Лента постов канала HR assistant (@hrassistant_uz) https://t.me/hrassistant_uz ➖ HR бўлинмалари ходимлари учун фойдали контент ➖ HR соҳасидаги барча фойдали манбалар — бир жойда ➖ HR-менежерлари учун ўз билимларини ошириб бориш имконияти ru https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 16 Aug 2025 09:42:40 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 16 Aug 2025 08:55:55 +0300
#Бу_муҳим

2025 йил 1 августдан бошлаб:


Давлат фуқаролик хизмати лавозимлари бўйича танловларда номзодга бир вақтнинг ўзида учтадан ортиқ бўлмаган вакант лавозим учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, номзод бир ой давомида бештагача вакант лавозимлар бўйича танловларда иштирок этиши мумкин.


Номзодлар танлов босқичлари натижалари ва ўтказилиши бўйича маълумотларни Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги шахсий кабинети орқали кузатиб боради.

Танлов босқичлари ўтказилиши тўғрисида ўрнатилган тартибда Порталдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилинган, лекин унда иштирок этмаган номзодлар танловдан четлаштирилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 16 Aug 2025 07:41:06 +0300
❗️3 ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақти давомийлиги 35 соатдан ошмаслиги лозим

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига кўра:


Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги керак.


Уч ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчилари бўлган ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига қараб, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган иш вақтининг давомийлиги ҳисобга олинган, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилган ҳолда олти кунлик иш ҳафтаси белгиланиши мумкин.


Давлат органи томонидан давлат фуқаролик хизматчиси учун ўрнатилган иш вақтининг давомийлигидан ташқари иш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, давлат органи давлат фуқаролик хизматчисини унинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этиши мумкин.

Давлат фуқаролик хизматчиларини иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда, давлат органи раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади.


Давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақтидан ташқари иши учун компенсация иш вақтидан ташқари ҳақиқатда ишлаб берилган соатларига камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ортиқча ишлаган вақтининг давомийлигига мос бўлган қўшимча дам олиш вақти бериш орқали амалга оширилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 15 Aug 2025 14:06:46 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 15 Aug 2025 08:42:16 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Thu, 14 Aug 2025 14:28:46 +0300
❗️Давлат фуқаролик хизматчисига лавозим йўриқномасини имзо қўйдириб таништириш шарт!

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига кўра:


Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат фуқаролик хизматчисининг мансаб ваколатларини, хизмат мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайдиган ҳужжатдир.

Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат органининг раҳбари томонидан тасдиқланади ёки қонунчиликда белгиланади.


Давлат фуқаролик хизматчиси меҳнат шартномасини имзолашдан олдин давлат фуқаролик хизматчиси лавозим йўриқномаси билан имзо қўйдириб таништирилиши керак.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 13 Aug 2025 22:46:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 13 Aug 2025 22:41:49 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 13 Aug 2025 17:35:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 13 Aug 2025 15:58:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 13 Aug 2025 14:05:25 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 13 Aug 2025 07:59:01 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 13 Aug 2025 07:41:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Tue, 12 Aug 2025 18:08:42 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Tue, 12 Aug 2025 17:59:38 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 11 Aug 2025 15:35:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 11 Aug 2025 15:33:05 +0300
#Меҳнат_ҳуқуқи

Қонунчиликка кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

➖ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда;

➖ ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

➖ давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда;

➖ жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган, юзага келган сабаблар тўғрисида иш берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 11 Aug 2025 12:41:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 11 Aug 2025 11:28:58 +0300
Ҳукумат меҳнат қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Жумладан:

➖ёзма шаклда расмийлаштириладиган ҳужжатлар электрон рақамли имзо ёки биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими орқали тасдиқланганда, қоғоз шаклидаги ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга эканлигини белгилаш;

ишга қабул қилиш ва доимий бошқа ишга ўтказишни фақат меҳнат шартномасини тузиш ёки ўзгартириш ва қўшимча киритиш йўли билан расмийлаштириш, бунда буйруқ билан расмийлаштириш тартибини бекор қилиш;

микрофирмалар жумласига киритилган иш берувчиларда ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини ходимлар сони 50 нафаргача бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўллаш;

электрон шаклдаги меҳнат дафтарчаси шакллантирилган ходимларга нисбатан қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини юритишни бекор қилиш;

меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини барча тоифадаги ташкилотлар учун меҳнат шартномасида ҳам белгилашга рухсат бериш;

Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан, бир ойдан кечиктирмай иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш талабини бекор қилиш;

бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бекор қилиш;

бўш иш ўринларига меҳнат органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун жавобгарлик чорасини бекор қилиш;

2026 йилдан қурилиш соҳасида норасмий бандлик бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган иш берувчиларнинг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги рейтинг балларини пасайтириш тизимини жорий этиш;

норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан биринчи марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, такроран содир этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик чораларини жорий этиш.

Президент Фармони

✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 11 Aug 2025 10:34:58 +0300
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 09 Aug 2025 13:01:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 09 Aug 2025 08:47:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 08 Aug 2025 17:27:41 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 08 Aug 2025 17:09:21 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 08 Aug 2025 16:49:45 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 08 Aug 2025 14:14:49 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 08 Aug 2025 13:49:27 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 08 Aug 2025 13:29:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 08 Aug 2025 09:32:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Thu, 07 Aug 2025 16:09:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Thu, 07 Aug 2025 10:17:01 +0300
#Билган_яхши

Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Thu, 07 Aug 2025 10:06:42 +0300
❗️2025 йил 1 августдан:

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади.

Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 06 Aug 2025 16:51:26 +0300
#Биласизми

❗️Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда ойлик маоши оширилса, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарорига асосан:

▪️Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда лавозим маошлари миқдори оширилган тақдирда, ташкилотнинг янги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида ишлайдиган кунларига тўғри келадиган амалдаги иш кунлари сонидан келиб чиқиб, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади;

Яъни иш ҳақи оширилган вақтдан бошлаб таътил тамом бўлган кунгача бўлган давр учун ўртача иш ҳақининг бир қисмига тузатиш киритилади.


▪️Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.

Таътил қисмларга бўлинганда сақлаб қолинаётган ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳар бир қисм учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 06 Aug 2025 16:07:16 +0300
#Бу_муҳим

Ҳар бир HR мутахассис ишининг натижасини аниқ рақамларда ўлчашни ва кўрсатиб беришни истайди.

Бунинг учун керакли кўрсаткичлар, уларни қандай ва қачон ўлчашни билиш ва тушуниш керак бўлади.

«HR жавоб беради» каналида 20 та кўрсаткични битта файлга йиғиб, каналга жойлашибди.

Унда ҳар бир кўрсаткич номи, формуласи, ўлчаш даврийлиги ва мақсадини билиб оласиз.

Канал эгаси Авазбек Орзиматов 8 йилдан ортиқ тажрибага эга ҳамда Artel ва Agrobank компанияларида ишлаганлар.

Каналда HR соҳасининг сир-асрорларини оддий тилда ёзиб борадилар.

Барчаси тажрибага асосланган ва амалда синаб кўрилган маълумотлар.

👉 Файлни кўриш

✅ Обуна бўлинг@HR_javob
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 06 Aug 2025 15:44:50 +0300
❗️Қонунчиликка кўра, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

Педагогни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш:

➖ БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (41 млн 200 минг сўмдан 61 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 06 Aug 2025 12:28:01 +0300
#Бу_муҳим

❗️Давлат хизматчисининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши келгусида уни юқори лавозимларга тайинлашда инобатга олинади


Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Маълумот учун, одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 06 Aug 2025 09:32:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 06 Aug 2025 08:14:41 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 04 Aug 2025 11:34:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 04 Aug 2025 06:45:12 +0300
#Биласизми

❗️Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 02 Aug 2025 18:45:05 +0300
#Меҳнат_ҳуқуқлари

Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

📋 Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

🚫 Аммо ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 01 Aug 2025 16:05:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 01 Aug 2025 12:50:53 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Thu, 31 Jul 2025 10:17:13 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 30 Jul 2025 16:11:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 30 Jul 2025 14:27:01 +0300
❗️Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларининг қўлланилиши

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддасига кўра:


Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш давлат органининг раҳбари томонидан ёки унинг тавсиясига кўра амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматчисига нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагилар эътиборга олинади:

ой, чорак, ярим йил, йил якунлари бўйича фаолиятнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик;

ўта муҳим вазифаларни бажарганлик;

➖ зиммасига юклатилган вазифанинг мураккаблиги ва муҳимлиги, шунингдек унинг фаолиятида эришилган юқори натижалар;

байрам кунлари, юбилейлар, нишонланадиган саналар ва пенсияга чиқиш.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 30 Jul 2025 13:13:06 +0300
❗️Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига кўра:


Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

1️⃣ базавий лавозим маоши;
2️⃣ кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
3️⃣ малака даражаси учун қўшимча тўлов;
4️⃣ давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
5️⃣ ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.

Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнат шароитлари, у алоҳида муҳим топшириқлар ва мураккаб вазифаларни бажарганлиги, бошқа шартлар муносабати билан унинг базавий лавозим маошига қонунчиликда белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча тўловлар ва устамалар тўланиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тўловларни ҳисоблаш тартиби ва уларнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Tue, 29 Jul 2025 16:41:23 +0300
❗️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига кўра:


Миллий кадрлар захираси давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларини марказлаштирилган ҳолда саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизимидир.

Миллий кадрлар захираси давлат фуқаролик хизматининг раҳбар кадрлар таркибини барқарор таъминлаш ва унинг сифатини яхшилаш, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенциясини ошириш ҳамда хизматда лавозим бўйича кўтариш мақсадида шакллантирилади.


Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Tue, 29 Jul 2025 16:15:05 +0300
#Бу_муҳим

2025 йил 1 августдан бошлаб:


Давлат фуқаролик хизмати лавозимлари бўйича танловларда номзодга бир вақтнинг ўзида учтадан ортиқ бўлмаган вакант лавозим учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, номзод бир ой давомида бештагача вакант лавозимлар бўйича танловларда иштирок этиши мумкин.


Номзодлар танлов босқичлари натижалари ва ўтказилиши бўйича маълумотларни Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидаги шахсий кабинети орқали кузатиб боради.

Танлов босқичлари ўтказилиши тўғрисида ўрнатилган тартибда Порталдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилинган, лекин унда иштирок этмаган номзодлар танловдан четлаштирилади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 28 Jul 2025 16:10:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Mon, 28 Jul 2025 14:42:12 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 26 Jul 2025 20:46:46 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Sat, 26 Jul 2025 14:16:23 +0300
Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга фуқароларга тавсиянома бериш ҳуқуқига эга вазирлик, идоралар ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати.

Мазкур тавсияномага эга абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишларининг масофавий ёки кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Мазкур тоифадаги талабгорлар 2025 йил 1 августдан 15 августгача (шу куни ҳам) Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 25 Jul 2025 19:40:46 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 25 Jul 2025 15:08:52 +0300
❗️Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасида давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш тартиби келтирилган.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш танлов асосида амалга оширилади, бундан қонунчилик билан белгиланган кафолатларга мувофиқ олдинги лавозимни ёки унга тенг бўлган лавозимни тақдим этиш ҳоллари, шунингдек ушбу Қонуннинг 39 ва 41-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун номзодларга жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳуқуқларининг тенглиги кафолатланади.

Давлат фуқаролик хизматининг бўш турган (вакант) лавозимини эгаллаш махсус ваколатли давлат органининг ахборот тизими орқали ўтказиладиган ички ва ташқи танловлар асосида амалга оширилади.

Ички танловларда фақат давлат фуқаролик хизматчилари, ташқи танловларда эса тегишли малака талабларига жавоб берадиган барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танлов ўтказиладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари ва танлов ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Каналга обуна бўлинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 25 Jul 2025 09:19:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 25 Jul 2025 07:28:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Fri, 25 Jul 2025 07:07:36 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Thu, 24 Jul 2025 13:44:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Thu, 24 Jul 2025 13:29:42 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 23 Jul 2025 17:17:32 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 23 Jul 2025 14:18:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 23 Jul 2025 09:42:57 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 23 Jul 2025 09:22:17 +0300
Қонунчиликка кўра, "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Wed, 23 Jul 2025 09:11:38 +0300
❗️Кимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади?

Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!

▪️ Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.

➖ ➖ ➖

🔰 10-модда. Давлат фуқаролик хизматчиси

Давлат фуқаролик хизмати лавозимида ўз фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматчисидир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан эътиборан давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақомига эга бўлади ва давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилиши муносабати билан уни йўқотади.

Қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.


Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва чекловлар алоҳида қонунчилик билан белгиланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001690139971 Tue, 22 Jul 2025 12:19:29 +0300
❗️2025 йил 1 августдан:

Қонунчиликка кўра, давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.

Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:

▪️ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этади;

▪️спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг hrm.argos.uz платформасига киритиб борилишини таъминлайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz
Подробнее
]]>