Лента постов канала Bektosh Khatamov (@bektoshkhatamov) https://t.me/bektoshkhatamov Do not prepare to live a life, just live it. Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot ru https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 20 Aug 2025 11:43:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 20 Aug 2025 08:12:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 18 Aug 2025 17:41:30 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 18 Aug 2025 12:30:48 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 18 Aug 2025 11:59:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 17 Aug 2025 21:06:09 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 17 Aug 2025 19:39:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 17 Aug 2025 18:46:29 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 17 Aug 2025 13:15:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 16 Aug 2025 20:17:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 16 Aug 2025 13:56:01 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 16 Aug 2025 12:00:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 15 Aug 2025 16:49:12 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 15 Aug 2025 14:11:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 15 Aug 2025 11:59:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 14 Aug 2025 18:36:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 14 Aug 2025 17:42:52 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 14 Aug 2025 15:55:11 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 14 Aug 2025 09:51:53 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 13 Aug 2025 15:07:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 13 Aug 2025 12:54:57 +0300
Z авлодни бошқариш.

Бизнес жуда тез орада умуман бошқа авлод билан юзлашади. Z (1997-2012 йилларда туғилганлар) авлод билан бизнесни юритиш X (1965-80 йилларда туғилганлар) ва Y (1981-96-йилларда туғилганлар) авлодга қараганда анчагина мураккаб, буни тушуниб олишингиз ва Z авлодга мос атмосферани ярата олишингиз, бизнесни жуда тез ёшартиради ва тезкор ривожланишга туртки бўлади.

McKinsey’нинг ҳисоботларига кўра бу йилдан бошлаб Z авлод дунё ишчи кучи таркибининг чорак қисмини ташкил қилади. Бу ҳолатда, ушбу авлод вакиллари аллақачон бизнес оламида улкан ўзгаришларни ҳаракатга келтирмоқда. 1997–2012 йиллар орасида туғилган Z авлод вакиллари (Gen Z) руҳий саломатликни қўллаб-қувватлайди, инклюзияни (барча инсонларнинг бирлигини) тарғиб қилади ва компания мақсадларига эришишини тезлаштиради — улар жамоангиз учун кучли актив ҳисобланади.

Илгариги авлодлардан фарқли равишда, Z авлод ходимлари анъанавий мансаб зинапоясидан кўтарилишдан кўра руҳий соғликни устувор қўяди. Business Insider маълумотларига кўра, улар руҳий саломатлигини асраш учун раҳбарлик лавозимларидан воз кечиш эҳтимоли 1,7 баравар юқори — бу тенденция “онгли равишда бошлиқликдан воз кечиш” (conscious unbossing) деб аталади. Улар лавозим ортидан қувиш ўрнига кўпроқ кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратмоқда, бу эса уларни тез ўрганувчи ва тезкор қарор қабул қилувчи қилиб қўймоқда.

Z авлод аъзоларини бошқариш бироз бошқача туюлиши мумкин, чунки улар тез-тез фикр билдирилишини истайдилар, тўлиқ ошкораликни қадрлайдилар ва мавжуд тизимни шубҳа остига олишдан қўрқмайдилар. Лекин уларнинг ўзига хос қарашларини тушунганингизда, уларнинг тўлиқ салоҳиятини очишингиз ва бутун жамоангизга ижобий таъсир кўрсатиш учун таъсир кучини ишга солишингиз мумкин.

Z авлод вакиллари билан ишлаш усуллари ва уларнинг талантларини очиш йўлларини кейинги постларда ёзиб бораман.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Tue, 12 Aug 2025 22:00:16 +0300
Қачон бошлаш керак?

Ҳозир Улуғбекнинг перфексионизм тўғрисидаги постини ўқиб қолдим, рости гап ўзимда ҳам олдинлари шу касаллик бор эди, кичкина ўқув маркази бўлган пайтимизда ҳар йили бўлса, бўлмаса, ўқиш тугагандан кейин ўқув марказни ремонт қилдирар эдим.

Биринчи олган машинамни айтсам, ишонмайсиз, ўзи Жигули 06 эди, лекин ҳар куни эрталаб туриб уни мойига қараб, артиб, тозалаб, машинада битта оёқ кийим, ундан тушганда кўча оёқ кийим қилиб ҳайдаганман, машинани сизлаб ўзимни сенлагаман десам ҳам бўлади.

Аммо кейинчалик бир нарсани ўргандим, биз кутган қулай вақт, қулай вазият, идеал пайт ҳеч қачон келмас экан. Аслида буни ўзим ўрганиб олганман десам хато бўлади, бир куни Москвага бордим, шу сафар пайтида самолётда москвалик бир бизнесмен билан танишиб қолдим, ҳозир исми ҳам эсимда йўқ, аммо жуда катта бизнесменлар эди. Самолётда ёнма-ён ўтириб қолиб суҳбатлашиб кетдик…

Ёшим йигирма тўртда эди, ҳалиги бизнесмен эса элликлардан ошган эди, шу самолётга ўтиргандан савол бердим то багаж олиш жойигача мендан қутулмади.

Хуллас ўша тадбиркорнинг бир гапи эсимда қолиб кетган: ҳар қандай бизнесда аввало қандай бўлмасин бошлаб олиш керак, кейин вазиятга қараб мослашиш керак. Бизнес учун энг идеал вақт бугун, ундан ҳам идеал вақт ҳозир деган эди.

Биз кўпинча кутувларда яшаб поезд кетиб қолганини сезмай ҳам қоламиз, биз доим бир ишни бошлашда қулай вақтни кутамиз, вазият зўр бўлиши керак деб ўйлаймиз, лекин ҳар қандай ишни кичикроқ масштабда бошлаб кўравериш керак, чунки идеал қилиб бозорга олиб чиққанингизда бозорда унга эҳтиёж ҳам бўлмас.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Tue, 12 Aug 2025 18:41:09 +0300
Четга чиқиб туриш керак.

Жамоада ҳақиқий лидер яратиш доимо қийин кечган, бирдан лидер яралиб бизнеснинг оғирини енгил қилиб қўймайди. Кўпчилик бизнес эгалари менга шундай лидер керакки, у ўзидан билиб ишларни қилса, ташаббуслар кўрсатса, ўзи қарорлар қабул қилса…

Ҳа, бундай лидерлар ҳаммага керак, лекин бунақалар ўзидан ўзи пайдо бўлиб қолмайди, ҳам руҳан, ҳам жисмонан, ҳам қарор қабул қилишда эркинлик йўқ бўлган компанияларда визионер лидерлар чиқиши қийин кечади.

Инсон ўз қарорлари учун ўзи масъулиятни олишни ўрганмас экан, ундан лидер чиқмайди, энг катта чиқарган хулосам шу бўлди. Чунки бугун Ўзбекистондан чиқиб кетганимга бир ойдан ошди, четда туриб лидерларнинг ўз олдиларига қўйилган мақсадларига қандай эришишларини, дуч келаётган қийинчиликларни қандай ечишларини томоша қилиб турибман.

Лекин бунгача бўлган бизнес жараёнлар бор, уларни қилмасдан туриб четга чиқа олмайсиз, лекин четга чиқиш вақти келганлигини сезишингиз билан четга чиқишингиз керак. Қайси бизнес жараёнларни олдин йўлга қўйиш керак? Бу ҳақида кейинги постларимда ёзиб бораман.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 10 Aug 2025 21:32:44 +0300
Ажрашиш жуда осон жараён бўлиши керак.

Ҳуқуқ жуда қизиқ бир парадоксларни ўргатади. Бир статистикага дуч келиб қолдим, эр-хотин ажрашиши жуда осон бўлган давлатларда одамлар нисбатан бахтлироқ яшашар экан.

Биз кўпинча ажрашишни жуда кескин бир қораловчи жараён деб ҳисоблашади ва ажрашиш жараёни жуда узоқ ва қийин жараён ҳисобланади, суд ҳам дарҳол ажратиштириб қўя қолмайди, ярашув комиссияси, хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла, хуллас аралашмаган ташкилот қолмайди.

Ва ундан ташқари ҳам кейин иккала томон ҳам яшамайман деса ҳам яна муддат берилади, ундан кейин ўртада бола бўлса, яна муддат хуллас шунақа жараёнлардан ўтилади. Лекин икки бир-бири билан келишолмайдиган одам том маънода бир-бирига чидаб яна бир том остида яшашини, масалан Дания ҳукумати инсон ҳуқуқларига зид ҳисоблайди.

Яъни давлатнинг фикрича икки инсон ўзаро хоҳиши бўлмаса, унга на давлат, на маҳкама қарши чиқиши керак, чунки бу инсоннинг бахтли яшашига тўсқинлик қилади деб ҳисоблайди.

Бир йил, олти ой муддат беришлар эса инсонларни мана шу муддат ичида бахтсиз яшашларига сабаб бўлар экан, яъни инсон ўзи хоҳламаган инсон билан маълум муддат давомида алоқаларини сақлаб туриши, мулоқот қилиши унга психологик таъсир кўрсатар экан.

Биз каби жамиятларда ажрашишни аянчли бир ҳолат деб қабул қилишади ва давлат ҳам, жамият ҳам оилаларнинг ажрасмаслиги тарафдори ва оилаларни ажраштирмаслик учун курашади, лекин буни қарангки, бундай жамиятлардаги ажралишларга қўйилган тўсиқлар оилавий жанжалларнинг ва ижтимоий жиноятларнинг ортишига сабаб бўлар экан.

Палончи эр хотинини пичоқлаб қўйибди, пистончи қайнота куёвини болта билан чопиб ташлабди деган маълумотлар Туркияда ҳам жуда кўп учрайди, чунки Туркияда ҳам ажрашиш жуда узоқ ва қийин жараён, бунинг устига ажралишдан кейинги жавобгарликлар ҳам жуда қаттиқ.

Ажралишларга қўйилган сунъий тўсиқлар доимо жамиятда акс таъсир кўрсатар экан.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 10 Aug 2025 19:36:24 +0300
Бир қарашга кўра, “ўлгач дўзах азобини тортиш қўрқуви” бу дунёда ҳис этилади. “Дин қоидаларини худо томонидан белгиланган деб ҳисоблаган кишилар бу қўрқув туфайли дин қоидаларига амал қиладилар. Ҳар қандай бир дин қоидаси мавжудлигига ишонган ва уни бузган киши, у дунёда дўзах азобини тортишига ишониб, бу дунёда шундан қўрқади ва безовталик ҳис қилади. Ана шу дин қоидаларининг инсон хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатиши нуқтайи назаридан ҳақиқий санкцияси - шу қўрқувдир.”

Агар санкциялар бўлмаса, бирор бир ҳуқуқ тизими, на диний, на дунёвий ҳуқуқий тизим ишламайди, чунки инсондаги қўрқув тушунчасигина унинг қонун-қоидаларга бўйсунишини таъминлаб беради.

Prof. Dr. Abdullah Dinçkol

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 10 Aug 2025 16:38:44 +0300
Инсон, жамият, пул.

Инсон жамият шаклида яшашга маҳкум бўлган бир ҳайвондир. Бу тушунчани дастлаб Аристотел ўз қарашларида келтириб ўтган. Унинг фикрича шаҳри, давлати, ватани бўлмаган одам ё жуда яхши одам ёки жуда ёмон одамдир, у ёки инсонликнинг устидаги бир шахс ёки инсонлигини йўқотган шахсдир.

Инсон бошқа ҳайвонлардан фарқли равишда, бошқа ҳайвонлар эплай олмайдиган даражадаги сиёсий ҳайвондир деган тушунча мавжуд. Яъни табиатан инсонда ёлғиз ҳолида бошқа ҳайвонлар билан солиштирганда устунлик касб этадиган ҳеч нарсаси йўқ.

Инсон бошқа ҳайвонлардан фарқли ўлароқ табиий кучсизлигини кучайтириш, ҳаётий жангда яшаб қолиш учун бошқа инсонлар билан бирлашиши, улар билан ўзаро тил топиша олиши муҳим ҳисобланади.

Ҳозирга қадар бутун инсонларни ўзаро бир тушунчага кела олиши ва бирлашиши қандайдир ишбирлиги қила олиши учун пулдан яхшироқ нарса ўйлаб топилмаган экан. Буни қарангки, турли тил, миллат вакили, турли диний эътиқодга сиғинадиган одамлар бир-бирининг тилини, урф-одатларини, эътиқодини тушунмаса ҳам, лекин пул орқали бир-бирини тушуна олишар экан.

Қизиқ-а? Яъни бошқача қилиб айтганда, инсонлар жамият шаклида сақланиб ўзаро яшай олишлари учун барча инсонларни боғлайдиган бир ишонч бўлиши керак, ана шу ишончларнинг энг каттаси ҳозирча пул бўлиб турибди экан. СИ эрасида ҳам пул энг асосий боғловчи восита бўлиб қола олармикан?

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 10 Aug 2025 14:23:39 +0300
Ёлғизлик.

Ҳеч ўзингиз билан ўзингиз ёлғиз қолганда миянинг ишлашига эътибор берганмисиз? У сизга туриб ким биландир гаплашишни, бирор нима томоша қилишни, нимадир иш қилишингиз кераклигини, албатта бирор одам билан гаплашишга ундайверади.

Менимча мия биз ёлғиз қолганимиз фақат ўзимизгагина аён ҳақиқатлар, ҳатто ўзимиз ҳам қўрқадиган қўрқувларимиз билан дуч келишдан қўрқса керак. Худдики бир одам билан маълум бир мавзу ҳақида суҳбат очилишини истамай турасиз ёки шу мавзу ҳақида гап очилиб қолса, секин гапни бошқа жойга буриб кетасиз-ку, шунақа нарсага ўхшаш ҳолат юз берса керак.

Лекин бир фикр ўқиган эдим: катта ғоялар фақат инсон ўзи ўзи билан ёлғиз қолганда келади. Лекин менда бу бошқачароқ ишлайди шекилли, ғояларни шовқин орасидан олиб чиқишни яхши кўраман.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 09 Aug 2025 14:27:41 +0300
Шунчаки…

Қозоқ биродарларимиз нега Женнифер хола фақатгина Ўзбекистонда сторизлар қўйди, Қозоғистон ёки бошқа давлатларда сторислар қўймади, бунинг учун ўзбекистонликлар қўшимча ҳақ тўлашган деб хафа бўлишмоқда экан.

Йўқ, унақа эмас, ўртоқлар! Ўзбекистон ўзи жаннатмакон диёр у ерга бир марта борган одам ўзидан ўзи сторис қўйиб юбораверади. Масалан, Женнифер хола бизнинг @profiuniversity олийгоҳимизга ҳам келди, бир нечта футболкалардан совға қилдик, кейин ҳаммага мақтаниб шунақа расмга ҳам тушибди, лекин биздан бир тийин ҳам пул олгани йўқ.

Шунчаки кўнглимиз очиқ, яхши одамларимиз борда, шунга Женнифер хола кўнгиллари эриб сторислар қўйиб юборган. Шунга хафа бўлманглар.

Мана шу расмларни ҳам негативчи кўролмайдиганлар монтаж, СИ ёрдамида қилинган дейди, лекин аслида улар фақат негативчилар, уларга эътибор берманглар.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 09 Aug 2025 08:30:51 +0300
Яна имтиҳон!

Бир ғалати одатим бор, ўзимдан ўзим ҳам керак бўлса бўлмаса, имтиҳон топшириб юраман. Ўтган куни турк тилидан бир имтиҳон топшириб чиқувдим, бугун TOEFL iBT имтиҳонига киришим керак.

Лицейда ўқиб юрган пайтларимизда ҳаммада Америкага кетиш орзуси бор эди, шунга бўлса, бўлмаса ҳамма TOEFL тайёрланар эди, у пайтларда IELTS йўқ эди, ҳамманинг билгани TOEFL эди.

Лицейдан уйга қайтишим тахминан 4 километрлик йўл эди, деярли барча лицейдошларим билан яқин яқин турар эдик, лицейдан қайтишда TOEFL бўйича савол жавоб қилиб келар эдик.

IELTS имтиҳонларидан фарқли равишда TOEFL ўқувчидан бирор бир сўзнинг синонимини, яъни энг яқин маънодошини сўрайди. Лицейдан чиқишдан бошлар эдик синоним айтишни уйга қандай етиб келганимизни ҳам билмай қолар эдик.

Лекин мен ҳеч қачон TOEFL имтиҳонини топширмаган эканман, икки кун олдин Истанбулдаги сайтлардан бирида TOEFL имтиҳони ҳақида янгиликка кўзим тушиб қолди, шунга шартта пулини тўлаб ёзилиб қўя қолдим, бугун имтиҳон. Қани бир кириб чиқайликчи, лицей пайтида ўқиган нарсаларим эсимдами ёки йўқми билиб чиқамиз.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 08 Aug 2025 22:10:35 +0300
Қачондир шундай ҳолатларимиз ҳам йўқ бўлиб кетар, қачондир бизнинг фуқароларимиз ҳам бошқа юртларда мана шундай ҳолатларга тушиб хор бўлишмас, ҳаммаси учун биз ҳозир имкон қадар таълимни кучайтиришимиз керак. Ҳозир эса қизларингизни ўқитинг, азизлар!

Видеода Туркияда ноқонуний ишлашга мажбур бўлган, лекин қўлга тушиб қолган ўзбек фуқароларимиз, асосан хотин-қизлар. Қўлларида кишанлар билан олиб кетилмоқда.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 07 Aug 2025 18:04:04 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 07 Aug 2025 13:14:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 06 Aug 2025 09:49:45 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Tue, 05 Aug 2025 21:02:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Tue, 05 Aug 2025 08:20:48 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 04 Aug 2025 20:48:01 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 04 Aug 2025 20:04:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 04 Aug 2025 19:03:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 04 Aug 2025 17:58:29 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 04 Aug 2025 12:34:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Mon, 04 Aug 2025 11:07:58 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 03 Aug 2025 20:48:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 03 Aug 2025 17:07:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 03 Aug 2025 08:40:50 +0300
Реабилитация.

Ўзбекистонда жуда кўпчилик инсонлар жарроҳлик операциясидан кейин яна жарроҳга мурожаат қилишларига тўғри келади, ўзимнинг онамда ҳам бу ҳодиса бўлган, бошга тушгач табиб бўлиб кетар экансиз.

Хуллас Ўзбекистон тиббиёт бозорида ҳозирги кунда энг етишмайдиган нарса бу жарроҳликдан кейин реабилитация жараёни, буни кўпчилик жиддий олмайди, аммо ҳатто жаррохлик амалиёти зўр чиққан бемор ҳам реабилитациясиз яна қайтиб жарроҳлик столига ётиб қолиши мумкин.

Кўпчилик шундай ўйлайди: “Асосийси операция, қолгани ўзи битади…” Йўқ. Бу энг катта хатолардан бири. Жарроҳ амалиёти — бу фақат биринчи қадам. Аммо ҳақиқий “даво” — тикланиш жараёнида яшайди.

Тана қайта уйғониши керак. Операция жараёнида мушаклар, асаблар, боғламалар ўзгаришга учрайди. Улар қайта ишлашни “ўрганиши” керак бўлади. Буни реабилитациясиз тасаввур этиб бўлмайди.

Қайта жароҳатланиш хавфини камайтиради. Нотўғри юриш, оғирликни нотўғри тақсимлаш, мушакларнинг етарли даражада ишламаслиги — буларнинг барчаси беморни яна операция столига олиб келиши мумкин.

Руҳий жиҳатдан куч бериш. Одам операциядан кейин ўзини заиф ҳис қилади, имкониятлари чеклангандай туйилади. Мана шу пайтда реабилитация унга “қайта йўлга тушиш” имконини беради.

Операциядан кейин тўғри овқатланиш, доимий машқлар, физиотерапия, психологик қўллаб-қувватлаш ва шифокор кўрсатмаларига қатъий амал қилиш — буларнинг барчаси сизга яна эркин ҳаракатланиш, оғриқсиз яшаш ва ҳаёт сифатига эришишингиз учун муҳим!

Кеча @unituruz билан биз Туркиядаги бир қатор реабилитация марказлари билан келишувларга эришдик. Улардан бири Памуккаледа жойлашган Нобел реабилитация маркази бўлди.

Агар сизда ёки яқинларингизда жарроҳлик амалиётидан кейинги реабилитацияга муҳтожлик бўлса, бемалол @unituruz агентлари билан боғланишингиз мумкин. Ҳа, айтганча, бугун соат 14:00 да Олмалиқ шаҳрида @uniturolmaliq филиалининг очилиши бўлиб ўтади, барча олмалиқликларни кутиб қоламиз.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 02 Aug 2025 10:43:42 +0300
Инсонларда эндиликда бирор нарсани ўрганишга вақт қолмаяпти. Улар ҳамма нарсани тайёр ҳолда дўконлардан сотиб олишмоқда. Лекин дўст сотиладиган дўконлар йўқ-ку, шунинг учун ҳам одамларда ҳам дўстлар камайиб йўқолиб кетяпти.

Антуан де Сент-Экзюпери.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 01 Aug 2025 20:57:28 +0300
Сенатор алдаяпти шекилли.

Сенатор Гулнора Маруфованинг таъкидлашича, ОИВ юқиш йўллари бўйича мавжуд маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда парентерал йўл орқали (қон орқали) юқиш ҳолатлари камайиб, жинсий йўл билан юқиш ҳолатлари эса ортиб бормоқда. Хусусан, ушбу касалликнинг 64,7 фоизи жинсий алоқа орқали юққанлиги аниқланган.

———

Ҳозиргача лаборатория тестлар (анализлар) ВИЧ қаердан юққанини айтмайди. Ҳатто энг қиммат, энг замонавий ускуналар ҳам аниқ вируснинг келиб чиқиш сабабини кўрсатиб бера олмайди, у жинсий йўл билан юқдими ёки бошқа қон йўли билан лаборатор таҳлил аниқлаб беролмайди. Улар шунчаки вирус бор-йўқлигини ва қанчалик фаоллигини аниқлайди холос.

Қайси йўл билан юққанлигининг аниқлашнинг ягона йўли тахмин қилиш ҳисобланади. Қандай қилиб 64,7 фоизида жинсий йўл билан юққанлигини аниқлашгани аср саволи бўлиб қолса керак ёки буларга нимани гапирсак ҳам еб кетаверади деб ўйлашади шекилли.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 01 Aug 2025 19:40:09 +0300
Яна менда саволлар.

1. Масалан, бир фуқаро 89 кун хорижда бўлиб қайтди, лекин иккинчиси 90 кун бўлди, ҳалиги 89 кун хорижда бўлган одам ВИЧ юқтирмайди, 90 кун юрган одамда ВИЧ бўлиш эҳтимоли баланд деб сизларга ВИЧнинг ўзи айтиб кетдими?

2. Давлат персоналлаштириш марказининг фуқаронинг давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида тегишли ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходими ва профилактика инспектори шу куннинг ўзида унинг оиласи билан профилактик тушунтириш ишлари ўтказади ва фуқаронинг ўзини уч кун ичида тиббий текширув — ОИВга тест топшириш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.

Яъни тиббий таҳлиллар аэропортда эмас, балки фуқаро уйига келгач унинг уйига тиббиёт ходими келиб тушунтириш ишлари ўтказади, кейин уч кун ичида ўтарсиз деб кетади, ҳалиги фуқаро уч кун ичида рафиқаси ёки бошқа бири билан ётиб қўймаслиги бўйича қандайдир кафолат борми? Буни кимдир назорат қилиб турадими? Масалан Миллий гвардия ходимлари?

3. Хўш, ҳалиги 90 кун бўлган фуқарода ОИТС аниқланди, нима бўлади? Уни мамлакатдан чиқариб ҳайдаб юборасизларми? Барибир рўйхатга олиб қўйворасизлар-ку, кейин нима бўлади?

4. Ўзи шу тажриба дунёдаги бошқа бирор бир давлатда борми? Масалан, ОИТС энг кенг тарқалган, аҳолисининг 18,9 фоизи ОИТС билан касалланган Жанубий Африка республикасида ҳам шунақа тартиб йўқ, ўзи бунга зарурат қаердан келди?

5. Рақамларга бир қаранг:

Берилган маълумотларга кўра, 2024 йилда 5,1 млндан (2023 йилда 4,6 млн) ортиқ фуқаролар ОИВ/ОИТСга текширилган. Шундан узоқ муддат чет элда бўлиб қайтган 1,7 млн фуқародан фақатгина 434 минг нафари ёки 25 фоизи ихтиёрий равишда ОИВ/ОИТСга текширувдан ўтган.

Текширилганларнинг 3 903 нафарида (2023 йилда 3 827 нафар) ОИВ/ОИТС касаллиги аниқланган бўлиб, улардан 1 512 нафари ёки 39 фоизини чет элда бўлиб қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилга (1 274 нафар) нисбатан 19 фоизга ўсган.

Энди шу инсонлар айнан чет элда буни юқтириб келганлиги тўғрисида бирор далил исбот борми? Узоқ муддат дегани 90 кунми? Ўзи 90 кун қаердан чиқди?

P.S. Хуллас шунақа гаплар, шу гапларни ўйлаб ўтирсам, ўзим ҳам четга чиқиб кетганимга бир ойча бўлиб қолибди, ҳали 59 куним бор экан, қани, чойдан олайлик.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 01 Aug 2025 18:58:20 +0300
Кетга тепувчилар.

Эски бир ҳикоя, лекин айтиб берадиган жойи чиқиб қолди. Бир бозорда бозорқум бўлган экан, шу бозорқум бир куни бозорга киришни пуллик қилиб қўйибди. Олдинига одамлар норози бўлади, бозорга ҳеч ким келмай қолади деб қўрққан экан.

Лекин қараса ҳаммаси жойида, ҳеч ким норозилик билдирмабди, бир-икки одам сал-пал норози бўлгандай бўлибди, лекин ҳамма яна ўша ҳолидай бозорга келаверибди.

Ҳалиги бозорқумнинг ақлига яна бир ғоя келибди, ҳа, энди мансаб тегди, мендан нима кетди деб “энди ҳар бир бозорга кирадиган одамдан олдин пулини олиб кейин кетидан битта тепилсин” деган қарор чиқарибди.

Қараса, яна одамлар тинчгина келиб кетаётган эмиш, ҳеч ким норози бўлмас эмиш, бир-иккитаси сал-пал гапирибди, аммо бир неча ойда ҳаммаси изга тушиб кетибди.

Орадан сал вақт ўтиб ҳалиги бозорқумнинг ўзи ҳайрон бўлибди, нима қилсам бу бозорга келадиган халқ мени қароримга қарши бўлади, нима қилсам, ҳақиқий норозилигини кўрсатади деб ўйлабди ва “энди ким бозорга келса, олдин пул тўлайди, кейин кетига уч марта тептириб бозорга киради” деб қарор чиқарибди.

Орадан бир-икки кун ўтгач бозор эшиги олдида ғала ғовур, ур-йиқит бошланибди. Бозорқум ҳам “ана бошланди, ҳа, буларда ҳам тил бор экан, норози бўлар экан” деб бозор дарвозасига югуриб борибди.

Борса, ҳалиги одамлар кетга тепувчиларни кўпайтириб қўйинглар, навбат кутиб қоляпмиз деб жанжал қилаётган экан.

——-

Ўзбекистон сенаторлари 90 кун ёки ундан ортиқ муддат чет элда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ва ишлашга келган хорижликларни ОИВга мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш кўзда тутилган қонунни маъқуллаб, имзолаш учун президентга юборди.

P.S. Бир илтимос кетга тепувчиларни ҳам тайёрлаб қўявериш ҳақида бир ўйлаб кўринглар, барибир шунга келамиз-ку. Бирдан кетга тепувчиларни тайёрлаш бўйича бир университет ҳам очинглар, олий маълумотли кетга тепувчилар бўлса, яхши-да, чет элликлар олдида шарманда бўлмаймиз.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 01 Aug 2025 16:48:06 +0300
🎉 UNITUR – Endi Olmaliqda ham!

UNITUR kompaniyasi ochilganiga hali ko‘p bo‘lmagan bo‘lsa-da,
mijozlarimizga “o‘zimizga qilgandek” yondashuv va premium xizmat ko‘rsatishimiz natijasida
bizning 2-filialimiz ochilmoqda!

📍 Yangi filial manzili: Toshkent viloyati, Olmaliq shahri

📅 Ochilish marosimi:
🗓 3-avgust, yakshanba
🕑 Soat 14:00 da

🎊 Nimalar kutmoqda?
— Mashhur blogerlar ishtiroki
— Ko‘ngilochar dasturlar
— Sayohat uchun 100$lik vaucherlar
— Maroqli hordiq

Yakshanba kuningizni biz bilan maraq bilan o‘tkazing!
Sizni yangi ochilayotgan filialimizda kutib qolamiz.

@uniturolmaliq
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 01 Aug 2025 13:57:31 +0300
Олдинги пост давоми...

Хўш, Милейнинг тажрибасидан қандай хулоса чиқариш мумкин?

Популизмнинг бадали оғир бўлади: Аргентина мисоли ўнлаб йиллар давом этган масъулиятсиз иқтисодий сиёсат мамлакатни қандай инқирозга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатди.

"Шок терапияси" ишлайди, лекин...: Радикал, оғриқли бўлса-да, қатъий макроиқтисодий ислоҳотлар гиперинфляцияни жиловлаш ва бюджетни тартибга солишга қодир. Бироқ бунинг ижтимоий бадали жуда юқори бўлади. Бутун савол — жамият бу бадални қанча вақт тўлашга тайёр?

Сиёсий ирода ҳал қилувчи омил: Милейнинг энг катта ютуқларидан бири — унинг сиёсий иродаси. У оммабоп бўлмаган, оғриқли қарорларни қабул қилишдан қўрқмади.

Келажак ноаниқ: Макроиқтисодий кўрсаткичлар яхшиланаётганига қарамай, Аргентина келажаги ҳамон ноаниқ. Иқтисодий ўсиш барқарор бўладими? Ижтимоий кескинлик сиёсий беқарорликка олиб келмайдими? Милей ислоҳотларини давом эттириш учун сиёсий қўлловни сақлаб қола оладими?

Аргентина бугун бутун дунё иқтисодчилари кузатаётган улкан лабораторияга айланган. Агар Милей иқтисодий ўсишни барқарорлаштириб, унинг самарасини оддий аҳолига ҳам етказа олса, унинг модели бошқа инқироздаги давлатлар учун тайёр намуна бўлиши мумкин. Агар ижтимоий норозилик устун келса, бу тажриба радикал либертариан ислоҳотларнинг хавфли эканини яна бир бор исботлайди. Ҳозирча аниқ бўлгани шуки, "бензоарра" ишлатилди, самара бермоқда ва энди унинг оқибатлари билан яшашга тўғри келади.

#iqtisodiyot #siyosat
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 01 Aug 2025 13:57:18 +0300
Аргентина тажрибаси: Милейнинг "бензоаррали" шок терапияси ишлаяптими?

2023-йил охирида Аргентина иқтисодий жаҳаннам ёқасида эди: йиллик инфляция 211% дан ошиб, пул деярли ўз қийматини йўқотган, бюджет доимий дефицитда, аҳолининг қашшоқлик даражаси эса тобора ошиб борарди. Айнан шундай шароитда сайловларда эксцентрик либертариан, ўзини "анархо-капиталист" деб атайдиган ва қўлига бензоарра кўтариб, давлат харажатларини "кесишга" ваъда берган Хавьер Милей ғалаба қозонди.

Орадан бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Хўш, Милейнинг радикал "шок терапияси" қандай натижа бермоқда? Бу Аргентина учун нажот йўлими ёки ижтимоий фалокатга олиб борувчи жарликми? Келинг, ушбу йирик иқтисодий экспериментни холис таҳлил қиламиз.

Касалликнинг энг юқори чўққиси

Милей касал иқтисодиётни мерос қилиб олди, қанчалик касаллигини тасаввур қилиш қийин. Ўнлаб йиллар давом этган популистик сиёсат, давлатнинг иқтисодиётга ҳаддан ташқари аралашуви, пул босиш орқали бюджет дефицитини қоплаш ва назоратсиз ижтимоий харажатлар мамлакатни гиперинфляция гирдобига олиб кирган эди. Оддий қилиб айтганда, ҳукумат ўзида боридан кўпроқ пул сарфлар, фарқни эса Марказий банк станогини ишлатиш орқали қоплар эди. Бу эса миллий валюта — песонинг қадрсизланишига ва нархларнинг коинот тезлигида ўсишига олиб келди.

“Бензоарра” терапияси: Ислоҳотларнинг моҳияти

Милей ва унинг жамоаси иқтисодиётни даволаш учун энг радикал ва оғриқли усулни танлади. Унинг стратегияси бир нечта асосий йўналишлардан иборат:

Бюджет харажатларини кескин қисқартириш: “Бензоарра”нинг асосий нишони давлат аппарати бўлди. Вазирликлар сони икки баравар қисқартирилди, минглаб давлат хизматчилари ишдан бўшатилди, давлатнинг йирик инфратузилма лойиҳалари тўхтатилди.

Субсидияларни бекор қилиш:
Аргентиналиклар ўрганиб қолган энергия ва транспорт учун арзон нархлар бекор қилинди. Бу аҳоли учун оғриқли бўлса-да, бюджетдаги улкан "тешик"ни ёпиш учун муҳим эди.

Песонинг девальвацияси: Миллий валюта курси бирданига 50% дан ортиққа қадрсизлантирилди. Бу экспортни рағбатлантириш ва валюта бозоридаги сунъийликни йўқотишга қаратилган эди.

Дерегуляция ва либераллаштириш: Бизнесга қўйилган юзлаб чекловлар ва нарх назорати бекор қилинди. Мақсад — эркин бозор механизмларини ишга тушириш ва иқтисодиётга инвестициялар жалб қилиш.

Пул эмиссиясини тўхтатиш: Милей бюджет дефицитини қоплаш учун Марказий банкдан "қарз олиш" амалиётига чек қўйди.

Ижобий натижалар: Макроиқтисодий мўъжизами?

Рақамларга қараганда, Милейнинг радикал қадамлари кутилмаган самара берди.

Инфляция жиловланди: Энг катта ютуқ — инфляциянинг кескин пасайиши. 2023-йилдаги 211% лик йиллик кўрсаткичдан сўнг, 2025-йилнинг ёзига келиб ойлик инфляция 2% атрофигача тушди. Бу катта ғалаба.

Бюджет профицитига эришилди: Ўнлаб йилларда биринчи марта Аргентина бюджети даромадлар харажатлардан ошган ҳолатга, яъни профицитга эришди. Бу давлат молияси соғломлашаётганидан далолат беради.

Иқтисодий ўсиш бошланди: Дастлабки оғриқли рецессиядан сўнг, 2025-йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб Аргентина иқтисодиётида ўсиш кузатилмоқда. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби ташкилотлар йил охиригача 5% атрофида ўсишни прогноз қилмоқда. Милей келишидан олдин 2023 йилда мамлакат - 1.68 % ўсиш (пасайиш) билан рецессия ҳолатида эди.

Терапиянинг ижтимоий бадали: Халқ тўлаётган нарх

Аммо бу ютуқларнинг бадали жуда оғир бўлди. "Шок терапияси"нинг асосий зарбасини оддий аҳоли ўз елкасида ҳис қилди.

Қашшоқликнинг кескин ўсиши: Дастлабки ойларда субсидияларнинг бекор қилиниши ва маошларнинг инфляциядан орқада қолиши натижасида қашшоқлик даражаси 50% дан ошиб кетди. Миллионлаб одамлар камбағаллик чегарасидан пастга тушди.

Истеъмолнинг қулаши ва рецессия: Аҳолининг харид қобилияти тушиб кетгач, ички савдо ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди, бу эса ишсизликнинг ўсишига олиб келди.

Ижтимоий норозилик: Ислоҳотларнинг оғир ижтимоий оқибатлари бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари ва иш ташлашларга сабаб бўлди.

Давоми кейинги постда...
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 01 Aug 2025 06:11:08 +0300
1-август.

Бугун биринчи август оддий кун, ҳатто имтиҳон ҳам бўлмайдиган, барча олий таълим муассасалрига кириш имтиҳонлари тугаб бўлган одатий кунлардан бири, лекин аслида бу кун бундан тўққиз йил олдин ҳам жуда муҳим, бутун Ўзбекистон ёшларининг тақдирини ҳал қиладиган, йилда бир марта келадиган ягона кунлардан бири эди.

Аслида бу кунни ҳар йили бир эслаб қўйишимиз керак, чунки таълимда нима қилмаслик керак деган саволларга жавоблардан бири аслида шу кун деб биламан. Бу кунда коррупция шу даражага етар эдики, ҳатто имтиҳон ўтказиладиган бинонинг фарроши, қоровулигача пул ишлаб олар эди.

Уни-буни қўйинглар, бошқа вилоятлардаги лўлилар биринчи августга бир ой қолганда Зангиота зиёратгоҳи атрофига кўчиб келишар эди, абитуриентлар ўқишга кириб кетай деб Зангиоталаргача зиёрат қилиб келишар эди, лўлилар эса бундан унумли фойдаланар эди.

Имтиҳонга икки-уч кун қолганда эса этикдўзларнинг олдига яқинлашиб бўлмас эди, ҳамма шиппак ёки туфлининг тагига кичкина телефон тиқтирган, шпаргалкани энди айтмаса ҳам бўлади.

Ўзи ўшанда нега бунчалик одамларнинг олий маълумотли бўлишига мисли кўрилмаган тўсиқлар қўйилганлигини тўғриси билмайман, лекин айнан мана шу тизим сабаб миллионлаб ёшлар мардикорга айланиб қолди, 0,1 балл етмай йиқилиб Россияга кетворган қанчадан қанча ёшларни шахсан ўзим танийман.

Ўқишга кириш бу катта воқеа эди, ўқишга кира олмагани учун ўзини осиб қўйганлар қанчадан қанча бўлган, ўқишга кира олмаслик бир иснод каби эди. Олий маълумотли бўлиш илоҳий бир даражага чиқариб қўйилган замон эди. Дипломинг бўлмаслиги сени ҳатто одам сафидан чиқариб қўйишар эди.

Аслида бу ҳолат жамиятни ичдан емирган десам ҳам бўлади. Қанчадан қанча одамлар қамалиб кетди, қанчаси эса пулга тушиб қолди, қанчаси эса ўзи хоҳламаган университетда, йўналишда ўқиди, вақтини, умрини йўқотди, кимнингдир жойини эгаллади.

Қаранг, хоҳиш бўлса ҳаммаси бўлар экан, ҳозир ўқийман десангиз, имкониятлар қалашиб ётибди, озгина етмадими супер контракт тўлаб ўқи, давлатники ёқмаса, хусусий университетга бор, билиминг зўр бўлса, энг нуфузли университетда ўқи, давлат пулини тўлаб беради, хуллас ҳозирги абитуриентлар озгина ҳаракат қилса, имкон топадиган замонда ўқишга киришмоқда.

Албатта жорий йил мактабни битирган абитуриентлар бу воқеаларни таналарида ҳис қилиб кўришмаган, тўлақонли ўқишга киришнинг моҳиятини тушунишмайди, аммо бутун бир авлодларни синдириб юборган даврлар ҳам тарихимизда афсуски бўлган. Шунчаки бугун шу кунни яна бир эслаб қўяйлик деган мақсадда бу постни ёзиб қўйдим.

P.S. Таълимда нима қилмаслик керак деган саволга биринчи навбатда эркинликни буғмаслик керак деган бўлар эдим.

@bektoshkhatamov
Подробнее
12.21 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 31 Jul 2025 19:06:20 +0300
Вақт ўтиб фармойиш фармонга айланиб қолмаса деган ўйларим ҳам йўқ эмас омалекин

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 31 Jul 2025 17:57:36 +0300
Дунёдаги барча давлатларнинг лидерлари ўз фарзандларининг сифатли таълим олишларини исташади. Яхши таълим қачон пайдо бўлади? Қачонки лидер ўз халқининг фарзандларини ўз фарзандидек таълим олишини хоҳласа, мамлакатда сифатли таълим олмайдиган битта ҳам бола қолмайди.

Мишел Обама.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 31 Jul 2025 09:48:36 +0300
Va nihoya uzoq muddatli tanaffusdan so‘ng JCI Tashkent & JCI Uzbekistan o‘zining kuchli va amaliy seminarlarini yana boshlaydi! Bu safargi sessiyamiz o‘z sohasining professionali bilan bo‘lib o‘tadi — uchrashuvni o‘tkazib yubormang!

🔹 Mavzu:
"O‘zbekistonda xalqaro loyihalarning turlari va ularni boshqarish"

📅 Sana: 6- avgust (chorshanba)
🕖 Boshlanish vaqti: 19:00
📍 Manzil: Yunusabad Gallery business center
💡Tashkilotchi: JCI Tashkent

👤 Spiker — Botir Mutalov

📚 Ta’lim:

Tokyo University of Foreign Studies

Nagoya University

🌍 Ish tajribasi:

State Street Trust & Banking (Yaponiya)

Morgan Stanley MUFG Securities (Yaponiya)

Mitsubishi Corporation (O‘zbekiston)

Hozirda: Rhythm Plus Consulting — Direktor

NAYUTA MFO — Bosh direktor

🧠 Mutaxassisligi:

Katta infratuzilma loyihalarini (PPP, EPC) boshqarish

Energetika va suv sektori bo‘yicha davlat va mijozlar bilan muzokaralar

Yapon moliya bozori: JGB, aksiyalar, obligatsiyalar

Outsourcing va operatsion strategiyalar

Biznes jarayonlarini optimallashtirish

🗣 O‘zbek, ingliz, yapon va rus tillarida erkin muloqot qila oladi.

📲 Ro‘yxatdan o‘tish va savollar uchun:
@RasulovS06

🚀 Bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang — o‘zgarish shu yerdan boshlanadi!
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 30 Jul 2025 20:57:34 +0300
Муқаррар бир даврда ҳаётимизда айнан ўша давр учун керак бўлган инсон йўлимизга чиқади. Бу — ажабтовур бир тортишиш қонуни, ўзаро манфаатли қутқарилишдек бир ҳолат. Биз бир муддат бирга бўламиз, сўнг албатта ажралиб кетамиз. Чунки ҳар биримиз олға қараб юришга, тақдиримиздаги навбатдаги босқичга ўтишга мажбурмиз.

Элчин Сафарли
Менга сени ваъда қилишган эди”

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 30 Jul 2025 14:32:51 +0300
Гербли диплом.

Хўш, менга келган маълумотларга кўра Наманганда жойлашган хусусий университетлардан бири ўз битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси герби туширилган диплом берган, бу қанчалик қонуний?

Гербдан фойдаланиш тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.1992 йилдаги 401-сонли қарори мавжуд, айнан шу қарор билан гербдан фойдаланиш тартибга солинган.

Унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини кўплаб чиқаришни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тегишли тасвирини муҳрларда, муассасаларнинг бланкаларида, мақтов ва фахрий ёрлиқларда, дипломларда, гувоҳномаларда ва шу муассасаларнинг бошқа расмий ҳужжатларида фойдаланиш ҳуқуқи берилган барча муассасалар амалга оширишлари мумкин.

Бу муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тегишли тасвирини маъмурий биноларни безаш ва шу биноларнинг пештоқидаги ахборот ёзувларига туширишга рухсат этилади.


Яъни бошқача қилиб айтганда ҳар ким ўзи хохлаганча давлат гербини ишлата олмайди. Фақат давлат томонидан рухсат берилган ташкилотларгина расмий ҳужжатлар ва биноларда гербдан фойдаланишлари мумкин.

Ундан ташқари ўша қарорнинг 2-иловасига кўра,

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлардан Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши, унинг Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва унинг девони, Вазирлар Маҳкамаси, республика Олий Кенгашининг қўмиталари, комиссиялари ва Котибияти, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасининг судлари ва ҳакамлик судлари, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловларини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, давлат нотариал конторалари, банклари муассасалари ва ташкилотлари, барча даражалардаги давлат илмий ва ўқув юртлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан муҳрларда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги бошқа давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фойдаланадилар.


Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, фақатгина давлат ташкилотлари давлат герби туширилган муҳрлардан фойдаланишлари мумкин, бошқа нодавлат ташкилотларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар давлат гербидан муҳр сифатида фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Ўша университет раҳбарияти тез орада ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб вазиятни тўғирлайди деган умиддаман.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 30 Jul 2025 10:49:08 +0300
Переводчилар нимага эътибор беришлари керак?

Ҳозирда жуда кўпчилик бир олийгоҳдан бошқа бир олийгоҳга ўқишни кўчирмоқда, ҳа, тўғри бунга қонунан ҳақлари бор, лекин шунақа бўлиши ўқишни кўчиришда, айниқса хориждан хусусий университетларга ўқишни кўчиришда баъзи нарсаларга эътибор беришингизни маслаҳат бераман.

1. Ўқишни кўчираётган олийгоҳингизнинг лицензиясини суриштиринг, ўзи борми лицензияси?

2. Агар бор бўлса, айнан сиз танлаган йўналиш борми? Чунки сиз хорижда бошқа йўналишда ўқиган бўлсангиз, Ўзбекистондаги хусусий олийгоҳга эса бошқа йўналишга кириб фанлар фарқи катта бўлиб кетса, диплом ололмай қолишингиз мумкин.

3. Қайси курсга кўчиришга ҳам эътибор беринг, чунки фанлар фарқи ҳаддан зиёд кўп бўлса, ўқишни кўчириш кейинчалик нотўғри деб ҳисобланиши ва ҳатто диплом олган тақдирингизда ҳам у бекор қилиниши мумкин.

4. Турли консалтинг корхоналарига пул беришингиз шарт эмас, чунки хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчиришни шунчаки текинга ўзингиз қилишингиз ҳам мумкин, агар хусусий олийгоҳ сайтида ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириш бўлими бўлса, онлайн ҳам қилишингиз мумкин.

5. Сохта ҳужжат қилиб берамиз деган консалтинг корхоналарга ишонманг, эртага улар ёпилиб кетади, пул, вақтга куйиб қолган ва бунинг устига бошингизга жавобгарлик ҳам орттириб оладиган сиз бўлиб қоласиз. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади.

6. Диплом учун ўқиманг, у бир парча қоғоз, ҳақиқий билим олиш учун ўқинг, диплом эмас, олган билимларингиз ҳаётингизни ўзгартиради.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 30 Jul 2025 09:46:27 +0300
Hemis платформаси ҳақида.

Агар шу платформа бўлмаганда ҳозир қанча талаба, қачон тизимга қўшилганини ҳам билолмас эдик ва бу маълумотларни аниқлашнинг имкони бўлмас эди. Юқоридаги постда вазирлик HEMIS га талаба қўшиш имкониятини чеклаши кераклигини айтган эдим, аммо ундай қилинадиган бўлса, кеч тўлов қилганлар, ҳужжатларини кеч олиб келган, шартномани кеч олган талабалар учун қийин вазият юзага келиб қолар экан.

Бу масъулият давлат ва хусусий университетлар ректорларига юклатилган экан, яъни университет ректори кимни қачон қўшишни ўз масъулияти доирасида ҳал қила олади, лекин масъулият бўлса, демак жавобгарлиги ҳам бўлиши керак.

Тизим бор эканки, шунча талаба қўшиб қўйилганлиги маълум бўлди, энди шуни ўша университетларда битталаб ўрганиб чиқиш ва шунга кўра ўша университетларга чора кўриш мумкин, лекин бир-икки университетни деб барча хусусий университетларни ёмонотлиқ қилиш тўғри эмас деб ўйлайман.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Wed, 30 Jul 2025 09:15:48 +0300
Аслида ҳам шундайми?

2-3-4-5 курс учун сиртқи таълим шакли учун перевод қилишда консалтинглар орқали сохта ҳужжатлар тайёрланиб хусусийга топширилаётганлиги ҳақида Хушнудбек ёзди.

Менинг фикримча бу шунчаки оқибатлар, биз сабабларини яхши биламиз, сиртқи таълим иш бермайди, сифатсиз деб ёпиш қарорининг оқибатларидан бири бу аслида, яъни давлат ўз йўли билан фуқароларни шундай қинғир ишлар қилишга ундамоқда.

Бир пайтлар долларнинг расмий курси ва кўча курси бўлар эди, ҳамма нарса долларда ҳисоб-китоб қилинадиган давлатда банкдан бир чоракда фақатгина 2000 доллар расмий сотиб олиш мумкин эди, ноқонуний доллар айланмаси жиноят, лекин ҳамма жиноят қилар эди, ўша пайтларда жиноят қилмаган фуқаронинг ўзи бўлмаган бўлса керак.

Ёки ўқишга киритиб қўйишни эсланг, ҳамма ўқишга киритгич эди, ўқишга кириш учун абитуриентнинг бир йилда бир мартагина имконияти бор эди, супер контракт тизими ва хусусийларга йўл очилиши шунчаки ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ жиноятларни йўққа чиқариб юборди.

Сиртқи таълим шакли учун баъзи бир университетларнинг минглаб талабаларни HEMIS платформасига қисқа вақт ичида киритиши буларнинг барчаси ҳужжатларни сохталаштирганини англатмайди.

Ҳатто ўша ҳужжат сохтакорлиги ҳам аслида мана шунга ўхшаш ўйланмай қабул қилинган қарорнинг оқибати холос. Биринчидан, ҳеч қандай асосларсиз, ҳеч қандай тадқиқотларсиз сиртқи таълим сифатсиз деб бир кунда қарор қабул қилиниб ёпиб ташланди, лекин ваҳоланки бу таълим шакли учун бозорда талаб бор эди, бу талаб ҳеч қаерга йўқолгани йўқ.

Талаб бор эканки, таклиф албатта пайдо бўлади, воооййй бунақа бўлиб кетибди, палончи хусусий университет палонча талаба олибди дейишдан олдин сабабларни ўрганиш керак менимча.

Иккинчидан, HEMIS Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қарашли платформа, яъни бу платформанинг регулятори вазирлик, регулятор ўзи шунча талаба қўшишга йўл қўйиб бергани ҳам бир сабаб эмасми?

Регулятор хоҳласа, 1 октябрдан кейин бирорта ҳам янги талабани платформага қўшиб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин, 2025 йил 1 январдан 3 июлгача 41 минг 812 нафар талаба HEMIS тизимига киритилган, шундан 25 минг 821 нафари сиртқи таълимга қўшилган экан. Бунча талабани платформага қўшишга имконият берилган эканки, талабаларни қўшишган.

Мен сиртқига сохта ҳужжатлар билан ҳам қабул қилаверсин, бу яхши демоқчи эмасман, лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор, бирор бир хусусий университет, консалтинг сохта ҳужжат қилиши бу шунчаки оқибатлар, биз эса сабаблар билан курашишимиз керак эмасми?

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Tue, 29 Jul 2025 09:38:37 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 27 Jul 2025 18:51:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 27 Jul 2025 12:57:20 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 27 Jul 2025 10:37:30 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sun, 27 Jul 2025 08:23:13 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 26 Jul 2025 17:11:15 +0300
Подробнее
12.18 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Sat, 26 Jul 2025 14:39:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 25 Jul 2025 23:14:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 25 Jul 2025 18:30:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 25 Jul 2025 13:00:09 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Fri, 25 Jul 2025 09:40:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 24 Jul 2025 12:59:25 +0300
Бобо-невара суҳбати.

Невара: бобо, депутатлар нима қилишади? Улар ўзи нимага керак?

Бобо: Улар юзлаб дарахтларни кесиб ташлаганларга депутатлик сўрови юбориб туради.

Невара: Юбормаса, нима бўлади?

Бобо: Юбормаса ҳам ҳеч нарса бўлмайди, ҳеч бўлмаганда ишлагандай кўрсатиб туришлари керак-ку, шунга юбориб қўяверишади.

@bektoshkhatamov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 24 Jul 2025 11:30:19 +0300
Борми оғриқ.

Ўтган йили онамни Ўзбекистонда икки марта нотўғри жарроҳлик амалиёти қилиб қўйишди, онам тура олмайдиган бўлиб қолдилар, иккинчи операция эса ҳаммасидан ошиб тушди, ўзи умуман кераксиз операция бўлган экан, кейин зудлик билан Туркиядан шифохоналар билан гаплашиб Туркиядаги шифокорлар ёрдамида оёққа турдилар, ҳозир югурадиган бўлиб кетганлар.

Шу даволаниш давомида қайси шифохонада қайси шифокор ишлайди, қайси духтирнинг қандай дард бўйича мутахассис эканлигини тўлиқ билиб олар экансиз, бошингизга тушса, жуда тез ўрганар экансиз. Онкология, умуртқа касалликлари, қандли диабет, мия жарроҳларидан тортиб проктологларгача ҳаммаси таниш бўлиб қолди.

Энди бунча ўргатган нарса бекорга кетмасин дея биз @unituruz агентлигида тиббий туризм йўналишини йўлга қўйдик. Аввало ҳеч дардга чалинманг, соғлингизга жуда эҳтиёткор бўлинг, аммо нимадир бўлиб ўзингиз ёки яқинларингиз бирор дардга чалиниб қолса, ҳеч иккиланмай @unituruz агентлигига мурожаат қилинг.

Аэропортдан кутиб олишдан тортиб таржимон хизматлари, тиббий таҳлиллар орқали ҳали сиз Ўзбекистонда турган пайтингизда тўғри шифохона ва тўғри духтир топиш хизматларининг барчасини энди @unituruz орқали амалга оширингиз мумкин.

Бошидан ўтган табиб деганларидек бу ерда ҳам ўзимиз учраган барча қийинчиликларни ҳисобга олиб келаётган ватандошларда шундай муаммолар бўлмаслигининг олдини олиш учун ҳар куни ҳаракатдамиз.
Энг асосийси бирор ишингиз чала қолиб кетмайди.

@bektoshkhatamov
Подробнее
11.54 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001350675149 Thu, 24 Jul 2025 10:20:29 +0300
⚡️Sertifikati yo‘q abituriyentlar xususiy oliygohlarga hujjat topshira olmasligi mumkin.

📃 Muhokamalar portaliga Hukumatning “Respublikada nodavlat ta’lim xizmatlarining sifatini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaror loyihasi muhokamaga qo’yildi.


🔰Unga ko'ra:

Davlat OTMlariga qo'yilgan talablar xususiy oliygohlarga ham amal qilishi kutilmoqda. Yangi o'quv yilidan nodavlat oliygohlarda ham chet tili birinchi fan sifatida belgilangan ta'lim yo'nalishlariga hujjat topshirish uchun til sertifikati bo'lishi talab etiladi.

Nodavlat oliygohlarda barcha qabul jarayonlari va o'qishni ko'chirishga oid masalalar ham davlat OTMlari bilan bir xil shaklga o'tkazilishi ko'zda tutilmoqda.

@NodirjonKhoshimov
Подробнее
]]>