Ushbu sahifada zamonamizning yetuk Hanafiy olimlaridan biri shayx Saloh Abulhoj hafizahullohning fiqhiy va axloqiy darslari o‘zbek tilida berib boriladi
Admin: @xamza_ali
Информация о канале обновлена 30.09.2025.
Ushbu sahifada zamonamizning yetuk Hanafiy olimlaridan biri shayx Saloh Abulhoj hafizahullohning fiqhiy va axloqiy darslari o‘zbek tilida berib boriladi
Admin: @xamza_ali
Масхаранинг қанчалик ёмон иш эканига далиллар:
Аллоҳ таоло шундай буюради: «Эй иймон келтирганлар! Ҳеч бир қавм бошқасини масхара қилмасин! Эҳтимол, улар булардан яхшироқдир? Ҳеч бир аёл бошқа аёлни масхара қилмасин! Эҳтимол, улар булардан яхшироқдир? Ўзингизни ўзингиз ҳам мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик нақадар ёмон! Ким тавба қилмаса, ана ўшалар золимлардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят).
Одамлар одатда бировнинг ташқи кўринишини, маълум бир ҳолат ёки вазиятларини масхара қилади. Ҳолбуки, одамларнинг бир-биридан яхшироқ экани бундай зоҳирий нарсаларга эмас, балки қалбда яширинган нарсаларга қараб бўлади. Шундай экан, ҳеч кимнинг бировни масхара қилишга ҳаққи йўқ. Эҳтимол, у масхара қилиб, устидан кулаётган одам Аллоҳ таолонинг ҳузурида ундан яхшироқ мартабададир? Шундай экан, ҳеч ким ўзи билмай, Аллоҳ таоло эҳтиром кўрсатган банданинг устидан кулиб, Аллоҳ таоло улуғ мартабага кўтарган бандани таҳқирлаб, ўз-ўзига чексиз зулм қилиб қўймасин .
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Эҳ, шўримиз қурисин. Бу қандай китобки, каттаю кичик бирор нарсани қолдирмай ҳисоб-китоб қилиб қўйган экан!» деб қолишади», деган оятни тафсир қилиб, шундай деганлар: «Оятдаги «кичик» деган сўз мўмин одамни истеҳзо қилиб, устидан кулиб қўйишдир, «катта» деган сўз эса масхара қилиб, қаҳ-қаҳ отиб кулишдир». Ибн Аббоснинг бу сўзларида одамларнинг устидан кулиш маъсиятлар, катта гуноҳлар жумласидан эканига ишора бор.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан
👉@Ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Маъноси: Буюк орзу-мақсадларни ҳеч қандай меҳнат ва ғайрат қилмасдан қўлга киритиш фикри ёлғон умиддан бошқа нарса эмас. Муовия розияллоҳу анҳу шундай деган эдилар: “Улуғ ишларга интилинг, шунда уларга эришасиз. Мен халифалик учун муносиб эмас эдим, аммо унга интилдим ва муваффақ бўлдим”. Шунинг учун катта марраларга етиш учун албатта қатъият ва тиришқоқлик зарур.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан
👉@ulamolar_yogdusi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#УМРА_ҚЎЛЛАНМАСИ
Ёш бола ва мажнун (ақли заиф) инсоннинг эҳроми
Ёш боланинг эҳромига тегишли ҳукмлар:
1. Эҳромнинг дуруст бўлиши: ёш бола ақлини таниган бўлса , эҳроми ҳам, умраси ҳам дуруст бўлади. Агар ҳали ақлини танимаган бола бўлса, ўзича бажарган амаллари дуруст бўлмайди. Балки унинг ўрнига валийси ноиб бўлиб, амалларни қилдиради. Яъни, болага энг яқин бўлган одам унинг номидан эҳромга киради. Агар сафарда боланинг отаси ва акаси бўлса, ота бола учун эҳром ниятини қилади. Ушбу валий болани эҳромда ман қилинган ишлардан муҳофаза қилиб юриши даркор бўлади, лекин мабодо бола шу ишлардан бирортасини қилиб қўйса ҳам бирорта жазо вожиб бўлмайди, боланинг ўзига ҳам, валийга ҳам. Чунки бола умранинг вожибларини тарк қилса ҳам ҳеч қандай жазо йўқ, умранинг фарзларидан бирортасини тарк қилса ҳам қазоси вожиб эмас. Сабаби ёш бола ҳали шаръий масъулиятлар зиммасига тушадиган инсон бўлмагани учун унинг эҳроми катталар эҳромидан фарқ қилади.
2. Ёш боланинг номидан ноиб бўлиш: Бола умра амалларидан қайси бирини ўзи бажаришга қодир бўлса, биров унинг ўрнига бу ишларни қилиши дуруст бўлмайди, қайси амалларни ўзи бажаришга қодир бўлмаса, валийси унинг ўрнига қилиши мумкин, ҳатто бу ёш бола ақлини таниган бўлса ҳам. Фақат битта амал мустасно, у ҳам бўлса тавоф намози, яъни валий боланинг ўрнига ушбу намозни мутлақо ўқимайди. Агар бола ақлини таниган бўлса, ўзи ўқийди, акс ҳолда бошқа вожиблар каби бу намоз ҳам соқит бўлади. Тавофга келсак, бола ақлини таниган бўлса, ўзи қилади, биров уни кўтариб юриб қилдириш мумкин эмас. Ақлини ҳали танимаган бола бўлса валийси кўтариб тавоф ва саъйни қилдириши мумкин.
Мажнун (ақли заиф) инсон бу ҳукмларда ақлини танимаган бола кабидир.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Ҳанафий мазҳабига кўра умра қўлланмаси» китобидан
👉@ulamolar_yogdusi
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#ОИЛА_БАХТИНИНГ_СИРИ
Оилавий ҳаёт асло ва асло ўзини катта олиш, баланд тутиш, кибр қилиш, гапини, ҳаққини ўтказиш устига қурилмайди. Балки, тўғри тушуниш, меҳр-муҳаббатли, кечиримли, илтифотли бўлиш устига барпо бўлади. Хусусан, эркак кишининг табиати ўзини катта олиш ва мағрур бўлишдан иборат. Аёл кишининг табиати эса мулойимлик ва юмшоқликдан иборат. Аллоҳ таоло уларни шундай яратган.
Эркак киши озгина дағал ва қаттиқ бўлмаса, кўчадаги ҳаётнинг аччиқ қийинчиликларига бардош бера олмас эди. Аёл киши латофатли, назокатли ва ройиш бўлмаса, эрининг кўнглини ололмайди. Раҳбарлигига ҳам сабр қила олмайди.
Эрнинг табиатини устига қўшимча қилиб аёли ҳам ўзини баланд тутадиган бўлса, унда оиладаги муҳит бузилиб қолади.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Оила бахтининг сири» китобидан
👉@ulamolar_yogdusi
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.