Лента постов канала Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги (@wwwkurgantepauz) https://t.me/wwwkurgantepauz Расмий каналларимиз: Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC2HrCM4HbDMK3XjuJyL8AAw Instagram: https://instagram.com/wwwkurgantepauz?igshid=1mz54374hcx49 Facebook: https://www.facebook.com/wwwkurgantepauz Мурожаат учун: @Muslim_MXR ru https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 23 Aug 2025 07:51:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 23 Aug 2025 07:19:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 23 Aug 2025 06:33:53 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 23 Aug 2025 05:44:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 23 Aug 2025 05:40:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 22 Aug 2025 18:50:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 22 Aug 2025 17:55:11 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 22 Aug 2025 13:58:09 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 22 Aug 2025 09:16:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 22 Aug 2025 07:30:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 18:46:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 18:02:42 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 17:05:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 17:02:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 13:33:15 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 13:22:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 10:03:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Thu, 21 Aug 2025 09:26:16 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 15:56:47 +0300
🔤🔤🔤🔤🔤

Куни кеча вилоят прокурори М. Абдуҳақимов туманимизга ташриф буюриб, “Озод” МФЙда сайёр қабул ўтказди.

Мазкур қабулда туманимиздаги турли маҳаллалардан келган муаммоли ёшлар ва фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар билан иштирок этдилар.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: 📱Lotin

📱YouTube | 📱Facebook | 📱Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 15:25:53 +0300
Туманимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлида амалий ишлар давом этмоқда.

Шу мақсадда, Мустақиллик, Янги Бўстон ва Чорвадор МФЙларга туман ҳокимлиги ташаббуси билан янги сув насослари олиб келиниб, ўрнатилди.

Ушбу амалий қадамлар маҳаллаларда сув таъминотини яхшилаш, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 15:06:47 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 14:54:08 +0300
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 14:32:06 +0300
#Премьера #Анонс

“Дунё садолари” ҳужжатли фильми

23 август, шанба куни соат 20:00 да томоша қилинг.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 14:27:09 +0300
Очиқ мулоқот якунида Президентимиз яна бир бор тадбиркорларга мурожаат қилди:

“Сизлар билан бўладиган ҳар бир учрашув, мулоқот менга алоҳида қувонч, керак бўлса, ғайрат-шижоат бағишлайди.

Чунки, сизларнинг тимсолингизда мен Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида олиб бораётган ишларимизнинг амалий натижаси ва ютуқларини кўраман.

Бугун бемалол айта оламизки, мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес “ислоҳотлар катализатори”га айланди. Буни сиз – тадбиркорлар яратдингиз. Бундан фахрлансангиз арзийди.

Ҳеч нарсадан қўрқманг, интилиш ва изланишдан чарчаманг, фақат олдинга, катта марралар сари дадил қадам ташланг!

Янги Ўзбекистон тараққиётини, истиқболини таъминлайдиган куч – бу тадбиркорлар. Давлатимизни бой қиладиган куч – бу тадбиркорлар. Халқимиз, оилалар ҳаётини фаровон қиладиган куч – бу тадбиркорлар".


Facebook|Instagram|X
trong>rong>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 13:54:54 +0300
“Бизнес уюшмалари қанча кўп бўлса, тадбиркорларни овози шунча баланд эшитилади.

Шу боис, ўз соҳасининг жонкуяри бўлган энг илғор 10 нафар бизнес эгалари бирлашиб, атрофига ёш тадбиркорларни тўплаб, ортидан эргаштирса, уларга бизнес сирларини ўргатса, янги билим ва технологиялар олиб кирса, тадбиркорликдаги кўп муаммоларни бизнес ҳамжамиятни ўзи ҳал қила оладиган бўлади.

Бундай йўлдан бориб, тадбиркорларга кўмакчи бўладиган уюшмаларни доим қўллаб-қувватлашга тайёрман”,

- деди давлатимиз раҳбари

Уларнинг аниқ натижага қаратилган дастурлари, лойи
ҳа ва тадбирларини молиялаштириш учун ҳар йили 10 миллион доллар ажратилади.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилмоқда, уларнинг қўшимча таклифлари ва фикрларини тингламоқда.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 13:30:24 +0300
Президентимиз яна бир муҳим янгиликни эълон қилди – 2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:

- электрон рақамли имзо берилади;

- банкда ҳисобрақам очилади;

- хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;

- касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;

- шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.

Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 13:28:43 +0300
Сўнгги йилларда аҳоли ва тадбиркорлардан 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди, яна шунча лицензия рақамлашди. Биргина ўтган йили 16 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилингани натижасида тадбиркорларнинг 350 миллиард сўмлик харажатлари тежалди.

2026 йилдан яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши белгиланди.

Хусусан, аудиторлик ташкилотлари, туризм соҳасидаги ҳунармандлар, туристик ахборот марказлари, транспорт техник кўригини амалга оширадиган тадбиркорлар хабардор қилиш тартибига ўтказилади.

Ҳозирда лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартиби бузилганда, корхонага ҳам, унинг раҳбарига ҳам жарима қўлланмоқда.

Энди бундай ҳолатлар учун фақат корхона жарима тўлайди, мансабдор шахс жавобгарлигини эса бошқарув органи мустақил ҳал қилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 13:22:33 +0300
“Барча ислоҳотларимиз негизида, энг аввало, инсон қадри, тадбиркорларимизнинг манфаатлари ётибди.

Шу боис суд мустақиллигини таъминлаш бўйича қатъий сиёсат олиб борамиз. Бугунги тадбиркор, бу – кечаги тадбиркор эмас. Уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошганини судларга мурожаат кўпайганида ҳам кўриш мумкин”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Эндиликда тадбиркорлар иқтисодий ва маъмурий судларга экстерриториал тартибда мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Судларнинг моддий зарарни ундириш бўйича қарорлари ижроси кечикаётган ҳолатлар борлигига эътибор қаратилди.

Аслида, ундирилиши керак бўлган қарздорликнинг ҳар бир
кечиккан куни тадбиркорнинг зарарига ишламоқда.

Шунинг учун халқаро тажриба асосида “а
стрент” тизими жорий қилинади. Бунда моддий зарарни қоплаш кечиктирилган ҳар бир кун учун қарздор ҳисобидан пеня ундириш суд қарорида аниқng> белгилаб қўйилади.

Fa
cebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:55:16 +0300
Очиқ мулоқотларни ўтказиш бошланганида асосий мурожаатлар солиқ ставкаларини тушириш билан боғлиқ бўларди.

Соҳада катта ўзгаришлар қилинди. Буни аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси ҳам тасдиқлаяпти: уларнинг 79 фоизи сўнгги беш йилда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича шароит анча яхшиланганини айтган.

Лекин тадбиркорлардан солиқ маъмурчилиги бўйича ўринли саволлар тушмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғи бўйича аванс тўлагани учун айланма маблағдан қийинчилик юзага келмоқда.

Шу боис, энди ушбу тартиб фақатгина йилига 50 миллиард сўмдан юқори айланма қиладиган корхоналар учун амал қилиши эълон қилинди.

Натижада 19 мингга яқин тадбиркор ихтиёрида қўшимча 2 триллион сўмлик айланма маблағ қолади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:55:03 +0300
Скоринг тизими соддалашгани учун 100 мингга яқин тадбиркор банкдан янги кредит олиб, фаолиятини кенгайтирди.

Ҳозирда кредит тарихи “ўртача”, лекин озгина кўмак берилса, тез ўсиш имконига эга яна 500 минг мижоз бор.

Эндиликда кредит беришда скоринг тизими солиқ ва коммунал тўлов интизоми, расмий айланмаси, экспорт операциялари каби маълумотларни ҳам инобатга олади.

Келгуси йилдан муқобил скоринг моделини ишга туширилиб, кредит бериш шартлари осонлаштирилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:30:51 +0300
IT, финтех ва стартапларга кенг йўл очилгани натижасида маркетплейслар сони уч йил ичида 24 тадан 163 тага кўпайди.

Тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини рақамли платформалар орқали экспорт қилишга ўрганди. Улар анъанавий экспортдаги каби миллий ва хорижий маркетплейсларда четга сотган товари учун ҚҚСни қайтаришни сўраган.

Мутасаддиларга бунинг тартибини тасдиқлаб, амалиётга жорий қилиш топширилди.

Умуман, финтех-стартапларни кўпайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича беш йиллик стратегия қабул қилинади. Рақамли молиявий хизматларни кўпайтириш учун банклар, финтех компаниялар ва стартаплар ўртасида кўприк бўладиган янги экотизим – “очиқ банкинг” жорий қилинади.

Буларнинг ҳисобига яқин йилларда стартап лойиҳаларга киритилаётган инвестициялар ҳажми ҳозиргидан 10 карра ошади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:30:42 +0300
Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли эди.

“Эътибор беринг, етти ойни ўзида стартапларга рекорд миқдорда – 264 миллион доллар хорижий инвестиция келди. Бу 2024 йил давомида кирган сармоялардан 4 баробар кўп. Шу боис стартапларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жонлантирамиз,

- деди Президент.

Ёшларнинг 1 мингта стартап ғояси тижоратлаштирилади ва шундан 200 таси халқаро бозорга олиб чиқилади.

Энг илғор технологиялар олиб келиниб, 100 та маҳаллий стартап халқаро миқёсда жозибадор бизнесга айлантирилади. Бунга 100 миллион доллар берилади.

Бу йилдан бошлаб, “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади. Энг яхши 100 та ғоя танлаб олиниб, ҳар бир стартап учун 1 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Бу лойиҳаларни брендга айлантириш учун молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг харажатлари қоплаб берилади.

