Лента постов канала FERMER (@fermer_uzbekistan) https://t.me/fermer_uzbekistan Ўзбекистон деҳқон ва фермерлари учун янгиликлар ҳамда маълумотлар канали Ҳамкор каналлар: @agrobloger @fermerga_madad Ҳамкор гуруҳлар: @agronom_guruhi @fermerlar_guruhi @uzbekfermer Реклама: @agrobloger_admin ru https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Thu, 14 Aug 2025 12:46:03 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 21:38:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 21:38:23 +0300
Изоҳга ҳожат йўқ...

FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 21:38:11 +0300
⚡️ЕВРОПАНИНГ ДУНЁГА МАШҲУР ВОСИТАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА!

АМИНОЗОЛ®-ЭКИНЛАРНИ СТРЕССДАН ЧИҚАРИШДА ВА УЛАРНИНГ БАҚУВВАТ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЕТАКЧИ ВОСИТА!

ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИ МАҲСУЛОТИ!

🔥Нархи: 390.000 сўм/л

🔹Асосий маълумотлар:
Суюқ органик ўғит, ҳайвон маҳсулотларининг қолдиқ материалларидан (3-тоифа) тайёрланган бўлиб, Европа Иттифоқи (EG (VO) 1069/2009) регламентига мувофиқ ҳисобланади. Гидролизланган оқсилларни ўз ичига олади.

🔹Таркиби:
Органик моддалар: 815 г/л (66,3%)
Эркин аминокислоталар: 689-713 г/л (56-58%)

Маҳсулотлар 2024 йилда ишлаб чиқарилган. Сақлаш муддати 3 йил.

🔹Бир литрда озуқа моддалар:
Умумий азот (N): 115 г (9,4%)
Калий оксиди (K2O): 15 г (1,1%)
Эрувчи натрий (Na): 16 г (1,28%)
Умумий олтингурут (S): 3 г (0,25%)

🔹Физик-кимёвий кўрсаткичлари:
Хажм зичлиги: 1,23 кг/л
pH: 5,0 - 7,0
Ранги: жигарранг.

🔹Сертификация:
Германияда FIBL рўйхатига мувофиқ органик ишлаб чиқаришга мос келади.

🔹Қўлланилиши:
Ўғит органик ва ноорганик деҳқончилик учун мукаммал, ўсимликлар ўсишини яхшилаш ва юқори сифатли озуқа моддаларидан фойдаланган ҳолда ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради.

Аминозол® — бу органик ўғит ва биостимулятор бўлиб, ўсимликларнинг стрессга устуворлигини, вегетатив ва генератив ривожланишини, шунингдек, биохимик сифат кўрсаткичларини оширишда кучли ижобий таъсир кўрсатади. Аминозол® органик ва ноорганик деҳқончилик учун тасдиқланган.

Аминозол® аминокислотали ўғитлар туркумида етакчи ҳисобланади. Аминокислоталар ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилиб, барги орқали қабул қилинади ва фотосинтезга интеграцияланади.

🔹Аминозол® қандай ишлайди?

Аминозол® билан барг орқали ишлов берилиши ўсимликларга керакли озиқа моддаларини одатдаги каби алоҳида қисмлар (азот, углерод диоксид, сув) сифатида эмас, балки тўла аминокислоталар сифатида олиш имконини беради. Шундай қилиб, ўсимликларнинг ривожланиши, айниқса, стресс ҳолатларида ўзини яхши тутади. Бу совуқ ва иссиқ ҳароратоарда ҳамда кимёвий заҳарлардан сўнг жуда қўл келади.

🔹Аминозол® қандай бошқа афзалликларга эга?

Аминокислоталар ауксинларнинг қурилиш блоклари сифатида хизмат қилади ва шунинг учун ҳужайраларнинг бўлиниши ва тамирларнинг ривожланишини кўмаклашади.

Экстремал иқлим шароитлари ёки гербицидлар сабабли юзага келган стресс ҳолатларида қайта тикланиш тезлашади.

Аминозол® ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг самарадорлигини яхшилайди.

🔹САРФ МЕЪЁРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ.

Пуркагич билан:

ёш кўчатлар учун - 10 литр сувга 20 мл.

ёш кўчатларни кўчириб ўтқазишда ёки ботириб экишда - 10 литр сувга 50 мл.

экинларни стрессдан чиқариб, ривожланишини яхшилаш учун - 10 литр сувга 50 мл.

экинлар параариши, бақувват ўсиши ва ҳосилдорликни ошириш учун - 10 литр сувга 30 мл.

Катта майдонларга қўлланилганда:

донли ва ғўза экинлари учун - ўсиш фазасига қараб, гектарига 0,5 литрдан 1,5 литргача

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

Германиянинг "Lebosol Dunger" GmbH компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:+998993112771

⚠️МАБЛАҒИНГИЗНИ БЕҲУДА ВОСИТАЛАРГА САРФЛАМАНГ! ГЕРМАНИЯ СИФАТИГА ГУВОҲ БЎЛИНГ!

📱Расмий каналимиз:
@lebosol_uzbekistan
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 19:43:30 +0300
⚡️Президент томонидан айтилган "терим субсидияси"нинг фермерларимизга ўз вақтида етиб бориши - бу йилги ҳосилнинг далада увол бўлишидан сақлайди.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 18:54:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 14:32:21 +0300
⚡️ВИДЕОСЕЛЕКТОР БЎЙИЧА СЎНГГИ ХУЛОСАЛАР:

🔹Фермерларимизга оид қисми.

1). Фермерларга ҳар 1 тонна пахта учун 1 миллион сўмдан субсидия берилади.

Пахтани ўз вақтида, нобуд қилмай териб олиш учун фермерларга тоннасига 1 миллион сўмдан субсидия берилади. Корхоналар ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи қоплаб берилади.

Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади.

Бунда, ижтимоий реестр бўйича талаб бекор қилинади, реализацияда тўқимачилик улушига талаб эса 90 фоиздан 70 фоизга туширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тола, ип калава ва мато ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ҳам бу солиқни енгиллаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

🔹Кластерларга оид қисми:

2). Кластерларга 2022-2023 йиллар ҳосили учун берилган кредит бўйича 1 август ҳолатига юзага келган 377 миллиард сўмлик пенядан воз кечилиши айтилди.

3). Кластерларнинг кредит муддати 5 йилга узайтирилади. Жорий йилда кластерларнинг кредитдан қарздорлигини гаров қўйиш шарти билан 5 йилгача узайтиришга рухсат берилди. Эндиликда гаров қўйган кластерлар фақат асосий қарзни тўлайди.

Қишлоқ хўжалиги жамғармаси ва банкларга ҳисобланадиган фоизлар эса асосий қарз тўлиқ қопланганидан кейин ундирилади. Бу орқали кластерларда йилига 800 миллиард сўм айланма маблағ қолади. Агар кластерлар ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўласа, фоизнинг Жамғармага кетадиган қисмининг ярми тадбиркорга қайтарилади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 13:37:04 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 13:36:52 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 12:48:41 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 12:45:37 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 12:29:50 +0300
⚡️БУ МАВЗУ АВВАЛРОҚ ҲАМ ЁРИТИЛГАНДИ: Каналимиз таҳририятига йўлланган ушбу видеолавҳа билан танишиб, муаммо ечими бўйича фермерларимиздан ўз таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдиришларини сўраймиз.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 12:29:27 +0300
⚡️"ПАХТА-2025": Халқаро таҳлилларимиз тафсилотлари.

Каналимиз томонидан пахта фьючерси нархлари бўйича тўплаган маълумотларимизга кўра, Trading Economics хабарида айтилишича, 2025 йилнинг июл ойида пахта фьючерслари баҳоси 66.13 сент/фунт (≈ $1.45/кг) даражасида бўлди. Бу йилги айни кўрсаткичлар аввалги йилга нисбатан тахминан 6.5% пастдир.

IMF (FRED) маълумотига кўра эса, 2025 йил июн ойида пахта глобал бозорда ўртача 78.19 сент/фунт даражасида савдо қилинган .

Cotton Outlookка кўра, январ ойида пахта нархлари 77.30 цент/фунт даражасига тушгани, бу 2020 йил ноябрь ойидан бери энг паст кўрсаткич эканлигини кўрсатади .

ICAC (International Cotton Advisory Committee) 2024/25 мавсумида нархлар (A индекси) ўртача 81 цент/фунт, 2025/26 учун прогноз эса, 56–95 цент/фунт оралиғида, ўртача 73 цент/фунт деб прогноз қилинган.

Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда 2025-2026 йиллар учун 1 кг пахта толасининг глобал нархи ўртача 1,61 АҚШ доллари (20286 сўм, 1$=12600 сўм нисбатида) атрофида шаклланишини кўрсатмоқда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 12:29:21 +0300
👑ЕВРОПА ФАХРИ БЎЛГАН "АМИНОЗОЛ" БИОСТИМУЛЯТОРИ 40 ЁШДА!

ҲАР ҚАЙСИ ЭКИН УЧУН БИР МАРТА БЎЛСА-ДА, ҚЎЛЛАНАДИГАН ВОСИТА!

"Аминозол"® ҳақида батафсил маълумот ушбу ҳаволада:
https://t.me/lebosol_uzbekistan/5

Германиянинг "Lebosol Dunger" GmbH компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

⚠️ҚАЛБАКИ МАҲСУЛОТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

⚠️МАБЛАҒИНГИЗНИ БЕҲУДА ВОСИТАЛАРГА САРФЛАМАНГ! ГЕРМАНИЯ СИФАТИГА ГУВОҲ БЎЛИНГ!

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

Расмий каналимиз:
@lebosol_uzbekistan
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 10:52:37 +0300
📣ХАБАР ҚИЛИНИШИЧА: Бугун Президент Ш.Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: Тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятларини ва захираларини ишга солиш тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг биринчи ўринбосарлари, инвестиция ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар, солиқ (собиқ сектор раҳбарлари), божхона, солиқ, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, бандлик, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, техник жиҳатдан тартибга солиш, Савдо-саноат палатаси, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, йирик пахта-тўқимачилик кластерлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 13 Aug 2025 01:07:05 +0300
⚡️ПРЕЗИДЕНТГА ТАҚДИМОТ: Ўзбекистонда 2028 йилга бориб 460 минг гектар ерни қишлоқ хўжалигига қайтариш режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев кеча,12 август куни сув ресурсларини бошқариш ва ирригация соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хусусан, 2020−2024 йилларда суғориш тармоқларини таъмирлаш ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун 60 триллион сўм бюджет маблағи ва 622 миллион доллар хорижий инвестиция йўналтирилди. Агар 2020 йилда сувни тежовчи технологиялар қўлланган майдонлар умумий суғориладиган ерларнинг атиги 4 фоизини ташкил қилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 50 фоизга етди.

Ана шу саъй-ҳаракатларни давом эттириш мақсадида 2025−2028 йилларда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация тармоғини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Тақдимотда масъул шахслар дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Дастурда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш устувор вазифа сифатида белгиланган. 2 551 километр суғориш тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Эскирган насос станциялари ускуналарини тежамкорроқ ускуналар билан алмаштириш уларнинг йиллик электр энергиясини 6,8 дан 6,2 миллиард киловатт-соатгача камайтириш имконини беради.

Сув таъминоти паст бўлган майдонларни 424 минг гектардан 276 минг гектарга қисқартириш, шунингдек, шўрланган ва ерости сувлари яқин жойлашган ерларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бунинг самарасида 460 минг гектар ер қишлоқ хўжалигига қайтади.

1,4 миллион гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар, жумладан, 293 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш жорий этилади. 20 та йирик обектда назорат-ўлчаш ускуналари модернизация қилинади. Сув ҳисобини юритишда инсон омилини камайтириш ҳам муҳим. Бу борада 12 мингта мелиоратив кузатув қудуғида ҳамда 1 минг 750 та насосда замонавий мониторинг йўлга қўйилади. 12 та йирик сув хўжалиги иншооти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади.

«Дастур натижасида бетон қопламали каналлар улуши ҳозирги 39 фоиздан 47 фоизга етади. Ирригация тармоқларининг сифати ошиб, йўқотишлар камаяди. Тежамкорлик ҳисобига бу йил 10 млрд куб метр, 2028 йилга бориб 14 млрд куб метр сув иқтисод қилиниши кутилмоқда», — дейилади йиғилишда.

Давлат раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, 2025−2028 йилларда Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация соҳасини ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Тақдимот давомида соҳа самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Ҳозирги кунда вилоятлар, туманлар ва хўжаликлар миқёсидаги 18 минг 755 та гидропостни автоматлаштириш бошланган. Кейинги босқич далаларга сув тақсимловчи нуқталарда режалаштирилган. Йиғилишда сув хўжалигини рақамлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 11 та тармоқ дастурини ягона платформага бирлаштириш, «Ўзбеккосмос» имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда IT-марказ ва Вазиятлар марказини яратиш бўйича топшириқ берилди.

Президент 5200 та насосни электр ва сув ҳисоблагичлари билан жиҳозлаш, йирик насосларни қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш вазифасини қўйди. Олинган маълумотлар рақамли платформада тўпланади, унда сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлили ўтказилади.

Ҳозирги вақтда 2612 та сув иншооти хусусий бошқарувга ўтказилди. Энди йирик насослар ҳам хусусий секторга таклиф қилинади. Уларнинг ҳар бири учун алоҳида жозибадор шартлар ишлаб чиқилади, дейилади йиғилишда. Ўтган йили туман ирригация бўлимлари негизида 159 та давлат сув таъминоти хизмати муассасаси ташкил этилган. Уларнинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида уларга ўз маблағларини мустақил равишда тақсимлаш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган. Ишчилар малакасини ошириш учун 200 ўринли ўқув маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Президент соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, жамиятда сувга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш маданиятини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Tue, 12 Aug 2025 23:45:33 +0300
⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ, ТАНИҚЛИ ИҚТИСОДЧИ: "Қўшимча молиявий ёрдам берилса, теримчиларга фермер орқали берилиши керак, кластерларга эмас".

"2024 йилда жуда зўр пахта ҳосили яратилганига қарамай, 2019 йилдан бери энг кам миқдорда пахта териб олингани бугунги нархларда акс этаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Пахта нархига зарарли маъмурий аралашувнинг оқибатлари ва ёмон прогнозлар ҳақида ўша пайтдаёқ айтилганди. Мана рағбатнинг ўлдирилиши ортидан териб олинмаган пахта туфайли ем қиммат ва гўшт-сут қиммат, ёғ қиммат.

Энди нима бўлсаям, жорий йилда пахта нархига ўтган йилгидек зарарли аралашув бўлмасин, хавотирлар эса йўқ эмас. Қанақадир қўшимча молиявий ёрдам берилса, теримчиларга фермер орқали берилиши керак (тугаб битган кластерларга эмас).

Октябрь ва ноябрда, икки оёқ бир этикка тиқилган пайтда эмас, сентябрь бошидаёқ манзилли ва аниқ чоралар кўрилиши зарур. Кабинетларда ўтирганлар инобатга олишлари лозимки, 1500 сўмга энди ҳеч ким, эркин одам пахта термайди (мажбурлайдиган олдинги замон эмас, қолаверса нарх-наво осмонда), ундан кўра потенциал теримчилар кунига 200-250 мингдан нақд олиб мош, картошка йиғади, шоли ўради (сифатли овқати, транспорти тайин)
".

🔹12 август, 2025 йил.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 21:26:00 +0300
⚡️"ОТАНГГА БОР, ОНАНГГА БОР": Фермерлар учун электр субсидияси ҳақида қисқача...

🔹Рассом: Хусан Содиқов.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 21:25:38 +0300
⚡️САВОЛ-ЖАВОБ: Ассалому алайкум. Мен собиқ фермерман. Маълум сабабларга кўра, 2023 йилда ерларни топширганман. Қозоғистонда ер олиб, фермер хўжалиги ташкил қилмоқчиман. Бу борада қандай маслаҳат бера оласиз?

ЖАВОБ
: Ва алайкум ассалом. Ҳар жойнинг ўз тошу-тарозиси бўлганидек, агар Қозоғистонда ўз фаолиятингизни бошламоқчи бўлсангиз, қуйидагиларга эътибор беришни тавсия қиламан:

1). Қишлоқ хўжалиги ерлари худди Ўзбекистондагидек, Қозоғистонда ҳам ижарага берилади, асло сотилмайди. Сабаби, 2021 йилда қабул қилинган қонунга кўра, чет эл фуқаролари (шу жумладан, сиздек ўзбек фермерлари ҳам) ва хорижий иштирокка эга юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги ерларини сотиш ёки ижарага бериш қатъиян тақиқланган .

Бу қонунга қўшимча равишда, 2026 йил 31 декабрга қадар Қозоғистон ҳукумати чет элликларга қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришни ўз ичига олган вазиятда муваққат мораторий жорий этган, яъни мазкур ерларни ижарага бериш ёки сотиш таъқиқланади.

Мораторий тугагандан сўнг (яъни, 2027 йилдан бошлаб), чет эллик шахслар ва юридик субъектларга аграр ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи (ижара) бериш имкони пайдо бўлиши мумкин. Аммо сотиб олиш — ҳануз амалга оширилмайди, фақат ижара шартлари қайта кўриб чиқилиши мумкин. Аммо бу ҳам ҳозирча ноаниқ.

2. Фуқаролик ёки маҳаллий компания орқали фаолият юритиш, яъни юридик шахс сифатида энг эҳтимолий ва қонуний йўл — Қозоғистонда юридик шахс ташкил этиш, вақтинчалик кўчиб ўтиш ва маҳаллий фуқаролар қаторида халқаро фермерлик фаолиятини олиб бориш мумкин.

Бундан ташқари, аграр дастурлар, субсидиялар ва бирламчи кредитлар фақат Қозоғистон фуқаролари ёки маҳаллий юридик шахслар учун назарда тутилган. Шу боис, сиз Қозоғистон фуқаролигини олиш ёки юридик шахс тузиш имкониятларини ҳам кўриб чиқишингиз керак.

3. Виза ва яшаш мақоми Ўзбекистон фуқаролари учун қулай, яъни Қозоғистонга виза талабисиз кириш имконига эга, шу жумладан фермерлик фаолияти билан шуғулланиш учун ҳам тааллуқли.

Бироқ, агар сиз доимий фаолият олиб бормоқчи бўлсангиз, иш ёки доимий яшаш мақомини расман олиш талаб қилинади. Бу эса, эҳтимол, юридик шахс очиш ёки яшаш рухсатномаси олиш орқали амалга оширилади.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган шартлар амалга ошсагина, сиз қўшни Қозоғистон Республикасида фермерлик фаолиятини амалга оширишингиз мумкин.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 06:04:17 +0300
⚡️ФЕРМЕР ҚУВОНЧИГА ШЕРИКМИЗ: Пахта териш комбайнлари ўз манзилига етиб келди.

🔹3 кун аввал ушбу техникалар ЙҲХБ постида ушлаб турилгани ҳақида хабар берилганди:
https://youtu.be/Vlrcs7RqFDI?si=00I1EfmI3A_dZcSW

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 06:04:03 +0300
⚡️ЯНГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН СУВ КОДЕКСИНИНГ ТЎЛИҚ ҲАВОЛАСИ:
👇👇👇
https://lex.uz/docs/7655343

Кучга кириш санаси:
31 октябр, 2025 йил.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 06:03:59 +0300
⚡️ЭНДИ ЗИЧ ЭКИЛГАН ХИТОЙ ПАХТА НАВЛАРИДА ЙИРИК КЎСАКЛАР ҲОСИЛ ҚИЛИШ МУМКИН!

💎МАКСИПЛАНТ - КЎСАКЛАРНИ ЙИРИКЛАШТИРУВЧИ ВА ТОЛА СИФАТИНИ ЯХШИЛОВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР!

30% КЎСАКЛАШДАН БОШЛАБ ҲОСИЛ ТЕРИМИГАЧА 1 МАРТА ИШЛОВ БЕРИЛАДИ!

ТАРКИБИ:

B. mucilaginosus ва B. megaterium var phosphaticum микроорганизмлари туркумининг полисахарид комплекси ва A. chroococcum, P. fluorescences биологик фаол моддалари

ИШЛОВ ВА УНИНГ НАТИЖАСИ:

Кўсаклар етилишини стимуляция қилувчи ферментлар ажралиши ҳисобига уларнинг вазни ва ўлчови катталашади.

Оқсил синтезини фаоллаштирувчи ва тўқималарнинг ажралишига ёрдам берувчи микроорганизмлар ажратиб чиқарадиган биологик фаол молдалар ҳисобига кўсакларнинг пишишини тезлаштиради.

Тола сифатини яхшилайди!

Сарф меъёри: гектарига 2,5-3 литр бўлиб, 1 марта суспензия қилинади.

Нархи: 90 минг сўм/литр

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ ВА ИЛМИЙ ЁНДОШУВ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Мурожаат учун телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi

Расмий сайт:
anguzal.uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 03:52:40 +0300
⚡️ФЕРМЕРДАН 46 МЛН. СЎМЛИК ЖАРИМА ОЛИБ ТАШЛАНДИ: Текширув тартибини бузган Сувинспекция ходими жавобгарликка тортилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида фаолият юритувчи фермер хўжалик фаолиятида ўтказилган текширишдан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фермер хўжалигининг сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилганлиги аниқланди.

Бироқ, текшириш жараёнида бир қатор қонунбузарликлар, хусусан, фермер хўжалиги вакилларини текширишга жалб қилмаслик, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаслик ва уларнинг иштирокисиз текшириш далолатномасига маълумотларни киритиш ҳолатлари кузатилган. Қолаверса, текширув якуни бўйича фермер хўжалигига 46 млн сўм жарима санкцияси ҳисобланган.

Бизнес-омбудсман девони томонидан текшириш ўтказиш тартиблари бузилганлиги аниқланди ва мазкур ҳолат юзасидан айбдор шахсга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, иқтисодий суд томонидан инспекция томонидан текширув якуни бўйича ҳисобланган 46 млн сўм бекор қилинди, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 03:22:56 +0300
⚡️1079-СОНЛИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Энди фермерлар ҳам, аҳоли ҳам ўз чорва ҳайвонлари ҳақидаги маълумотларни электрон рўйхатга киритади.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган ҳайвонларни ҳисобга олишга ягона талабларни белгилайдиган 06.08.2025 йилдаги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1079-сон Қонун қабул қилинди.

Ҳужжат электрон тизимда ҳайвонларни ҳисобга олиш, рўйхатга олиш ва мониторинг қилиш жараёнларини, шунингдек уларнинг зоти ва соғлиқ ҳолати тўғрисида маълумотлар йиғишни тартибга солишга қаратилган.

Унда давлат органлари, идентификация мутахассислари ва ҳайвон эгаларининг ваколатлари белгиланган. Ушбу соҳадаги ваколатли давлат органи сифатида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси белгиланган.

Қонунда ҳайвонларни рўйхатга олиш ва идентификация қилиш муддатлари белгиланган, бу бепул амалга оширилади.

Хусусан, ҳайвонларнинг туғилган пайтидан бошлаб турлари бўйича:

йирик шохли чорва, қўйлар, эчкилар, туялар – 14 кундан кейин;

отлар – 4 ойдан кейин;

итлар ва мушуклар – 3 ойдан кейин.

Барча ҳолатларда идентификация ва рўйхатга олиш белгиланган муддатдан кейин 1 ойдан кечиктирмай якунланиши керак. Ҳайвоннинг ўлими ҳам рўйхатга олиниши лозим.

Ўзбекистонга сақлаш ёки кўпайтириш учун олиб кирилган ҳайвонлар олиб кирилган пайтдан бошлаб 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши керак.

Ҳайвонлар, уларнинг зотлари ва соғлиғини ҳисобга олишнинг ягона электрон реестри ҳайвонларни сақлаш ва кўчиришни (миграцияни) тартибга солади, шунингдек доимий мониторинг тизимини яратади. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, мониторинг қилиш ва чиқариб ташлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш, электрон ахборот тизимини мувофиқлаштириш ва реал вақт режимида электрон маълумотлар алмашинувини таъминлаш Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва мониторинг қилиш марказининг зиммасига юкланади.

Бундан ташқари, хавфли инфекцион касалликларга қарши тўлиқ профилактик вакцинация таъминланади, бу санитария хавфсизлигига ёрдам беради, ветеринария назоратини яхшилайди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.08.2026 йилдан кучга киради.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 09 Aug 2025 03:22:44 +0300
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология хизмати агентлиги бугун, 9 август, ҳафтанинг шанба куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21..+23, кундузи +37..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +35..+40 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21..+26, кундузи +37..+42 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19..+24, кундузи +35..+40 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21..+26, кундузи +37..+42 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19..+24, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14..+19, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Tue, 05 Aug 2025 16:14:15 +0300
⚡️ФЕРМЕР ҲАЙРОН: 4 млрд. сўмга лизинг эвазига сотиб олинган пахта териш комбайни постда ушланди!

