Ҳурматли тадбиркорлар!
🇺🇿🇨🇳 Жорий йил 21–23 август кунлари “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида Ипак йўли мамлакатлари маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш ва қурилиш материаллари, енгил саноат, энергетика, экология, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ҳамда саноат технологиялари соҳаларидаги 60 дан ортиқ етакчи мутахассис ва технологлар иштирок этадилар.
⚙️ Шунингдек, ушбу йўналишлар бўйича мутахассислар томонидан замонавий саноат ускуналари намойиш этиладиган махсус стендлар ташкил этилади.
Тадбир тадбиркорларга:
▪️маҳсулот сифатини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ яхшилаш,
▪️ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш,
▪️мутахассислар иштирокида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш,
▪️махсус ускуналар ёрдамида корхона экспорти ҳажмини кенгайтириш каби имкониятларни яратади.
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, “CAEx Uzbekistan”
🗓 Сана: 21–23 август
Тадбирда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишлари мумкин:
📞 +998 99 808 77 57
@bekhzod_godgiven
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube