Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Информация о канале обновлена 20.11.2025.
Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
2025/2026 йиллар куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир ишлаб чиқариш режалаштирилган (ўтган мавсумда 8,7 млн.тонна).
Расмий статистикага кўра, 2024 йилда 8,5 млн.тонна кўмир ишлаб чиқарилган, кўмир истеъмоли 10,7 млн.тоннани ташкил этган. 180,2 млн.долларлик кўмир импорт қилинган.
2020-2024 йилларда кўмир ишлаб чиқариш 2 каррадан зиёд, истеъмоли эса 1,3 каррадан кўпга ошган.
2023 йилнинг аномал қилишдан кейин аҳоли, ижтимоий соҳалар ва иқтисодиётни газ кўмирга ўтказиш ҳаракатлари бошланган ва давом этиб келмоқда.
Агар ўсиш суръати сақланса, 2025 йил охиригача 9 млн.тоннагача кўмир ишлаб чиқарилиши мумкин.
?
Макропруденциал воситаларнинг қўлланилиши ҳамда молиявий шароитлар таъсирида аҳоли қарз юки ҳолати яхшиланган. Жисмоний шахсларга ажратилган жами кредитлар бўйича қарзга хизмат кўрсатишнинг даромадга нисбати чекловининг қатъийлаштирилиши аҳолининг умумий қарз юки даражасининг 36 фоиздан 33 фоизгача пасайишига хизмат қилган.
Айни пайтда банкдан кредит олган жисмоний шахслар орасида бир нечта
қарз мажбуриятлари мавжуд бўлган ҳолатлар кўпаймоқда. 2025 йилнинг I ярим йиллигида банкдан кредит олган аҳолининг 47 фоизида банк ва банкдан ташқари секторлардан бирдан ортиқ мажбуриятлари
мавжуд бўлган (+6 фоиз банд).
Жисмоний шахслар барча мажбуриятларининг 93 фоизи банк кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Банкдан кредит олган аҳолининг 19 фоизида банкдан ташқари қарз мажбуриятлари ҳам мавжуд.
2025 йил июль ойида аҳолининг жами қарз юки даражасини аниқлаш мақсадида навбатдаги сўровномага кўра, 61% қарздорларда қарз қайтариш бйўича қийинчиликлар мавжуд. Сўралганларнинг 68%и кейинги 6 ойда қарз олишни истамайди. Сўралганларнинг 76%ида қўшимча даромадлар йўқ.
Респондентларнинг банк ва банкдан ташқари жами қарз мажбуриятлари
бўйича ўртача қарз юки даражаси 50 фоизни ташкил этмоқда, 11%дан ортиқ қарздорларнинг қарз юки 100 фоиздан зиёд.
Молиявий барқарорлик шарҳи.
Бугунги Давра суҳбатида Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадга эга мамлакатлар қаторига 2030 йилдан олдинроқ етиши мумкинлигини таъкидлаган.
Spot'нинг Жамшид Қўчқоровдан иқтибос келтиришича, асосан ислоҳотлар туфайли ва унумдорлик ошиши ҳисобига Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадли мамлакатлар мақомига аввалги прогнозлардан олдинроқ етиш томон ҳаракатланмоқда, 2025 йилда мамлакат иқтисодиёти 140 млрд.долларга етади (жон бошига 3 700 доллар), 2030 йил учун мўлжал 200 млрд.долларлик иқтисодиёт қуриш эди (жон бошига 5 минг доллар).
Бир йил аввал 2030 йил учун прогнозлар 160 млрд.доллардан 200 млрд.долларга кўтарилган эди. 160 млрд.долларлик номинал ЯИМга, агар 2024-2025 йилдаги ўсиш суръати ва валюта курси барқарорлиги сақланса, 2026 йилдаёқ етиш мумкин бўлади.
маълум қилишича, Самарқанд электр тармоқларини бошқариш учун учта талабгор иштирок этган (улардан бири француз ва япон компаниялари консорциуми): “AKSA Elektrik Perakende Satış A.Ş” компанияси, “Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.Ş” компанияси, "EDF Power Solutions International SAS" ва "The Kansai Electric Power Co., Inc." компаниялари консорциуми иштирок этди.
Почин учун ёмонмас. Қани энди бошқа ҳудудлардаги электр тармоқларини бошқариш бўйича ДХШ лойиҳалари учун ҳам шунақа рақобатли кураш бўлса.
Халқаро молия корпорацияси кўмагида Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш 2024 йил августда қабул қилинган ДХШ лойиҳалари дастурига киритилган эди.
Бугунги тадбирда мазкур лойиҳа бўйича тендер ғолиби деб Aksa Enerji топилгани эълон қилинган. Тендерга таклифлар ўтган йили маълум қилинган, лекин унинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари ҳақида маълумот берилмаган эди.
Aksa Enerji Ўзбекистонда ДХШ шартлари асосида учта (Тошкент, Бухоро ва Қашқадарёда) газ-поршенли электр станцияларини қурган.
ДХШ дастурига кўра, барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш кўзда тутилган. Самарқанд биринчиси бўлди. Энди навбат бўйича Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги электр тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича тендер эълон қилиниши керак (лекин ҳали бу ҳақда очиқ маълумотлар йўқ).
Кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг бозор ва фундаментал нархлари орасидаги тафовут қисқарган. 2025 йил I ярим йиллигида
фундаментал қиймат ва бозор нархи орасидаги тафовут 17 фоиздан 4 фоизгача пасайган (урушгача бўлган ҳолатга қайтилган).
Уй-жойларнинг бозор нархи 2024 йилнинг мос даврига нисбатан миллий валютада 4,9 фоизга, хорижий валютада 6,2 фоизга камайган.
Аҳолининг уй-жой харид қилиш қобилияти пасайишдан тўхтаган. Аҳолининг уй-жой харид қилиш қобилияти индекси 121 фоизгача кўтарилган. Уй-жой нархлари аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМга нисбатан пасаймоқда. Уй-жой нархларининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМга нисбати 22 фоизни ташкил этган (минус 4 фоиз банд).
Уй-жой нархлари ўсиш суръатлари даромадга нисбатан секинлашмоқда. 2025 йил I ярим йиллиги якуни бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг йиллик ўсиш суръати уй-жой нархларининг йиллик ўсиш суръатига нисбатан 22 фоиз бандга юқорироқ бўлиб, 17 фоизда шаклланган.
Ўзбекистоннинг демографик ўсиш суръатларида кузатилаётган пасайиш динамикаси келгусида кўчмас мулк бозорида талабни пасайтириши мумкин.
2025 йил бошида 157,3 мингта уй-хўжаликлари шахсий уй-жойга эга бўлмаган.
2025 йил I ярим йиллигида имзоланган олди-сотди шартномаларнинг 18 фоизи ипотека кредити асосида харид қилинган. Ушбу даврда аҳолига 31,6 мингта ипотека кредитлари ажратилган.
Молиявий барқарорлик шарҳи.
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.
Наш сайт использует cookie-файлы, чтобы сделать сервисы быстрее и удобнее.
Продолжая им пользоваться, вы принимаете условия
Пользовательского соглашения
и соглашаетесь со сбором cookie-файлов.
Подробности про обработку данных — в нашей
Политике обработки персональных данных.