🔹4 август, 2025 йил


FERMER.UZ

👇👇👇
https://youtu.be/Vlrcs7RqFDI?si=00I1EfmI3A_dZcSW
Подробнее
10.89 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Thu, 31 Jul 2025 21:12:09 +0300
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА "РАҚАМЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" ПЛАТФОРМАСИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ: Эндиликда фермер нима экишни ўзи ҳал қилиши айтилмоқда. Агродронлардан фойдаланиш хизмати ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июл куни қишлоқ хўжалигида космик маълумотлардан фойдаланиш ва рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. Матбуот хизматининг таъкидлашича, бу кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг мантиқий давоми. Йиғилишда соҳани рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, ҳозир фермерлар ер, кредит, субсидия ва агрохизматлар бўйича 30 дан ортиқ платформадан фойдаланяпти. Буни осонлаштириш учун улар бирлаштирилиб, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси ишга туширилади.

Энди даласига нима экишни фермернинг ўзи ҳал қилади. Буни платформага ҳам унинг ўзи киритади. Натижада асосий, такрорий ва тўқсонбости экинлар миқдори олдиндан кўринади. Бу озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлиги ва деҳқонларнинг даромадида жуда муҳим.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссия тузилиши белгиланди. Етишмаётган маҳсулотни кўпайтириш учун имтиёзли кредит ва субсидия берилади.

Соҳада учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда. Кузда 100 дан зиёд замонавий дрон олиб келинади. Мутасаддиларга хусусий секторни жалб этиб, фермерларга дронлар ёрдамида хизматларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.

Қайд этилишича, Иқлим ўзгариши ва сув тақчиллигидан келиб чиқиб, мамлакатда кам сув талаб қиладиган янги навлар ва агротехнологияга ўтилмоқда. Лекин экинларни суғоришда сув сарфи меъёри ҳозирги ҳақиқатдаги талабга жавоб бермаслиги кўрсатиб ўтилди. Гидромодул районлаштириш ёндашуви ҳам эскирган. Оқибатда каналлар охирида жойлашган 3 мингдан зиёд фермерга сув етиб бормаяпти.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги илмий институтларни жалб қилган ҳолда суғориш меъёри ва гидромодул районлаштиришни тўлиқ янгилаш вазифаси қўйилди.

Фермерлар сарфлаётган сувнинг ҳалигача аниқ ҳисоби йўқлиги қайд этилиб, бунинг барча босқичларини рақамлаштириш, сувнинг контурма-контур ҳисобини юритиш зарурлиги таъкидланди.

Сув омборлари сиғими ҳам лойиҳавий қуввати бўйича ҳисобланиб келинар эди. Сўнгги икки йилда 60 та йирик сув омбори илк бор батиметрик таҳлилдан ўтказилди. Лойқа чўккани сабабли айримларининг сиғими камайгани аниқланди.

Шу боис барча сув омборларига «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиб, сув миқдорини онлайн кузатиш, улардаги лойқани камайтириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

«Ер билан сув қишлоқ хўжалигимиз тақдирини ҳал қилувчи масала», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сомонпояларни ёқишга чек қўйишнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги айтилди.

Космик тадқиқотларда қурилиш, кадастр, норуда конлари, ўрмон ва яйлов ерлари бўйича ҳам таҳлиллар борлиги таъкидланиб, вазирлар ва ҳокимларга уларни ўрганиб, режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди, дейилади хабарда.


🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Подробнее
18.79 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 21:59:26 +0300
Подробнее
15.82 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 13:02:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 12:39:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 12:04:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 11:09:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 11:09:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 11:09:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 00:56:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Wed, 30 Jul 2025 00:26:37 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Tue, 29 Jul 2025 06:38:47 +0300
⚡️"ДАЛА ЧЕТИ" ҚОНУНИ: Расул Кушербаев Чорихон Қодиров билан фикр алмашди.

FERMER.UZ

🔹Эфир: 28 июл, 2025 йил

👇👇👇
https://youtu.be/6xM2PAhToLs?si=t3NzbRi6YcnxvuCe
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 26 Jul 2025 14:50:23 +0300
Подробнее
13.78 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 26 Jul 2025 14:50:15 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 26 Jul 2025 08:59:01 +0300
Подробнее
12.52 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 26 Jul 2025 01:57:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 26 Jul 2025 01:42:43 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001367661292 Sat, 26 Jul 2025 01:42:43 +0300
Подробнее
]]>