Ғолибларни 20 август – Тадбиркорлар кунида тақдирласак, ўйлайманки, ёш тадбиркорларга бу ҳам катта мотивация бўлади”,

- деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:23:06 +0300
Президентимиз бизнесни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим инструменти молиявий хизматлар эканини таъкидлади.

Яхши лойиҳаларга пул қидираётган тадбиркорлар кўп, инвестиция киритаман, деганлар ҳам етарли.

Амалдаги тартибга кўра, масъулияти чекланган жамиятлар инвестиция киритаётган шахсни таъсисчи қилиб олишга мажбур. Лекин, бунга ҳамма ҳам рози бўлмайди. Шу боис ресурс бўйича асосий юклама ҳалигача банкларга тушаётгани кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда лойиҳага соддалашган тартибда маблағ жалб қилиш бўйича инвестиция платформаси ишга туширилади. Бунда барча корхоналар ўзининг лойиҳасини бу платформага жойлаштиради, потенциал инвесторлар эса исталган лойиҳани танлаб, сармоя киритиши мумкин бўлади.

Энг муҳими, инвестор таъсисчи эмас, улушдор сифатида даромадга шерик бўлади, киритган маблағи кафолатли ҳимояланади.

Тадбиркорлар ушбу янги тизим орқали йилига қўшимча 1 миллиард доллар маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:22:51 +0300
Хусусий тиббиётда тўпланган улкан тажриба, янги технологиялар, малакали кадрлар тадбиркорлар учун бу соҳа жозибадорлигини ошириб, сифатни яхшилашга туртки бермоқда.

Буни 7 йилда хусусий клиникалар 3,5 мингдан 8,5 мингтага кўпайганида ҳам кўриш мумкин.

Сизлар билан бирга Ўзбекистонни минтақадаги юқори технологик тиббиёт хабига айлантиришимизга ишонаман. Бунинг учун яна қандай шароит керак бўлса, барчасини қилиб беришга тайёрман”,

- деди Президентимиз.

Хусусан, чегара ҳудудларда клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерлари ташкил қилинади.

Уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Бунда тиббиёт кластерларини барпо этган тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли арзон кредитлар берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:12:08 +0300
Таълимда хусусий сектор учун кенг йўл очиб берилгани ҳисобига охирги саккиз йилда хусусий боғчалар сони 31 мингга, мактаблар эса 645 тага етди.

Эндиликда боғча қамрови 70-80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга енгиллик берилади. Аввало, бу туманлардаги боғча ва мактабларни бўш ерларида хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади.

Бунда тадбиркорлардан ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди, уларга давлат боғчасида ҳар бир болага кўзда тутилган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади.

Ушбу туманлардаги бошқа жойларда боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади, фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади, уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади, тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:11:59 +0300
Ўн олтита туманни жадал ривожлантиришга бу йил жами 1,1 триллион сўм ажратилди. Бундай ёндашувларни Жаҳон банки ҳам эътироф этиб, 250 миллион доллар бермоқда.

Келгуси йилда яна 500 миллион доллар ҳисобига 30 та туманда шундай ишлар амалга оширилади. Бу саноат, сервис, қурилиш соҳаларидаги тадбиркорларга катта имконият, юз минглаб иш ўринлари яратиш учун шароит бўлади.

Бизнес вакилларида қўшимча жой олишга эҳтиёж бор. Лекин ижара нархи, шарти тез ўзгараётгани уларнинг келгуси режаларига таъсир қилмоқда.

Эндиликда давлат объектлари ва ер участкалари йиллик ижара нархини индексация қилиш инфляция даражасидан оширилмайди.

Келгуси йилдан давлат активлари беш йилга ижарага берилади. Агар ижарачи ўзи хоҳласа ёки мажбуриятини бажармасагина шартнома бекор бўлади.

1991 йилда қабул қилинган “Ижара тўғрисида”ги қонун асосан давлат органлари манфаатини ҳимоя қилишга қаратилгани қайд этилди. Шу боис ижарага берувчи ва ижарачи ҳуқуқларини бирдек ҳимоя қиладиган янги таҳрирдаги қонун ишлаб чиқилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 12:11:38 +0300
Амалдаги тартибга кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилиши бўйича кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган. Энди бу чеклов 2 каррага кўпайтирилади.

Президентимиз маҳаллий меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари ўртасида танлов ўтказишни таклиф қилди.

Танловнинг мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлади, сайёҳлар эътиборини қозонган, нуфузли халқаро платформаларда энг кўп ижобий эътироф олган меҳмонхоналар ҳар йили тақдирланади.

Қайси ҳудудда инфратузилма яхши бўлса, ўша жой тадбиркорларни ўзига тортади, сервис гуркираб ривожланади.

