Кузги аттестация учун тўлов қилиш муддатлари ўзайтирилди!
📣 Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборган педагоглар диққатига!
✅ Хабарингиз бор, 2025 йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси учун мурожаат юбориш жорий йил 1 октябрда тўхтатилган.
❗️Педагогларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида навбатдан ташқари аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 5 октябрь соат 23:59 га қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.
©️Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги
Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot