✅Фуқаролик жамиятини янги босқичга олиб чиқиш: 2026–2030 йиллар концепцияси муҳокамасидан хулосалар
🟢Самарқандда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Тадбир “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва ННТлар миллий ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
🟢Тадбирда вилоят ННТлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари, экспертлар ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди. Муҳокаманинг асосий мақсади — концепция лойиҳасида белгиланган вазифаларни жамоатчилик фикри билан янада бойитиш, амалий таклифлар асосида уни такомиллаштиришдан иборат бўлди.
🟢Қатнашчилар фикрига кўра, кейинги йилларда ННТлар учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий муҳит яратилгани, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти ўртасида мулоқот кучайиб бораётгани, ижтимоий шерикликнинг янги механизмлари самара бериши таъкидланди.
🟢Шу билан бирга, вилоятдаги ижтимоий шерикликнинг бугунги ҳолати, маҳаллий кенгашлар ҳузуридаги экспертлар гуруҳларининг фаолияти самарадорлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
✅Муҳокама конструктив руҳда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар барча саволларига атрофлича жавоб олдилар ва ўз таклифларини билдирди.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🚀 Kanalga ulanish – @cadpuz
🌐 website | 🎬YouTube