#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади
“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–163-сон, 10.09.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш;
🔹 ёшларнинг касбий қизиқишларини барвақт аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб боришини таъминлаш.
✅ Фармонга кўра, қуйидагилар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:
🔸 ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;
🔸 ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
🔸 меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;
🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.
🚫 Ушбу асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа вазифа ва топшириқларни ёшлар етакчилари зиммасига юклаш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot