Лента постов канала ХAVFSIZLIK 🇺🇿 (@xavfsizlik_uz) https://t.me/xavfsizlik_uz Ватан, Шараф, Жасорат ru https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 20 Aug 2025 16:59:38 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 20 Aug 2025 13:59:38 +0300
Подробнее
10.15 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 20 Aug 2025 09:59:38 +0300
Подробнее
11.25 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 20 Aug 2025 04:59:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 19 Aug 2025 18:59:39 +0300
Подробнее
19.02 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 19 Aug 2025 17:43:36 +0300
Подробнее
13.27 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 19 Aug 2025 12:12:22 +0300
Подробнее
19.77 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 19 Aug 2025 08:59:39 +0300
Подробнее
23.02 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 19 Aug 2025 08:29:39 +0300
Подробнее
13.25 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 19 Aug 2025 08:12:46 +0300
Подробнее
16.26 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 18 Aug 2025 19:07:31 +0300
Подробнее
24.76 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 18 Aug 2025 13:10:31 +0300
Подробнее
31.84 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sun, 17 Aug 2025 19:01:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sun, 17 Aug 2025 17:03:50 +0300
Подробнее
20.95 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sun, 17 Aug 2025 12:18:40 +0300
Подробнее
42.54 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sun, 17 Aug 2025 12:15:04 +0300
Подробнее
24.76 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sat, 16 Aug 2025 04:59:42 +0300
⚠️ Сирдарёда қалбаки 150 минг АҚШ долларини муомалага киритилишининг олди олинди

💵 Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини “шартли харидор”га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур фуқаро ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят
Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
✈️Кана
лга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Fri, 15 Aug 2025 17:29:42 +0300
ДХХ: Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди

💵📱Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

🚨Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
36.67 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Fri, 15 Aug 2025 07:25:08 +0300
Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди
1️⃣ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқаронинг жорий йил июль ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари бўлимларини касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришларида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

💵 Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пул маблағидан 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2️⃣ Бу каби қонунбу
зилиш ҳолати Фарғона вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилм
оқда.
❗️ Ҳурматли фуқаролар коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Зеро, жамиятни ушбу иллатдан тозалаш – мамлакат тараққиёти ва халқ фаравонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
24.25 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Thu, 14 Aug 2025 16:34:35 +0300
Подробнее
31.89 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Thu, 14 Aug 2025 04:59:43 +0300
Подробнее
26.09 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 13 Aug 2025 04:59:44 +0300
Подробнее
31.16 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 12 Aug 2025 11:59:44 +0300
#Тезкор
🚨Ёшларимизни ёт ғоялардан ҳимоя қилайлик

🔴Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатиш орқали ёшлар онгини ёт ғоялар билан заҳарлаш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Бир қарашда оддий қизиқиш сифатида “маълумот олиш” ёки “мазмунли мулоқот” деб кўринган саҳифалар ортида, аслида инсоннинг ҳаёти ва келажагини барбод қилишга олиб келадиган хавфли тузоқлар мавжуд.

🔣Жумладан, 2004–2006 йилларда туғилган бир гуруҳ ёшлар диний қизиқиш ниқоби остида “Telegram” мессенжерида канал яратиб, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган “Ироқ ва Шом ислом давлати” ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланишган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган.

▶️Афсуски, ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган бу ёшлар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билишган. Шу билан бирга, улар “Instagram” тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар яратиб, тақиқланган материалларни тарқатишган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринишган.

⚡️Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Унутманг биргина нотўғри қадам — бутун умрингизни издан чиқариши мумкин. Интернетда тарқатилаётган ҳар қандай экстремистик мазмундаги материаллар ортида ўзгаларнинг нурли келажагини, фаравон ҳаётини пароканда қилиш хавфи ётибди.


Ҳар қандай шубҳали саҳифа ёки гуруҳдан огоҳ бўлинг. Чунки, эзгу ишлар ҳеч қачон қон тўкиш ва нафратдан бошланмайди.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
80.45 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 12 Aug 2025 07:36:48 +0300
❗️💥СГБ: пресечены факты связанные с коррупцией

➡️Сотрудник управления внутренних дел Бухарской области потребовал у подозреваемого 13000 долларов США за оказание содействия через своих знакомых должностных лиц в прекращении уголовного дела в части касающейся этого лица, находяшегося в производстве Следственного отдела при Управлении координации деятельности органов внутренних дел по городу Бухара.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками СГБ совместно с органами прокуратуры, он был задержан с поличным при получении запрошенной суммы.


➡️В друг
ом случае, рядовой Ангренского городского отдела управления охраны при Главном управлении внутренних дел Ташкентской области, вступив в сговор с заместителем командира отделение, потребовал у жителя Аккурганского района 1500 долларов США за содействие через своих знакомых должностных лиц в трудоустройстве в управление охраны при ГУВД области.
В ходе оперативного мероприятия, проведенного Управлением СГБ по Ташкентской области совместно с органами прокуратуры, указанное лицо было задержано с поличным при получении в качестве аванса 1000 долла
ров США.

➡️В ходе
очередного оперативного мероприятия, проведенного сотрудниками СГБ, старший инспектор паспортно-визового отдела международного аэропорта “Ташкент” Департамента миграции и персонализации МВД был задержан с поличным при получении взятки в размере 400 долларов США. За эту сумму он обещал оказать содействие в оформлении в ускоренном порядке биометрического загранпаспорта для несовершеннолетнего лица с проставлением штампа о сопровождающем лице для выезжающего вместе с ним за границу.
Кроме того, в ходе доследственной проверки было установлено, что с начала этого года старший инспектор получил от 42 иностранных граждан, находившихся на территории Республики Узбекистан, по 300-700 долларов США за оформление выездных виз, а также от 8 граждан Республики Узбекистан — по 200-400 долларов США за проставление в ускоренном порядке штампа о сопровождающ
ем лице.

⚖️В настоящее время в отношении вышеуказанных лиц возбуждены уголовные дела с применением меры пресечения в виде заключения под стражу. Ведутся следственные действия.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
19.26 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 11 Aug 2025 18:23:45 +0300
❗️💥ДХХ: Коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

➡️Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходими ўзининг мансабдор танишлари орқали Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишини гумонланувчига нисбатан бўлган қисмини ҳаракатдан тугатишда ёрдам бериши эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


➡️Тошкент вилоят
и ички ишлар бош бошқармаси қўриқлаш бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мансабдор танишлари орқали Оққўрғон туманида яшовчи фуқарони қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сафдор ходим олдиндан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий д
алиллар билан ушланди.

➡️ДХХ томонидан
ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ИИВ Миграция ва персоналлаштириш Департаменти “Тошкент” халқаро аэрапортида паспорт-виза бўлими катта инспектори мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспортига уни хорижга олиб чиқиб кетаётган фуқарога ҳамрохлик қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, катта инспектор 2025 йилнинг бошидан хозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган 42 нафар чет эл фуқароларининг ҳар биридан 300-700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, уларга чиқиш визасини ҳамда 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига ҳамрохлиқ қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 200-400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора сифатида олганлик ҳолатл
ари ҳам аниқланди.

⚖️Ҳозирда ушбу қонун ҳимоячиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо
бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uztrong>ng>
Подробнее
33.52 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 11 Aug 2025 09:59:45 +0300
Подробнее
37.74 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 11 Aug 2025 04:59:45 +0300
Подробнее
27.59 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sat, 09 Aug 2025 05:59:47 +0300
#Тезкор
🚨Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзоларини қўлга олди

💥Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирлар натижасида Россия Федерациясида 7 нафар ва Ўзбекистон ҳудудида 2 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзолари қўлга олинди.

☄️Мазкур шахслар Россия Федерацияси ҳудудида бўлган вақтида диний экстремистик оқим таъсирига тушиб, халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этган ва ўз сафларини турли давлатлардан келган меҳнат муҳожирларини ёллаш ҳисобидан кенгайтириш билан шуғулланган.

🖥Улар яширин йиғилиш ташкил этиб, Telegram мессенжери орқали видеоконференция йўли билан “умумжаҳон халифалиги” деб аталувчи доктрина асосида тизимли ўқитиш ва террорчилик ташкилотига жалб қилиш ишлари амалга оширилган. Уларнинг бу фаолияти ҳориждаги ғоявий маслакдошлари томонидан мувофиқлаштириб борилган.

⚖️Тўпланган материаллар асосида Россия Тергов қўмитаси томонидан уларга нисбатан террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.


☄️ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган фаол тадбирлар натижасида айнан шу жамоатнинг яна 2 нафар аъзоси қўлга олинди.

🖥Аниқланишича, бу шахслар ҳам Россиядаги яшириш жамоат аъзолари томонидан телеграм мессенжерида ташкил этилган виртуал гуруҳларга аъзо бўлиб, ХТТ нинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги сиёсий тузумни конституцияга зид равишда ўзгартиришни тарғиб қилувчи материалларини тарқатиб келган.

➡️Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда, 4 та уяли алоқа воситаси, 3 дона экстремистлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлар, 2 та флеш хотира ва 1 та ҳорижий давлатга тегишли бўлган сим карта далилий ашёлар сифатида олинди ҳамда экспертизадан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.


👮Ҳозирда ҳибсга олинган шахслар
га нисбатан тергов ва терговга қадар ҳаракатлар олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/x
avfsizlik_uzrong>g>
Подробнее
78.53 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Fri, 08 Aug 2025 13:45:55 +0300
🏆 ДХХ кубоги республика босқичи старт олмоқда

📣 Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг ҳал қилувчи республика босқичи старт олмоқда.

⚽️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилган ҳудудий баҳсларда 19 698 та жамоа таркибида иштирок этган 254 мингдан зиёд ўғил-кизлар орасидан финал босқичи учун 42 та жамоа сараланди.

🏟 Республика босқичи ўйинларига жорий йилнинг 18–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 да старт берилади.

🏆 Мусобақанинг финал учрашуви 23 август куни соат 18:00 да “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Кубок сари олиб борувчи ҳар бир беллашув — ўзига хос синов. Ҳар бир ўйин — ёш футболчилар учун янги тажриба ва имконият.

Келинг! Профессионалларга хос кураш, ҳақиқий шижоат ва бирдамлик туйғусини биз билан бирга ҳис этинг!

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
218.95 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Thu, 07 Aug 2025 04:59:49 +0300
Подробнее
41.36 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 06 Aug 2025 10:59:49 +0300
Подробнее
30.54 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 05 Aug 2025 11:59:49 +0300
Подробнее
25.92 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 05 Aug 2025 04:59:51 +0300
☄️ “А.У.Е.”: Ёшлар ва меҳнат муҳожирлари ҳаётини вайрон қилувчи хавфли тузилма

🔽 Сўнгги йилларда ёшлар орасида турли жиноий гуруҳ ва субмаданиятларнинг таъсири кескин ошмоқда. Шулардан бири – “А.У.Е.” деб аталувчи жиноий ҳаракат бўлиб, у нафақат ўсмирларни, балки чет элга, айниқса Россияга бориб ишлаётган фуқароларимизни ҳам ўз домига тортаётгани билан жиддий хавотир уйғотмоқда.

❗️ Бу орқали нафақат ота-оналар, балки меҳнат муҳожирларини ҳам огоҳликка, ҳаёти ва эркинлигига бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

“А.У.Е.” ўзи нима ва у қаерда шаклланган?
“А.У.Е.” (“Арестантский уклад един” — “Маҳбуслар қоидаси ягона”) — Россия Федерациясида пайдо бўлган бўлиб, у ерда жиноятчиликнинг алоҳида шакли сифатида эътироф этилган хавфли ҳаракатдир. У “ўғрилар қонунлари”ни идеаллаштириб, қамоқхона маданиятини оддий ҳаётга сингдиришни мақсад қилган.

Россияда бу ҳаракат 2020 йилда расман экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган, унинг фаолияти учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистон фуқаролари нима учун огоҳ бўл
иши керак?
<
u>Афсуски, бу тузилма таъсири Россияда вақтинчалик ишлаб юрган айрим Ўзбекистон фуқароларига ҳам етиб бормоқда. Оммавий ахборот воситаларида ва расмий манбаларда қайд этилишича, сўнгги йилларда бир нечта юртдошларимиз А.У.Е. ҳаракатини қўллаб-қувватлагани ёки унда иштирок этгани учун Россия қонунчилигига асосан жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳолат нафақат уларнинг эркинлигига, балки Ўзбекистон фуқаролари имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
А.У.Е. қандай тарғиб қи
линади?
Гуруҳ аъзолари асосан интернет орқали — иж
тимоий тармоқлар, чатлар ва видеоплатформаларда ўз сафларига одам жалб қилишади. Шунингдек, улар меҳнат муҳожирлари орасида ҳам “братва”, “общак”, “закон по понятиям” каби иборалар орқали таъсир ўтказишга ҳаракат қилишади.

А.У.Е. сафида юриш шунчаки “ишдан кейинги дўстона гуруҳ” эмас — бу ҳаракат билан боғла
ниш инсонни жиноий фаолиятга тортади.
Бу ҳаракатига алоқадорлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
🔴 Россия Федерацияси қ
онунчилигига мувофиқ, А.У.Е. ҳаракатларига алоқадорлик учун 300 минг рублдан 600 минг рублгача жарима, ёки 1 йилгача о
зодликдан маҳрум қилиш, 1 йилдан 4 йилгача мажбурий меҳнат (ахлоқ тузатиш) ишларига жалб этиш, ёхуд 2 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
🔴 Ишсизлик, депортация, инсоннинг ҳуқуқий мақоми, эркин ҳаракат қилиш ва оила келажагини хавф остига қўяди.
Ота-оналар ва фуқароларга мурожаат:
🔴 Фарзандларингиз кимлар билан гаплашмоқда?
🔴 Россияда меҳнат қилаётган танишларингиз
, қариндошларингиз а
трофида кимлар бор?
🔴 “Закон
по понятиям”, “общак”, “смотрящий” каби атамаларни эшитдингизми?
Бу каби белгиларни жиддий қабул қилинг. Ҳар бир кечиктирилган сўз — эртага фожиага айланиши мумкин.
Хулоса ўрнида:
А.У.Е. — бу фақат Россияда эмас, балки хорижда меҳнат қилиб юрган юртдошларимиз учун ҳам реал таҳдид. Жиноят ёки “ўғрилар қонуни” орқали ҳурмат қозонишни эмас, ҳалол меҳнат ва оилавий бахтни қадрлаш керак. Нафақат фарзандл
арингизни, балки ўз келажагингизни ҳам жиноий тузилмалардан асранг. Огоҳ бўлинг!

✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uzockquote>
lockquote>ng>ng>
Подробнее
72.94 k
]]> https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 04 Aug 2025 04:59:51 +0300
🚨 Халқаро террористик ташкилот сафига қўшилишга ҳайриҳох бўлган фуқаро жазога тортилди

🔴 Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 2021 йилда “Telegram” мессенжерида канал яратиб, унга ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаб, каналнинг 9 нафар обуначисига тарқатади. Бундан ташқари у “Instagram” ижтимоий тармоғида хозирги кунда Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг инструктур ва медиа тарғиботчиси билан боғланиб, унинг даъватлари таъсирига тушади. Сўнгра, Сурия давлатига жиҳод қилиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида ўзаро аудио ва хабар орқали ёзишмалар олиб бориб, ХТТ сафига қўшилишга ҳайрихоҳлик билдиради.

🔴 Ўз навбатида ушбу шахс яқин танишлари ва ўзининг синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни Сурия ҳудудига “ҳижрат” қилиб, террорчи гуруҳлар қаторига қўшилишга даъват қилади.

⛔️ ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатиб қолиниб, ҳуқуқий баҳо берилди.

⚖️ Натижада, жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг244 прим 1-моддаси 3-қисми “г” банди, 244 прим 2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sun, 03 Aug 2025 08:13:44 +0300
⚡️Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ноқонуний диний таълим ҳамда қонунга хилоф равишда диний адабиётлар чоп этиш ҳолатлари аниқланди

1️⃣ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи, 1993 й.т. шахс Олмазор туманининг “Жийдали” МФЙда вақтинча истиқомат қилаётган хонадонда 2025 йилнинг май ойидан буён 15 нафар ёшларга ноқонуний диний таълим беради ва бунинг эвазига ҳар биридан 150 АҚШ долларини олиб келади.
Аниқланишича, Республиканинг турли ҳудудларидан келган, 2004-2014 йиллар оралиғида туғилган бу "илм изловчилар"нинг 11 нафари вояга етмаган бўлиб, ачинарлиси, улар орасида 3 йилдан буён мактабга бормаётган ўқувчи ҳам бор.


2️⃣ Худди шу маҳаллада ижарага о
линган яна бир хонадонда ҳам пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 1977 й.т., шахс жорий йилнинг июнь ойидан буён
10 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб, эвазига ҳар биридан 100 АҚШ доллари ҳамда егулик учун озиқ-овқат махсулотларини талаб қилган.
Албатта, бу шахснинг уддабуронлигини айтмаслик мумкин эмас. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан хонадонда текширувлар ўтказилиши эҳтимолини ҳисобга олиб, болаларни яшириш учун қўлбола ертўла қурдирган. Мазкур ертўла, яъни “қудуқ” темир қопқоқ билан ёпилиб, тош ва қум билан беркитилган. Бу билан у болаларнинг ҳаётини қанчалик хавф остига қўяётганини хатто ўйлаб ҳам кўрмаган.
Бу ноқонуний ҳаракатни шу йўсинда яширишга уриниши ҳеч бир қолипга сиғмайди.
Савол туғилади, фарзандини билим олиш мақсадида ушбу шахсга топширган ота-оналар! ўз зурриётингиз ертў
лада сақланганидан хабарингиз борми?

⚖️ Ҳар икки ҳолат бўйича махалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилиб, ушбу шахслар МЖтКнинг 241-моддаси асосида жавобгарликка тортилди.

❓ Та
ъкидлаш жоизки, улар ноқонуний диний таълим беришда махсус голограммага эга бўлмаган>, норасмий шаклда чоп этилган мавзуга оид адабиётлар ва турли қўлёзмалардан фойдалангани аниқланди.
Хўш, бу каби адабиёт ва қўлёзмалар ўзи қаерда чоп этилмоқда?

3️⃣ Мазку
р йўналишда Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида дин
ий мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Бувайда туманида яшовчи, 1
991 й.т. фуқаро яшаш хонадони ва ўзига тегишли умумий овқатланиш шаҳобчасида босмахона ташкил қилиб, диний мазмундаги китобларни чоп этиш билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у мазкур китобларни Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги китоб дўконларига етказиб берган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида келгусида сотиш мақсадида тайёрлаб қўйилган 1210 дона китоб, 2000 дона ярим тайёр ҳолатга келтирилган босма маҳсулоти ҳамда 6 та чоп этиш дастгоҳлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу шахс 2024 йилнинг июль ойида муқаддам диний мазмундаги китобларни қонунга хилоф равишда чоп этгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси билан жаримага тортилган бўлса-да, яна ноқонуний ҳаракатларини давом эттирган.
Ҳозирда, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️ Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республик
аси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб
кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlitrong>k_uzstrong>ong>
Подробнее
34.75 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Fri, 01 Aug 2025 04:59:53 +0300
#Тезкор
🔴ДХХ: Фуқарони аэропортга ишга киритмоқчи бўлган “учар” қўлга олинди

✈️И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси пойтахтда истиқомат қилувчи фуқарони аэропортда фаолият юритувчи мансабдор танишлари орқали Қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

💵ДХХ ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу уддабурон назоратчи талаб қилинган 500 АҚШ доллари пул маблағини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▶️Дастлабки суриштирув давомида, мазкур шахс аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин фуқародан 500-1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигига иқрор бўлди.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
31.04 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Thu, 31 Jul 2025 09:59:53 +0300
#ДИҚҚАТ
🚫❗️ДХХ: Тошкент шаҳрида сифатсиз дори воситалари тўхтатиб қолинди

💥ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро 72 000 дона тиббий буюмларни 111 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 30 млн сўм олган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони ва автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида, жами 240 млн сўмлик 29 хил номдаги 72 389 дона тиббий буюмлар ва “Магникум”, “Релок”, “Дизентерон” ва бошқа шу каби 867 қути дори ва биологик актив қўшимчалар сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди.


💊“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” Давлат муассасасининг тегишли хулосасига кўра, мазкур дори воситалари сифатсиз ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.

⚖️Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
27.23 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 30 Jul 2025 04:59:54 +0300
Подробнее
40.72 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Tue, 29 Jul 2025 04:59:56 +0300
Подробнее
36.69 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 28 Jul 2025 18:25:55 +0300
Подробнее
23.69 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Mon, 28 Jul 2025 04:59:58 +0300
❗️Бухорода солиқ инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан 2024 йил ноябрь-декабрь ҳамда 2025 йил январь-февраль ойлари учун жамиятни айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади.

Ўз навбатида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан эса МЧЖга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.

Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шўъба бош инспектори суд қарорига асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида ушланди.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
29.45 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sat, 26 Jul 2025 11:20:47 +0300
🔴“Нарко уруш ва унинг салбий оқибатларидан ёшларни ҳимоя қилиш” мавзусида тайёрланган “Муносабат” ток-шоуси

Ўзбекистон МТРК телеканалларда:

1. “O‘zbekiston” телеканали 26 июль 20.00
2. “Yoshlar” телеканали 26 июль 21.15
3. “Toshkent shahri” 26 июль 19.00
4. “Mahalla” telekanali 26 июль 18.45
5. “Madaniyat va ma’rifat” телеканали 26 июль 20.30

Ҳудудий телеканалларда:

1. Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали 27 июль 21.40
2. Андижон вилояти телерадиоканали 27 июль 18.40
3. Бухоро вилояти телерадиоканали 27 июль 18.25
4. Жиззах вилояти телерадиоканали 27 июль 18.30
5. Навоий вилояти телерадиоканали 27 июль 20.00
6. Наманган вилояти телерадиоканали 27 июль 18.30
7. Самарқанд вилояти телерадиоканали 27 июль 20.20
8. Сирдарё вилояти телерадиоканали 27 июль 21.45
9. Сурхондарё вилояти телерадиоканали 27 июль 19.00
10. Қашқадарё вилояти телерадиоканали 27 июль 21.30
11. Фарғона вилояти телерадиоканали 27 июль 21.30
12. Хоразм вилояти телерадиоканали 27 июль 20.30
13. Тошкент вилояти телеканали 27 июль 19.00

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
78.36 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Sat, 26 Jul 2025 10:40:30 +0300
⚡️Ҳуқуқ посбонининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган фуқарони мансабдор танишлари орқали озодликка чиқартириб беришини айтиб, эвазига маҳкумнинг турмуш ўртоғидан 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу адвокат муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлиб, бундан тўғри хулоса чиқармаган.

⚖️Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси
4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001561950515 Wed, 23 Jul 2025 09:18:18 +0300
#Расмий
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси, Мудофаа ҳамда Ички ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказди

Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баходир Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Қобул шаҳрида Афғонистон Разведка хизмати раиси Абдул Ҳақ Восиқ билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистонни ҳалқаро муносабатларнинг тўлақонли аъзосига айлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилаётгани таъкидланди.

Хусусан, Президентимизнинг Бирлашган миллатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро анжуманларда афғон масаласи бўйича якдил позициядаги чиқишлари келтириб ўтилди.

Мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги, ирригация, энергетика, транспорт, савдо-сотиқ ва бошқа йўналишларда икки томонлама музокаралар фаол тарзда давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Афғонистонни минтақавий ҳамкорликка жалб қилиш мақсадида мамлакатда иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини давом эттиришга эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон ва Афғонистон чегараларида дахлсизликни сақлаш, чегара пунктларида кириш-чиқиш режимини янада такомиллаштириш, наркотик моддалар ноқонуний айланмасига ҳамда терроризмга қарши кураш йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шу куни Афғонистон Мудофаа вазири Мулло Муҳаммад Ёқуб ҳамда Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларни дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ривожлантиришга хизмат қилади.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Подробнее
72.57 k
]]>