Лента постов канала Зикр аҳлидан сўранг (@savollar_kanal) https://t.me/savollar_kanal Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт! ru https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Fri, 15 Aug 2025 17:00:43 +0300
Подробнее
13.68 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Fri, 15 Aug 2025 10:00:47 +0300
Подробнее
18.72 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Fri, 15 Aug 2025 05:00:44 +0300
Подробнее
20.36 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Thu, 14 Aug 2025 17:02:59 +0300
Қуръони Каримнинг маънолари таржимасини ўқиш ҳақида

14528-савол


Ассалому алайкум! Мен балоғат ёшига етган бўлсам-да, Қуръони Каримни тўлиқ ўқимаганман. Шунчаки, бир пайтлар ўзбекчасини варақлаб, баъзи бир кисмини ўқиганман, холос.
Бугун онамга: «Рус тилидаги Қуръони Каримни топдим, ўқимоқчиман. Араб тилини билмайман, шунинг учун араб тилида ўқиганимдан фойда йўқ», деб айтдим. Чунки барибир асл моҳиятини тушунмайман. Онамнинг жаҳли чиқиб, менга рус тилидаги Қуръони Каримни ўқишни тақиқлаб қўйдилар. «Фақат ўзбек тилида ёки араб тилида ўқийсан. Араб тили ва ўзбек тили мусулмон тилларидир, агар Қуръони Каримни рус тилида ўқисанг, гуноҳи азим бўлади, Аллоҳга шак келтирган бўласан», дедилар. Ахир Ислом динини қабул қилган руслар ҳам бор-ку. Улар ўзбек ва араб тилини тушунишмаса, рус тилида ўқишади-ку.
Наҳотки, Қуръони Каримни рус тилида ўқиш мумкин бўлмаса? Ахир дунёда ҳар хил миллатдаги мусулмон аҳли ҳам бор-ку?

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Бошқа тилдаги сиз айтаётган нарсалар Қуръони Каримнинг маънолари таржимасидир. Улар Қуръони Каримнинг ўрнига ўтмайди, маъносини билишда ёрдам беради, холос. Намозда ўқиш учун эса араб тилидаги сураларни ёд олиш шарт. Қуръони Каримнинг маъноларини тушуниш, ўрганиш учун қайси тилдаги бўлса ҳам, жумладан, рус тилидаги маънолар таржимасини ҳам ўқиш мумкин.
Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077


©️ @savollarislomuz
➡️ Каналга уланиш
Подробнее
22.58 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Thu, 14 Aug 2025 10:00:50 +0300
Ихлос сурасининг «Туғмаган ва туғилмаган» ояти тафсири ҳақида

14527-савол

Ҳазрат, «Тафсири Ҳилол» номли китобингизда Ихлос сурасининг «туғмаган ва туғилмаган» ояти тафсирида «бу оят Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли эканлигини рад қилади» деган мазмун бор. Аммо оят тўғридан-тўғри тушунилса, бундан Аллоҳ таолонинг она эмаслиги ва ота-онаси йўқлиги келиб чиқади. Аммо ота эмаслиги келиб чиқмайди. Бу бошқа оятларда аниқ айтилган, албатта. Агар «туғмаган ва туғилмаган» оятини «насл бўлиб қолдирилмаган ва насл қолдирмаган» деб таржима ёки тафсир қилинса, анча маъқул бўларди. Ҳазрат, мен сизга ўша оятни ўқиган пайтимда хаёлимга келган барча фикрларни очиқ айтдим. Бу фикрларга муносабатингиз қандай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
У ерда Ийсо алайҳиссаломни Худо деб эътиқод қиладиганларга раддия айтилмоқчи бўлган, холос. Бошқа гап йўқ. «Туғиш» билан «насл қолдириш»нинг фарқи йўқ. Сиз «туғиш аёлларга хос» деган соф ўзбекча тушунча асосида фикр юритяпсиз шекилли. Бола кўрган эркак зотига нисбатан ҳам туғиш маъноси ҳамма тилларда ишлатилади. Бизда ҳам бефарзанд эркаклар «туғмас», яъни «бепушт» дейилади. Оятда «лам ялид», дейилган. Буни айнан «туғиш»дан бошқа маънога буриб бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077


©️ @savollarislomuz
➡️ Каналга уланиш
Подробнее
24.52 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Thu, 14 Aug 2025 05:00:21 +0300
Қуръони Каримни жим ўтириб тинглаши керак!

14526-савол


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Ҳурматли Шайx ҳазратлари, одамлар бирор иш билан машғул бўлса, ўша ерда бир инсон Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръонни (овози эшитиладиган даражада) тиловат қилаётган бўлса, ҳалиги одамлар нима қилиши керак? (Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун тиловат қилаётган одамга «пастроқ ўқи», дейишга ҳижолат қилаётган бўлса.)

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай киши Қуръони Каримни жим ўтириб тинглаши керак. Шунинг учун бирор-бир ишни қилаётган одамларнинг олдида овозини чиқармай, ичида тиловат қилиш лозим.
Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077


©️ @savollarislomuz
➡️ Каналга уланиш
Подробнее
25.92 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Wed, 13 Aug 2025 17:04:56 +0300
Подробнее
27.74 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Wed, 13 Aug 2025 10:02:24 +0300
Подробнее
29.12 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Wed, 13 Aug 2025 05:31:43 +0300
Подробнее
30.56 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Tue, 12 Aug 2025 18:14:35 +0300
«Ҳадис ва Ҳаёт» 12 жузи «Мерос» китоби

14522-савол

Ассалому алайкум. Қуръон оятларининг таржимаси билан мерос масаласини тушунтириб берсангиз. Қандай тақсимланишига оид китобингиз чиққан бўлса, номини айтсангиз. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ умрингизни узун қилсин.

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг ўн иккинчи жузи «Мерос» китобидир.
Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
©️ @savollarislomuz
➡️ Каналга уланиш
Подробнее
32.33 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001369983570 Tue, 12 Aug 2025 08:23:26 +0300
Сажда оятлари ҳақида

14521-савол

Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим Қуръони Каримнинг сажда оятлари ҳақида. Мен Қуръоннинг 30-порасидаги Иншиқоқ ва Алақ сураларини ёдлаганман, шу билан бирга, бу суралардаги сажда оятларини ҳам. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, овоз чиқармай (хаёлимда) сажда оятларини ўқиб қўяман. Бу, албатта, тасодифан. Шундай ҳолатларда ҳам сажда қилиш вожиб бўладими? Мен «Сажда қилиш фақат овоз чиқариб (ёки паст овоз билан) ўқилганда вожиб бўлади», деб эшитгандим. Шуни батафсилроқ тушунтиришингизни илтимос қиламан.


ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Эшитганингиз тўғри. Хаёлдан ўтказилган нарса қироат бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

©️ @savollarislomuz
Манба
➡️
Каналга уланиш
Подробнее
38.08 k
]]>