Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси
Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Реклама учун:
@hamkormuslimaat_bot
Информация о канале обновлена 08.10.2025.
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси
Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Реклама учун:
@hamkormuslimaat_bot
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Олимнинг обиддан устунлиги, ойнинг юлдузлардан устунлиги кабидир.
(Абу Довуд)
«Дангасалик: сабаб ва ечимлар»
Яҳё Убайдуллоҳ
@BintuSodiq
💬 Фарзанд тарбиясида меҳрнинг чегараси борми?
Баъзан ота қаттиққўл бўлади, она эса иккиланади:
фарзандини ҳимоя қилсинми ёки сукут сақлаб, сабр қилсинми?
Қаерда она аралашиши, қаерда жим туриши керак?
Баъзан айрим оналар фарзандини ҳаддан ташқари эркин қўйса, баъзилари қаттиқ назорат қилишади.
Қачон уриш тарбия, қачон эса адашиш бўлади?
Меҳрни меъёрда бериш дегани нима ўзи?
БИЗ БОЛАЛАРГА ТАРБИЯДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШИМИЗ КЕРАК?
🌷 Келинг, бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз.
«СИР ЭМАС» семинари — бу оналик меҳри, ақл ва юрак мувозанати ҳақидаги очиқ суҳбат.
📆 Сана: 13 октябрь
🕑 Вақт: 13:30 дан 16:00 гача (2,5 соат).
📍 Жойлар сони чекланган.
📞 Рўйхат учун: +998 90 825 45 98
📲 @bintusodiq_admin
@BintuSodiq
✨ Шундай инсонлар борки, улар бошқа юртларда яшасалар ҳам, ёки вафот этган бўлсалар ҳам, сизга бахт-саодат улашаверадилар.
📖 «Ҳикматлар чашмаси»дан
🌷 @BintuSodiq
Суҳбатни тўлиқ ҳолда кўриш учун каналимизни кузатиб боринг.
@BintuSodiq
!"
❓ Оналар нега фарзандларимиз билан тил топиша олмаяпмиз? Нега уларга тарбия беришда қийинчиликларга дуч келяпмиз? Нега бу қийинчиликлар бизни тушкунликка тушириб қўйяпти?
Бугунги кунда онажонларимиз ўртасида бу каби муаммолар жуда кўп учраётгани сир бўлмай қолди...
Бугун, 4 октябрь куни «Регистон оналар мактаби»да устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ билан мактаб ота-оналари иштирокида «Фарзанд тарбиясида онанинг ўрни» мавзусида ўтказилган учрашувда иштирок этарканман, юқоридаги саволларга батафсил жавоб олдим десам, муболаға бўлмайди.
«Шундай муаммолардан қийналганингизда ўзингизга бир савол бериб кўринг:
– Биз нима мақсадда фарзанд кўрдик?
– Биз фарзанд тарбиялашга тайёрмидик?
Аллоҳ таоло бизга улуғ неъматини ато қилди, истаса, уни бизга бермас эди. Аммо ундай бўлмади. Хўш, унда биз зиммамиздаги масъулиятни адо қилдикми ёки шунга интиляпмизми? Саволга жавобни ўзингиздан қидириб кўринг.
Аксарият оналаримиз болалари билан келиша олмаётганидан кўп шикоят қилишади. Улар билан суҳбатлашиш асносида, афсуски, асосий муаммо оналаримизнинг болаликдан олган тарбиясига бориб тақалиши маълум бўляпти...»
Дарҳақиқат, ота-онанинг фарзандга берадиган энг муҳим нарса тарбия, энг азиз нарса эса гўзал хулқидир. Қиёматда ҳам тарозида энг оғир келадигани кишининг ахлоқидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тарозига ҳусни хулқдан кўра оғирроқ қўйиладиган нарса йўқ», деб марҳамат қилганлар. Албатта, фарзандимизнинг хулқи гўзал, муомаласи чиройли бўлса, биз ҳам қийналмаймиз.
«Болаларимизга чиройли, гўзал хулқ бериш борабарида доимий равишда уларга меҳр улашиш ҳам шу замоннинг долзарб муаммосидир.
Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг, сизга осмондаги Зот раҳм қилади», деганлар. Болаларимизга меҳр берсак, бу ҳақни мукаммал адо этсак, ишимизда ҳам, ризқимизда ҳам барака бўлади.
Фарзандингиз бағрингизда оналик тафтини ҳис қилиб яшасин. Телефон қуввати тугаса, қувватлагич билан уни яна қувватлантирасиз. Фарзандимиз ҳам бағримиздан, тафтимиздан ўша қувватлагич мисоли куч олиб яшашсин!..»
Устоз бу мавзуда жуда кўп фойдали, зарур тавсияларни бердилар. Болалар билан суҳбатлашиб туришга, уларни эшитиб, улар билан бирга вақти-вақти билан ўйнаб, сайр қилиш ҳам мароқли тарбия усулларидан эканини эслатиб ўтдилар. Учрашув сўнггида Одинахон Муҳаммад Содиқ оналаримизнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
🌹Одинахон Муҳаммад Содиқ «Регистон оналар мактаби" жамоаси томонидан "МИЛЛАТ ОНАСИ" фахрий нишони билан тақдирландилар.
Мактабдаги бугунги учрашув ҳар жиҳатдан онажонлар учун манфаатли бўлди, дея оламан.
✍️Райҳона
@BintuSodiq
"Registon Onalar Maktabi" jamoasi va barcha ishtirokchi onalar nomidan bugungi tadbirimizni ilmingiz, samimiyatingiz va bebaho maslahatlaringiz bilan bezaganingiz uchun cheksiz minnatdorchilik bildiramiz! 🙏
Sizning ishtirokingiz bilan oʻtgan “Farzand tarbiyasida onaning oʻrni” mavzusidagi bu trening shunchaki uchrashuv emas, balki har bir ona qalbida chuqur iz qoldirgan, hayotiy burilish nuqtasi boʻldi.
Bizning tayyorgarligimiz va tashkiliy ishlarimiz, faqatgina Sizning borligingiz, yuksak maʼruzangiz va nurli chehrangiz bilan toʻliq maʼno kasb etdi.
Ustozamiz! Qimmatli vaqtingizni bizga ajratganingiz uchun yana bir bor TASHAKKURIMIZ! Kelgusi ish faoliyatingizda yanada ulkan muvaffaqiyatlar tilaymiz.
"Registon onalar maktabi" va "Peshqadamlar karvoni" loyihasining hamkorligi bardavom bo'lsin.
Sizdek buyuk ustozlar doimo salomat boʻlishingizni tilab, chuqur hurmat bilan,
"Registon Onalar Maktabi" Jamoasi.
@BintuSodiq
Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида:
“Ота-онам У Зотга фидо бўлсин! У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам У Зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, У Зот мени жеркмаганлар ҳам, урмаганлар ҳам ва сўкмаганлар ҳам!”
Имом Муслим ривояти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَىٰ مُحَمَّدٍ وَعَلَىٰ آلِ مُحَمَّدٍ
@BintuSodiq
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.