Чет тилларини ўрганиш учун субсидия ажратилади
Эндиликда ёшлар чет тилларини «2+6» дастури орқали субсидия асосида ўрганиши мумкин. Бунда 14–30 ёшдаги йигит-қизларга инглиз, немис, француз, япон, корейс, хитой тилларини ўрганишлари учун субсидия ажратилади.
➖ Дастурга кўра, биринчи 2 ой тўлов ўқувчи томонидан амалга оширилади, кейинги 6 ой учун тўловлар давоматга мутаносиб равишда давлат томонидан қоплаб берилади.
➖ Субсидия миқдори (ойига максимал) Тошкент шаҳрида 824 минг сўм (БҲМ × 2) гача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида 618 минг сўм (БҲМ × 1,5) гача, туман ва шаҳарларда 412 минг сўм (БҲМ × 1) гача қоплаб берилади.
➖ Асосий шартлари: ариза берувчи минимал кўрсаткичга мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Ариза берувчи фақат битта тил бўйича субсидия олиши мумкин.
➖ Дастур доирасида ҳар йили 20 минг нафаргача, 2025–2030 йиллар давомида 100 минг нафаргача ёшга субсидия ажратилади.
Яқинларга юбориб қўйинг!
Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