ тўловчилар ҳисобидан ечиб олинган маблағларнинг деярли барчаси қайтарилган.

Бугун соат 20:00 ҳолатига кўра, 25 568 та субъектга 362,8 млрд сўм маблағлар қайтариб берилган.
Подробнее
13.22 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 13 Aug 2025 13:20:38 +0300
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинди. Агентлик тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўлади.

Агентликка инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.
Подробнее
11.96 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 13 Aug 2025 05:50:55 +0300
Қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланган 2003 й.т. фуқаро Қўқонда ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент тезкор тадбирида ушланди.

У 50 млн сўмлик қалбаки купюрани 8 млн ҳақиқий сўмга «харидор»га сотган пайтда қўлга олинган. Унинг уйидан 315,5 млн сўм ва 120 минг АҚШ доллари миқдорида қалбаки пул топилган.
Подробнее
12.11 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 12 Aug 2025 22:11:17 +0300
Подробнее
12.22 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 12 Aug 2025 15:09:07 +0300
Подробнее
11.27 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 12 Aug 2025 14:02:43 +0300
Подробнее
11.17 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 12 Aug 2025 10:24:18 +0300
Подробнее
12.56 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 12 Aug 2025 08:32:10 +0300
Подробнее
11.72 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 11 Aug 2025 20:44:31 +0300
2026 йил 1 январдан йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 11 Aug 2025 14:13:36 +0300
Зойир Мирзаев: «ҳоким бўлгандан кейин интернетга чиқади-да, фақат мақтаб юраверамизми?»
Подробнее
13.46 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 11 Aug 2025 13:44:20 +0300
«Солиқчилар куни» расман нишонланмаслигига эртага 34 йил тўлади.

1991 йил 12 августда Вазирлар Маҳкамаси қошида Давлат солиқ бош бошқармаси ташкил этилган, 1994 йил 18 январда эса у Давлат солиқ қўмитасига айлантирилган.

2004 йилдан бери қўмитага солиқ соҳасидан чиққан раҳбар қўйилмаган — солиқчиларни жини суймайдиган банкирлар ҳам, солиқнинг «с» ҳарфини тушунмаган бошқалар ҳам бу ерда раҳбарлик қилиб кўрди.

Ҳар қандай оқу-қора «хизмат»ларни бажаришса-да, «хизмат кўрсатган солиқчи» унвони таъсис этилмаган. Нафақага етиб бориш — аксарияти учун энг катта «мукофот»га айланган. Маош кўтарилиши масаласига келганда, буларни бари муттаҳам дея бу мавзуга нуқта қўйилади. Ҳай майли, гапирса гап кўп. Норасмий байрам муборак бўлсин, солиқчилар!
Подробнее
14.69 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 11 Aug 2025 10:15:00 +0300
Бекободда фуқаронинг хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш учун 20 млн сўм талаб қилиб, 13 млн сўм пора олган МИБ ходими қўлга олинган.

У аввал ҳам 450 доллар ва 1,3 млн сўм олгани аниқланган.

Суд ҳукми билан ушбу ходим 6 йилга озодликдан ва 2 йилга раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Подробнее
11.91 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 11 Aug 2025 05:05:05 +0300
🇺🇿 Хоразмда сохта меҳнат стажи ясаб берувчи шахс ушланди

Гурлан туманидаги «Солиқ сервис» ДУК бош мутахассиси солиқ идораларидаги танишлари орқали икки фуқарога, улар ҳеч қаерда ишламаган бўлса-да, 2025 йил январдан июнгача иш ҳақи ҳисоблаб, маълумотнома расмийлаштиришни таклиф қилган.

Тезкор тадбирда у хизмат эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланган.
Подробнее
10.81 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sat, 09 Aug 2025 20:25:02 +0300
Женнифер Лопес концертини «гей шоу» ва «стриптиз» билан қиёслаш мантиқан ҳам, маданий жиҳатдан ҳам асоссиз. Бу — стереотип тарқатиш ва жамиятда ёлғон тасаввур уйғотишдан бошқа нарса эмас.

«Концерт пайтида азон овози пасайтирилди» деган гап-ку, умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Тўғри, бир вақтлар азон овозини чеклаш сиёсати бўлган. Аммо ҳозир нафақат азон, балки айрим жойларда жамоат намозлари ҳам овоз кучайтиргич орқали ўқилади.

Ўзбекистонга дунёнинг кўзга кўринган диний уламолари ҳам ташриф буюриб, турли маърифий тадбирларда қатнашяпти. Бу ташрифларни ҳеч ким радикализм сифатида баҳоламайди, аксинча, давлат ва жамият бирдек қўллаб-қувватлаяпти.

Кушербаевга эковазирни маслаҳатчиси сифатида қаралса, у ифлос ҳаво, сув танқислиги, АЭС хавфсизлиги каби долзарб масалалар ўрнига концертни асосий баҳс мавзуси қилиб, эътиборни реал муаммолардан чалғитаётгандек туюлаяпти.

Унда, масалан, эколгик муаммоларни олиб чиқишга анча катта имконият бор. Мана, яқинда шаҳарни қоқ марказида чинорлар таг-туги билан кесилди. Негадир бу ҳақида уни чиқишларини кузатмадик.

Ахлоқ ҳақида гапириш — ҳар кимнинг ҳуқуқи, лекин уни фақат ўз қарашига мослаб, қолганларни «ахлоқсиз» деб аташ — жамиятда ёлғон муҳит яратади. Дунёда йирик концертлар ва фестиваллар туризмни ривожлантириб, инвестиция ва меҳмон олиб келади. Уни энди «гейлар келади» ҳам деган фикр билан қоралаш — иқтисодий ва маданий тараққиётга тўсиқдир.

Женнифер Лопес концерти каби тадбирлар орқали популистик очко олиш мумкин, аммо бу — профессионал ёндашув эмас.
Подробнее
10.51 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sat, 09 Aug 2025 11:26:34 +0300
Қадимги Римда — найза остидаги савдо, Ўзбекистонда эса ёпиқ эшиклар ортидаги битимлар

Одамзотнинг савдо тарихи Неолит давридан бошланади. Терини тош қуролга алмаштириб, илк «бозор муносабатлари» вужудга келган. Вақт ўтиб, инсонлар нарх, қиймат, рақобат деган тушунчаларни ўргандилар.

Қадимги Римда давлат мулклари ҳам очиқ аукцион орқали сотилган. Бу савдоларнинг номи Sub hasta — «найза остида» деб аталган. Найза қўйилгани — бу ерда очиқ савдо бўлаётганини англатган. Нархи, шартлари, муддати барчага маълум қилиниб, ғолиб эса энг яхши таклиф орқали аниқланган.

XXI асрда эса… Ўзбекистонда бошқача картинани кўряпмиз. Йирик давлат активлари кўпинча жамоатчилик кўзидан йироқ, ёпиқ эшиклар ортида қўлдан қўлга ўтяпти. Яқинда 128,2 млн долларга қурилган ва халқаро аукционларда сотилиши керак бўлган Деҳқонобод калий заводи ҳеч қандай очиқ савдосиз Asian Chemical Group’га ўтказилибди.

Бу Ўзбекистондаги хусусийлаштириш бўйича биринчи ношаффоф битим бўлса ҳам майли эди. Лекин буни давомли бўлиши, Давактив безбет режимини ёқиб олиши жуда хавотирли.
Подробнее
10.33 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 08 Aug 2025 19:54:28 +0300
Қизиқ: бир фирма бир неча йил давомида фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш хизматлари билан лицензиясиз шуғулланиб келган. Миграция агентлиги эса ушбу фирмага — токи юздан зиёд одамлар алданиб, шов-шув бўлмагунча чора кўрмаган. Миқ этмаган.

Майли, ими-жимида ишлаган бўлса, агентлик «беҳабар қолибди» десанг. Йўқ, 2023 йилдан бери катта аудиторияга эга блогерларга очиқчасига реклама қилдириб келган. Шунга қарамай, Миграция агентлиги на унга чора кўрган, на одамларни бир оғиз огоҳлантирган.

Бу фирма билан агентлик раҳбарлари шерик бўлганми ёки кўзлари кўрми, дегинг келади. Шунча одамни алдаб, «ҳозир пулим йўқ, ота-онам уйини сотяпман» деганидан кейин фирмага жарима солишдан нима наф? Барака топгурлар, шу пайтгача қаерда эдинглар?

Энди шу алданган фуқароларга етказилган зарарни Миграция агентлиги раҳбарлари ўз чўнтагидан тўласин — шунда адолатдан бўлади, менимча.
Подробнее
10.66 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 08 Aug 2025 16:01:59 +0300
Женнифер Лопеснинг концертида 25 мингта чипта сотилган. Шундан тахминан 70 фоизи чет элликларга тўғри келади: 7,5 мингтаси россияликлар, 2,5 мингтаси қозоғистонликлар, қолгани эса Европа ва бошқа мамлакатлар фуқароларига тегишли.

Яна бир жиҳати, меҳмонлар концерт баҳонасида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат учун 4–6 кунлик турпакетлар харид қилишган.
Подробнее
10.65 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 08 Aug 2025 09:18:29 +0300
«Sea Breeze» ҳам охирида ҳамманинг севимли жойига айланади

Мана, Жей Ло хонимнинг концерти ҳам яхши ўтди. Айримлар кутганидек провал, ур-йиқит, тўполон бўлмади. Билетлари сотилмай, стадион ҳувиллаб қолиб, шарманда ҳам бўлмади. Бир чиройли ўтди. Ҳамма хурсанд, шўх-шодон.

Бирон нарсанинг якуни қандай бўлишини кутмай, воҳима қиладиган бўлиб қолганмиз. Тошкент сити қурилишидан аввал вой-дод, «Дом кино» бузиляпти, дедик. Кинозалга 5-6 та севишганлардан бошқа ит ҳам кирмасди. Тагидаги грузин ресторанига эса бирорта қашшоқ киролмасди. Ҳозир мана, Тошкент ситини бой ҳам, камбағал ҳам сайр қилиб юрибди.

Magic Cityдан олдин ҳам шундай бўлган. «Комсомол кўлимиз нима бўлади?» деб ерга ётиб, дод-вой қилгандик. Нима бўлди? Ҳамма маза қилиб, бола-чақаси билан ўйнаб-кулгудек юрибди. Тошкент ва Межик ситилар қўшниларимиз — қирғиз, қозоқ ва тожиклар учун ҳам севимли жойга айланяпти.

Кўрасизлар, Sea Breeze ҳам битганидан кейин шундай бўлади. Бўш жой топиб бўлмай қолади, талаш бўлиб кетади. Экологик масала ҳам эсдан чиқади. Чунки ўзи йиллар давомида дачалардан чиққан оқова сув тўғри Угам ва Чорвоққа тушиб келган. Биров ғинг демаган. Балки шу баҳона Чорвоқ атрофидаги экологик муаммолар ҳам ҳал бўлиб кетар. Ҳозир умрида Чорвоққа бормаган ҳам бақир-чақир қилиб қўяпти. Йил бўйи Америка ва Европада сайёҳатда юрадиган, Ўзбекистонни «колхоз» дейдиган, Батумида квартира олиб қўйган блогерлар ҳам қарғаниб ётибди. 100 минг долларни сўм қилиб, картасига ташлаб берса бўлди — шу билан ҳаммасининг овози ўчади. Набарот, оғзидан бол томиб реклама ҳам қилиб беради. Оддий мисол, ҳозир бирортаси Artel’ни гапирмай ҳам қўйди-ку.
Подробнее
11.29 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 07 Aug 2025 13:34:04 +0300
Подробнее
10.72 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 07 Aug 2025 09:51:11 +0300
Подробнее
28.91 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 06 Aug 2025 16:29:19 +0300
Инвестициялар вазирлиги Sea Breeze лойиҳаси бўйича муносабат билдириб, инвестор ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради, деяпти.

Мазкур лойиҳа бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорида эса «инвестор ўз ҳисобидан канализация тизимини қуриши» ҳақида ҳеч гап йўқ эди.

Шунингдек, вазирлик инвестор томонидан 240 млн доллар миқдорида инфратузилма тўлови тўланишини айтаяпти.
Подробнее
10.91 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 06 Aug 2025 13:29:43 +0300
Оҳангаронда 3 нафар қиз сув омборида чўкиб кетди

28 июль куни Оҳангарон туманидаги «Оҳангарон сув» омборига чўмилиш учун келган 2006 йилда туғилган Д.П. ва Н.Э. сувга чўкиб ҳалок бўлди. Улар билан бирга бўлган 2009 йилда туғилган Д.А. қутқариб қолинган.

ФВВ қидирув ишлари давомида 28 июль соат 20:00 да Д.П., 29 июль соат 08:50 да эса Н.Э.нинг жасадлари омбор қирғоғидан топилган.

Ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Подробнее
11.04 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 06 Aug 2025 10:59:57 +0300
Шерзод Асадов:

«...Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Президентимизни аэропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқларимиз ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир»
Подробнее
10.38 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 05 Aug 2025 17:05:09 +0300
Подробнее
11.34 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 05 Aug 2025 12:41:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 05 Aug 2025 11:06:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 05 Aug 2025 09:11:24 +0300
Подробнее
10.01 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 04 Aug 2025 18:59:12 +0300
2025 йилнинг январь–июнь ойларида мамлакатнинг консолидациялашган давлат бюджети даромадлари 209,1 трлн сўмни, харажатлари эса 241,7 трлн сўмни ташкил этган.

Дефицит миқдори — 32,6 трлн сўмга етган.

Даромадлар ўсишига қарамай, харажатлар суръати анча юқори бўлгани туфайли бюджетда катта дефицит юзага келган.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sun, 03 Aug 2025 17:14:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sat, 02 Aug 2025 13:57:03 +0300
«Адолат» социал-демократик партияси фракцияси аъзоси, депутат Шуҳрат Якубов парламентдаги мухолифат мавзусида ўз фикрларини билдирибди.

Унинг таъкидлашича, энди мухолифат фақат мулоҳаза билдириш билан чекланмайди, балки қонунларни қабул қилиш жараёнида ҳам тўғридан-тўғри иштирок этади. Яъни, у ҳозир сўзи эшитилиши шарт бўлган сиёсий кучга айланган.

Жорий йил 13 май куни Халқ демократик партияси ўзини расман парламент мухолифати деб эълон қилган эди. Шундан сўнг партиянинг қонун ижодкорлигидаги фаоллиги ошган.

Айниқса, ер участкалари билан боғлиқ қонун лойиҳасига кескин эътироз билдирилиб, уни қайта ишлашга мажбур бўлинган.

Шунингдек, расмий статистикага оид ҳужжат ҳам танқидлар асосида қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

Шуҳрат Якубовга кўра, бу жараёнлар соғлом рақобат ва турли фикрлар курашига асосланган парламент сари ташланган муҳим қадамлардир.
Подробнее
10.23 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 01 Aug 2025 22:25:24 +0300
Подробнее
10.51 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 01 Aug 2025 19:05:07 +0300
Подробнее
12.24 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 01 Aug 2025 18:44:43 +0300
Подробнее
10.12 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 01 Aug 2025 14:09:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 01 Aug 2025 13:50:37 +0300
Подробнее
12.62 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 31 Jul 2025 20:03:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 31 Jul 2025 19:03:31 +0300
Подробнее
11.67 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 31 Jul 2025 18:23:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Thu, 31 Jul 2025 11:09:42 +0300
Подробнее
10.17 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 30 Jul 2025 15:02:03 +0300
Дуккакли экин техникалари учун 15 фоизгача субсидия берилади
 
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган бугунги йиғилишда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Энг катта захиралардан бири бу дуккакли экинлар – ловия, мош, тариқ, нўхат ҳисобланади. Ҳар йили 450 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиняпти.

Шунингдек, ишчи кучи етишмагани ва махсус техникалар йўқлиги сабаб ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлаётгани айтиб ўтилди.

Президент бу вазиятни кескин танқид қилиб, муаммони ҳал қилиш учун янги ташаббусларни эълон қилди:

– дуккакли экин экиш-йиғиш техникаларига 15 фоизгача субсидия берилади;

– кредит ставкасининг 10 фоиздан ортиқ қисми давлат томонидан тўлаб берилади;

– 200 та махсус комбайн олиб келинади.

Бундан ташқари, экспортчиларга яна бир енгиллик яратилади, эндиликда қайта ишланган маҳсулотни исталган божхона постидан четга чиқариш мумкин бўлади. Бу орқали маҳсулотни айлантириб ташишга ҳожат қолмайди.
Подробнее
11.74 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Wed, 30 Jul 2025 06:11:52 +0300
«Маргимуш қабристони» бўйича маълумот берилди

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги Бўстонлиқ тумани «Яккатут» маҳалласда жойлашган маргимуш сақланаётган объект ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Агентлик маълумотига кўра, «маргимуш қабристони»га оид тарқатилган хабарлар асоссиз бўлиб, ушбу объект доимий назоратда сақланмоқда ва аҳоли ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирмайди.

Шунингдек, ҳудуд бетон тўсиқли деворлар билан ўраб олинган, консервация қилинган ҳамда устки қисми тоза инерт тупроқ билан ёпилган. Ёмғир ва оқова сувлар ўтмаслиги учун махсус бургилаш ишлари амалга оширилган.
Подробнее
11.86 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 29 Jul 2025 20:39:02 +0300
Подробнее
13.81 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 29 Jul 2025 18:38:21 +0300
Подробнее
11.67 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 29 Jul 2025 18:32:25 +0300
Подробнее
12.01 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Tue, 29 Jul 2025 18:27:33 +0300
Подробнее
11.33 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 28 Jul 2025 21:14:10 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 28 Jul 2025 10:12:49 +0300
Подробнее
12.86 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Mon, 28 Jul 2025 09:29:41 +0300
Подробнее
11.85 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sun, 27 Jul 2025 09:23:43 +0300
2025 йил 26 июль куни Мўйноқ туманидаги «Муйноқ» конида 4707 метр чуқурликда бурғилаш пайтида газ чиқиши кузатилган.

Энерговазирликка кўра, газ босими юқори бўлгани сабабли, барча хавфсизлик чоралари кўрилган ва ҳолат назоратга олинган.

Қудуқ аҳоли турар жойидан узоқда жойлашган. Газ таркибида олтингугурт йўқ — тоза метан.

Шунингдек, вазирлик ҳеч ким жароҳат олмаганини айтиб, одамлардан ваҳимага берилмасликни сўраган.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Sat, 26 Jul 2025 19:10:53 +0300
“Менинг маҳаллам” – янги фильм премьераси

Маҳалла – бир-бирига ёрдамчи қўл узатадиган қўшнилар, қувонч ва ташвишни бирга ўтказадиган инсонлар маскани. Бу – меҳр, эътибор ва ҳамжиҳатлик ўчоғи.

Бугун Миллий кино санъати саройида шу фазилатларни ўз ичига олган “Менинг маҳаллам” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Фильмда Дилором Каримова, Фарҳод Абдуллаев, Шоҳрух Ҳамдамов, Лола Элтоева, Толиб Мўминов ва Мўмин Иброҳимов каби таниқли актёр ва актрисалар иштирок этган.

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Республика маънавият-маърифат маркази ҳамкорлигида “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси томонидан яратилган.

Фильмлар орқали ҳаёт ҳақиқатини кўрсатиш жамиятда ижобий ўзгаришларга туртки беради.
Подробнее
12.91 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001347041076 Fri, 25 Jul 2025 18:54:54 +0300
Подробнее
12.42 k
]]>