Олий таълим профессор ўқитувчилари В2 сертификатга эга бўлса, 100 фоизгача устама олишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 12-июндаги 362-сонли қарори билан бир қатор норматив ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларида хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенг халқаро сертификатга эга бўлган профессор-ўқитувчилар (чет тиллари, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари ўқитувчилари бундан мустасно), шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш асосида дарс берувчилар ҳам, чет тилида айрим махсус фанларни ўқитганлик учун курснинг давомийлиги ва касбий маҳоратига қараб, базавий лавозим маошининг 25 фоизидан 100 фоизигача устама олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирча бу амалиёт ҳеч бир ОТМда жорий қилинганича йўқ. Лекин тез кунларда жорий этилиши керак.
@Talim_Vazirligi ✅