Лента постов канала Ijtimoiy axborot (@ijtimoiyaxborot) https://t.me/ijtimoiyaxborot Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этувчи канал ——- https://ihma.uz/ ru https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 13 Aug 2025 14:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 13 Aug 2025 12:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 13 Aug 2025 08:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 12 Aug 2025 14:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 12 Aug 2025 12:06:16 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 11 Aug 2025 14:02:02 +0300
Подробнее
18.16 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 11 Aug 2025 12:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 10 Aug 2025 14:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 10 Aug 2025 12:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 10 Aug 2025 08:02:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 09 Aug 2025 14:02:02 +0300
Подробнее
10.58 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 09 Aug 2025 12:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 09 Aug 2025 08:02:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 08 Aug 2025 14:02:02 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам берилишидан ҳабардормисиз ?


📄 Фармонга кўра, 👈 2025 йил 1 июндан:

➖ Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилиши белгиланган.

❗️ Ушбу реестрларга киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади.

✏️ Шунинг учун агар Сиз Камбағал оилалар реестрида бўлсангиз ва Сизга эмас, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган қўшнингизга қанақадир ижтимоий ёрдам берилаётганлигини эшитиб қолсангиз, — "Ийи хооой, нима бўляпти ўзи бетта" деб Сиз хам қўшнингизни орқасидан борсангиз бўлаверади..

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 08 Aug 2025 12:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

🔰Familiya, ism va ota ismini o‘zgartirish


1️⃣ Arizalar murojaatchi 16 yoshga to‘lgach istalgan FHDY organi tomonidan ko‘rib chiqiladi.

🧍‍♂️Murojaatchi voyaga yetmagan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilgan bo‘lsa, ota-onasining yoxud vasiy yoki homiyning arizasi talab qilinadi.

2️⃣ Ushbu turdagi arizalar 1 oy davomida ko'rib chiqiladi.

3️⃣ Arizani ko'rib chiqishda idoralararo elektron hamkorlik orqali ichki ishlar organlarining xulosasi olinadi.

4️⃣ Fuqaroning familiyasi, ismi yoki ota ismi o'zgarganda tug'ilganlik haqida yangi guvohnoma beriladi.

‼️Unutmang, yangi familiya, ism yoki ota ismi yangi hujjatlar demakdir.

⏳ Familiyasi, ismi, ota ismi o‘zgartirilgan shaxs shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni bir oy ichida almashtirishi zarur.

✅ Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarni rasmiylashtirish uchun arizalar Davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qabul qilinadi.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 08 Aug 2025 08:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ I ва II ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАНЛАР "ПАРКОВКА" УЧУН ПУЛ ТЎЛАМАСЛИГИ МУМКИНЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

📄 Ҳукуматнинг 07.03.2018 йилдаги 183-сон қарорига кўра,

❗️қуйидаги шахслардан автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди:

✔️ "Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль" таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

✔️ 16 ёшгача ногиронлиги бор боласи бўлган ота-оналар (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар).

‼️ Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотнома ҳамда тегишли пенсия гувоҳномаси талаб этилади

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 07 Aug 2025 14:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМДАН КАМ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан,

❗️2025 йил 1 июлдан бошлаб:

➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб;

➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб;

➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланган.

❗️Демак, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 012 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 07 Aug 2025 12:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИШНИНГ ЯНГИ РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ

📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра эндиликда «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:

✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган;
✅ Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган;
✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
✅ психологик маслаҳатга муҳтож;
✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

✏️ Эндиликда фақат мазкур рўйхатда кўрсатилган асослар бўйича талабгорлар "Ёшлар дафтари"га киритилиши мумкин. Олдинги рўйхат билан солиштирганда фарқ жуда катта эмас, лекин ўзгариш йўқ хам эмас. Масалан, Камбағал оилалар реестрига кирилган ёки оиланинг даромади киши бошига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган деган тоифалар олдинги рўйхатда бўлмаган. Қисқаси ҳозирги тўлиқ рўйхат шу.

✏️ Ушбу маълумотни маҳалла гуруҳларига ёки "Ёшлар дафтари"га кимлар киритилиши мумкин деган саволга жавоб излаб юрган танишларингизга юбориб қўйинглар! Агар "Ёшлар дафтари" билан боғлиқ хамда ушбу дафтардаги ёшларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
11.27 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 07 Aug 2025 08:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

🔷 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

🔷 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

🔷 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔷 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

🔷 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🔷 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

🔷 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

🔷 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

🔷 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🔷 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

🔷 Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.

🔷 Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (18 млн 750 минг сўмгача) субсидия ажратилади.

🔷 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади.

🔷 Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.

🔷 Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (3 млн 465 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
10.82 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 06 Aug 2025 14:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

⚡️ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРДАГИ БОҒЧАГА БОРАЁТГАН БОЛАЛАР УЧУН УЛАР 3 ЁШГА ТЎЛГУНИГА ҚАДАР ҲАР ОЙ 618 000 СЎМ МИҚДОРИДА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

Ҳукуматнинг 2025 йил 2 августдаги 488-сонли қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

☑️ Бу қуйидаги шартларга мос келадиган фуқароларга тегишли:
▪️Оила Камбағаллар реестрида бўлиши шарт;
▪️Боланинг ота ёки онаси ягона бўлиши (масалан, фарзанд фақат онаси билан яшайди);
▪️Бу ягона ота/она расман ишга жойлашган бўлиши керак (дафтарига иш жойи тушган бўлиши шарт);
▪️Фарзанд мактабгача таълим муассасасига (боғчага) қатнаётган бўлиши керак;
▪️Фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлиши керак(агар эгизак бўлса иккаласига ҳам берилади).
👆Агар шу талаблар тўлиқ бажарилган бўлса, давлат томонидан ҳар ой 618 000 моддий ёрдам тўлаб берилади.

☑️ Моддий ёрдам олиш тартиби:
▪️my.gov.uz портали орқали электрон ариза бериш мумкин;
▪️Ёки “Инсон” марказига шахсан бориб ариза топшириш мумкин.

☑️ Аризада қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
▪️Қонуний вакилнинг ID-картаси маълумотлари;
▪️Фарзанднинг туғилганлик гувоҳномаси маълумотлари;
▪️Мобил телефон рақами;
▪️Халқ банкида очилган ижтимоий карта рақами (карта очиш шарт!).

☑️ Моддий ёрдам қуйидаги тартибда тўланади:
▪️Ариза бергандан сўнг давлат органлари фарзанд боғчага қатнаётганини ва бошқа шартларни автоматик текширади.
▪️Шартлар тўғри бўлса, ҳар ойда Халқ банки орқали ижтимоий картага 618 000 сўм тушириб берилади.

☑️ Моддий ёрдам бериш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
▪️Агар болангиз 3 ёшга тўлса;
▪️Оила камбағаллар рўйхатидан чиқарилса;
▪️Ота/она ишдан бўшаса;
▪️Болани боғчадан чиқаришса;
▪️Оила мамлакатдан ташқарига доимий яшашга кетса;
▪️Қонуний вакил талабларни бажармаса.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
10.62 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 06 Aug 2025 12:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ 2025 йил 1-августдан ЙҲҚ бузганлик учун янги жарималар миқдори

📑 Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 412 000 сўм этиб белгиланди. Шу сабабли жарималар миқдори ҳам ошади:

🔒 Хавфсизлик камари тақилмаган — 🟡 0.5 БҲМ = 206 000 сўм

🧰 Техник кўриксиз / тиббий ёрдам тўпламисиз ҳаракат — 🟡 0.5 БҲМ = 206 000 сўм

📑 Ҳужжатсиз ҳайдаш — 🔵 1 БҲМ = 412 000 сўм

🛡 Суғуртасиз ҳайдаш — 🔵 1 БҲМ = 412 000 сўм

🚦 Қизил чироқда ўтиш — 🔴 2 БҲМ = 824 000 сўм

🚫 Ноқонуний парковка — 🔴 2 БҲМ = 824 000 сўм

🔢 Давлат рақамисиз авто бошқариш — ⚠️ 4.5 БҲМ = 1 854 000 сўм

💨 Тезликни +20 км/соат ошириш — 🔵 1 БҲМ = 412 000 сўм

💨💨 Тезликни +20–40 км/соат ошириш — ⚠️ 4.5 БҲМ = 1 854 000 сўм

💨🔥 Тезликни 40 км/соатдан ортиқ ошириш — 🔥 8.2 БҲМ = 3 378 400 сўм

↔️ Қарама-қарши йўлда ҳаракат (тирбандда) — 🚫 9.1 БҲМ = 3 749 200 сўм

🍷 Маст ҳолатда ҳайдаш — ☠️ 22.75 БҲМ = 9 377 000 сўм
➕ 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш

🎨 Рухсатсиз кузовга ранг бериш (плёнка) — ☠️ 22.75 БҲМ = 9 377 000 сўм

📌 Эслатма: Жарималар базавий ҳисоблаш миқдорига боғлиқ. 1 августдан — 412 000 сўм!

📢 Ахборотни дўстларингиз билан улашинг — жаримадан сақланинг!👇

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 06 Aug 2025 08:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

⚡️ОИЛАСИ ТАРКИБИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС БОР ОИЛАЛАР ЕР СОТИБ ОЛАЁТГАНИДА УЛАРГА 37 500 000 СЎМГАЧА (1 АВГУСТДАН 41 200 000 СЎМГАЧА)
ПУЛ БЕРИЛАДИ

📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди

➖ Қарорга кўра, ногиронлиги бўлган шахс ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оила электрон-аукцион орқали ер участкаси сотиб олаётганда уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача (Бугунги кун ҳолатига 37 500 000 сўм, 1 августдан 41 200 000 сўм бўлади) маблағ ажратилади.

Ҳош, ушбу маблағни олиш учун белгиланган талаблар қандай ?

✔️ Қарор талаби бўйича ушбу имкониятдан фойдаланаман деган талабгорларнинг охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

✔️ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

✔️ Расмий равишда ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ва камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши керак.

❗️Мазкур маблағлар талабгор шахснинг пластик карта рақамига пул ўтказиб бериш йўли билан тўланади.

✏️ Ушбу маълумотни бундай маълумот фойдаси тегиши мумкин бўлган танишларингизга юбориб қўйинг!

✏️ Агар мазкур масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 05 Aug 2025 14:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 918 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 012 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 012 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 820 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 05 Aug 2025 12:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ЭНДИЛИКДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЁТГАН АЪЗОЛАРИНИ КОНТРАКТ ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди

➖ Қарорга кўра, камбағал оилалар реестрига киритилган ва олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини контракт тўловини маълум қисми тўлаб берилади.

❓Контракт тўлови айнан қандай шахсларга тўланади ?

✅ Контракт тўлови камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизлар ва уларнинг олий таълимда ўқиётган фарзандларидан бирига тўланади

❓Бу имтиёздан фойдаланаман деган шахслар олий таълимнинг қандай йўналишида ўқиётган бўлиши керак ?

✅ Талабгорлар бакалавриат ёки магистратура йўналишининг кундузги шаклида таълим олаётган бўлиши керак.
@ijtimoiyaxborot

❓Талабгор хотин-қизлар бу имтиёздан фойдаланиш учун неча ёшда бўлиши керак ?

✅ Юқоридаги қарор талаби бўйича бундай имконият 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилади. Уларнинг фарзандлари учун эса ёш чегараси қарорда кўрсатилмаган.

❓Талабгорлардан қандай хужжатлар талаб қилинади ?

✅ Талабгорларнинг олий таълимга ўқишга кирганлиги бўйича олий таълим ташкилоти буйруғи хамда тўлов-контракт шартномаси талаб этилади.

❓Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади ?

✅ Контрактнинг 50 фоизигача, лекин БХМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

❓Ўқишни битириб кетганлар хам бу имтиёздан фойдаланса бўладими ?

✏️ Бўлади. Фақат сеҳирганлик қобилиятини ишга солган ҳолда замонни орқага қайтариб, камбағал оилалар реестрига киритилиб, жинсни аёлга ўзгартириб, ёшни ўттиздан ошириб кейин фойдаланса бўлади...

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
11.64 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 05 Aug 2025 08:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кириш учун ариза онлайн берилади.


Келиб тушган аризаларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бир ой муддатда кўриб чиқади.

Реестрга кирган фуқаролар қуйидаги имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин (тегишли қарор талаблари асосида):
🔸 коммунал тўловларга компенсация
🔸 болалар нафақаси ва моддий ёрдам
🔸 субсидия
🔸 уй-жой таъмирлашга 20 йиллик ипотека кредити

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 04 Aug 2025 14:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️Kimlar avtoturargohlardan bepul foydalanishi mumkin?


🔰Qonunchilikka koʻra, quyidagi shaxslardan avtotransport vositalarining toʻxtab turish joylaridan foydalanganlik uchun haq olinmaydi:

🚖 “Nogiron haydovchi boshqarayotgan avtomobil” taniqlik belgisi oʻrnatilgan avtotransport vositasini boshqarayotgan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar;

🧑‍🦽16 yoshgacha nogironligi bor bolasi boʻlgan ota-onalar (yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxslar).

📝 Mazkur imtiyozdan foydalanish uchun tasdiqlovchi hujjatlar, yaʼni nogironlikni tasdiqlovchi tibbiy maʼlumotnoma hamda tegishli pensiya guvohnomasi boʻlishi lozim.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 04 Aug 2025 12:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ЭНДИЛИКДА ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ
ИЖАРА ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарори қабул қилинди

➖ Қарорга кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ёши 30 ёшдан ошган хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, лекин БХМнинг 2 бараваригача. Тошкент, Нукус хамда вилоятлар марказларида БХМнинг 3 бараваригача миқдорда ижара тўловлари тўлаб берилади.

Қандай хужжат тузилади?

✅ Хотин-қизларга ижара тўлови тўлаб берилиши учун ижарага олувчи, ижарага берувчи хамда оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида 3 томонлама ижара шартномаси тузилиши керак.

Ижара тўловлари қанча муддатгача тўлаб берилиши мумкин?

✅ Қарорда муддат чегараланмаган, яъни ижара тўловлари чекланмаган муддатгача тўланиши мумкин.

❓У реестрда бўлмаганлар бу имтиёздан фойдаланиши учун нима қилиши керак?

✅ Улар аввало реестрга кириш ҳақида ўйлаши керак.


Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 04 Aug 2025 08:01:59 +0300
@ijtimoiyaxborot

ИККИЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР!
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Туронбанк
• “Imkoniyat 2.0” автокредити
◦ Фоизи – 25%
◦ Муддати – 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов – 25% дан
Батафсил

• “Green Avto” автокредити
◦ Фоизи – 25%
◦ Муддати – 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов – 25% дан
Батафсил

• “AvtoSelf 2.0” автокредити
◦ Фоизи – 25,99%
◦ Муддати – 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов – 25% дан
Батафсил
☎️1220

🏦 Ўзмиллийбанк
Фоизи - 23% дан бошланади
◦ Муддати - 4 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади
Батафсил
☎️1344

🏦 Азия Альянс банк
Фоизи - 26% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 15% дан бошланади
Батафсил
☎️1270

🏦 МКБанк
• Комфорт автокредити
◦ Фоизи - 28%
◦ Муддати – 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов – 40%
Батафсил

• Автокредит 2
◦ Фоизи – 28%
◦ Муддати – 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 40%
Батафсил
☎️1285

🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 50% дан
Батафсил
☎️1180

🏦 Асакабанкда мавжуд эмас;
🏦 Пойтахтбанк мавжуд эмас;
🏦 БРБда мавжуд эмас;
🏦 Халқ банкида мавжуд эмас;
🏦 Гарант банкда мавжуд эмас.
🏦 Капиталбанкда мавжуд эмас;
🏦 Агробанкда мавжуд эмас;

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 03 Aug 2025 14:01:59 +0300
Подробнее
12.63 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 03 Aug 2025 12:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 03 Aug 2025 08:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 02 Aug 2025 14:01:59 +0300
Подробнее
17.97 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 02 Aug 2025 12:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 02 Aug 2025 08:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 01 Aug 2025 14:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 01 Aug 2025 12:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 01 Aug 2025 08:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 31 Jul 2025 14:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 31 Jul 2025 12:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 31 Jul 2025 08:01:59 +0300
Подробнее
14.08 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 30 Jul 2025 14:02:00 +0300
Подробнее
11.31 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 30 Jul 2025 12:01:59 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 30 Jul 2025 08:02:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 29 Jul 2025 14:02:00 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 29 Jul 2025 12:02:14 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️1-avgustdan boshlab chiqindidan qarzi borlar elektr energiyasiga to‘lov qila olmaydi

Bu bo‘yicha yangi tartib joriy qilinmoqda.

📩 Unga koʻra, chiqindi xizmatlaridan qarzdor abonentlarga har oyning 5-sanasigacha “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning 2100 qisqa raqamidan SMS-xabarnoma yuboriladi.

⏳ Shundan so‘ng, ogohlantirish yuborilganidan keyin qarzdorlikni bartaraf etish uchun 5 kun muhlat beriladi.

❌ Abonentlar tomonidan belgilangan muddatda qarzdorlik bartaraf etilmasa, ularda elektr energiyasi uchun to‘lov qilish imkoniyati vaqtincha cheklanadi.

Mazkur cheklov qarzdorlik bartaraf etilishi bilan avtomatik tarzda yechiladi.

🗓 Ushbu tartib 2025-yilning 1-iyulidan buyon chiqindi xizmatlaridan shakllangan qarzdorliklar uchun 1-avgustdan boshlab qo‘llaniladi.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
11.87 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 29 Jul 2025 08:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ Аҳолидан энергия харажатлари учун компенсация олиш бўйича аризалар ҳали ҳам қабул қилинмоқда!

📑 Электр ёки газдан кўп ишлатган эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан ёрдам пули — яъни компенсация берилмоқда. Бу орқали аҳолининг харажатлари енгиллаштирилмоқда ва ижтимоий тенглик таъминланмоқда.

🔷 Бугунги кунгача 277 719 та оила ариза топширган. Шундан:

🔷 240 018 таси — ижтимоий ҳимоя реестрига ёки камбағал оилалар рўйхатига киритилган оилалардан;

🔷 37 701 таси — рўйхатга кирмаган, лекин оғир аҳволдаги оилалардан.

🔷 Ушбу ёрдам молиявий қийинчиликка дуч келган оилаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

🔷 Аризалар кўриб чиқилмоқда, эҳтиёж аниқланмоқда ва компенсациялар тайинланмоқда.

🔷 Агар сиз ҳали ариза топширмаган бўлсангиз — яшаб турган маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга, “Инсон” марказига ёки 1140 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

🔷 Мақсад — ҳар бир фуқаро учун энергия билан таъминланишда тенглик яратиш ва адолатни таъминлаш.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 28 Jul 2025 14:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ Ҳуқуқни муҳофаза қилишга оид фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ишонч рақамлари:

🔷 1198 – Солиқ қўмитаси
🔷 1108 – Божхона қўмитаси
🔷
1007 – Бош прокуратура
🔷 1008
– Адлия вазирлиги
🔷 1107 – Мажбурий ижро бюроси
🔷 1102 – Ички ишлар вазирлиги
🔷 1050/101 – Қутқарув хизмати (ФВВ)
🔷 1000 – Президент виртуал қабулхонаси
🔷 1101 – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
🔷 1253 – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
🔷 1096 – Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман)

❗️ Шунингдек, барча билиши зарур бўлган ишонч рақамлари:

🔷 101 – ўт ўчириш хизмати
?
? 102 – милиция
🔷 103 </u>– тез тиббий ёрдам хизмати
🔷 104 – газ хизмати
🔷 1050 – қутқарув хизмати
🔷 1157 – табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун.
🔷 1159 – Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-маркази.
🔷 1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
🔷 1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
🔷 1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.
🔷 1069 (78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
🔷 1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун.
🔷 1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
20.85 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 28 Jul 2025 08:02:00 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️АВВАЛ СУБСИДИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ УЙ-ЖОЙ ОЛГАН ОИЛА ЯНА СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️САВОЛ;
Биз олдин хам субсидия орқали уй-жой олганмиз лекин, аввалги олган уйимизни сотиб юборган эдик. Ҳозирги кунда уй-жой учун бериладиган субсидиядан фойдаланиб яна уй олишимиз мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 34-бандида,

➖ фуқароларга уй-жой учун субсидия ажратилишининг рад этиш сабаблари кўрсатилган бўлиб, унга кўра илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда ариза рад қилинади деб кўрсатилган.

✏️ Бундан тушуниш мумкинки, агар илгари субсидиядан фойдаланиб уй-жой олган бўлсаларинг эндиликда бундай имкониятдан фойдалана олмайсизлар. Бу нормада бўшлиқ йўқ. Яъни, ҳар қанақасига хам бир марта субсидия билан уй олган оила иккинчи бор яна шундай қилолмайди. Биринчи олган уйингиз эрингизни номига олинган бўлса хам, агар эр ўзингиз бўлсангиз хотинингизни номига олинган бўлса хам, у уйни яшаш шароити бўлмаса хам, уйни шартномадаги кредит тўловчисини ўзгартириб юборган тақдирингизда хам ёки уй олганингиздан бери орадан қанчадир вақт ўтиб кетган бўлса хам Сиз такроран субсидияли уй ололмайсиз..

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 27 Jul 2025 14:01:57 +0300
@ijtimoiyaxborot

❗️ЭНДИЛИКДА РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 27 Jul 2025 08:01:55 +0300
@ijtimoiyaxborot

⚡️ Пенcионерлар мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади.

Бундай солиқ имтиёзи кимларга ва қай тартибда қўлланилиши ҳақида билиб олинг.

🔹Тўғри, мол-мулк солиғидан пенсионерларнинг 60 м² доирасидаги мол-мулки озод қилинади.

🔹 Ер солиғидан фақат ёлғиз пенсионерлар озод қилинган.

❗️Ёлғиз пенсионерлар – ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар.

Имтиёзлар пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

🖇Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини солиқ объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.


Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
12.92 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 26 Jul 2025 14:01:55 +0300
@ijtimoiyaxborot

Маҳалламизда ишловчи "еттилик"нинг юқори турувчи вазирлик ва идоралари телефон рақамлари!


✅Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси
📞 Телефон: 1276
Маҳалла раиси фаолияти юзасидан!

✅ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
📞 Ишонч телефони: +998 71 200-06-00
Ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан!

✅Ёшлар ишлари агентлиги
📞 Телефон: 71-209-01-04 (ички рақам: 209)
Ёшлар
етакчилари фаолияти юзасида
н!
✅ Оил
а ва хотин-қизлар қўмитаси
📞 Ишонч телефони: +998 71 202-10-59
Хо
тин-қизлар фаолияти юзасидан!
✅ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
📞 Телефон: +9
98 71 239-59-57
Ижтимоий ходимлар ф
аолияти юзасидан!
✅ Ўзбек
истон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
📞 Телефон: +998 71te> 231-43-04
Профилактика инспекторл
ари фаолияти юзасидан!
✅ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмuote>итаси
📞 Телефон: 1198 / +99871 202-32-82
Маҳалла солиқчиси фаолият
и юзасидан!

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқийrong> канал.
blockquote></u>kquote>
Подробнее
13.37 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sat, 26 Jul 2025 08:01:55 +0300
@ijtimoiyaxborot

Mayda shoxli mollarni import qiluvchi tadbirkorlik subyektlariga qo‘shimcha soliq yengilliklari beriladi


“Mo‘g‘ilistonga oliy darajadagi tashrif davomida qishloq xo‘jaligi va oziq-ovqat sohalarida erishilgan kelishuvlarni amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” Prezident Qarori qabul qilindi.
👉PQ-225-son, 17.07.2025-yil.

Qarorga muvofiq:

2025-yil 1-avgustdan 2027-yil 31-dekabrga qadar Mo‘g‘ilistondan mayda shoxli mollarni O‘zbekistonga import qilishda tadbirkorlik subyektlariga qo‘shilgan qiymat solig‘ini to‘lash muddatini foizlar hisoblanmagan holda to‘lov taʼminotisiz kechiktirib to‘lash imkoniyati beriladi.

❗️Eslatma: Import qilingan tovarlar uchun qo‘shilgan qiymat solig‘i budjetga to‘langanda, tadbirkorlik subyektida ushbu soliqni hisobga olish huquqi yuzaga keladi.
👉Soliq kodeksi 266-modda

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 25 Jul 2025 14:01:56 +0300
@ijtimoiyaxborot

🚨 Энергия ўғирлаш — энди жиддий жавобгарликка сабаб
бўлади!

🇺🇿 Янги қонун лойиҳасига кўра, электр, газ ва сувдан беҳуда ёки ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда!

⚠️ Нима ўзгаради?
🔹 "Ўзэнергоинспекция" — маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича расмий баённома тузишга ваколатли орган этиб белгиланмоқда.
🔹 ИИВ ва ФВВ ходимлари — хўжасизча (беҳуда) электр энергияси ишлатиш ҳолатларини ҳужжатлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.
🔹 ЯТТлар (якка тадбиркорлар) — энергияни беҳуда ишлатгани учун маъмурий жавобгар шахслар сифатида тан олинади.

🛑 Жиноятлар учун қандай жазо?
💥 Энергия ресурсларини ўғирлаш (электр, газ, сув) учун:
🔸 Жиноий жавобгарлик — 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
🔸 Оз миқдордаги бузилишлар учун:
Жарима — 10–20 БҲМ (4,12 млн – 8,24 млн сўм)
Маъмурий қамоқ — 15 суткагача

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
10.99 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Fri, 25 Jul 2025 08:01:55 +0300
@ijtimoiyaxborot

📕
Сизлар учун фойдали маълумотларни жамладик! Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг

▪️Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари рўйхати;

▪️Бирламчи бозор учун ипотека кредитлари рўйхати;

▪️Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари рўйхати;

▪️Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари рўйхати.

▪️Банклардан текин олса бўладиган карталар рўйхати;

▪️Микроқарзлар;

▪️Кредитни аннуитет усулда тўлаган фойдалими ёки дифференциал?;

▪️Ўзини ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар;

▪️Кредит тарихи қанча вақтда тозаланади?;

▪️Фоизсиз кредит карталар;

▪️Расмий даромадсиз автокредитлар;

▪️Бирламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Картадан-картага фоизсиз пул ўтказадиган иловалар

▪️Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?;

▪️Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш;

▪️Тижорат банкларидаги бўш иш ўринлари рўйхати;

▪️Банкларнинг телефон рақами;

▪️Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар;

▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган кредитлар учун бизнес режалар;

▪️ Банкларнинг вакансиялар ҳақида эълон қилиб борувчи телеграм саҳифалари;

▪️Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн юклаб олиш тартиби(Больничный);

▪️Давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш учун, фойдали порталлар;

▪️Кредит ва омонат калькулятори;

▪️Телеграм орқали Uzcard ва Humo карталарни бошқариш;

▪️ Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари.

Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 24 Jul 2025 14:01:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Thu, 24 Jul 2025 08:01:55 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 23 Jul 2025 14:01:56 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Wed, 23 Jul 2025 08:01:54 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 22 Jul 2025 14:01:54 +0300
Подробнее
16.25 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Tue, 22 Jul 2025 08:01:54 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 21 Jul 2025 14:01:54 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Mon, 21 Jul 2025 08:01:53 +0300
Подробнее
11.26 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 20 Jul 2025 14:01:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001826010129 Sun, 20 Jul 2025 08:01:51 +0300
Подробнее
12.25 k
]]>