Шу боис, инфратузилма олиб бориш орқали йирик туристик масканлари кўпайтирилади. Чортоқнинг Қорабоғ маҳалласи, Фарғонанинг Чимёни, Бойсундаги Омонхона, Нурободдаги Нурбулоқ шаҳарчасида мастер-режа асосида “йил 12 ой” хизмат кўрсатадиган 300-500 гектарли йирик курорт зоналари ташкил этилади.

Бу лойиҳалар инфратузилмаси учун 150 миллион доллар берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:57:17 +0300
Келгуси уч йилда меҳмонхона ва туризм масканлари ташкил қилиш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бунда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди. Эвазига давлат шу сумма билан лойиҳага улушдор бўлиб киради.

Тадбиркорлар 10 йил ичида исталган пайтда бу улушни қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Агар тадбиркор ер қийматини бошида тўлайман деса, 20 фоиз чегирма берилади.

Меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан вилоятлар маркази ва туризмга ихтисослашган 36 та туманда – 30 миллиард сўмгача, бошқа ҳудудларда эса 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

Кўп тадбиркорлар давлат объектлари ва хусусий биноларни сотиб олиб, меҳмонхонага айлантираяпти. Энди янги меҳмонхона учун кўзда тутилган субсидия уларга ҳам берилади.

Ҳозир меҳмонхона эгалари ҳар бир турист учун кунига 62 минг сўмгача туристик йиғим тўлаб беришга мажбур. Эндиликда Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик туристик ҳудудлардан ташқари бирорта жойдаги меҳмонхона бу йиғимни тўламайди.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:50:18 +0300
Давлатимиз раҳбари тадбиркорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам мутлақо янги ташаббусларни илгари сурди. Уларнинг барчаси бугунданоқ кучга киради.

Жумладан, қисқа муддатда ва тез даромад берадиган иш ўринлари яратишда энг самарадор йўналишлардан бири бўлган хизматлар соҳаси жадал ривожлантирилади.

Йил бошидан юртимизга 7 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди, 15 миллион аҳоли мамлакат бўйлаб ички саёҳатга чиқди. Келаси 3-4 йилда хорижий туристларнинг йиллик оқими камида 15 миллионга етади.

Шу боис туризмни ривожлантириш бўйича янги дастур бошланади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:46:26 +0300
Ҳудудларда саноат инфратузилмасини яхшилашга бу йил 1,7 триллион сўм ажратилди.

Келгуси йилда бу харажатлар 25 фоизга оширилиб, 2,1 триллион сўмга етказилади.

Бундан ташқари, пойтахтда тадбиркорлар сони кундан-кунга ошиб бораётганини инобатга олиб, электр тармоқларини яхшилаш учун яна 2 триллион сўм берилади.

Иқтисодиёт барқарор ўсгани сари янги инфратузилмага талаб ортиб бораверади.

Корхонасига ташқи инфратузилмани ўз ҳисобидан қилаётган тадбиркорлар кўпаймоқда. Энди уларнинг бу харажати фойда солиғи базасидан чегириб ташланади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:45:20 +0300
Айрим минтақалардаги нотинчликлар оқибатида ташқи бозорлардаги тебранишлар, логистикадаги узилишлар экспорт тушумларининг кечикишига олиб келмоқда.

Бундай шароитда ўзи шундоқ ҳам пули тушмаётган тадбиркорлар муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима тўлаяпти.

Бу масалани жуда кўп тўқимачилик корхоналари ва мева-сабзавот экспортчилари кўтариб, енгиллик сўради.

Давлатимиз раҳбари муаммонинг ечимини айтди – эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:45:04 +0300
Пойтахт ва вилоят марказларидаги корхоналарини меҳнат ресурси, бўш ери кўп туманларга кўчирмоқчи бўлган текстил соҳасидаги тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади. Президент ишчи кучи кўп талаб қиладиган бошқа тармоқ корхоналари ҳам бундай ташаббус билан чиқса, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.

Арзон хомашё билан таъминлаш мақсадида 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газламани божхона божидан озод этилмоқда. Лекин бундай муаммо саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам бор.

Жаҳон банки экспертлари ҳам тариф сиёсати ишлаб чиқаришни рағбатлантириши кераклигини айтмоқда.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида барча соҳалардаги тадбиркорлардан бу йўналишда 130 та мурожаат келиб тушган.

Давлатимиз раҳбари Бош вазирнинг иқтисодиёт ва инвестицияга масъул ўринбосарларига 1 ноябрга қадар ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.

Эндиликда импорт жараёнида мувофиқлик сертификатлари ҳар бир партияга эмас, шартномада кўрсатилган ҳажм учун берилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:30:22 +0300
Ўтган ҳафта 200 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари вакиллари билан учрашилиб, соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича 7 триллион сўмлик ташаббуслар эълон қилинди.

Тез кунларда тўқимачиликда “ишончли экспортчи” дастури бошланиб, экспорт олди молиялаш тизими йўлга қўйилади ва бунинг учун 200 миллион доллар йўналтирилади.

Бу электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, фармацевтика каби экспорт салоҳияти юқори, лекин имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган соҳалар учун ҳам жорий этилади.

Ушбу соҳалардаги тадбиркорларни айланма маблағи учун 500 миллион доллар берилади.

Ҳар бир тармоқнинг сифати кафолатланган, рақобатдош 10 тадан маҳсулотига “Ўзбекистон рамзи” сифат белгисини бериб, уларни дунёга танитиш учун катта тарғибот кампанияси бошланади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:26:34 +0300
Мамлакатимизда 40 дан зиёд электрон тўлов ташкилотлари мавжуд бўлиб, аҳолимиз ўзига қулай мобиль иловадан фойдаланмоқда.

Энди 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.

Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.

Масалан, ҳозир айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тадбиркор йиллик 12 миллион сўмгача қатъий солиқ ўрнига кўпи билан 1 миллион сўм тўлайди. Ёки айланмаси 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркор айланмадан илгари 30-40 миллион сўм солиқ тўлаган бўлса, энди унинг солиқ юки 3-4 карра камаяди.

Умуман, яратилаётган шароитлар орқали якка тадбиркорлар ҳисобида йилига 1 триллион сўм, тасаввур қилаяпсизларми, 1 триллион сўм қолаяпти. Бу – кичик бизнес учун қўшимча ресурс, якка тадбиркорлар ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқиши учун яна бир имконият”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:26:10 +0300
Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказилди. “Колл-марказ” орқали ҳам 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушди.

Ҳозирги мураккаб шароитда ҳар бир кун муҳимлигини инобатга олиб, очиқ мулоқотни кутиб ўтирмасдан, мева-сабзавот экспорти ва тўқимачиликда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топиб берилди.

Ўтган ҳафтада бизнесни “соядан” чиқаришни рағбатлантириш бўйича ҳам тадбиркорларга янада қулай шароитларни назарда тутган катта янгиликлар эълон қилинди.

Жумладан, ишини кичик лойиҳадан бошлаб, бизнесда тажриба ва малака тўплаган якка тартибдаги тадбиркорларга кўмак бериб, уларни 50-100 нафар одам ишлайдиган бақувват корхоналар соҳибига айлантириш мақсадида ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилди.

Энди бундай тадбиркорлар учун рўйхатдан ўтишдан тортиб ҳисобот топширишгача бўлган барча хизматларни жамлаган рақамли платформалар яратилади. Бунда тадбиркорлар керакли ҳужжатларни масофавий биометрия ва “СМС хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаши мумкин. Ишчиларга электрон ҳамён орқали “кунбай”, “соатбай” маош тўлаш имконияти яратилади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:26:00 +0300
Илк очиқ мулоқотдан буён шу кунгача тадбиркорларнинг 1 мингга яқин ташаббуси қонунчиликда ўз аксини топди. Бунинг натижаларини нафақат тадбиркорлар, балки бутун аҳоли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу галги учрашув улкан бунёдкорлик ишлари бошланган Янги Тошкентда ўтаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади.

“Ушбу мегалойиҳа ислоҳотларимиз ҳаётда қандай акс этаётганининг яққол исботи, янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги дадил қадамларимизнинг ёрқин тимсоли бўлади.

Сиз тадбиркорлар учун Янги Тошкент – янги имкониятлар, янги ғоялар ва янги бозорлар майдонига, инновациялар ва инвестициялар марказига айланади.

Бу ердаги тўлиқ “яшил” технологияларга асосланган энг замонавий инфратузилма сизларнинг янги-янги ғоя ва ташаббусларингиз учун хизмат қилади.

Шуни билингки, Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади”,

- деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|X
ng>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:25:54 +0300
Анъанага кўра, бу йил ҳам кичик бизнес вакилларидан тортиб йирик корхоналар раҳбарларигача – энг илғор ва фидойи тадбиркорлардан 49 нафари давлат мукофотлари, 112 нафари эса “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида илми билан бизнесни ривожига катта ҳисса қўшаётган олимлар ҳам бор.

Ўтган бир йилда яна 52 нафар ишбилармон тадбиркорлар, миришкор деҳқон ва фермерлар, ташаббускор инвесторлар орден ва медаллар соҳибига айланди.

“Айниқса, ҳомийлик қилиб боғча ва мактаб, шифохоналар қураётган, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашаётган, ёшларни қўллаб-қувватлаётган саховатпеша тадбиркорларимиз кўпайиб бораётгани бизни қувонтиради.

Ўғил-қизларимизни спортга жалб қилиш учун катта-катта шароит қилиб бераётган, уларнинг жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинлари, бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда юқори чўққиларни забт этишига кўмаклашаётган бизнес вакиллари юртимизнинг чинакам фидойиларидир”,

- деди Президент.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари бутун республиканинг бизнес вакилларига ўзининг чуқур ва самимий миннатдорлигини изҳор қилди ва байрам билан табриклади.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:03:49 +0300
Ўтган даврда минглаб микро ва кичик корхоналар қисқа муддат ичида яратилган шароитлардан самарали фойдаланиб, катта-катта компаниялар билан рақобат қила бошлади.

Масалан, 1 минг 600 та микро корхона бир йил ичида айланмасини 10 миллиард сўмдан ошириб, бирданига ўрта корхонага, 143 таси эса 100 миллиард сўмдан ошириб, йирик корхонага айланди. Яна 122 та кичик корхона йирик бизнес сафига қўшилди.

Ўтган йили айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 203 та корхона бор эди. Бу йилнинг ўтган олти ойида уларга қўшимча яна 47 та корхона 400-500 миллиард сўмлик маррани забт этди.

Бизнесни соядан чиқариш бўйича янги механизмлар кўпайтирилгани ҳисобига 139 мингта корхонада иш ўринлари 811 мингтага кўпайди, 273 мингта корхона иш ҳақи фондини 22 фоизга ёки 4,6 триллион сўмга оширди.

Ўтган йили хусусий секторда ўртача ойлик 4 миллион сўмни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 5 миллион сўмга яқинлашди.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:03:44 +0300
Президентимиз ислоҳотларнинг илк кунлариданоқ тадбиркорлар билан ҳамфикр бўлиб, иқтисоди қудратли, саноати рақобатбардош, молиявий тизими барқарор, барча соҳалари инвесторлар учун жозибадор бўлган Янги Ўзбекистонни барпо этишга киришилганини қайд этди.

Ўтган саккиз йилда иқтисодиётимизнинг кўплаб тармоқлари янгидан ташкил этилди. Бу даврда 230 миллиард доллар инвестиция кириб келди, шундан 120 миллиарддан ортиғи – хорижий сармоя.

Бир қарашда айтишга осон ушбу рақамни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб ҳам бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик”,

- деди Президентимиз.

Турли низо ва зиддиятлар туфайли жаҳон иқтисодиёти ғоят мураккаб даврни бошидан ўтказаётган бир вақтда прагматик ва проактив сиёсат туфайли биринчи ярим йилликда иқтисодиётимиз 7,2 фоизга ўсгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 11:03:38 +0300
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Бугун шуни фахр билан айта оламизки, юртимизда яратилаётган ҳар бир иш ўрни, қад кўтараётган ҳар бир корхона, халқимиз оғирини енгил қилаётган ҳар бир хизмат, экспорт бўлаётган ҳар бир маҳсулот – сизнинг жасорат билан қилаётган меҳнатингиз, ташаббус ва изланишингиз маҳсулидир”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Бугунги тадбир шунчаки анжуман эмас, давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган жонли ва самимий мулоқот майдони экани таъкидланди.

“Ҳар бир соҳа, ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳалла – фақат тадбиркор ҳаракат қилганида, уларга қулоқ тутиб, ишонч билдирилганида ривожланади, обод бўлади.

Шу боис, бугун сизларни эшитамиз. Сизнинг овозингиз орқали ҳал қилинадиган масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, уларга аниқ ечимлар ҳақида келишиб оламиз”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
strong>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 08:55:19 +0300
Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизларни 20-август — Тадбиркорлар куни муносабати билан самимий табриклайман.

Мамлакатимизда тадбиркорликка катта эътибор қаратилаётгани, соҳа ривожи учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани юрт тараққиётида тадбиркорларнинг муносиб ўрнига бўлган юксак эътиқод ифодасидир.

Бугун Қўрғонтепа туманимизда ҳам юзлаб тадбиркорларимиз турли йўналишларда фаолият кўрсатиб, аҳоли бандлигини таъминлашда, замонавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ривожлантиришда, юртдошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Азиз тадбиркорлар!
Сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз ва ташаббусларингиз юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида беқиёс аҳамиятга эга.

Сизларга сиҳат-саломатлик, тинч ва фаровон ҳаёт, оила бахти ва барча ишларингизда муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат билан,
Алишер Халилов
Қўрғонтепа тумани ҳокими


Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа:
Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 08:32:24 +0300
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги илк учрашуви 2021 йил 20 августида ўтказилган эди. Ўша учрашувда давлатимиз раҳбари бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва 20 августни Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф қилганди. 

Шундан буён учрашувлар анъанавий равишда ўтказиб келинаётгани, уларда тадбиркорларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинаётгани ва улар билан маслаҳатлашган ҳолда қарорлар қабул қилинаётгани Президентимизнинг тадбиркорлик соҳасига қаратаётган алоҳида эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлиб келмоқда.

Шу кунгача очиқ мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган 1 мингга яқин таклиф ва ташаббуслар қонун ва қарорларда ўз аксини топди. Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. “Колл-марказ” орқали 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушди.

Бугунги учрашувда давлатимиз раҳбари ушбу мурожаатларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятига янада кўп қулайлик яратишга қаратилган янги ечимларни илгари суриши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет открытый диалог с предпринимателями и вручит ряду из них государственные награды.

Первый такой диалог состоялся 20 августа 2021 года. Тогда глава государства предложил сделать эти встречи ежегодными и учредить 20 августа как День предпринимателей.

С тех пор открытые диалоги стали доброй традицией. На них обсуждаются наиболее актуальные для бизнеса вопросы, а принимаемые решения вырабатываются в тесном взаимодействии с самими предпринимателями. Это является ярким свидетельством особого внимания Президента к развитию предпринимательства.

За прошедшее время около тысячи предложений и инициатив, выдвинутых предпринимателями в ходе диалогов, были отражены в законах и постановлениях. В рамках подготовки к нынешней встрече проведены встречи с почти 7 тысячами представителей 26 отраслей. Кроме того, через колл-центр поступило свыше 13 тысяч обращений и идей.

Ожидается, что сегодня глава государства представит новые решения, подготовленные на основе поступивших предложений и направленные на создание еще более благоприятных условий для предпринимательской деятельности.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 08:03:07 +0300
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Қўрғонтепа тумани Мудофаа ишлари бўлими бўйи 170 см, оғирлиги 60 кгдан юқори бўлган 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ёшларни Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари, Миллий гвардия қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари, Мудофаа вазирлиги қўшинлари, Махсус операция қўшинлари, Терроризмга қарши кураш қўшинлари, Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун 2025 йил 10 август кунидан бошлаб 10 феврал кунига қадар танлов тадбирлари олиб борилаётганини маълум қилади.

Муддатли ҳарбий хизматга бориш истагида бўлган ёшлар Қўрғонтепа тумани Мудофаа ишлари бўлимига келиб мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: (74) 723-19-06

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 07:59:36 +0300
Андижон вилояти
Қўриқлаш бошқармаси Ҳарбийлаштирилган соқчилик отрядларига бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Номзодлар 26 – 29 август кунлари соат 12:00 га қадар рўйхатга олинади.

Қуйидаги махсус талабларга жавоб берадиган, Андижон вилоятида доимий рўйхатда турувчи номзодлар Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармасининг эркин ёлланган ишчи-хизматчи лавозимларига ишга таклиф этилади.

Махсус талаблар:
• Қуролли Кучлар сафларида ҳарбий хизматни ўтаган;
• Маълумоти олий, ўрта ёки ўрта-махсус;
• Бўйи: эркак номзодлар учун 178 см.дан, аёл номзодлар учун 170 см.дан паст бўлмаслиги;
• Ёши 25 ёшдан ошмаган бўлиши.

Ҳужжатлар рўйхати:
Эркак номзодлардан: фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳнома ҳамда худудий поликлиникадан тиббий маълумотнома (086 шакл).
Аёл номзодлардан: фуқаролик паспорти ҳамда худудий поликлиникадан тиббий маълумотнома (086 шакл).

Кадрлар бўлими бошлиғи:
90-216-18-58
Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи:
97-504-40-10
Бошқарма навбатчилик қисми:
74-223-59-70

Саҳифа: Lotin
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Wed, 20 Aug 2025 07:54:09 +0300
📊 Андижон вилояти саноати қай даражада ўсди?

2025-йилнинг январ–июн ойлари якунларига кўра, Андижон вилояти бўйича саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 13 937,3 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 7,1 % га ўсди.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Mon, 18 Aug 2025 18:41:23 +0300
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 2025 йил 19 август куни туманнинг “Бирлик”, “Чорвадор”, “Навбахор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган ПС “Бирлик” да мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан ушбу ҳудудларда соат 09:00 дан 18:00 гача вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилади.

Қўшимча саволлар учун:
📞 Қўрғонтепа туман электр таъминоти диспетчерлик бўлими — 74 723 12 71

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Mon, 18 Aug 2025 17:16:23 +0300
Президент Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Национальный центр футбола, построенный в Юкоричирчикском районе.

#Mirziyoyev #tanishuv #futbol #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Mon, 18 Aug 2025 13:11:19 +0300
#Talabalar2025

Қўрғонтепа тумани ихтисослаштирилган мактаби навбатдаги ютуқларга эришди!

🎓 2025-йилда мактабимизни тамомлаган 27 нафар битирувчидан 25 нафари давлат олийгоҳларига талабаликка қабул қилинди.
(1 нафар битирувчимиз эса 150 балл тўплаган бўлса-да, айрим сабабларга кўра талабалик насиб этмади.)

✅ Ушбу муваффақиятлар ўқувчиларимизнинг ўз мактабимиздаги ички тўгаракларда мунтазам шуғулланиши натижасидир.
(Ҳеч қандай ўқув марказларига мурожаат қилинмаган.)

👏 Ўқувчиларимизни юксак натижаларга етаклаган устозларимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз!

✨ Битирувчиларимизни талабалик йўлидаги илк қадамлари билан табриклаб, кейинги таълим жараёнларида омад тилаймиз!
Келгуси йил битирувчиларимиздан эса бундан-да катта ютуқларни кутамиз!

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Mon, 18 Aug 2025 12:30:54 +0300
Манбаларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳолини рўйхатга олиш ишлари 1897-йилда Туркистон генерал-губернаторлиги томонидан ўтказилган. Ушбу рўйхат асосида XIX аср охирида мамлакатда мавжуд оилалар сони, аҳоли миқдори, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари каби муҳим демографик маълумотлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имкони яратилган.

Кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишлари 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989-йилларда ҳам амалга оширилган.

1989-йилдаги рўйхатга олиш натижаларига кўра, республика аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Mon, 18 Aug 2025 12:16:55 +0300
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон Президенти якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирларини маъқуллади. Тўқимачилик тармоғининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Франция элчиси Орелия Бушез "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Өзбекстан Президенти жеке тәртиптеги исбилерменлер ҳәм өзин-өзи бәнт еткен шахслар ушын қолайлы шараятлар жаратыў илажларын мақуллады. Тоқымашылық тармағының экспорт потенциалын раўажландырыў бойынша видеоселектор мәжилиси өткерилди. Франция елшиси Орелия Бушез "Дўстлик" ордени менен сыйлықланды.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент Узбекистана одобрил меры по созданию благоприятных условий для индивидуальных предпринимателей и самозанятых лиц. Состоялось видеоселекторное совещание по развитию экспортного потенциала текстильной отрасли. Посол Франции Орелия Бушез удостоена ордена «Дўстлик».

Weekly review of the most important events: The President of Uzbekistan approved measures to create favorable conditions for individual entrepreneurs and the self-employed. A meeting was held on enhancing the export potential of the textile industry. The Ambassador of France Aurélia Bouchez was awarded the “Dustlik” Order.

Facebook|Instagram|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Mon, 18 Aug 2025 12:06:12 +0300
Қўрғонтепа тумани Дардоқ массиви аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги масъул ходимлари иштирокида Дардоқ ҳудудидаги Мономарказ биносида кенгайтирилган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада ишсиз фуқароларнинг 46 та мурожаати ўрганилиб, шундан 37 нафар фуқаро «Хантекс» корхонасига ишга жойлаштирилди.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Mon, 18 Aug 2025 08:36:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sun, 17 Aug 2025 17:58:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sun, 17 Aug 2025 17:53:49 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sun, 17 Aug 2025 17:53:42 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sun, 17 Aug 2025 17:53:31 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sun, 17 Aug 2025 17:53:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sun, 17 Aug 2025 10:15:28 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 20:19:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 20:19:23 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 18:17:44 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 18:17:28 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 17:54:09 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 17:39:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 17:21:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 16:45:08 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 16:15:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 16:13:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 16:13:08 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 16:12:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 16:12:49 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 16:12:31 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 15:39:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 13:30:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 12:12:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Sat, 16 Aug 2025 10:24:14 +0300
Андижонда “Дунё садолари” халқаро фестивали эзгу ишлар билан бошланди - «Кун.уз» нашридан видеорепортаж

Фестивалнинг илк кунида Хонобод шаҳрида Андижон “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Унда мактабларга президент номидан кўплаб ўқув технология анжомлари икки нафар ўқитувчига эса хонадон калитлари топширилди. Шунингдек, ўзбек эстрадаси ва жаҳон юлдузлари иштирокида гала концерт бўлиб ўтди. Фестивал тадбирлари давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 20:47:36 +0300
Саҳнада Муниса Ризавева

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 20:25:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 19:29:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 19:28:32 +0300
Саҳнада: Алиша Чинай

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 18:44:59 +0300
Ҳақиқий шоу бўлмоқда

Саҳнада: Ингрид Альберини

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 18:43:05 +0300
Айни дамда “Дунё садолари” III халқаро эстрада санъати фестивалининг биринчи кун концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Жараён Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Жонли транслацияда томоша қилинг.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 18:42:03 +0300
#Live

Фестиваль давом этмоқда…

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 18:39:24 +0300
#live
Фестиваль доирасида "Дунё садолари" янграмоқда. Саҳнада Arabesque гуруҳи.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 18:32:44 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 17:40:12 +0300
#live
Халқаро фестивал шукуҳи қизғин паллаларга етиб келмоқда.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 17:22:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 17:21:52 +0300
Хонободда юқори кайфият...

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 16:25:09 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001497808318 Fri, 15 Aug 2025 16:24:39 +0300
#live

“Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивали бошланиш арафасида.

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: Lotin

YouTube | Facebook | Instagram
Подробнее
]]>