Лента постов канала Икки-нур:Qurʼon va Hadis (@Quron_vahadis) https://t.me/Quron_vahadis ru https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 19 Aug 2025 16:01:10 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 19 Aug 2025 15:31:13 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 19 Aug 2025 15:29:50 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 18 Aug 2025 16:13:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 18 Aug 2025 01:05:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 17 Aug 2025 17:02:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sat, 16 Aug 2025 06:23:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sat, 16 Aug 2025 06:19:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sat, 16 Aug 2025 06:19:01 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 15 Aug 2025 18:51:03 +0300
Роббимиз, бизни кечир.
Роббимиз, бизни сатр қил.
Роббимиз, бизни ҳидоят қил.
Роббимиз, бизга раҳм қил.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 15 Aug 2025 18:49:28 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 15 Aug 2025 17:59:36 +0300
Ўлим ҳақида шунчалик кўп гапириладиган бўлиб кетдики ҳаттоки инсонлар ундан қўрқиш ўрнига ,
ўлим ҳақидаги хабарларни профилларини безайдиган зийнатли сўзларга айлантириб олдилар.
Ўлим эслатмаси, мунофиқларни кибрини мўъминларни тавозусини
оширувчи энг кучли мавъиза.
Ўлим -сизни юмшоқ қулай хонангиздан тор қабрга киргизувчи ,
майин тунги кўйлагингизни ,дахшатли кафанга алмаштирувчи, сўнги маркадаги машина рулидан хунук тобутга ўтказувчи ,гул юзингизни хашоратлар масканига айлантириб , парвариш қилган баданингизни тупроққа қориштирувчи ,кибр билан кўтарган бурнингизни ерга ишқаловчи , узоқларга боққан кўзингизни дахшатла музлатиб қўювчи,баландларни режа қилган ақлингизни ишдан чиқарувчи ,тузган режангизни чипакка чиқарувчи ,сизни тириклар сафидан ўчириб ,маййитлар сафига киритувчи ,ҳар туну кунингизни фақат қабристонда ўтказишга мажбур қилувчи ҚАМОҚХОНАДИР.
Хой ўз жонига гунохлар билан зулм қилган золим !
Дунёда қутулишни имкони бор жойда гунохлардан қутулиб ол
Хой ўзини осмонларда билаётган хор банда , ўлим фариштасига таслим бўлиб жон беришдан аввалроқ, хорлигингни тан олиб Роббингга таслим бўл.
Хой ёлғонни усталик билан сўзловчи ёлғончи банда ,ёлғон сўзлашни иложиси йўқ жойга киришдан аввал рост сўзлаб тавбага улгуриб қол.
Хой кўчама кўча номахрамлар билан учрашиб кулишиб юрган бечора банда ,Аллоҳ жон томирингни узиб олмасидан ,
хеч ким эмаслигингни тан олиб Аллоҳга фарёд қил.
Хой Аллоҳнинг қонунини бузувчи мутакаббир банда !
Нимангга кибр қиласан ,сен кимсан ?
Аллоҳнинг неъматларини еб тирик турибсан Аллоҳнинг заминида юрибсан,Аллоҳнинг ҳавосидан нафас оляпсан Аллоҳ берган оёқлар беллар сени тутиб турибти Аллоҳ берган кўзинг йўлингни кўрсатиб турибти,
Аллоҳ берган юрагинг уриб турибти ,Аллоҳ берган ошқозонинг хазм қилиб турибти Аллоҳ берган жигар буйракларинг сени ҳаётингни сақлаб турибти .
Аллоҳ берган вақтинчалик жойда “ижарада”турибсан яқинда топширасан ўз эгасига.
Устингдаги либослар уйингдаги қулай жихозлар ,гилам парда диван қошиқ капгиргача бирортаси сеники эмас- Аллоҳники ,уларни яқинда “топширасан”
Ўзинг қўрқинчли ёғоч ўринга ётқизилиб ўнгдан чапга қаратиб ювиласан сўнг тупроққа қоришасан.
Фарзандларинг жонингни молингни борингни берганларинг қабринг устида 3-4 томчи кўз ёш тўкиб ортига ,жуфтлари қўйнига қайтадилар.
Биринчи ой ҳар намозларида эслайдилар, кейинги ой хар хафтада эслаб турадилар,кейин ҳар туғилган ва ўлган кунинг эслайдиларда бир кун худди бўлмагандай унут бўласан.
Қани энди охиратда ҳам ҳаммаси унут бўлса эди.
Йўқ у ерда энди ортингда қолдирган ҳар бир нарсангдан ,мол давлатингни тигин тигинини қаердан олиб қаерга берганингдан қаттиқ сўроққа тутиласан.
Бошқани хаққини еганларинг қорнингда алангали олов бўлиб ёндирилади ,бошқани илон бўлиб сўрганларинг хиёнатларинг ёлғонларинг сени ҳақиқий илон бўлиб сўриб ётади энди.
Эй бечора инсон сен кибр қилиб турган дунё аслида оёғингга ўралган кишан,бўйнингга солинган арқон.
Бугун ундан қутулиб олиш имкони борида тавбага шошгин.
Гунохинг тоғларча бўлсада тавбанг ҳақиқий бўлса бошқаларни хаққини қайтарсанг сен азобдан қутуласан.
Унутма қарз бўйнингда ўлиб кетма
Пайғамбар ёнидаги сахобаларга қарзи кечирилмайди, жиходда қурбон бўлган шаҳидга ҳамма гуноги кечирилсада қарзи кечирилмайди,
Ғазода шаҳид бўлиб вафот этганга барча гунохи кечирилади лекин қарзи бўйнида кетса азобда ётаверади.
Бугун содиқ тавба билан гунохлар кечирилади,бир оғиз :
-хато менда эди деб тан олиш билан кечирилади.

-Эй бечора одам тавба қилишдан атрофингдаги 50 та 100 та одам олдида шарманда бўлишдан қўрқасана , эртага оламлар тўпланган жойда нима бўласан?
Сиротдан қандай судралиб ўтасан !?
Хавзни олдида нима бўласан !?
Росулинг юзига қандай қарайсан !?
Одамларга нима десанг дединг -Аллоҳга нима дейсан ?
У сенга нима дейди ?
Китобингни қай қўлингга беради,ўйлаганмисан !?

Бошингда шунча балолар туриб яна ўзингни балоларга отасанми !?
Сен ўзинг билан ёлғиз қолиб айтчи ,
сен ҳақмисан ёки Аллохнинг кузатувчи фаришталари ёзиб қолдирган сахифалар хақми ?
Бугун бошингни саждага уриб фарёд урмасанг эртага азоб фаришталари гурзилар билан урганда фарёд урасан.

Айтчи ,сен хақмисан !?
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 15 Aug 2025 11:07:31 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 15 Aug 2025 11:06:37 +0300
«Қиёмат куни менга энг яқин бўлганингиз – менга энг кўп салавот айтганингиздир» дедилар ,демак ёнида туришлик орзу қилинган энг баракотли фахрингизга лойиқ инсон бу Муҳаммад алайҳиссаломдир.

4. Салавотлар қалбга хотиржамлик ва ҳаётингизга нур ва баракалар ёғдиради.

Унутманг бу  ваъда қилинган яхшиликлар фақат Аллоҳга холис бўлган бандага берилади.
Пулим кўпайсин уцим бўлсин машина олай боғу роғлар меники бўлсин деб эмас-
Охират азизлигини берсин,
Аллоҳ буюрган амални қилиб Аллоҳнинг рахматига кириб олай деб қилинг ҳар бир амални,
шундагина икки олам саодати ва сиз ҳатто сўрашни билмаган жуда кўп яхшиликлар берилади.

Қанчадан қанча инсонларни оғир ишлари салавотларни кўп айтиши ортидан осонлашиб кетган қанча оғир касаллар шифо топган,
истиғфорни кўпайтирган қанча инсонлар қашшоқликдан тўкин сочин ҳаётга эришганлар қанча инсонлар Аллоҳнинг зикрига қалбини боғлаб вақтини зикрлар билан ўтказганда Аллох уларга мисилсиз дунё охират хазиналарини очган.
Бахт топишни энг осон энг хайирли йўли Аллоҳнинг зикри шукри гўзал ибодати ичига яширилган.
Излаган топади бахтли бўлгангина амал қилади.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 15 Aug 2025 10:56:31 +0300
مَنْ صَلَّى عَلَيَّ حِينَ يُصْبِحُ عَشْرًا، وَحِينَ يُمْسِي عَشْرًا، أَدْرَكَتْهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ
(رواه الطبراني في الأوسط، وصححه الألباني)

Кимки тонгда ўн марта ва кечқурун ўн марта менга (пайғамбар Муҳаммад ﷺ га) салавот айтадиган бўлса, Қиёмат куни менинг шафоатимга эришади.

Мана шу қисқа дунёдаги ишларни ўзи қанча машаққат.
Бир ерга хужжат иши билан борсангиз неча кунлаб ,
баъзида эса ойлаб югуртиришади, сарсон саргардон қилишади.
Ишингиз тез битиши учун ёки “зўрингиз”ёки “зарингиз”бўлиши керак.
Уй олмоқчи бўлсангиз ,ишга кирмоқчи бўлсангиз ,бир иш қилмоқчи бўлсангиз жуда кўп хужжатларни талаб қилиб қийнаб юборишади.

Шундай тушкунликда қолганингизда ўша ерда  “катта “танишлардан бирини учратиб қоласизда у ўша ерни каттаси бўлиб чиқса нақадар хурсанд бўласиз.
Ойлаб битмаган ишингиз икки дақиқада хал бўлади.Қувониб севиниб минг ташаккурлар айтиб қайтасиз.

Охиратда ишингиз битмай тургандачи ?
Охиратда кўз ўнгингизда жамоат жамоат инсонлар ўтга қулайди,
қанчасини малоикалар  судраб оловга улоқтиради.
Фарёд йиғи сиғи тўполон ,
ҳамма нажот сўраб қаттиқ қўрқувда.
Мана шу холатда бирдан юзлари нурга ўралган гўзал табассумли инсон ёнингизга
келиб қўлингиздан тутиб Аллохнинг хузурига олиб бориб, сизни Жаҳаннамга киритмаслигини ,
сизни Жаннатга киритишини ялиниб сўраб тураверади ,токи Аллоҳ сизга Жаннат эшикларини очмагунча.
У ким эди? У сизни қаердан топиб келди?
У сизни дунёда кўп салавотларингизни эшитиб жавоб йўллаб турган Росулингиз соллолоҳу аълайҳи васаллам бўлади.
Аллоҳ у Зотга саловот айтган умматини
химоясига олишга шафоат қилиб Жаннатга олиб киришига  изн беради.У инсон инсонларнинг бахтлиги бўлади,чунки энг хурматли инсонни ёнгинасида фахрланиб тура олади Қиёматда.

Яначи ?

1. Бир марта салавот айтганга ўн маротаба раҳмат ёғилади
قال رسول الله ﷺ:
«
مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا»
رواه مسلم (رقم 384)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди”.
(Муслим ривоя
ти)



2. Кўп салавот айтган киши Аллоҳ раҳмат ва гуноҳ кечиришига эришади
قال رسول الله ﷺ:
«مَنْ صَلَّى عَلَيَّ وَاحِدَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ عَشْرَ صَلَوَاتٍ، وَحُطَّتْ عَنْهُ عَشْرُ خَطِيئَاتٍ، وَرُفِعَتْ لَهُ عَشْرُ دَرَجَاتٍ»
رواه أحمد (رقم 16968) وصححه الألباني

Маъноси:
“Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга
🌷ўн марта раҳмат йўллайди,
🌷ундан ўнта гуноҳини ўчиради ва
🌷унга ўнта даража кўтаради”.
(Аҳмад ривояти, саҳиҳ)



3. Энг сахий киши ,энг бадавлат киши ва ўзига энг кўп яхшиликлар қилган киш — энг кўп салавот айтган кишидир
قال رسول الله ﷺ:
«إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلَاةً»

“Қиёмат куни менга энг яқин киши — менга энг кўп салавот айтган кишидир”.
(Термизий ривояти, саҳиҳ)



4. Салавот айтмаслик — бахиллик
قال رسول الله ﷺ:
«الْبَخِيلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ»

“Мен зикр қилинганда менга салавот айтмаган киши — бахилдир”.
(Термизий ривояти, саҳиҳ)

رَغِمَ أَنْفُ رَجُلٍ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ»
— رواه الترمذي وغيره، وقال حديث حسن.

“Бурни тупроққа ботсин, мен унинг ҳузурида зикр қилинсам-да, у менга салавот айтмаса” (яъни — Аллоҳумма солли ала Мухаммад демаса).

Бу жуда қаттиқ огоҳлантириш. Уламолар айтишган: бу ерда “р
оғима анфуҳу” дегани — ҳақорат ёки лаънат эмас, балки қаттиқ ҳасрат ва бахтсизликка ишора. Яъни ким Пайғамбар ﷺ зикр қилинганда салавот айтмаса, у улкан савоб ва фазилатдан маҳрум бўлган омадсиз инсондир..

Бу демакки, сиз Пайғамбаримиз ﷺ номларини муҳаббат билан тилга олиб:
«Аллоҳумма салли ʿалā Мухаммадин…» десангиз, Аллоҳ таоло сизга ўн марта раҳмат ва барака юбориб қўяди.



Са
лавотлар
1. Гуноҳларни кечиришга сабаб – Чунки Аллоҳнинг раҳмати қачон келса, г
уноҳлар ҳам кечирилади.
2. Дуолар қабул бўлишига калит – Уламолар айтишган:
дуо аввалида ва охирида салавот айтилса, ўртасидаги дуо ҳам қабул бўлади.
3. Қиёма
тда шафоатга яқинлаштиради – Пайғамбар ﷺ:
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 13 Aug 2025 17:04:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 12 Aug 2025 22:31:09 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 12 Aug 2025 09:20:45 +0300
#Холис_эслатма

📌 СУҲБАТ ҲАМ СИЙРАТДАНДИР

🔈 Дониёр Файз

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 http://myurls.co/doniyorqori
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 12 Aug 2025 09:13:35 +0300
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

ҚАРИНДОШЧИЛИК АРҚОНИНИ УЗМАНГ!

(📱Ҳатто бир телефон қўнғироғи ҳам силаи раҳмдир)

Ҳар бир инсон қариндошлик боғичига эгадир. Лекин бу боғичнинг қиймати ҳар доим ҳам қадрланавермайди...

Ҳозирги кунда “силаи раҳм” – яъни қариндошлик алоқаларини сақлаш қуйидаги кўринишларда намоён бўлади:

1️⃣ Ўзидан ҳеч ким хабар олмаса ҳам, у барибир йўқлаб бораверади.

✅Бундай инсон фақат Аллоҳ учун, холис ният билан қариндошини излайди. Бу фазилатдир. Бу жаннат йўлидир.

2️⃣ Фақат сиз биринчи қадам ташласангиз, кейин ўзини “қариндош” қилиб тутади.

❓ Булар – ҳисоб-китобли одамлар. Улар муносабатни савдо деб билади: “Сен менга – мен сенга”.

3️⃣ Қариндошни ҳам танимайди, сукунат билан алоқани узган.

❌ Аллоҳ ва Расули бу каби инсонларни қаттиқ огоҳлантирган. Силаи раҳмни узган одам ҳақида Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:
"Қариндошлик алоқаларини узган киши жаннатга кирмайди."
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

🤔 Эй, мўмин биродарим, мўмина синглим, ўйлаб кўринг-чи, сиз қайси тоифага кирасиз?
Албатта, ўзимизга самимий назар солайлик. Биз қариндошчиликни руҳий юк деб биляпмизми, ёки ибодат деб қабул қиляпмизми?

📌 Хулоса ўрнида:
Уламолар таъкидлашича, силаи раҳмда аниқ бир муддат шарт қилиб қўйилмаган. Яъни ҳар ким имкониятига қараб, бориб-келиш, хол-аҳвол сўраш, бир куни хабар, бир куни дийдор орқали бу суннатни тирик сақлаши керак.

Бугун имкони бўлмади, десангиз – бир қўнғироқ қилинг.
💬 «Ассалому алайкум, қаердасиз, соғ-саломатмисиз?» деган савол ҳам қариндошликни мустаҳкамлайди.

Бас, шундай экан,
силаи раҳм – сизнинг иймонингиз гувоҳидир. Яъни қариндошлик алоқаларини улаш, улар билан алоқани узмаслик – бу инсоннинг қалбида иймон борлигини кўрсатади. Агар инсон ҳақиқий мўмин бўлса, у ўз яқинларига бефарқ бўлолмайди. Шу боис, ким силаи раҳмни узаётган бўлса, у ўз иймонига шубҳа билан қараши керак.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани боғласин" – деганлар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Ва сўнгида...
Эй толиби илм Дониёр,
ўзинг халққа эслатма қиляпсан, одамларга гапиряпсан...
Энди ўзинг ҳам айтаётган сўзларингга амал қил!
Зеро, илмни амал безайди.
Насиҳат энг аввал ўзимиз учун.
Қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашда сен ҳам бошқаларга намуна бўл!

@doniyorqori
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 11 Aug 2025 16:23:35 +0300
КЎЗ ТЕГИШ ҲАҚИҚАТДИР.

Кўп инсонлар “кўз тегиш” деган сўзни эшитиб, уни оддий эътиқод ёки эски одатлар билан боғлашади. Аммо мусулмон киши билиши лозимки, кўз тегиш Қуръон ва Суннатда зикр қилинган ҳақиқатли воқеадир.

Кўпинча аёллар ўртасида қўни-қўшни орасида билимсиз кўз тегиши бўлади.
Кимнидур бойлигига, кимнидур фарзандларига ёки чиройига ҳасад назари, ҳаттоки ҳавас назари билан боқилса ҳам кўз тегиб зарарланиш мумкин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَإِن يَكَادُ الَّذِينَ كَفَرُوا لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَارِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا الذِّكْرَ
“Кофирлар зикрни (Қуръонни) эшитганларида, кўзлари билан сени йиқитиб юборай дейдилар
." (Қалам сураси, 51-оят)

Бу оятдан маълум бўладики, кўзнинг таъсири бор ва у зарар етказиши мумкин.

Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:
«العَيْنُ حَقٌّ»
“Кўз тегиш ҳақиқатдир”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Яна бошқа ҳадисда айтилади:
«العين تدخل الرجل القبر، وتد
خل الجمل القدر»
“Кўз тегиш одамни қабрга, туяни эса қозонга киритади.” (Ибн ‘Адий ривояти) — яъни, у бемор қилади, ўлимга олиб боради.

Демак кўз ҳақиқати шундай экан, мусулмон киши Аллоҳдан паноҳ сўраши,- ҳасад ва кўз тегишдан ўзини ҳимоя қилиши лозим.
Пайғамбаримиз ﷺ фарзандларига ҳамиша Муъаввизат (Фалақ ва Нас суралари)ни ўқиб дам солар эдилар ва:

«أعيذكما بكلمات الله
التامة من كل شيطان وهامة ومن كل عين لامة»
“Сизни Аллоҳнинг тўла калималари билан ҳар қандай шайтон, зарарли хашарот ва зарар етказувчи ҳар қандай кўздан паноҳ тилайман.” (Имом Бухорий ривояти) — дер эдилар.

Кўз тегишдан сақланиш учун:
1.
Ҳар доим зикр ва дуо қилиш.
2. Ҳасад қилмаслик ва бошқаларга берилган неъматларни кўрганда “Бисмиллаҳ” ёки “Баракаллоҳу фийк” дейиш.
3. Фалақ ва Нас сураларини,
Оятал Курси ва зикрларни мунтазам, айниқса фажр ва шом намозларини саломидан сўнг ўқиш.
4 .Одамларга неъматларингизни мақтанишга уринманг, ижтимоий тармоқларда еган-ичганингизни, кийган ва кўрган нарсаларни мақтанишдан тийилинг.
Чунки бу сизнин
г фазилатингиз эмас, ноқис тарафингиздир.

Унутмайлик, қалбимизни пок тутиш- ҳасадни тарк қилиш ва Аллоҳга таваккал қилиш — кўз тегишдан энг
кучли қалқондир.
Ҳар намоздан сўнг ва уйқуга кетишдан аввал Ихлос, Фалақ, Нас
сураларини ва Оятал курсини ўқишни одат қилсангиз, демак ўзингизни инсонлар ва жин шайтонлар зараридан мустаҳкам қўрғон ичига олибсиз.

https://t.me/Quron_vahadis
Подробнее
11.05 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 11 Aug 2025 16:22:03 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 11 Aug 2025 15:58:29 +0300
{ وَمَا خَلَقۡتُ ٱلۡجِنَّ وَٱلۡإِنسَ إِلَّا لِیَعۡبُدُونِ)
Сура Аз-Зарийат_ 56].

⚖ Нима учун яралдингиз ?

🎙Абу Холид.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 11 Aug 2025 09:30:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 11 Aug 2025 09:28:25 +0300
Ота-онага яхшилик қилиш (Биррул-валидейн)

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни васият қилдик» (Аҳқоф: 15).


Яна шундай дейди:
"Роббинг фақат Ўзинигина ибодат қилишингизни ва ота-онангизга яхшилик қилишингизни буюрди" (Исро: 23).


Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Хор бўлсин, хор бўлсин, яна хор бўлсин!»
Саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким?» — деб сўрашди.
У зот: «Ота-онасидан бирини ёки иккаласини қарилик чоғларида топиб ҳам (уларга яхшилик қилиб) жаннатга кирмаган киши» — дедилар.

Она сени ўз қорнида тўққиз ой кўтарди ва бутун умринг мобайнида сенинг оғирингни, ғамингни, дардингни, ташвишингни қалбида  кўтариб яшайди.
Шунинг учун:
«Эй Роббим, улар мен кичиклигимда тарбия қилганидек, Сен уларга раҳм қил» — деб дуо қил.

Ота-онага яхшилик қилиш — дин ва қарз:
• Дин — сени жаннатга етаклайди.
• Қарз — уни фарзандларинг сенга қайтаришади.

Ота-онага яхшилик қилиш — бу сен билан ака-укаларинг ўртасидаги навбатма-навбат бажарадиган иш эмас.
Балким, у жаннат эшикларида туриб бир-биринг билан талашиб, олға чиқиш учун курашишдир.

Ота-онага яхшилик сенинг ҳаётдаги муваффақиятинг ва омадингнинг сири. Шунинг учун, лойиҳаларинг ва машғулотларинг қанча кўп бўлмасин, қанчалик банд бўлма, уларга яхшилик қилишни қўлдан бой берма, чунки орзу-мақсадларингни ушалиш-ушалмаслигининг калити у иккисини қувонтиришинг ёки дилини оғритишингга боғлиқдир.

Садақа қанча кўп бўлса — ризқ шунча зиёда бўлади.
Ота-онага яхшилик қанча кўп бўлса — ҳаётингдаги барака ва омад шунча кўпаяди.

Ота-онага яхшилик қилиш — ҳаётингни яхшиликка ўзгартиришга ажойиб таъсир қилади. Сен уларни рози қилганинг сари, сен уларни қувонтирганинг сари,
Аллоҳ сендан рози бўлади ва сени қувонтириб рози қилади.

Ота-онага яхшилик — бу сен ёзаётган ҳикоядир,
уни эса фарзандларинг ривоят қилиб беришади.
Шунинг учун бу ҳикояни гўзал ёзиб қолдиришга улгуриб қол.

Ота-онага яхшилик — Аллоҳ ва Расулига итоатдир.
Уларни ғазаблантириш Аллоҳ ва Росулини ғазаблантиришдир.

Ота-онага яхшилик билан қалбинг хотиржам бўлади, кўнглингда латиф бир ҳаловат пайдо бўлади.

Ота-онага яхшилик — бу осон иш эмас-бу жиҳод,
нафс хоҳишларини енгиш ва ўзингни истакларингдан уларнинг истакларини устун қўйишдир.

Ота-онага яхшилик — дунёнинг жаннати.

Аллоҳ таоло инсонни ҳар сафар ўзига дуо қилганда ота-онасига ҳам албатта дуо қилишга буюриб:

«Эй Роббимиз, Сен мендан содир бўладиган, ҳеч бир инсон ундан саломат қолмайдиган хато-нуқсонларимни Ўзинг кечир. Ота-онамнинг гуноҳларини ҳам кечир. (Бу отаси Аллоҳнинг душмани экани унга маълум бўлишидин олдин эди.) Одамлар ҳисоб-китоб ва жазо учун турадиган Қиёмат кунида барча мўминларни Ўзинг мағфират қил”.
(Иброҳим: 41).

Уларга қилаётган яхшилигинг аслида ўзингни дунё охиратинг учун қилаётган катта яхшилигингдир.
Ҳудди шундай уларга қилган ёмонлигинг ўзингни дунё-охиратингни куйдираётганингдир.

Эй инсон, дунёда гўзал ҳаёт истайсанми- унда ота онангга яхшилик қилгин.
Охиратда гўзал ҳаёт истайсанми, ота-онангга яхшилик қил.
Дунё ва охиратдаги роҳат ҳаётни истайсанми? Унда у иккисига яхшилик қил.

Аллоҳ Жаннат эшикларининг барча калитларини инсон қўлига берди, у бечора эса калитлар қўлидалигини билмай ёпиқ эшиклар тагида қачондир очилишидан умид қилиб ўтиб бораверади.
Раҳмат эшиклари раҳмат керак бўлиб излаганларга, уриниб ҳаракат қилганларга очилади, истагандай яшаганларга эмас.

Ота-онага яхшиликни бир дақиқаси узоқ йиллик ибодатдир.
Ота-онасини хурсанд қилиб кулдирган ўзига кўп яхшиликлар сотиб олибди.
Ота-онасини хафа қилиб йиғлатган ўзига кўп азоблар сотиб олибди-бу Аллоҳнинг қонуни.

Охиратда фақат икки манзил бор— Жаннат ёки Дўзах.
Иккисининг йўли сизга очиб берилди.
Танлов эса- сизнинг ихтиёрингизга топширилди.
Истанг— бироз машаққатдан сўнг сизга Жаннат эшиклари очилади.
Истанг— бироз нафси-ҳаволарингиз буюргандай яшаб туринг, сизга Дўзах эшиклари очилади.
Абадий дунёда бошқа учинчи маскан йўқ!


https://t.me/Quron_vahadis
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 10 Aug 2025 17:47:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 10 Aug 2025 17:44:14 +0300
Ҳадис:

عَن أنسٍ رضي الله عنه قال: قال رسول الله ﷺ:
“إذا خرجَ الرَّجلُ من بيتِه فقال: بسمِ اللهِ، توكَّلتُ على اللهِ، ولا حولَ ولا قوَّةَ إلَّا باللهِ، يقالُ له: هُديتَ،
وكُفيتَ، ووُقيتَ، وتنحَّى عنه الشيطانُ”

رواه أبو داود والترمذي، وصححه الألباني
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Агар бир киши уйидан чиқиб:

- Бисмиллаҳ, таваккалту ъалаллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ,— деса, унга:
- Ҳидоят топдинг, сенга кифоя қилинди, сен ҳимоя қилиндинг,— дейилади ва шайтон ундан йироқлашади».
(Абу Довуд, Термизий. Албаний саҳиҳ деган).


Изоҳ:
Инсон уйидан чиқишда:
• Бисмиллаҳ — Аллоҳ номи билан
(яъни, Унинг ёрдамини сўраб, ишни Унинг номи билан бошлайман);
• Таваккалту аълаллоҳ — Аллоҳга таваккал қилдим
(яъни, барча ишларимни Унга топширдим, Унга суяндим);
• Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ —
Аллоҳдан ўзга куч ва қудрат йўқ
(яъни, ҳар қандай ҳаракат ва куч фақат Аллоҳнинг ёрдами билангина бўлади)

— деб айтса, унга фаришталар:
– Сен тўғри йўлга йўналдирилдинг!
– Сенга кифоя қилинди (Аллоҳ сени етарли ҳимоя билан қўриқлайди)!
– Сен ёмонликлардан асралдинг!
— деб айтадилар ва шайтон ундан узоқлашади.

Бу дуо мўминни куни давомида Аллоҳнинг ҳимоясида бўлиши, турли балолар ва шайтон васвасасидан, маъсият гуноҳлардан сақланишига сабаб бўлади.
Уйингиз остонасидан ташқарига қадам қўяр экансиз, ушбу дуони
ишонган ҳолатда айтинг ва фарзандларингизга ҳам айттиринг.
Фарзандингизни кўчага кузатаётиб ҳар сафар:
- Аллоҳим ўзинг боламни динини, дунёсини, имонини, ақлини, жисмини асрагин, уни ҳар тарафидан ҳидоят нурингга ўрагин,
унга Жаннатга етакловчи илм ва солиҳ суҳбатдош бер, уни Дўзахга элтувчи бефойда илмдан ва Дўзахга етакловчи ёмон суҳбатдошлардан асрагин,- деб сўранг.
Қачонки фарзандингиз олим бўлиб етишганида,
унинг ҳар бир амалига Аллоҳдан бериладиган улкан ажрларга,
ҳаётидаги биринчи устозлари бўлган ота ва онасига ҳам тенгма-тенг ёзилиб боради.
Ҳар куни динингиздан нима ўргансангиз,
фарзандингизга илининг,
ажрларингиз доимо икки баравар кўп ёзилиб турсин.


https://t.me/Quron_vahadis>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 10 Aug 2025 17:43:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 10 Aug 2025 17:02:20 +0300
🌙Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

💕Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

Qur’on va hadis
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 07 Aug 2025 16:36:15 +0300
Энди ажал йўлдош...
ўлим ёстиқдош...
Подробнее
15.22 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 07 Aug 2025 00:26:52 +0300
Подробнее
10.13 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 23:52:36 +0300
Маккада Аллоҳнинг меҳмони бўлиб турган азиз опа-сингилларимиз!

🕋 Сизларни Аллоҳнинг муқаддас уйи — Каъбани зиёрат қилган аёллар учун

🇸🇦Саудия Ҳаж ва Умра вазирлиги тарафида махсус ташкил этилган
“Заироту Байтиллоҳил Ҳаром” марказимизга меҳмон бўлиб ўтишга таклиф этамиз.

🔹 Ушбу марказда сиз:
– Каъбанинг тарихи ҳақида,
– Байтуллоҳда адо этилган ибодатларнинг фазилати ва ажри ҳақида янги ва қизиқарли маълумотларга эга бўласиз.

🍱 Шунингдек, марказимиз томонидан уюштирилган тушлик дастурхонида иштирок этиб,
🛍️ Макканинг муборак заминидан эсдалик ва унутилмас ҳадиялар билан қайтасиз.

🌷 Биз ишонамизки, сиз марказимиздан имоний руҳ ва жисмоний куч-ғайрат олиб, юзларингизда табассум билан қайтасиз.

🚌 Аллоҳнинг азиз меҳмонлари учун:
– қатнов учун автобуслар,
– таомлар
🎁 ва ҳадиялар – умуман бепул қилиб тақдим этилади.

📣 Барча ўзбек ва рус тилида сўзлашувчи зиёратчи опа-сингилларимизни
“Заироту Байтиллоҳил Ҳаром” марказимизда кутамиз!

———————————-
💐 Маккада меҳмон бўлиб турган ва Маккада истиқомат қилаётган опа-сингилларимизни ушбу хайрли тадбирга таклиф этамиз.

📞 Буюртма ва маълумот учун

📌WhatsApp рақами:
+966534574143

📍Манзил
جمعية زائرات البيت الحرام

https://share.google/yhSrjUiZJtjk8iHgd
Подробнее
11.01 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 23:46:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 22:46:15 +0300
Йа Аллооҳ,
Сен берган аъзоларни нималарга ишлатмадик.

Сен кечаю-кундуз хизматимизга қўйган қўлларни қандай гуноҳларга ботирмадик.

Сен танамизни кўтариб тоатга олиб бориш учун берган оёқларни қай қоронғу кўчаларга етаклаб бормадик.

Сен Қуръон тиловати учун, яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтариш учун берган тилларни, Сени зикринг ила танага ором келтириш учун берган тилларни яхшилик қилиш, қувонч олиб кириш учун берган тилларни
озорларга, ғийбатларга, бўҳтонларга, қарғишу-лаънатларга, энг яқин инсонларимизнинг жароҳати учун ишлатдик, афсус.

Хизматимиздаги қўлларга Сен рози бўлмайдиган ишларни қилдирдик.

Оёқларни фасодларга олиб бордик.

Ўзимизни оташларга отиб солдик.

Сенинг каломингни тинглаш учун берилган қулоқларга неча йиллар ҳаромларни эшиттирдик.

Кўксимиз тўрига яшириб қўйилган қалбларни хам ёмон гумон, жирканч орзуларга тўлдириб юравердик.

Биродарни кўрганда юзига кулиб туриб, ортидан гўштларини
"титиб еявердик".

Яхши амалда танилса,
кўролмай, ҳасад билан
обрўсини тўкдик.

Биродар бошига кулфат келса,
яширин ички қувончлар ила унга
"ҳамдардлик" билдирдик.

Ҳалолга қаноат қилмадик, ҳаромдан хазар этмадик.

Сендан узоқларга кетавердик,
Сен эса бизни кутавердинг.

Бизга дин буйруқлари ёқмас эди.
Ҳижоб, намоз, тоат-ибодат бизга қамоқ бўлиб кўринди.
Ўзимизни озод ҳур билиб “дунё қамоқхонасида” яшаётганимизни унутдик.

Сени тилимизда Роббимиз, деб,
қалбимиз тўрини дунё матоҳлари
гулхан бўлиб ўз ишқида ёндирди.
Мол-дунёнинг муҳаббати, сохта обрўлар орзуси, бир лаҳзалик роҳат орзу-ҳаваслари озгина амалларимизни ҳам куйдирди, ёндирди.

Сендан қочавердик, Сен бизни тавбамизни кутавердинг.
Биз ғам тўла дунё гулистони тиконларини босиб сохта кулгилар билан бурнимизни кўтариб яшайвердик.
Сен эса мангу Жаннатларингни илиниб чорлайвердинг.

Биз гўё сароб булутларида осий бўлиб паст ҳаётда яшайвердик.

Сен олийларда Ғофур бўлиб кутавердинг.

Мана келдик, Роббимиз,
биз қайтиб келдик.

Ҳузурингдан раҳматингни ўтиниб келдик.
Мағфирату-афуингдан умид-ла келдик.
Қора юзларни кўз ёшлар билан ювиб келдик.
Қора қалбларни сенга буйсундириб, тавба шароблари билан сийлаб келдик.
Осий қўлларни таҳорат суви ила поклаб, оёқларни Каъба томон буриб, қулоқларга беш маҳал нажот нидосини тинглатиб,
кўзлардан пушаймонлик кўз ёшларини қуйдириб, гуноҳда кўтарилган бошларни тоатингга эгиб кириб келдик.

Покламасдан қайтармагин, кечирмасдан кетказмагин, рози бўлмасдан ортга юбормагин, шунча гуноҳларга қўйиб бердинг, тоатларингга бурилганда инкор этмагин.
Мана ҳақир чўринг пойингга судралиб келди, тоғлар мисоли гуноҳларини оғирлигидан аранг юриб келди, виждон- имон азобида пойингга умид кўзларини термултириб ич-ичидан эшитилмас фарёд фиғон уриб келди.
Гуноҳлари еру-осмон бўлса,
раҳматинг еру-осмондан каттароқ эканини билиб, ишониб келди.

Ҳақир бўлсам-да, Олий Эгам ҳузурига ўзимдан шикоят қилиб келдим.

Байтул Маъмурни тавоф қилувчи бегуноҳ фаришталаринг қаторида тавоф этиш учун мана мен- дунёдаги энг гуноҳкор, энг худбин, энг осий қулинг кириб келдим.

Сен Сахий Зотга, Сен Карим Зотга
зорланиб келдим.

Гуноҳлардан Ўзинг покла:
"Кел қулим, кечирдим қулим, раҳматимга кир қулим", дегин, Роббим.

"Мана сенга Жаннатларим, ол қулим", дегин.

Мени энди бу лаззатдан маҳрум қилмагин,
Мен осийни қабул этмай марҳум қилмагин.

ҚАЙТТИМ
РОББИИИМ,
РАҲМАТИНГДАН
МАҲРУМ
ЭТМАГИН...
...

@ikki_nuur
Подробнее
10.01 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 19:15:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 19:00:12 +0300
Ҳадисда шундай келган:

«Кимки бир куни 100 марта шундай деб айтса:

“لَا إِلَٰهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ”

(ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМД, ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚОДИР)

— ушбу зикрни айтган инсонга қандай фазилатлар берилади:

1. 10 та қул озод қилган савоби берилади.
Яначи?
2. 100 та савоб ёзилади.
Яначи?
3. 100 та гуноҳи ўчирилади,
Яначи?
4. Бу зикрдан афзалроғини Қиёмат куни ҳеч ким келтиролмайди, фақатгина бундан ҳам кўпроқ айтган одам бўлмаса.
Яначи?
5. Шайтондан ҳимоя қилинади, — то кечгача у инсонга шайтон яқинлашолмайди.

📚 Ҳадис ривояти: Имом Бухорий (6403) ва Муслим (2691)



Кимки ҳар куни 100 марта:

“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ягона, Унга шерик йўқ, Мулк Уники, Ҳамд Унга хос, У ҳар бир нарсага қодир”

— деб айтса:

✅ У 10 та қулни озод қилгандек савоб олади
✅ Унга 100 савоб ёзилади
✅ 100 гуноҳи афв қилинади
✅ Бу зикрдан афзалроқ нарсани ҳеч ким келтира олмайди (илло кўпроқ айтган киши)
✅ У инсон шайтондан мустахкам қўрғон ичида қўриқланади ҳимоя қилинади то кечгача.

- Айтингчи, ҳаётингиз давомида пуллар тўплаб битта қулни озод қила оласизми? - Йўқ.
- Айтингчи, бир кунда 100 та яхшилик қилиб ажр олишга улгурасизми? -Йўқ.
- Ҳар куни 100 гуноҳингизни ўчира оласизми? -Йўқ.
- Шайтондан, унинг аскарлари бўлган сеҳргар фолбинларнинг зараридан ўзингизни сақлай оласизми? - Йўқ.
- Қиёмат кунига ўз кучингиз, меҳнатингиз билан тоғлардай улкан ажрлар билан бора оласизми? -Йўқ.

💐Лекин ҳар куни 10 дақиқада мана шуларни ҳаммасини ажрини олишга қодирсиз.
Фақат 10 дақиқангизни Қиёмат даҳшатидан қутулишга ишлата олмайсизми?

🖤Сехрдан, кўз тегишдан, фолбин зиёнидан сақланиш учун бошқа чоралар излаб ширкка бидъат хурофотга чопмасдан, шариат ҳалол қилган, ажри беҳисоб бўлган, озгина вақт ажратиш билан ҳосил бўладиган ажрлардан ҳам маҳруммисиз?

Бундан ҳам муҳим иш борми ҳаётингизда?
Агар бу зикрларни фойдасини билганимизда, қалбимиз билан ишонганимизда эди,
ҳатто уйқу нималигини унутиб, еб-ичишни ўрнига ҳам зикрдан бошимизни кўтармаган бўлардик.

Лекин ғафлат... ғафлат умрларни еб, вақтни ўғирлаб, дунё-охиратга бефойда, балки дунё-охиратни зарарига сабаб бўлган амалларда ҳаёт тугаб бормоқда.

Вақтим йўқ деманг ,ҳатто нонушта устида ярим соат ўтириб олди қочди кераги йўқ гаплар гаплашилади ,тушлик дастурхонида 1 соат ўтирилади ,кечки дастурхонда яна 1 соат .
Қўшни чиқса 2 соат мехмонга борилса 3 соат бозорга бемалол 4-5 соат кетади.
Ишхонада камида 8 соат ишлайсиз.
Яна ўшанча уйқуга кетади.
Илтимос ўзингизга ҳақиқий яхшилик қилинг.Ўзингизга ҳадия олиб сен гўзалсан сен ушбу ҳадияга лойиқсан деб ўзингизни алдаш ўрнига ,
ҳар куни тонгда 100 мартта ва кечда 10 минут ўтириб 100 мартта ушбу зикрни айтишни бугундан бирор кун унутманг.

Шунда ҳар куни 20 та қул озод бўлгани ёзилади 200 та ажр 200 та гунох ўчирилади ва дунёдаги инсонлардан ва жинлардан бўлган шайтонлардан сақланасиз.
Машинада кетаётиб рулда айтиб қўя оласиз 100 тадан кўпини.
Ховли супураётиб дазмол қилаётиб овқат пишираётиб бирор иш билан кўчага чиққанда қайтгунча неччи юзлаб айтиш мумкин.


Кафан кийиб амалларга имкон қолмайдиган кунгача иложи борича кўплаб айтиб олинг.Кафанга қўшиб қанча яхшилик олиб кетмоқчи бўлсангиз ўша миқдорда айтинг, эртага айтарман бугун вақтим бўлмади деманг ,эртага вақт бўлиши мумкин лекин инсон
айта олмайдиган холатда бўлиши ҳам мумкин.Ўша кун келгунча ушбу зикрни озиқ тишларингиз билан махкам ушлаб ўтинг.Ҳамма қўрқадиган кунга қўрқмай етиш учун ,
бугун умрингиздан ,кунингиздан бир парчасини аямай беринг.Қолган ҳамма нарсангиз ортда қолади ,фақат зикрлар сизни ташлаб кетмайди, юзингизга нур ,қабрда чироқ ,чиройли сухбатдош Қиёматда Сиротда ғамхўр йўлдошингиз бўлади.

Қалбингиз унутувчи бўлса қабристон бўйлаб ўтингда :
-Эй қабр аҳли агар дунёга қайтишга имкон берилса нима қилар эдингиз ,деб сўранг.
Уларнинг жавобларини қалб қулоқларингиз билан эшитинг балки ўшандан
кейин умрингиз зикрлар билан ўтиши осон бўлар.

Аллоҳ тилингизни қулфу дилингизни очиб қўйсин.
🌴Хозирдан айтишни бошланг.
Подробнее
11.39 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 17:42:53 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 17:02:09 +0300
🌙Эртага пайшанба!

✍️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

🌹Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

✈️Qur’on va hadis
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 16:57:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 16:30:19 +0300
Яманлик сехргар тавба қилгандан сўнг ҳаётида бўлиб ўтган энг ғаройиб қиссани хикоя қилиб берган эди.
“ Мен одамларни олдида чиқишларимда қорнимга қиличсимон пичоқлар билан урар ва одамлар кўзига ҳуддики пичоқни қорнимга киргизиб белимдан чиқараётгандай кўрсатиб уларни хайрон қолдирар эдим.
Бир куни шундай томошамни бирида менга таниш бўлган бир йигитни кўрдим у менга қараб оятал курсини ўқий бошлади
-Аллоҳу ла Илаҳа илла хувал Хаййул Қоййум-
дейиши билан қорнимга урган ханжарлар қорнимга кириб ичакларимни ёриб белимдан чиқди ва одамлар кўз ўнгида ерга қуладим.
Мени жуда оғир холатда тез ёрдам машинаси касалхонага етказди
Оғир амалиётлардан сўнг уч ой тўлиқ тўшакка михланиб ётдим .

Сўнг ўзимга келгач ёрдамчи бўлган жинларни олдимга чақириб сўрадим.
Нега мени ташлаб кеттинглар сизларга нима бўлди ?
-Биз оятал курси ўқилган жойдан қочамиз ўша йигит ўқигандан кейин сени ташлаб кетдик - деб айтишди.
Энди ўша йигит йўқ бўлмагунча мен сизлар билан бирга ишлашга қайтмайман ,уни йўқотинглар ,дедим.
Жинлар албатта йўқотамиз дейишди ,мен улар билан бор кучим билан ўша йигитни 3 йил давомида ўлдиришга уриндик ҳаттоки уни кийимини ҳам олиб сехр қилдим ,
лекин бирор зарар етказа олмадик.

Охири жинлар келиб менга :
-Унга бирор зиён захмат етказишга ожизмиз чунки у ҳар фарз намоздан сўнг Оятал курсини ўқир экан дейишди”.

Росул алайҳиссалом замонларида бўлган воқеа ҳам бу холатни тасдиқлайди.

Шайтон ва Абу Ҳурайра.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Рамазон ойида Пайғамбаримиз ﷺ мени закотни сақлашга масъул қилиб қўйдилар. Бир кеча бир одам келиб, озуқа (таом)дан ола бошлади. Уни ушлаб олдим:

— Сени Расулуллоҳга олиб бораман! – дедим.
У эса илтимос қилди:
— Мен муҳтожман, болаларим бор, оғир аҳволдаман…
Мен уни қўйиб юбордим.
Эртаси куни Пайғамбаримиз ﷺ мендан сўрадилар:

— Эй Абу Ҳурайра, кечаги тутган қўшининг нима бўлди?
— Эй Расулаллоҳ, у муҳтож экан, раҳмим келиб қўйиб юбордим, дедим.

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
— У сени алдади. У яна келади!

Шундай бўлди. Иккинчи кечаси ҳам келди. Яна ушладим. Юзини танийман. Яна илтимос қилди. Қўйиб юбордим.

Расулуллоҳ яна айтдилар:
— У яна келади!

Учинчи кечаси ҳам келди. Ушлаб, дедим:
— Бу гал сени Расулуллоҳга олиб бораман!

У шундай деди:
— Сенга фойдаси тегадиган сўзларни ўргатайми?
— Қандай сўзлар? – дедим.

У айтди:
— Тўшагинга ётганингда Оятал Курсини ўқи. Шу билан Аллоҳдан бир қўриқчи сен билан бўлади ва шайтон эрталабгача яқинлаша олмайди.

Мен уни қўйиб юбордим.
Эртаси куни Пайғамбаримиз ﷺ мендан сўрадилар:
— У нима деди?
Мен ҳикояни айтдим.
Шунда Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

— У бу гал рост гапирди, гарчи у мутлақо ёлғончи бўлса ҳам! Биласанми, бу уч кечадан бери сен билан гаплашиб юрган ким?
— Йўқ.
— У шайтон эди!


✨ ХУЛОСА:

🔹 Оятал Курси – шайтонга қарши қалқон!
🔹 Унга риоя қилган одамни шайтон эрталабгача безовта қила олмайди.
🔹 Ушбу ҳадис саҳиҳдир ва Бухорийда ривоят қилинган.Ҳаётингизда Росул алайҳиссалом буюрган барча ишларни ўйланмай хикматини сўраб суриштирмай сахих бўлса қилаверинг ,шунда сизга кутмаган жойдан дунё охират яхшиликлари ёғилиб келаверади.

https://t.me/Quron_vahadis
Подробнее
12.48 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 15:14:05 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 15:10:48 +0300
Замони саодатдаги саодатлилар ҳаётини тинглаб ,
сиз ҳам янги саодатли ҳаёт бошланг
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 11:30:31 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 06 Aug 2025 11:26:52 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 05 Aug 2025 07:05:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 05 Aug 2025 05:59:37 +0300
Подробнее
12.59 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 03 Aug 2025 21:41:15 +0300
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Макка шахридаги Аллоҳнинг азиз меҳмонлари.
Сизларни Саудия Арабистони Хаж вазирлиги тарафидан расмий ташкил қилинган Ҳафава жамоасининг кечги дастурхонига, ҳамда имоний суҳбатимизга лутфан таклиф этамиз.
Унда сиз умра ибодатини ихлос билан қилишлик ҳамда ушбу ибодатда учрайдиган хато камчиликлар билан танишасиз.

Азиз биродар, бу сафар кимнингдир Маккага биринчи сафари бўлса
яна кимнингдир Маккага қилган охирги сафари бўлиши мумкин.
Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла тарафидан берилган олтиндан қиммат фурсатингизни ғанимат билинг, ибодатингизни ихлос билан тўлиқ қилишга харакат қилинг.
Ваҳий нозил бўлган юртда қалбингизни ваҳий гулшанига тўлдириб қайтинг.
Билинг-ки, бу сафар сизга Аллоҳнинг ҳурмати-икромидир.
Сиз ҳам Роббингизнинг муҳаббатини ҳурматини қалбингизнинг тўрига жойлаб қайтинг,
ҳаттоки ўша муҳаббат сизни Жаннатда Роббингиз жамолини кўришга етказсин.

🕋Макка шаҳри.

--------------------------
🗓 Душанба
---------------------------
🗓 Сешанба
-------------------------

⏰ Соат 18 / 00 дан
20 / 30 гача

✅Буюртма бериш учун
ватсап рақамлари.

📞+966 53 996 44 54

📞+966 50 654 50 25

📌Хизматлар Саудия Ҳаж вазирлиги тарафидан бепул расмийлаштирилган.


📍https://maps.app.goo.gl/UFJ21aqVyRLkHjPRA?g_st=atm

https://t.me/Quron_vahadis
strong>strong>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 03 Aug 2025 20:24:37 +0300
‼️Диққат‼️Қидирилмоқда‼️

Бирон нарса қанчалар ноёб бўлса, шунчалик қимматбаҳо бўлиши аниқ. Бугунги кунда энг ноёб нарса эса АМАЛдир.
Эй уммати Муҳаммад! Илмга амал қилиш оз-оздан йўқотилаверди-ки, то қолмагунича сезмай ҳам қолдик.
Ахир бутун эътиборимизни илм олишга қаратиб, амал ҳирмони назаримиздан четда қолди! Уни қўриқлашни унутиб қўйибмиз. Куйиб қолдик-ку!
"Илм олиш игна билан қудуқ қазиш кабидир" деб қўлимизда игна билан ҳеч вақосиз қолдик! Ахир огоҳлантирилган эдик!
Эй Аллоҳнинг бандалари!
Аллоҳнинг Китоби, Росулуллоҳ ﷺнинг суннатдари, уммат салафининг осорлари, ҳаммаси билимга амал қилмасликни қоралаш билан тўлиб-тошган эдику!
📕Булардан бири – Аллоҳ таолонинг билимларига амал қилишдан воз кечган яҳудийлар ҳақида айтган сўзидир:
«Таврот юкланган — берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилмаган) кимсалар (яҳудийлар)нинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилар-у, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар). Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!» (Жумъа: 5).

Билимига амал қилмаган одамнинг насибаси – эшакнинг устига оғирлик солган китоблардан олган насибаси кабидир.
📖Ибн Қоййим (роҳимаҳуллоҳ) ушбу оят ҳақида шундай дедилар: «Бу мисол яҳудийлар учун келтирилган бўлса-да, маъно нуқтаи назаридан, Қуръон юкини олган бўлсада унга амал қилмаган, унинг ҳаққини бермаган ва етарлича риоя қилмаган одамларни ҳам ўз ичига олади».
📖Билимга амал қилмасликни қоралаш ҳақида Аллоҳ таолонинг ушбу оятлари ҳам келган:
«Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтаяпсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)» (Соф: 2, 3).

Бунинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло амалларнинг сўзларга зид бўлишини ёқтирмайди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билимга амал қилмасликни қаттиқ жазолар билан жазолашни ваъда қилди.
📖Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:
«Қиёмат куни бир одамни олиб келиниб, жаҳаннамга отилади. Ичаклари чиқиб, эшак тегирмон атрофида айланганидек, унинг атрофида айлана бошлайди. Жаҳаннамдагилар унинг олдида тўпланиб: «Фалончи, сенга нима бўлди? Ахир сен яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармасмидинг?» – деб сўрашганида: «Мен сизларни яхшиликка буюрар, бироқ, ўзим қилмас эдим. Сизларни ёмонликдан қайтарар, бироқ, ўзим қайтмас эдим», – деб жавоб беради» (Бухорий, Муслим)
☄️Қандай ҳам даҳшатли ҳолат! У ҳолатда сирлар ошкор, хабарлар аниқ, бандалар яширган нарсалар ошкора бўлади. У кунда сирлар очилади.
🖋Қалбини эзгулик ва яхшилик билан қоплаган кимса Саховатпеша, Меҳрибон ва Раҳмли Зотнинг розилигига эришса,❗️қалбини фисқ, осийлик ва куфр билан қоплаган кимсани Билимдон, Хабардор ва Ғолиб Зот расво қилади!
Огоҳ бўлиш вақти етмадими⁉️
Кеч бўлмасдан йўқотганимиз- АМАЛни ўз ўрнига қўяйлик, шайтон бизни амалдан сустлаштирмасин, дуоларимизда Аллоҳдан тавфиқ сўрайлик.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 03 Aug 2025 17:01:53 +0300
🌙Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

💕Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

Qur’on va hadis
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 01 Aug 2025 05:50:46 +0300
Подробнее
10.52 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 17:09:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 16:56:19 +0300
Подробнее
12.18 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 16:38:07 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 09:24:30 +0300
Эй инсонлар, сизларга нима бўлаяпти-ки, Аллоҳнинг шариати номидан қўрқмай эртак айтасизлар?

Аллоҳ азза ва жалла Зумар сурасининг 60- оятида шундай деган:

‏ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ تَرَى الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى اللهِ وُجُوهُهُم مُّسْوَدَّةٌ  أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْمُتَكَبِّرِينَ ‎﴿٦٠﴾

60. Қиёмат куни сиз Роббиларини нолойиқ сифатлар билан сифатлаган Аллоҳнинг шаъриати номидан ёлғон гапирган кимсаларни юзлари қорайган ҳолда кўрасиз. Аллоҳга кибру ҳаво қилган, Унинг тавҳиди ва тоат-ибодатидан бош тортган кимсанинг жойи жаҳаннамда эмасми?! Албатта, шундай.


Пайғамбар алайҳиссаломга👑 ёлғон гапириш – катта гуноҳдир ва қаттиқ инкор қилинган, мункар бир гуноҳдир. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Менга ёлғон нисбат бериш, бошқа инсонларга ёлғон нисбат беришдек эмас. Ким менга қасддан ёлғон тўқиб айтса, ўз жойини дўзахдан тайёрласин.”
(Имом Бухорий ривояти, 1229-сон ҳадис. Имом Муслим ҳам ривоят қилган, фақат аввалги жумласисиз: “Менга ёлғон…”)

Яна бир
ҳадисда:
“Менга ёлғон айтм
англар! Чунки ким менга ёлғон тўқиса, дўзахга киради.”
(Бухорий ривояти, 106).

Яна бошқа ҳадисда:

“Ким мендан ривоят қилса-ю, у гап ёлғон деб гумон қилинса, у икки ёлғончилардан бири ҳисобланади.”
(Муслим, 1-сон).



Баъзи уламолар шу қадар қаттиқ оғир деб билган-ки, пайғамбар алайҳиссаломга қасддан ёлғон тўқиш куфрга тенг, дейишган.

Росулуллоҳ👑нинг Фотима қизлари ҳаётларида бир марта оталаридан хизматкор сўраганлар, шунда ҳам оталари сизга унданда яхшироқ нарса бераман, деб ҳар уйқуга кетишдан аввал 33 мартадан
🌴Субҳаналлоҳ
🌴Алҳамдулиллаҳ
🌴Аллоҳу Акбар дейишни ўргатиб, мана шу сизларга хизматкордан фойдалироқ, деганлар.
🚫Отасининг қўлида бўлган хизматкорни ололмаган Фотима,
Аллоҳнинг қўлидаги нарсага қандай журъат этиб Жаннатга розимасман, деб Алл
оҳга қандай шарт қўйиши мумкин, эй инсонлар, ёлғончиликда ҳаддинглардан ошманглар! !!
❌Фотима👍 онамиз ҳам деб гапирилмайди- чунки Росулуллоҳнинг аёлларигина мўъминларни онасидир, деган Аллоҳ оятда, қизлари эмас!

Хулосани ўзингиз қилинг:
Расулуллоҳ👑 нинг номларини тилга олаётганда, қалбда уларга бўлган эҳтиром, муҳаббатда ғулу кетиб амрларига хилоф қилиб бўйинсунишдан чиқиб кетманглар.

❌Ёлғон ривоят қилиш фақат тил билан эмас, балки ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумот тарқатиш орқали ҳам бўлади.

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِف
ُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَٰذَا حَلَالٌ وَهَٰذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُوا عَلَى اللهِ الْكَذِبَ  إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ ‎﴿١١٦﴾

-"Эй одамлар, турли нарсал
арни ҳалол қилиш ва ҳаром қилиш нисбатини Аллоҳга бериб, Унинг номидан уйдирма тўқиш учун тилингизга келган ёлғонни айтиб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани “Бу ҳалол” деб, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани “Бу ҳаром”, деб айтаверманглар.
Шубҳасиз, Аллоҳ номидан уйдирма тўқийдиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликка эришмаслар".

Аллоҳим, бизга ҳақни ҲАҚЛИГИНИ кўрсатиб, унга эргаштир!
Ботилни БОТИЛЛИГИНИ билдириб, ундан четлаштир!

https://t.me/Quron_vahadis
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 09:23:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 09:22:50 +0300
Бечора ҳақни тушунгач жуда қийналади: ихлосни топа олмай икки хиллигича қолади.
Айниқса иккиюзламачи оналар ўзини бошига бало етказгани етмагандай боласини ҳам ҳудди ўзидай “хўжакўрсин” қолипида тарбия қилиб қўяди.
Онаси ғийбатчи бўлса ғийбатчи бўлади, онаси отасини алдаб юрса у ҳам жуфтини алдашни “эпчиллик” деб билувчи, онаси чақимчи бўлса у ҳам одамларни орасини чақимчилик гулханида ёқиб юборувчи бир жосуссифат инсон бўлиб, доимо борган жойида зараркунда бўлиб ўтиб кетади.
Фарзандингизни одамлардан эмас, Аллоҳдан қўрқадиган қилиб тарбия қилинг, намозни сиз учун ўқимасин, мен ажр ёзолмайман болам деб айтинг, ўғил-қизлар хонасига кириб эшикларини беркитгандан кейин Аллоҳнинг кўзидан беркиндим, деб ўзларини алдамасин.
Кўчада чиройли, иболи кўринган муслималарни хонасидагина гаплашадиган йигитлари бўлмасин.
Улар қўлингиздаги амонат, бировни уйига таъзим қилиб, сипогина бўлиб кириб олиб, сўнг олов қўйиб ёқиб юбормасин.
Ўғлингиз бенамоз бетавфиқ бўлса бошқанинг намозхон қизини олиб битта “аждарҳони” иккитага кўпайтириб қўйманг.
Куйиб-куйиб ўлиб кетишни ва ўлимдан сўнг ундан-да кўп ёнишни
истамасангиз туғилганидан Аллоҳнинг муҳаббатини қалбига солинг.
Аллоҳ сени ёндиради, деб эмас, Аллоҳ сени Жаннатига киритади, деб яхши гапириб, баъзида қаттиқ туриб, доимо, ҳар намозда дуо қилиб тарбияланг.
Билинг, сиз ҳатто ўзингизни ҳидоят қила олмайсиз.
Ўзингизга, фарзандингизга, жуфтингизга пул, обрў, мансаб сўрашдан аввал Аллохдан рушди-ҳидоят сўранг. Ҳидоят берилса яхши тарбиянгизга ажр оласиз, бўлмаса ёмонлигига шерик бўлиб қоласиз.
Подробнее
16.21 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 09:22:31 +0300
Ҳаётда ота-оналаримиз бизга жуда кўп яхшиликлар ўргатишади, лекин уларни яхшилик эканлигини кўпинча кеч тушунамиз.
Биз малолланиб эшитаётган панд-насиҳатлар бир куни нажот эканлигини қаерданам билар эдик.
Ҳар бир ота-она ўз фарзандига яхшилик тилайди, ҳар бир ота ўзидан омадли ва энг бахтли инсон бўлишни фақат ўз фарзандига тилайди.
Лекин ота-она болага ўз тушунчаси нимани яхши деб билса ўшанигина бера олади.
Масалан, раҳбар ота ўз ўғлини доимо раҳбар бўлишга тайёрлайди, савдогар ота боласини энг катта савдогар бўлишини истайди, заргар ўзидан-да моҳир заргар қилишга интилади, баъзи оналар қизини озода, пазанда уй бекаси бўлишини истаса, баъзи оналар қизим каръера яратиши керак, у фақат оиласи билан ўралашиб ўтишини истамайман,- дейди.
Фақат Аллоҳни таниган охиратга имони бор ота-онагина фарзандига нафақат дунёвий, балки ухровий бахтни ҳам сирини ўргатиб тарбия қилади.
Ҳар бир ота-она ўз мақсадлари сари интиладилар.
Ёш болалигидан кўпинча фарзандимизга "Уни қилсанг уят бўлади, буни қилсанг одамлар кулади, бу болани ақли йўқ дейишади, ундай қилма", деб уқтирилади.
Мана шу тарбия билан ота-она болага риёни сингдириб ташлайди.
"Одамлар олдида ундай қилма, меҳмон келганда одобли бўлгин, меҳмон кетганда истаганингни қиласан, бизни уялтириб қўйма", деб уқтирилади. Лекин бу сифатларни фарзандларга "Уят, одамлар нима дейди", деб эмас, бу иш ХАТО,
Аллоҳ буни хато деган, Росулинг хато деганлар, демак, чиройли иш бўлмас экан деб уқтириш керак бўлади.
Шундагина ота-она ажр олади, шундагина боланинг қалбига энг тўғри тарбия- Аллоҳнинг муроқабасини ўрнатган бўлади.
Юқоридаги қиссадаги ота жуда бой бўлишига қарамай, болаларининг кўзида арзимас кўринган нарсаларни уларга:
- Болам, буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг бизга берган неъматлари, уни тежаб ишлатилмаса жавобгар бўламиз,- дер эди.
Биз ҳам доимо боламизга "Чироқни ўчир, сувни ўчир", деймиз. Лекин чироқ пул ёзмасин, пулимиз чироққа, сувга кетмасин, деймиз. Аллоҳ исроф қилманглар, деб буюрган, охиратда исрофни жавоби бор, деб қилмаймиз. Натижада фарзанд ўз уйида пул кетмаслиги учун буюмларини, жиҳозларини, чироқ-газларини эҳтиёт қиладиган бўлади, лекин у бошқа бир инсоннинг пулини тежашни, ўзганинг буюмини ўзиникидай авайлашни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Мактабида крандан сув оқиб ётса, ёки кундузи чироқлар ёниқ турса қарайди деб ўйлайсизми?
Шундай тарбия олганмиз-ки, ҳатто инсонлар ишхоналарида бўлганда
ёки бошқа шаҳарларга борганда меҳмонхоналардаги сувни исроф қилиб, чироқ, буюмларни истаганча аямай ишлатадилар, синдириб ёки бузиб қўйсалар парво ҳам қилмайдилар, негаки ўзиники эмас.
Шариат эса инсонларни ҳар бир жойда бир хил тарбия-ахлоққа чақирган.
Аллоҳни таниган инсон ёш бўладими ёки каттами у ҳар жойда Роббисини кўриб турганини билиб ундан ажр-савоб умидида яшайди.
Аллоҳнинг қонунларини таниб улғайган фарзанд ёлғончи-худбин, маккор, ўз фойдаси учун бошқани қулатиб кетувчи бўлмайди.
Одамлар кўрганда яхши бўлиб,
одамлар йўқ жойда билган ёмонлигини беркитиб қилувчи, камералар бор жойда ҳалол инсон, камера қўйилмаган жойда ҳаромдан қайтмайдиган сунъий бир ясама, қалби қаттиқ, ўта ўзгарувчан, фақат шахсий манфаатини кўзловчи, ҳар қандай вазиятда бошқани ҳисобига бўлса-да, ўзини ўйловчи, жамиятдаги “касал" инсон яна биттага кўпаяди.
Қўрқмай савдодан уриб қолади, бир сўм учун нечталаб ёлғон гап тўқийди, бошқани ҳаққига тажовуз қилиб пул топганига қувониб ўтаверади. Натижада у бечора “касал” одам ўз йўлига чоҳ қазиб қўйган, бир кун ўша чуқурга тушиб ҳалок бўлиши кутилаётган инсонга айланади.
Ҳаммасига одамлар олдидагина яхши бўлишни ўргатиб катта қилган, риёни ўз боласига сингдириб ташлаган ота-она сабаб бўлади.
Энди у инсон ҳидоят топса ҳам ихлосни топиши жуда қийин бўлади, тиллари ўз-ўзидан ёлғон гапираверади, одамларга кулиб қараб ортга бурилишлари билан кўзлари билан имо-ишоралар қилиб бирпасда “ниқоб"ини бошқага ўзгартиради.
Бундай бола энг аввало ўз ота-онасини алдайдиган, олдиларида қўрқиб-писиб кетларидан “куйдирадиган” ишларни қилиб ўтаверади.
Ундай фарзанд ҳатто Қуръон ўқиса ҳам, намоз ўқиса ҳам, илм ўқиса ҳам, одамлар учун, одамлар олдида яхши кўриниш учун қилаверади.
Подробнее
14.06 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 31 Jul 2025 07:41:44 +0300
Афсус…
Урдунлик бир киши ҳикоя қилади.
Отамнинг бир одатлари бор эди, у одатларидан зерикиб баъзида безор бўлиб кетардим.
Ҳар кўчага чиқишимиздан аввал:
- Ҳой болам, бу ёққа кел, уйни қараб чиқ- чироқларни ҳаммаси ўчганми, бирорта нарса бекорга ишлаб ётмаяптими, кондиционерларни ҳаммасини ўчир, кранларнинг жўмрагидан сув томиб турмасин. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳдан берилган неъмат, уларнинг ҳар биридан сўраламиз,- дер эдилар.
Ҳар кўчага чиқиш олдидан мана шу гаплар такрорланаверганидан отам чақирса безиллайдиган бўлиб қолдим.
Кунларнинг бирида отам қаттиқ бетоб бўлиб, ўзлари билан овора бўлиб у гапларни унутдилар.
Мен ваниҳоят ҳеч қандай танбеҳсиз кўчага чиқа олаётганимдан қувондим. Отамнинг олдиларига кириб ҳолидан хабар олиб ўтирар эдим, лекин улар бошқа танбеҳ қилмасдилар.
Мен ўша пайтлари олий ўқув юртини тугатган ва яхшироқ вазифа қидириб юргандим. Бир куни эълонга кўзим тушди. Орзуимдан ҳам яхшироқ иш, қани энди ўша жойга қабул бўлсам эди.
Ишга қабул бўлиш учун танлов куни белгиланди. Жуда катта ҳаяжонда кутдим. Ваниҳоят ўша тонгда тайёрланиб ҳаяжонда кўчага шошиб кетаётсам отамнинг мени чақирганларини эшитдим.
-Уфф шу вақтда-я, нега чақирдилар, яна жумракни беркит, чироқни ўчир десалар керак-да,ъдеб малолланиб ёнларига кириб салом бердим.
Отам эса қўлимга бир даста пул тутқаздиларда қўлларини очиб дуо қилдилар.
- Аллоҳ ҳамиша танангни ва имонингни ўз ҳимоясида асрасин болам, ҳар қандай ҳолатда ҳам
Аллоҳнинг амрида яшагин, икки олам азиз сени Меҳрибон Зот,- дедилар.
Қувониб бошларидан ўпиб хайрлашиб чиқиб кетдим.
Ҳаяжондан отамнинг сўзларини ҳам унутиб иш ҳақида ўйлардим.
Етиб борганимда ҳудди бир қаср сингари катта бинога киритишди, йўлакчадан ичкари томон юриб кетаётганимда ташқарида ёниқ турган чироқларни кўриб, кундузи улар нега ёниқ қолди, дедимда ўчириб ўтдим ва йўлакчадаги крандан сув томчилаб турганини кўриб исроф-ку, деб бориб беркитиб қўйдим.
Бу ишларни отам айтавериб сингдириб юборган экан.
Ичкарига кирсам ўзига оро берган қимматбаҳо кийимдаги нечталаб дипломларни қўлида ушлаган жуда кўп инсонлар навбатда турар эди. Қўрқув, ҳаяжон янада кучайди.
Танлов хонасидан чиқаётганларга шошиб қарар эди ҳамма. Улар ғазабланган ҳолда шошиб чиқиб қимматбаҳо машиналарига ўтириб қайтаётганини кўриб, ўзимга "Менга йўл бўлсин", деб умидимни узиб шарманда бўлишдан аввал секин туриб орқага қайта бошладим.
Эшик олдида мени бир киши тўхтатиб ичкарига таклиф қилди, кирганимда ичкаридаги танловдагилар табассум қилиб:
- Қутлуғ бўлсин, фақатгина сиз қабул бўлдингиз,- дейишди.
- Йўқ-йўқ, адашдинглар, мен ҳали танловга кирмадим,- дедим.
- Аслида танлов бошқа эди, ширкат раҳбари ташқаридаги чироқларни ёқилган, крандан сув томадиган ҳолда қолдириб, ким чироқни ўчириб, сувни беркитиб ўтса, демак у ширкатим молини ва меҳнатларини қадрлай олади, ўшани оламиз,- деб кутаётган эди.
Бу имтиҳондан юзлаб инсонлар ичида фақат сиз ўтдингиз, табриклаймиз,- дейишди.
- Бу аввало Аллоҳнинг фазли эди, сўнг отамнинг берган тарбиялари.
Машинада кетар эканман бир умр отамнинг:
-Болам, булар неъмат, исроф қилсак сўраламиз,- деганларида малол олганларимни, касал бўлганларида қулоғим тинчийди, деб хурсанд бўлганимни эслаб ўзимни ёмон кўриб кетдим.
Эҳ отажон, сизга малолланиб бўлса-да қилган итоатимга Аллоҳ дунёда шунча мукофотласа
охиратда қанча берар экан, деб кўзларимдан ёшлар қуйиларди.
Тезроқ бориб отамнинг бошларидан, оёқларидан ўпиб узр сўрашга шошардим.
Уйга етиб бориб шошиб машинадан тушишим билан уйдан чиқиб келаётган доктор:
-Аллоҳ чиройли сабр берсин, отангиз амонатини топширдилар, -деган сўзи юрагимга пичоқ каби санчилди.
Мен улгура олмадим, мен бир умр малолланган отамга миннатдорчилигимни айтишга оёқларидан ўпиб узр айтишга улгуролмадим. Тонгда қўлимга пул тутқазиб дуо қилган отамни юмилган кўзларидан, нурга ўралган юзларидан ўпиб ортга қайтишини, бир умр мени чироқ ўчиргани юборишини орзу қилиб унсиз фарёд урар эдим.
Ўша куни Жаннатга бўлган эшигим юзимга беркитилган кун эди. Қани энди тирилсалар-у бир умр ёнидан жилмасдан малол олмасдан хизматларида бўлсам.
Афсус
Энди фақат қабр тупроқларини силашдан бошқа имкон қолмаган эди.
Подробнее
14.24 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 30 Jul 2025 00:10:44 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 29 Jul 2025 15:10:26 +0300
(Давоми)
Эй уммат, ақлингни йиғ, қўлингга олгин Қуръон!

Абу Бакрдай онгли, ҳикматли эрлар қани?
Душманга ер тишлатган, айтинг, Умарлар қани?
Малаклар ҳаё қилган Усмон қаерда айтинг?
Жонини фидо қилган Али йўлига қайтинг!

Қуръон учун яралдинг, ҳадис қилинди йўлинг,
Нопок ишдан тавба қил, дуога кўтар қўлинг.
Азобга йўлиқмасдан поклаб олгин, сен тилинг,
Эй уммат ўғлонлари, Жаннатга лойиқ бўлинг.

Росулингиз кўзлари номаҳрамдан юз бурган,
Гуноҳи бўлмаса-да, тунлари қоим турган.
Суйган-суймаган билан бирдай адолат қилиб
Юзларин дунёгамас, охиратига бурган.

Очлик билан синалди, ўлим-айрилиқ билан,
Душман билан синалди, ўқу-найзалар билан.
Олти фарзанд тобутин ота елкага олди,
Кўзлари йиғласа-да, мен розиман, деёлди.

Дин йўлида душмани шавқатсиз уруш очди,
Йўлларига ғанимлар ўткир тиконлар сочди,
Ўттиз олти ой очлик қамалларда сақлашди,
Машаққат синовдан сўнг
Маккани жангсиз очди.

Аллоҳ буюк ва унинг мукофоти ҳам буюк,
Лекин унга етгунча кўтарарсиз оғир юк.
Осонгина Жаннатга етаман деб ўйламанг,
Нафсингизни илмдан бошқа йўлга йўлламанг.

Аллоҳнинг ғазабидан бугун паноҳ тилаймиз,
Ожиз заифликда биз юракларни тиғлаймиз.
Қўлимиздан келгани дуоларда йиғлаймиз,
Аллоҳ кечирармикин, фақат шуни ўйлаймиз...

Ум Тасним
Подробнее
11.29 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 29 Jul 2025 15:10:26 +0300
Отажон, қадар сизни бироз сарсон айлади.
Чунки Роббингиз сизни Жаннат учун танлади.
Мингтадан битта қилиб ҳақда собит айлади.
Фоний ҳаётга эмас, боқийларга танлади.

Қиёмат куни шундай қўрқиб, титраб қайтасиз,
Ноҳақ ўлдирилганингиз Роббингизга айтасиз,
Аллоҳнинг мукофоти Ҳавз сувидан ичасиз,
Росулингиз бошидан тўйиб ҳидлаб ўпасиз.

Рози бўлинг, дунёда машаққатда ўтасиз,
Эвазига абадий-мангу роҳат топасиз.
Қилдан нозик сиротдан эсон-омон ўтасиз,
Олий мурод- Жаннатга сиз ҳисобсиз етасиз.

Таомга қўл чўманг сиз, орқага қайтинг,
Машаққат тугади сиз ҳамдлар айтинг.
Отажон, шаҳодат муборак бўлсин,
Жаннат дастурхони солинди, қайтинг!

