• Ijtimoiy hayot
• Siyosiy va tahliliy
• Xorij ma'lumotlari
• Bo'layotgan voqealarga izoh
• Ishonchli manbalar
YouTube kanal👇
https://youtube.com/c/ABRAROV
Talab va Murojaat uchun:
@ZAbrarov
Информация о канале обновлена 14.08.2025.
• Ijtimoiy hayot
• Siyosiy va tahliliy
• Xorij ma'lumotlari
• Bo'layotgan voqealarga izoh
• Ishonchli manbalar
YouTube kanal👇
https://youtube.com/c/ABRAROV
Talab va Murojaat uchun:
@ZAbrarov
Муносабатда муҳаббатдан кўра ўзаро ҳурмат муҳимроқ. Инсон севишмайдиган шахс билан бемалол яшаши мумкин аммо уни ҳурмат қилмайдиган шахс билан яшаши қийин. Ўзини ҳурмат қилолмаган шахс ўзгани ҳам ҳурмат қилолмайди.
Эр-хотин ўртасида парда бўлиши керак. Парда деганда фақат жинсий маънодаги ҳаё, тортинчоқлик эмас балки ножўя ишдан , ножўя гапдан ва ножўя қилиқдан тортиниш, ўзига эп кўрмаслик ва нариги тарафга раво кўрмаслик маъносидаги ҳаё пардаси бўлиши керак.
Эрим экан, хотиним экан деб оғзига келган нарсани филтрсиз чиқариб юбориш ярамайди.
Тиғ яраси битса ҳам тил яраси қолади.
Тил жароҳатини кечириш мумкин аммо унутиш жуда қийин, хотирада қолади.
Кўп жуфтликларнинг қиладиган катта хатоси тилига бепарво. Аслида кузатсангиз аксарият ажралишлар тилни бошқаролмасликнинг оқибати холос.
Муаммони ҳал қилиш ўрнига, шу муносабатни янада яхшилаш ва сақлаш ўрнига борини ҳам йўқ қиладиган даҳанаки жангга киришиб кетишади.
Сокин, аниқ, конструктив мулоқот қилиш малакаси шаклланмаган. Танқид албатта ҳақорат ва камситиш билан бўлади ёки шундай қабул қилинади.
Аслида икки томон ҳам хатокор, икки томон ҳам шикастланган мол, иккови ҳам тузатилишга муҳтож деган нуқтадан бошлаш керак муносабатни ва мулоқотни.
Файзиддин Мўмин©️
👉 @MrAbrorov
Анас аш Шариф...
Аллоҳ ғариқи раҳмат қилсин.
Интернетда бу журналистнинг саботига доир бир қисқа ватс ап ёзишмаси тарқалди...
Анас: - Аллоҳ Раббул оламин сени муваффақ қилсин.
Дўсти (шом лаҳжасида):- эй инсон, Қатарга чиқиб кет, ҳолингни қутқарсангчи..
Анас: - Ғаззадан фақат жаннатгагина чиқаман...
Илоҳо, унинг шаҳодатини қабул эт, Фирдавс жаннатидан жой бер..
Қолган у ердаги мусулмонларга Ўзинг нусрат бер..
Биз ношудларнинг ҳолимизга раҳм қил...
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун..
Шайҳ Сайфуллоҳ Носир©️
👉 @MrAbrorov
Turkiyaning Bursa shahri olov ichida qoldi...
👉 @MrAbrorov
Қачонки Хоразмшоҳлар тарихи, хусусан Туркон Хотун ва ўғли Алоуддин Муҳаммад ҳақида ўқиганимда, асабларим чигаллашиб кетади. Онасининг найрангларига кўз юмиб, унинг ҳар бир гапини ҳақиқат деб қабул қилаверадиган Хоразмшоҳга нисбатан асабим ўйнайди. У ёш боладек соддалик билан онасининг сиёсий ўйинларига эргашган.
Туркон Хотун ўзини дунёдаги энг қудратли аёл деб билган ва ўғлига ҳам шу туйғини сингдирган. Натижада, Алоуддин Муҳаммаднинг мустақил фикрлаш қобилияти сўнди. Давлат ишлари тўғри йўналишда эмас, балки шахсий амбициялар ила бошқарила бошланди.
Аслида, Хоразмшоҳлар Чингизхон ҳужумини тўхтатиш имкониятига эга эдилар. Лекин давлатнинг марказий ҳокимияти Туркон Хотуннинг таъсирида парчаланиб кетди. Энг аламлиси ҳам шу: тарихдаги йирик бир сулола, бир халқнинг тақдири шахсий ҳирс ва оилавий муаммолар туфайли қонга ботган.
Бу фақат Хоразмшоҳларга хос ҳол эмас. Тарихда кўплаб ҳолларда аёллар орқали тахтга таъсир ўтказиш, эркак ворислар ўртасида фитна уюштириш, мустақил шахзодаларни йўқ қилиш каби ҳолатлар кўп учрайди. Бой, қудратли, мустақил фикрлайдиган шахзодаларни йўқотиб, уларнинг ўрнига заиф, бошқарувга осон бўйсинадиганларни тахтга ўтказишга уринишлар давлатларни заифлаштирган.
Нурислом Бахтиёр©️
👉 @MrAbrorov
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.