Лента постов канала Robaxon Maxmudova (@Maxmudova_Robaxon) https://t.me/Maxmudova_Robaxon ru https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sat, 23 Aug 2025 10:29:14 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 22 Aug 2025 09:42:38 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 22 Aug 2025 08:37:30 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 22 Aug 2025 08:01:42 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Thu, 21 Aug 2025 08:03:41 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 20 Aug 2025 16:41:26 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 20 Aug 2025 15:11:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 20 Aug 2025 11:37:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 20 Aug 2025 07:06:48 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Tue, 19 Aug 2025 13:12:38 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Mon, 18 Aug 2025 18:17:53 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Mon, 18 Aug 2025 13:40:13 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 13 Aug 2025 15:29:34 +0300
Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя: Тўқимачилик соҳасига катта имкониятлар берилмоқда

Президент раислигида ўтказилган тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш мавзусидаги видеоселектор йиғилиши мамлакат иқтисодиётининг муҳим йўналишида кузатилаётган муаммолар ва уларнинг ечимига бағишлангани билан аҳамиятли бўлди.


Табиий тола етиштиришдан экспортбоп маҳсулот тайёрлашгача бўлган жараён миллий саноатимизда ҳам етакчи ўрин тутади. Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги беш йилда тармоқда 3,5 миллиард долларлик 396 та йирик корхона ишга тушгани, ишлаб чиқариш 10 миллиард долларга етгани ҳам тўқимачилик саноатининг улкан салоҳиятидан дарак бермоқда.

Аммо соҳада ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар мавжудлиги ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичлари секинлашишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, Президентимиз тўқимачилик маҳсулотлари учун барқарор бозор топиш вазифаси долзарблиги, бунинг учун халқаро сертификатга эга корхоналар сонини ошириш шарт эканини қайд этди.

“Тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга. Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради?”, дея масъулларга асосли эътироз билдирди давлатимиз раҳбари.

Эътиборлиси, бугун ушбу соҳада 500 мингдан ортиқ юртдошларимиз доимий иш ўрнига эга. Бу саноат тармоқларида меҳнат қилаётган жами аҳолининг 20 фоизига тенг экани очиқланди. Сир эмаски, тўқимачилик ходимларининг салмоқли қисми хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келади. Тизимдаги муаммоларга барҳам бериш орқали ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш борасида билдирилган ташаббуслар бизга маъқул бўлди.


Яна бир жиҳати, Президент топшириғига асосан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг фикри ўрганилгани, шундан келиб, чиқиб муаммоларни бартараф этиш йўлида “долзарб юз кунлик” эълон қилингани бизга маъқул бўлди. Чунки ҳар қандай тармоқ аввало, муаммоларнинг туб моҳиятини аниқлаш, тизимли ҳал этиш, томонларга тенг, адолатли имкониятлар яратиш орқали ривож топади.

Йиғилишда фермер, кластер ва тўқимачилик корхоналарига қатор имконият ва имтиёзлар берилиши ҳам маълум қилинди. Хусусан, имтиёзли кредит муддатларини узайтириш ҳамда 1 август ҳолатига ҳисобланган 377 миллиард сўмлик пенялардан воз кечиш каби молиявий имтиёзлар қўлланаётгани қийин вазиятга тушиб қолган корхоналарни соғломлаштиришга хизмат қилади. Бу пахта терувчи қишлоқ аёлларидан тортиб, корхоналарда банд бўлган хотин-қизларгача қўшимча имконият яратиш, деганидир. Ушбу ислоҳотларни тизимли рўёбга чиқишида бош-қош бўладиган Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилингани ҳам айни муддао бўлди.

🔴 Партиямиз учун энг эътиборли жиҳати – ислоҳотларнинг кучли ижтимоий йўналтирилганидадир. Тўқимачилик занжиридаги барча корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкасининг 1 фоиз этиб белгиланиши ва, айниқса, ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил этган корхоналарга давлат томонидан субсидия ажратилиши – бу “Адолат” СДПнинг дастурий ғоялари билан тўла ҳамоҳангдир. Бу ташаббус, бир томондан, юз минглаб хотин-қизларга муносиб меҳнат қилиш имконини кенгайтирса, иккинчи томондан, фарзандларимизнинг сифатли мактабгача таълимга қамровини оширишдек эзгу мақсадга хизмат қилади.


Зеро, “Адолат” СДП дастурий ғояларида ҳам тадбиркорлик муҳитини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли, биринчи навбатда, хотин-қизларга муносиб иш ўринлари, меҳнат шароитлари яратиш мақсадлари илгари сурилган. Партиядошларимиз тўқимачилик соҳасидаги янги ташаббус ва вазифаларни қўллаб-қувватлайди ҳамда уларни амалга оширишда фаол иштирок этади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Tue, 12 Aug 2025 19:21:40 +0300
🔴 Бюджет харажатларининг 49,8 фоизи, яъни деярли ярми ижтимоий соҳаларга йўналтирилгани, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун қилинган харажатлар маъқулланди.

⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Tue, 12 Aug 2025 17:12:29 +0300
🟦🟦🟦

Ҳурматли солиқ хизмати ходимлари!

Аввало, Сиз азизларни касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз!


Солиқ хизмати – давлат молиявий барқарорлиги, иқтисодий тараққиёт
в
а халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим бўлган масъулиятли ва шарафли соҳа ҳисобланади. Ўзига юклатилган вазифаларни виждонан адо этиб, қонун устуворлигини таъминлаш, бюджет даромадларини тўлиқ ва ўз вақтида шакллантириш, тадбиркорлик муҳитини соғломлаштириш йўлида муносиб меҳнат қилаётган солиқ хизмати ходимларини халқимиз ҳурмат қилади, қадрлайди.

Бугунги кунда солиқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар
, соҳага замонавий ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши ва солиқ маъмурчилигининг соддалаштирилиши “хуфиёна” иқтисодиёт улушини қисқартиришга ҳамда фуқароларимизнинг солиқ маданиятини оширишга хизмат қилаётгани сир эмас. Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида муносиб хизмат қилаётган солиқчилар эндиликда тадбиркорларнинг яқин кўмакчиси, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашга қисса қўшувчи касб эгаларига айланмоқда.

🔴 “Адолат” СДП ҳалол меҳнатингизни, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги садоқатингизни юксак баҳолайди. Зеро, биз солиқ сиёсатининг асосий тамойиллари адолат, тенглик ва шаффофлик бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Ишончимиз комилки, Сизлар ўз билим ва тажрибангиз, юксак касбий маҳоратингиз билан ушбу тамойилларнинг ҳаётга тўлақонли татбиқ этилишига муносиб ҳисса қўшасиз.


Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
22.44 k
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Tue, 12 Aug 2025 14:31:16 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Mon, 11 Aug 2025 18:52:04 +0300
Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.


🔴 Батафсил

⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Mon, 11 Aug 2025 17:47:45 +0300
#Халқ_сўзи_газетаси
#Муносабат

🏢 Жорий йилнинг 29 июль куни Президентимиз ҳузурида маиший коррупцияга қарши курашиш бўйича ўтказилган тақдимотдан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унда палатанинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги муҳим ва устувор вазифалари белгилаб олинди.

🔴 “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова томонидан мазкур ҳужжат, шунингдек, коррупцияга қарши курашишга оид бир қатор қонун лойиҳалари бўйича партиямиз фракциясининг муносабати билдирди.

?
? Батафсил бу ерда ўқинг

⚖️ Расмий саҳифаларимиз
stong>rong>>
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sun, 10 Aug 2025 07:08:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sun, 10 Aug 2025 07:08:39 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sat, 09 Aug 2025 19:20:32 +0300
ТАЪЛИМДА ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ МУВОФИҚЛИГИ ИЖТИМОИЙ АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Президентимиз раҳбарлигида олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбирда олий маълумотга эга ёшларни бандлигини таъминлаш билан боғлиқ қатор муаммоларга амалий ечим берилгани аҳамиятга молик.


📌 Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда аҳолини олий таълим билан қамраб олиш даражаси сўнгги йилларда кескин ошди. Хусусан, бундан 8 йил аввал юртимиз аҳолисининг атиги 9 фоизи олий маълумотга эга бўлган бўлса, бугун ушбу кўрсаткич қарийб 50 фоизни ташкил қилмоқда. Бунда юздан ортиқ янги олий таълим муассасалари ташкил этилгани муҳим омил бўлди.

Аммо тизимда ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан, кадрлар тайёрлаш тизимининг реал эҳтиёж билан мувофиқ эмаслиги меҳнат бозорида кўплаб ёшларнинг қўлида дипломи бўла туриб ишга жойлаша олмаслигига сабаб бўляпти. Бу нафақат самарадорлик муаммоси, балки ижтимоий адолат масаласи ҳамдир.
Қолаверса, яқин йилларда 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ишга тушиши, бунинг ҳисобига саноатнинг ўзида 500 мингга яқин мутахассисларга эҳтиёж пайдо бўлиши янгича ёндашувларни тақозо этмоқда.

📄 Давлат раҳбари куюнчаклик билан шу каби муаммоларни санаб ўтди. Айниқса, ахборот технологиялари, робототехника, дастурлаш каби замонавий касб эгалари учун юзлаб иш ўринлари мавжуд бўлгани ҳолда меҳнат бозорида иш берувчилар талабига мос келадиган рақобатбардош кадрлар етишмаётгани айтилди.

Оқибатда корхоналар четдан тайёр мутахассис жалб қилишга мажбур бўлаётгани масаланинг оғриқли жиҳатидир. Зотан, талабаларни олийгоҳда ўқитиб, мутахассис қилиб тайёрлашга миллионлаб бюджет маблағлари сарфланмоқда.
Йиғилишда муаммоларга аниқ ечим бўла оладиган амалий  таклифлар берилди. Хусусан, таълим ва амалиётни уйғунлаштириш, тармоқлараро боғлиқликни кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

🌐 Бунда нефть-газ тармоғи бўйича таълим-ишлаб чиқариш кластери яратилгани ижобий тажриба сифатида баҳоланди.
Қайд этилганидек, ушбу ташаббус сабаб Бухоро техника университетининг 2 минг нафардан ортиқ талабалари ўз соҳасида юқори даромадли ишга жойлашган.

Бундан ташқари, қиймати 1 миллион доллардан, ишчилар сони эса 50 тадан кўп бўлган лойиҳаларни яратишда мутахассисларга эҳтиёж аввалдан аниқ кўрсатилиши белгиланди. Бу орқали масъул вазир ва тармоқ раҳбари олий ўқув юртига буюртма бериб, кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўяди.

Шунингдек, ректорлар буюртма асосида ўқиётган талабалар учун, асосий фанлардан ташқари, қўшимча таълим модулларини жорий қилади.
 
Талабаларнинг йиллик баҳоланишида инвесторлар иштирок этиши, диплом ишини эса келгусида ишга кириши мўлжалланган лойиҳага мос мавзуда ҳимоя қилиши жорий қилинаётгани айниқса, аҳамиятлидир.

Шу орқали ҳам талабанинг келажакда юқори даромадли ишга жойлашиши кафолатланади, ҳам инвестор талабига мос кадр тайёрланишига эришилади.
Йиғилишда билдирилган танқидий фикр-мулоҳазалар, таклифлар соҳани тубдан янгилаш, таълим тизими ва меҳнат бозори ўртасидаги узилишларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб ишонамиз.


Эътиборлиси, ушбу ташаббуслар партиямиз Сайловолди дастурида илгари сурилган “Кафолатланган биринчи иш жойи” ғоясини амалда тўлақонли рўёбга чиқариш учун катта имкониятдир.

🔴 Биз, “Адолат” СДП вакиллари, барча даражадаги депутатларимиз, фаолларимиз билан ушбу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида, ҳуқуқий асослари яратилишида фаол иштирок этамиз. Ижроси устидан қатъий парламент назоратини ўрнатиш, ҳар бир амалий ҳаракатдан самарали натижа олинишига муносиб ҳиссамизни қўшамиз.


Зотан, диплом шунчаки қоғоз эмас, ёш мутахассиснинг келажакка, Ватан тақдирига ишончи, орзу-мақсадларини амалга ошириш йўлланмаси бўлиши керак.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 08 Aug 2025 19:59:10 +0300
🤝🌏👨‍🏫👩‍🏫

Поло: Гендер тенглик ва демократик тамойилларни тараннум этувчи спорт тури


⚖️ “Адолат” СДП ўзининг дастурий мақсадларида хотин-қизлар ва ёшларнинг соғлом бўлиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратишни илгари суриб келади.


📌 Ғоя ва мақсадларни тўлақонли рўёбга чиқаришда манфаатдор ташкилотлар, вазирлик ва қўмиталар, спорт федерациялари билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда. Бугун ана шундай хайрли ташаббусларнинг навбатдагиси рўёбга чиқди – Поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Қайд этиш жоизки, юртимизда спортнинг ноанъанавий турлари ҳам тобора ривожланмоқда. Бу мамлакатимизда спорт соҳаси янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Поло от спортини ҳам бунинг яққол исботи дейиш мумкин.

📄Таъкидлаш керакки, 2021 йил 5 август куни қабул қилинган Президент қарори билан “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури” тасдиқланганди. Ўтган қисқа фурсатда мамлакатимизда поло спорти жамоатчилиги юзага келди. Федерация тузилиб, аёллар ва эркаклар лигаси ташкил қилинди. Бугун республика бўйлаб 2 мингдан ортиқ поло спорт секцияси ишлаб турибди.

Тадбир аввалида партия Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқиб, ёшларимиз турли спорт йўналишларида тарихий натижаларга эришаётгани, бунда хотин-қизлар улуши ҳам ортиб бораётганига эътибор қаратди. Поло спортининг илк илдизлари минг йиллар аввал Марказий Осиё ҳудудида шакллангани, темурий ва бобурийлар саройида маликалар чавгон бўйича мусобақалашгани таъкидланди.

– Шу жиҳатдан бу спорт тури биз учун бегона эмас, – деди Робахон Махмудова. – Ўзбек қизлари поло билан шуғулланиб, юқори натижаларга эришиб келаётгани ҳам уларнинг қонида от спортига рағбат, меҳр борлигидан далолатдир. Биз бу рағбатни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрмиз.


Шунингдек, тадбирда Поло федерацияси раиси Азиз Рустамбоев, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг биринчи проректори Валижон Саъдиев, Аёллар поло лигаси раҳбари, партиямиз фаоли Озода Парпибаева, “Бибихоним” аёллар клуби капитани Шаҳноза Шарипова сўзга чиқди.

⏩Эътиборлиси, Поло спорти моҳиятига кўра, инсон ва табиат уйғунлигини намоён этади. Бошқа спорт турларидан фарқли равишда бир жамоада йигитлар ва қизлар аралаш ўйнаши мумкинлиги, ёш танламаслиги унинг қоидалари демократик ва гендер тенгликка асосланган партиямиз ғоялари билан уйғунлигини кўрсатади.

🌐 Тадбир сўнггида келгуси ҳамкорлик қадамлари белгиланган меморандум имз
оланди.

🔴 Расмий саҳифаларимиз
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 08 Aug 2025 16:24:17 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Thu, 07 Aug 2025 15:04:02 +0300
#Халқ_сўзи_газетаси
#Муносабат

🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "УМУМИЙ МАҚСАД ВА ТАРАҚҚИЁТ САРИ" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.


📖 Батафсил бу ерда ўқинг

⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 06 Aug 2025 18:33:48 +0300
“Avaza” konferensiyasi O‘zbekiston tashabbuskorligini namoyon etdi

Davlatimiz rahbari Turkmaniston Respublikasining Avaza shahrida Birlashgan Millatlar Tashkilotining dengizga chiqish imkoni bo‘lmagan, rivojlanayotgan mamlakatlar bo‘yicha uchinchi konferensiyasidagi nutqida mintaqada tinchlikni mustahkamlash va barqaror rivojlanish istiqbollariga to‘xtalib o‘tdi.


🔴BATAFSIL

Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO 🔹 Yoshlar parlamenti
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Mon, 04 Aug 2025 08:16:47 +0300
#ТАБРИК

Халқимиз учун тинчликдан улуғроқ неъмат йўқ. Мамлакатимизда ҳукм сураётган осойишта муҳитни сақлашда Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган фидойи ва мард ўғлонларнинг ҳиссаси катта. Бугун шундай фахрли касб эга бўлган Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимлари куни нишонланмоқда.


Аввало, соҳада меҳнат қилаётган тинчлигимиз посбонларини ушбу сана муносабати билан самимий табриклаймиз!
Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Натижада соҳа барқарор тинчлик ҳамда бардавом тараққиётнинг ишончли кафолатига, чинакам жасорат ва матонат мактабига айланди.

Хусусан, 2017 йил 4 август куни фаолият доираси жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилди. Шунингдек, 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонун тизим фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққанини алоҳида таъкидлаш лозим.

Қайд этиш жоизки, ўтган қисқа давр ичида Миллий гвардиямиз Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орасида муҳим бўғин сифатида шаклланиб, ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди.


Қолаверса, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда Миллий гвардия ходимларининг алоҳида хизматлари бор.

Ҳурматли тинчлик посбонлари!

Бугунги касб байрамларингиз муносабати билан Сиз, азизларни “Адолат” СДП аъзолари ва хайрихоҳлари номидан самимий қутлаб, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизга улкан зафарлар тилаймиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sun, 03 Aug 2025 07:37:09 +0300
#Табрик

🚋ҚАДРЛИ ТЕМИРЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ!

Аввало, мамлакат иқтисодий қудрати ва жамият фаровонлиги йўлида ҳал қилувчи хизматни сидқидилдан амалга ошираётган сиз, азиз соҳа вакилларини касб байрамингиз — Темирйўл транспорти тизими ходимлари куни муносабати билан муборакбод этиб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни йўллашдан бахтиёрман.

Албатта, темирйўллар ҳар қайси давлатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамловчи, ҳудудлар ўртасида узлуксиз алоқа ўрнатувчи ва халқлар ўртасида яқинлик ҳиссини кучайтирувчи асосий инфратузилмадир. Шунингдек, глобал савдо йўлакларини боғловчи асосий омил сифатида баҳоланади.

Бугунги кунда юртимизда темирйўл тармоғи орқали юк ташиш ҳажми изчил ўсиб, йўловчилар оқими кенгаймоқда. Янги йўналишлар, юқори тезликдаги поездлар ҳаракати, замонавий вокзаллар ва логистика марказлари эса соҳа ходимларининг изланиши ва фидокорона меҳнати самараси эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, қисқа муддатда 3 минг 800 километрдан зиёд темирйўл электрлаштирилиши, “Бухоро – Урганч – Хива” темирйўлининг қуриб битказилиши, локомотив паркларининг замонавий техника билан янгиланиши — юртимизда темирйўл соҳасига қаратилган давлат сиёсати ва амалий ишлар кўламининг яққол ифодасидир.

🔴 “Адолат” СДП транспорт соҳасини миллий иқтисодиёт ривожининг устувор йўналиши сифатида баҳолайди. Шу боис, темирйўл инфратузилмасини янгилаш, хизмат сифатини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ва минтақаларнинг уйғун тараққиёти учун зарур қонунчилик ташаббусларини илгари суришда фаол иштирок этади.


Қадрли темирйўлчилар!

Сизларнинг машаққатли ва ўз навбатида шарафли меҳнатингиз, касбга садоқатингиз ва юрт равнақи йўлидаги улкан ҳиссангизни эътироф этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик ва барака, меҳнат фаолиятингизда муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилайман!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sat, 02 Aug 2025 17:38:28 +0300
Томорқа – етти хазинанинг бири, деб бежиз айтишмайди. Бугун Нурота туманида бўлиб, меҳнати, интилиши билан нафақат ўзининг рўзғорини обод қилаётган, балки аҳоли дастурхонининг тўкин бўлишига ҳисса қўшаётган ана шундай инсонлардан бири – Мамаражаб Бозоров хонадонида бўлдик.

📌 17 сотих ҳовлисининг бир қарич ери ҳам бўш қолмаган бу инсоннинг 3 сотихли иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотларнинг харидорлари етарли. Мамаражаб аканинг ўзи айтганидек, “Маҳалла ва ҳокимлик таклифи асосида 50 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иш бошлагандик. Ҳозирда помидор, картошка, сабзи, пиёз ва турли кўкатлар етиштиряпмиз. Ҳосилдорлик юқори, харидорларнинг ўзи уйдан олиб кетади”.

Суҳбат давомида Мамаражаб аканинг бу тажрибасини бутун ҳудудда оммалаштириш кераклигини таъкидладик. Бу, ўз навбатида, Президентимизнинг мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва экспортини ошириш бўйича белгилаб берган вазифаларининг амалдаги ижросидир.


Хонадон эгасининг ғайратига ғайрат қўшиш мақсадида, унинг истагини инобатга олиб, қўшимча 1,5 сотихли иссиқхона қуриш ва бодринг етиштиришни йўлга қўйишда кўмаклашадиган бўлдик.

Мамаражаб Бозоров каби меҳнаткаш, ташаббускор инсонлар бор экан, юртимизда фаровонлик ва тўкинлик бардавом бўлади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sat, 02 Aug 2025 17:00:27 +0300
Жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг муаммолари ҳамда таклифларини эшитиш ва амалий ечимлар топиш – фаолиятимизнинг энг муҳим ва масъулиятли қисмидир.

🔴 Партиямиз вакиллари билан Нурота туманида ўтказган сайёр қабулимизда маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларидан катта куч олдик, десак адашмаган бўламиз.


Боиси, қабулимизга келган мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик, касб-ҳунар ўрганиш ва энг муҳими, илм олиш истаги билан боғлиқ масалалар бўлди. Айниқса, “Амир Темур” маҳалласида яшовчи Санобар Асқарованинг шижоати мени чуқур тўлқинлантирди. Санобархон болаликдаги орзусига эришиш учун 50 ёшида университетга ўқишга кириб, бу йил уни муваффақиятли тамомлабди ва энди фельдшерлик курсида ўқимоқчи. Бу матонат ва илмга ташналик олдида фақат тасанно айтиш мумкин.

Шаҳноза Ҳазратова эса оғир ижтимоий шароит ва турмуш ўртоғининг ногиронлигига қарамай, олий маълумот олиб, бугун мактабгача таълим ташкилотида ишлаётганини айтди. Тадбиркор Нигина Каримова эса бир неча ҳунарни (пиллачилик, асаларичилик, нонвойликни) эгаллаб, ўз меҳнати билан рўзғорини обод қилаётгани ва энди фаолиятини янада кенгайтириш учун кўчма дўкон очишни мақсад қилаётган ташаббускор аёлларимиздан.

Албатта, биз бундай ташаббусларни бор имкониятимиз билан қўллаб-қувватлаймиз ва ҳар бир масалани назоратга олиб, уларни ҳал этиш учун барча амалий чораларни белгилаб олдик. Зотан, мана шундай ташаббускор фуқароларга қанот бўлиш ҳамда уларнинг йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга кўмаклашиш – барчамизнинг устувор вазифамиздир.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sat, 02 Aug 2025 14:55:08 +0300
Болаларнинг ёзги таътили шунчаки дам олиш эмас, балки янги кўникмалар олиш, дўстлар орттириш ва ўз иқтидорини кашф этиш учун бебаҳо имкониятдир. Ишчи гуруҳимиз билан Навбаҳор туманидаги “Сармиш” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб, ана шундай изчил ва сермазмун жараённинг гувоҳи бўлдик.

📌 Давлатимиз раҳбарининг “Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида оромгоҳда самарали иш олиб борилмоқда. Ҳар йили 2800 нафарга яқин болажонларни қабул қиладиган ушбу маскан республикамиздаги энг йирик оромгоҳлардан биридир.


Оромгоҳ директори Маҳбуба Умарованинг айтишича, бу йилги дастур “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида янада самарали ташкил этилган: “Айниқса, мусиқа ва тасвирий санъат, спорт, пазандалик тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди. Оромгоҳда ташкил қилинган кичик музей орқали болаларда миллий тарихга ҳурмат руҳини шакллантиришга эътибор қилмоқдамиз”

🔴 Оромгоҳнинг 3-мавсуми якунига бағишланган маросимда иштирок этиб, энг фаол ўқувчиларга ва муассаса кутубхонасига китоблар совға қилганимиздаги болажонларнинг қувончини кўриб, фарзандларимизнинг келажакка бўлган ишончи – бизнинг энг катта бойлигимиз эканлигига яна бир бор амин бўлдик.


Зотан, ёшларимиз учун яратилаётган ҳар бир имконият ва шароит – бу Янги Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти йўлидаги муҳим қадамдир.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sat, 02 Aug 2025 09:23:34 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Sat, 02 Aug 2025 08:25:33 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 01 Aug 2025 17:53:02 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 01 Aug 2025 13:31:34 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 01 Aug 2025 12:39:51 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Fri, 01 Aug 2025 10:04:15 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Thu, 31 Jul 2025 20:11:22 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Thu, 31 Jul 2025 19:43:34 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Thu, 31 Jul 2025 14:45:18 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Thu, 31 Jul 2025 08:32:12 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 30 Jul 2025 16:32:07 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Wed, 30 Jul 2025 06:58:35 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Tue, 29 Jul 2025 15:40:19 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Tue, 29 Jul 2025 09:05:47 +0300
Подробнее
]]>
https://linkbaza.com/catalog/-1001891892303 Mon, 28 Jul 2025 19:19:36 +0300
Подробнее
]]>