Қанча куну-тунлар азобда ўтди,
Оҳу-нолалар ҳам осмонга етди.
Ёш гўдаклар малаклар қўлида кетди,
Жаннат дастурхони солинди, қайтинг.

Бизни кечиринг ота, сизга мадад бўлмадик,
Салоҳиддин Аййубдай ҳимояга олмадик.
Яҳудларнинг бўйнига арқон сола олмадик,
Узоқдан қичқирдикда маишатдан қолмадик.

Муқаддас диёрлар этилди вайрон,
Кўзлар жовдирайди ҳаёл паришон,
Қўлимизда туриб олтин, кумуш, кон,
Отажон, сизларга тутмадик ош-нон.

Ватанингиз ўраб олганда илон,
Сизни узоқ йиллар чаққанда чаён,
Бизни кечиринглар, бўлмадик дармон
Икки олам бизга энди бу армон.

Юртингизга ялиниб келганди малъун,
Ўрнашиб мезбонни қилдилар маҳзун.
Улар “озод“ бўлдилар, мўъминлар- масжун,
Жаннатлардан жойлар олгани қайтинг.

Она фарёд урар, ота бўзлайди,
Ёлғон адолатни дунё сўзлайди,
Яҳуд босқинчилар сизни кўзлайди,
Жаннатлардан жойлар олгани қайтинг.

Бир парча нон излаб ошасиз довон,
Бўйнингизга ўралди зўровон илон.
Қаерга қараманг, қон тўла майдон,
Бунчалар бешавқат бўлолмас ҳайвон.

Сизни кўрмагандай яшар султонлар,
Кофир кўкрагига қадар нишонлар.
Мусулмон очликдан ейди тиконлар,
Наҳот топилмаса ҳеч бир имконлар!?

Хоин яҳуд сизни қай ҳолга солди?
Аёл қизларингиз номусин олди.
Болалар вайрона остида қолди,
Арабу аъжамга ор бўлиб қолди.

Жасур йигитларни уриб қамашди,
Уларни инсонмас ҳайвон аташди.
Ой юзли қизалоқ ўққа тутилди,
Жажжи ўғилчангиз ўлиб қутулди.

Тинмай қириб юрар учган учоқлар,
Она фарзанд ўрнига кафан қучоқлар.
Тупроққа қоришди гўзал яноқлар,
Жуссалар кетма-кет, йўқдир саноқлар.

Уйларин ўрнига капалар қурди,
Очликдан, чанқоқдан силлалар қурди.
Ҳатто кофир қавмлар "Бас!", дея турди,
Мунофиқ хоинлар йўлга чоҳ қурди.

Уруш майдонда қолган, ким у бечора?
Улар бегонами, топмаган чора?
Улар бизнинг отамиз, бизнинг онамиз,
Ҳар бир ўлаётган бизнинг боламиз!

Уларнинг ортидан биз ҳам борамиз,
Ўлим билан узоқ эмас орамиз.
У кун яқинлигин яхши биламиз,
Қачон ўз нафсимиз йўлга соламиз?

Ҳаволарни шариат йўлларига солмадик,
Ҳадис-оят айтилса тинглаб қулоқ солмадик.
Орзу-ҳавасни танлаб Қуръон амрин олмадик,
Қалбга Аллоҳ қонунин муҳрлаб жойлолмадик.

Қанча уринмасинлар дин бўлар азиз,
Буни албат кўрар бир куни кўзиз.
Адашиб кетмасин унгача сўзиз,
Фақат собит туринг, қутқариб ўзиз.

Еб-ичиб, кийиб-яйраб мақтаниш билан ўтдик,
Топганимиз тўйларда бошлардан сочиб ўтдик,
Билак-бўйинни безаб тиллолар тақиш учун
Ҳаё либосин йиртиб авратлар очиб ўтдик.

Қуддусни ким ўйлайди, эркак динини билмас,
Модадан қолди, дея белига камар илмас.
Устидаги кийими хотинлардан ҳеч каммас,
Қандай динни кўтарсин, шимини кўтара олмас.

Қулоғида “наушник", аёл каби тўлғонар,
Ҳар бир ўтган “юпкага” лайча каби термулар.
Булар қачон умматга рахбар бўлар, эр бўлар,
Бу кетишда эркаклар тупроқ бўлар, ер бўлар.

Тунда таҳажжуд учун туриб таҳорат олмас,
Лекин тунда маъсият қилиб уйқиси келмас.
Янги чиққан қўшиқни ҳиргойи қилиб толмас
Буларнинг номи нима!? Буларнинг номи эрмас!

Билаги тўла, кучлар гуноҳларга етади,
Аёли кўчаларда, ўзи ухлаб ётади.
Туриши билан чопиб чойхонага кетади,
Бирдан ажали келса қайси динда кетади?

Пайғамбарин танимас футболчини танийди,
Ўша динсиз кофирни ёнида турсам, дейди.
Умрин эмас, пулларин қайта қайта-қайта санайди,
Эҳ ўлмасдан Аллоҳни таниб қайтса қанийди.

Хотин-қизи бенамоз, истаганда туради,
Уялмасдан эрлар ҳам упа-элик суради,
Динни Қуръондан эмас GPTдан сўрайди,
Бу кетишда ҳаётлар нима билан тугайди?

Тор либосни уялмай кияди эру-аёл,
Ойнага қарамасми келмасми ҳечам малол?
Йигитга тақлид қилар оёғи гўрдаги чол
.
Подробнее
12.82 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 29 Jul 2025 10:12:24 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 28 Jul 2025 20:33:53 +0300
Подробнее
11.97 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 28 Jul 2025 00:53:34 +0300
Подробнее
10.38 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 28 Jul 2025 00:23:15 +0300
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Макка шахридаги Аллоҳнинг азиз меҳмонлари.
Сизларни Саудия Арабистони Хаж вазирлиги тарафидан расмий ташкил қилинган Ҳафава жамоасининг кечги дастурхонига, ҳамда имоний суҳбатимизга лутфан таклиф этамиз.
Унда сиз умра ибодатини ихлос билан қилишлик ҳамда ушбу ибодатда учрайдиган хато камчиликлар билан танишасиз.

Азиз биродар, бу сафар кимнингдир Маккага биринчи сафари бўлса
яна кимнингдир Маккага қилган охирги сафари бўлиши мумкин.
Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла тарафидан берилган олтиндан қиммат фурсатингизни ғанимат билинг, ибодатингизни ихлос билан тўлиқ қилишга харакат қилинг.
Ваҳий нозил бўлган юртда қалбингизни ваҳий гулшанига тўлдириб қайтинг.
Билинг-ки, бу сафар сизга Аллоҳнинг ҳурмати-икромидир.
Сиз ҳам Роббингизнинг муҳаббатини ҳурматини қалбингизнинг тўрига жойлаб қайтинг,
ҳаттоки ўша муҳаббат сизни Жаннатда Роббингиз жамолини кўришга етказсин.

🕋Макка шаҳри.

--------------------------
🗓 Душанба
---------------------------
🗓 Сешанба
-------------------------

⏰ Соат 18 / 00 дан
20 / 30 гача

✅Буюртма бериш учун
ватсап рақамлари.

📞+966 53 996 44 54

📞+966 50 654 50 25

📌Хизматлар Саудия Ҳаж вазирлиги тарафидан бепул расмийлаштирилган.


📍https://maps.app.goo.gl/UFJ21aqVyRLkHjPRA?g_st=atm

https://t.me/Quron_vahadis
strong>strong>
Подробнее
12.14 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Mon, 28 Jul 2025 00:22:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 27 Jul 2025 17:05:00 +0300
🤩 Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

🌹Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

❤️Азизларингизга улашишни унутманг!

🔵 Qur’on va hadis
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 27 Jul 2025 11:39:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 27 Jul 2025 11:39:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 27 Jul 2025 11:39:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Sun, 27 Jul 2025 01:35:41 +0300
💎Азиз биродарим,

Сизу бизни яратган Роббимизни танишлик учун уюштирилган дарслар силсиласи, биизниллаҳ давом этади.

Дунёга келишингиздан асосий мақсад, ғоя бўлган,
Роббингизни таниб,
У Зотга ибодатни~У Зот буюрган кўринишда қилиш учун динингизни ўрганинг.

Шундагина дунёда бахтсиз бўлмайсиз,

Охиратда надоматда қолмайсиз.

Қабрга сиз билан кирувчи солиҳ амалларни тўплаб олинг.

Унутмангки, қабр бу- Охиратдаги абадий ҳаётнинг биринчи бекати.

Ундаги саволлардан ўтганга бошқа хатар бўлмас!

Ундаги саволларга жавобдан ожиз бўлганга бошқа рохат бўлмас!

Биродарим,
инкор қилиб бўлмас ҳақиқат бўлган,
Қуръон ва Суннат билан исбот бўлган,

🌴Росулингиз,
мана шу кун учун тайёр туринглар деган,
қабрдаги малоикаларнинг саволларини илм билан ўрганиб, тайёрланинг!

Аллоҳ ҳаётингизни Ўзининг зикри ила мунаввар қилсин.

Аллоҳнинг раҳмати ва розилиги ёғилиб турувчи илм богларидаги суҳбатимиз:

📆  Якшанба куни .

Макка вақти билан тонги хатмдан сўнг
6 / 30 да
бўлиб ўтади ин ша Аллоҳ

⏳Умрингиз поёнига қараб кетмоқда, қадрига етинг.

📌Киёмат кунга имон келтириш нималарни ўз ичига олади?

📚Дарсимиз мавзуси :
🔺Махшарда бошингиздан ўтувчи ишлар.

⏳Динингизни ўрганинг ундан сўраласиз.


https://t.me/Quron_vahadis
Подробнее
13.02 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Fri, 25 Jul 2025 08:03:47 +0300
Подробнее
13.22 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 24 Jul 2025 18:52:22 +0300
Подробнее
14.03 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 24 Jul 2025 18:52:21 +0300
Подробнее
11.36 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Thu, 24 Jul 2025 18:52:21 +0300
Подробнее
11.26 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 19:30:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 11:46:20 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 11:46:20 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 11:46:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 04:33:15 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 04:29:52 +0300
Аллоҳим, биз ожиз бўлсак сен ожиз эмассан, биз заиф бўлсак сен Қовийсан, биз мағлуб бўлсак сен ҳар бир ишда Ғолибсан, биз банда бўлсак сен Холиқсан, биз жоҳил бўлсак сен Олимсан, биз ғафлатда бўлсак сен ҳамиша Уйғоқсан, биз беш кун яшаб ўлиб кетувчи бўлсак сен мангу Тириксан,
бизлар фоний сен эса -Боқийсан,биз золим бўлсак сен Одилсан,биз берахим сен эса Халимсан, биз чарчоқда мудраб ухлаб қолсак сенинг кўзларинг мудроқ билмас Ҳаййул Қойюмсан,
биз гунохлар билан юзлари қорайган хурматсизлардан бўлсак сен Зул Жалали вал Икромсан,биз бесабр бехикматмиз сен Собур Хакимсан, Ғазо аҳлига нусратингни сўраймиз. Уларни очлик азобидан қутқариб,
тирик қолганларини ҳалок бўлиб кетишдан асрагин, эй Меҳрибон эй ўзини Рохман Рохимман деб номлаган зот эй Осмонни беустун кўтариб қўйган зот уларни бошидан балоларни кўтар
,Иброҳимни кофир қавмнинг оловидан қутқариб азизлик берган зот Ғазо аҳлига иззат ва азизликни ато эт , Роббим мен мағлуб бўлдим деб фарёд урган Нухнинг нидосига осмону ер калитларини очга зот Ғазони фарёдларига рахмат эшикларингни оч , Мусога мўжиза бериб Фиръавн илонларини аъсога юттирган зот , яҳуд илонларини ерингга юттиргин, Солихга берган мўжизангни қатл қилганларни ерини титратиб , дахшатли хайқириқ билан қалбларини қўрқув билан ёриб ташлаган зот ,
мажус яҳудларни қалбига абадий қўрқув дахшатини солиб қўй,
кибрда тугён қилган Фиръавнни оғзига тупроқ тўлдирган зот малъун яҳудларни кўз қулоқ қоринларини ўтга тўлдириб қўй, Лут қавмининг устига ерни ёпиб қўйган зот, сени ва росулингни ва мўъминларни душмани бўлганларни бошларига ерларини тўнкариб қўй, жамики пайғамбарлар душманига хорлик ўлимини берган зот ,Пайғамбаринг Муҳаммаднинг абадий душмани бўлган яхуд лаънатиларни ўзинг энг шиддатли ,тез келувчи хорлик азоби билан халок қил .
Биз ғафлат аҳлига имон ҳаётида яшашлик бахтини беришингни сўраймиз. Бизни кофирларга мағлуб этма, бизни кофирлар пойида ҳалок этма, бизга нафси-ҳаволаримизни илоҳ этма, биз ўта жоҳил бечора бандаларингмиз, бизга раҳм қил, Роббимиз.
Подробнее
11.58 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 04:29:12 +0300
тунлари тахажжудда йиғлагани ўрнидан туриш ўрнига, туни билан фосиқалар билан “дон олишиб” тонг оттирса, бу уммат қачон зафарга етар экан?
Яҳудлар чизиб бергандай ҳаётда яшаётганини инсонлар қачон тушунар экан?

Энди Ғазога ким ёрдам беради деб ўйлайсиз?
Ислом динини ким ҳимоя қилади?
Ўз пайғамбари ким эканини танимай,
бир ювуқсиз футболчи ёки қўшиқчини исм-шарифи, насл-насаби, оиласи, кийими, яхши кўрган таомигача билган бу бечора хорликдаги бандалар қачон ҳақни англаб етаркинлар?
Яҳудлар ўз ботилида шу қадар ихлос билан болаларини тарбия қилса,
мусулмон ўз фарзанди қалбига ҳеч бўлмаса пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг муҳаббатини солиб қўя олмаса, унда у қандай мусулмон бўлиб ўларкин?
Қорнидан бошқа ғами бўлмаган, ташвиши фақат дунё ҳаёти бўлганларнинг келажаги нима бўларкин?
Компютер ўйинлари, фосиқ суҳбатдошлар, жоҳил йўлдош, ошна, дугоналар бу умматни синдириб ташлаяпти-ку.
Майли, жиҳодга борманг. Майли, уйингиз тўрисида, “мусаффо осмонлар” тагида тинчгина ўтириб ўтаверинг.
Лекин телефон ўйнаб ўтирганингизда тўсатдан Ғазо аҳли кўриниб қолса, вақти келиб албатта ўша кун бошингизга тушишини унутманг.
Ёки сиз ёки сиз қолдираётган келажак авлодларининг бошига уларнинг ғамлари, балолари албатта ёғилади.
"Яҳудлар Ғазони, Фаластинни талашяпти, ўшани олса тинчишади", деётган инсон ҳақиқий калтафаҳм инсондир.
Яҳудлар ер юзида тирик яшар экан, ҳар бир мусулмон юртини мана шундай қатлиом қилиб қириб, қонини оқизиб, очликдан азоблаб ўлдириб, уларнинг жасадлари устида рақсга тушиш режасида яшаб ўтади.
Ғазо уларнинг қўлига топширилса, Фаластин қўлдан чиқса, ер юзи лаънати яҳудлар қўлига топширилди, деб билинг.
Улар мўъминлар юртини Чингизхондай бирма-бир вайроналарга айлантириб, сизнинг диёрингизга ҳам нопок қадамлари етиб боради.
Сизнинг болаларингиз ҳам Фаластин, Ғазо боласидай ҳар куни портлатиб ўлдирилиб, тирик қолгани очлик билан қирилади.

Аллоҳнинг энг сўнгги пайғамбарини заҳарлаб ўлдирган яҳудлар унинг умматининг ҳаммасини заҳарлаб ўлдирмагунча қуролларини ташламайдилар.
Катта сиёсий мақсад билан мусулмонларни мазҳабларга, тоифаларга, фирқаларга бўлиб ташлаб, уларнинг қалбларига бир-бирига нисбатан нафрат уйғотган яҳуд- мусулмонларни мусулмонлар қўли билан қатл қилишга чақирмоқда.
Бир мазҳаб соҳиби иккинчи мазхабдаги билан яҳуд ўргатгандай “жанг” қилиб минбарлардан ўқ отмоқдалар.
Жума ҳутбалари яҳудларни қарғаш эмас, бошқа мазҳаб вакилларини қарғаш хутбалари билан бошланиб тугатилмоқда.

Ҳамма мазҳаб вакиллари, дунё мўъминлари бирлашиб яҳуд лаънатига ҳужум қилиш ўрнига, бир-бирининг оёғига болта урмоқда.
Ким Ғазога ёрдам беради, айтинг?
Ғазо эсда йўқ, лекин бир суннат амалини қилиб қўйган мусулмонни адашган деб қаматиб юборишни эсидан чиқармаётган бу уммат устига яҳуд бостириб келганда қандай туриб беради?

Умарлар тирилиб қайтмаса, Мусайлама каби каззобларни ким қўрқитиб титратади?

Ғазо аҳли, бизларни кечиринглар, мусулмон ниқобидаги биз жоҳил бечораларни кечиринглар. Кофир қолиб, ўз мусулмон биродарининг гўштини еб, қонини оқизиб қувониб юрган, бечора хорликка розиларни кечиринглар.
Ўзини хор қилгани етмай, ўз фарзандларини ҳам динсиз қилиб, хор қилиб тарбиялаётган бечора жоҳилистонлик “мусулмонларни” кечиринглар.
Чойхона, тоғу-боғдан ошиниб сизларга ёрдам бера олмаёганимиз учун кечиринглар.
Тўй дастурхонларимиз тўкин бўлиши учун сизларни очдан ўлишингларга рози бўлаётганимиз учун кечиринглар.
Оналар мужоҳид туғиб беролмагани учун, оталар мард-жасур ўғлон катта қилиб беролмагани учун бизни кечиринглар.
Неча ойлар диндоши қирғин қилинаётганига кўз омиб олиб, маймунлардай, қарсаклар остида рақсга тушаётган мусулмон кийимидаги фосиқларни кечиринглар.
Мўъмин биродари қонга ботиб ётганда, Арофот тоғида туриб футбол ўйинчиларига дуо қиладиган, хор диндорлар бўлиб қолганимиз учун бизларни кечиринглар.

Аллоҳ албатта мўъминларга ва Ғазо аҳлига нусратини тушуради.
Лекин четда туриб томошабин бўлганлар ўша куни кимлар тарафида турар экан!?
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Wed, 23 Jul 2025 04:28:42 +0300
Яҳудлар мана шундай тарбиялайди фарзандларини.
Қатл, зўравонлик, зулм, ноҳақлик ила ўстиради болаларини.
Ўлдириб роҳат олишга, азоблаб лаззат топишга, қийнаб ҳордиқ чиқаришга ўргатиб ўстиради ўзларидан тарқаган илонларини.
Уларда ёшлигидан мусулмонлар ва уларнинг пайғамбарига нафрат уйғотилади.
Улар Исломни энг заиф дин, мусулмонни энг ҳақир махлуқ деб ишонадилар.
Уларнинг қалбига мўъминларга нисбатан нафрат онасининг сути билан кириб боради.
Ҳар бир яҳудий аёли, ҳаттоки и диндор аёл бўлмаса-да, ўз фарзандини мусулмонларга нафрат руҳида тарбия қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб билади.
Мусулмон яшашга ҳақли эмас, у бизнинг қулимиз, у бир жирканч ҳайвон холос, деб ўз фарзандларига уқтирадилар.
Мусулмоннинг қонини тўкиш нафақат мароқли, балки ибодат бўладиган амал деб санашади.
Яҳудлар ўзларини Аллоҳнинг суюмли болалари деб билиб, Муҳаммад ﷺни эса ёлғончи ўғри, деб ўргатишади. Улар ёш болаларининг ўйинчоқларини беркитиб қўйиб, сенинг ўйинчоғингни Муҳаммад ўғирлаб кетди, деб ёшлигидан, гўдаклигидан болаларининг қалбини Исломга ғазабда ўстиришади.

Шунинг учун улар улғайгач ҳеч қандай раҳм-шавқатсиз мўъминларни хорлашади. Бугун Ғазонинг аҳволини кўриб турган уларнинг фарзандлари ота-онамиз ҳақ экан, биз ҳайвонларни ўлдираяпмиз ва бутун дунёга биз ғолиб келдик, уларнинг кўз ёшлари, митинглари, маломатлари бизни заррача ўзгартира олмади деб ғалаба руҳида яшамоқдалар.

Биз-чи, кўряпмиз... кўникяпмиз.
Ҳатто қалблар ҳам ўрганиб қолмоқда, ҳатто кўзлар ёш тўка олмай қолмоқда.
Ғазо бугун бизни устимизда ҳужжат қоим қилди!
Биз Аллоҳнинг қаттиқ сўровига келмоқдамиз.
Ҳар биримиз, аёлу-эркак, ёшу-қари, дунёда ўзини мусулмон миллатидан деб ўйлаётган ҳар биримизнинг устимизда Ғазо ҳужжат қоим қилди.

Уларга қурол билан ёрдам бера олмадик, паҳлавон мужоҳидлар ўстириб бера олмадик, нон-ошимизнинг ярмини бўлса-да бера олмадик.
Сен менга тегма, мен сенга тегмай, деб тинчгина писиб яшаб ўтиб кетяпмиз.
Ғазо деганда кўзлардан ёш эмас, юраклардан қон оқиши керак эмасмиди?
Лаънати яҳуд боласини қатлга ўргатиб уни ибодат деб уқтираётганда ,
биз болаларимизга нималарни ўргатиб ўстираяпмиз ?
Ўғилларимизни бақувват, соғлом, чиниқтириб ўстириб, сўнг футболист бўлишини орзу қиламиз.
Қизимизни балет мактабларига бериб қадди-қоматини чиройли қилиб,
кўчадаги ярим-яланғочнинг сонини яна биттага кўпайтирамиз.
Баъзида бор овозимиз билан қичқириб: "Қани очинглар Ғазо эшигин, биз ўша заҳоти етиб борамиз!", деймизда, улар очликдан ўлаётганда
пулларимизни йиғиб юздан бирини ҳам бера олмаймиз, оғизда қаҳрамонлармиз.

Майли Ғазо бизларсиз ҳам ғолиб бўлади.
Аллоҳ ҳар бир кофир устидан ғалаба беришини ваъда қилган.

Лекин бугунги мағлубият албатта мусулмонлар бошига яна қайта келади.
Сизнинг фарзандингиздан кўра яҳуд фарзанди кўпроқ динингизни ўрганаяпти, нега? Уни ичидан портлатиш учун, онгларга уруш очиб болаларнию-катталарни қатл қилиб ўлдиряпти.
Бир оила бошлиғи бўлган кап-катта ота яҳудлар ишлаб чиқарган телефон қиморида кунини ўтказади, ўғил телефонда ўйин ўйнаб одам ўлдириб портлатиб маза қилади, қиз телефонда “меҳрибон”ларини топиб гаплашади,
она телефонда дўкон қидириб, янги мода дардида ёки сериал томошасида умри ўтмоқда, дода аския кўрса, буви бечора бидъатларни ихлос билан қилиб ярим-яланғоч кўчага кетаётган набирасига кўз тегмасин, деб ҳар тонгда фотиҳа бериб кўчага кузатади.

Ўликлари мозорда тириклари бозорда бугун умматнинг.
Ота гап “егани” тоққа кетса, хотин ризқини териб келгани чет эл “боғларига” кетади.
Ўғил қиморхонада бўлса, қиз дискотекага кетади.
Бошига рўмол қадаган ёши бир ерга бориб қолган “хожи оналар” замонавийлигини намойиш этгани театр концертларда юради.
Бир оёғи гўрда турган оталар Қуръон ўқиб йиғлаб тавба қилиш ўрнига ёнбошлаб олиб нос чекиб, мунгли қўшиққа тебраниб ётади.
Ота чойхонада, ўғил чойхонада экани етмагандай, энди хотинам, қизам чойхонада гап ўйнаса.
Келин эр ғамида умрининг ярми салонда ўтса, қиз лаб шишириб, қошини териб, тор кўйлакда янги “мусульманская мода"ни рекламасида ишловчи бир аросат бефаросат бўлса…
Дардингизни кимга айтасиз?

Эркаклари мужоҳид бўлиб биродарига ёрдам бера олмагани учун
Подробнее
10.45 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 22 Jul 2025 17:02:45 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001574196068 Tue, 22 Jul 2025 17:02:26 +0300
Мана шу қабрларнинг бирида сиз бўлсангиз,
нималарни орзу қилган бўлар эдингиз?
Ўша орзуингиз бўлган кунда турибсиз, истаган амалингизни кўпайтириб олинг,
истасангиз ажр савобни,
истасангиз маъсият гуноҳни.

https://t.me/Quron_vahadis
Подробнее
11.05 k
]]>