Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
Информация о канале обновлена 21.08.2025.
Ушбу канал Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида у зотга муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
Ўзгалар қалбини синдириб қўйишдан эҳтиёт бўлиб, ҳар бир сўзини танлаб гапирадиган одамдан ҳам гўзалроқ ким бор?
@Shayx_Muhammadsodiq
Ҳамма ҳақиқатни ўзи томонида бўлишини хоҳлайди.
Лекин ҳамма ҳам ҳақиқат тарафида бўлишни истамайди.
@Shayx_Muhammadsodiq
Аллоҳ таоло бирор бандасига неъмат берса, унга ҳасад қилманг. Чунки Аллоҳ у неъмат эвазига бандани нималардан маҳрум қилганини билмайсиз!
Аллоҳ таоло сизни бирор нарсадан маҳрум қилса, хафа бўлманг. Чунки Аллоҳ бу маҳрумлик эвазига сизга нималар тортиқ қилишини билмайсиз!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Алҳамдулиллаҳ» денг!
@Shayx_Muhammadsodiq
Унутманг!
Қалбга озор берадиган "нишли" сўзлар, ғазаб устида айтиладиган қўпол гапларнинг доимий такрорланиб турадиган садоси бўлади. Бу садо ҳатто ўртадаги можаролардан кейин ҳам давом этаверади. Шундай экан, орадаги келишмовчиликларни ҳал этишда оғир ва босиқ бўлинг!
@Shayx_Muhammadsodiq
Нишондаги қуш воқеаси
Бир гуруҳ ёшлар ўйнагани кўчага чиқишди. Бир қушни тутиб олишди ва бойлаб қўйиб, нишон қилишди. Ўйин қоидасига кўра қушга тегмай қолган ўқлар қушни тутиб олган болага бўлиши керак эди.
Ўйин бошланди. Барча болалар ўқ отиш учун ўқларини ҳозирлаб олишди. Ўқ узиш учун биринчи чиққан бола энди отаман, деганида шериклари тумтарақай қочаётганини кўриб қолди. Қараса ёнига Абдуллох ибн Умар розияллоҳу анҳу яқин келган экан. У ҳам қочиб қолди. Қуш ўша ҳолда қолиб кетганди. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу қушни қўйиб юборди. Болаларга: «Расулуллоҳ жони бор яратиқни нишон қилиб олганни лаънатлаганлар», деб тушунтирди.
"Энг гўзал қиссалар" китобидан
@Shayx_Muhammadsodiq
Ҳаётдаги аксар муаммоларимизнинг сабаби иккита:
- Ўйламай иш қиламиз.
- Ўйлайверамиз, лекин иш қилмаймиз.
@Shayx_Muhammadsodiq
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.