Вазирдан тухмати учун чора кўриш сўралмоқда. Психиатр врач тухмат ташлаган экан.
Тахририятимиз "QONUN DOIRASIDA" ОАВ томонидан О.Ваисова иши юзасидан журналистик текширувлари олиб борган.
О.Ваисовани ғайриқонуний тарзда руҳий касаликлар шифоҳонасида 1 ой мобайнида сақлаб келишган.
Бугунги кунда О.Ваисова руҳий касаликлар шифоҳонасидан чиқиб оиласи бағрига қайтди. Аммо унинг иши ҳали якунига етгани йўқ.
Фуқаро О.Ваисова жамиятимизга мурожаат қилиб, Шовот тумани ТТБ да психиатр врач лавозимда ишловчи фуқаро З.Садиқова фуқаро О.Ваисова руҳий касаликлар шифоҳонасида сақланаётган вақтида қайсидир блогернинг сахифасида видео чиқиш қилган.
Эмишки, О.Ваисова ўз турмуш ўртоғини ўлдирган, турмуш ўртоғи эса 10.000.000 сўм кридитини аёлининг бўйнига юклаб кетган, О.Ваисова вена томирини кесган, ўзини рўмол билан бўғишга харакат қилган, фарзандларига эса пичоқ ўқталиб уларни ўлдиришга уринган.
Фуқаро О.Ваисова унинг ушбу сўзлари тухматлигини, маҳалла олдида бош кўтара олмаётганлиги ва фарзандларининг келажагидан хавотирдалиги билдирмоқда.
Хўш савол туғилади Шовот тумани ТТБ да психиатр ҳодими О.Ваисованинг уйига тез ёрдам ҳодими сифатида боришга ҳаққи борми? Унинг асл мақсади нима эди?
Фуқаро З.Садиқова фуқаро О.Ваисовага қилган асоссиз тухматлари учун тегишли ташкилотлардан унга нисбатан тегишли тартибда чора кўришларини сўраб қоламиз.
Батасил видео давомида:👈
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook