Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Информация о канале обновлена 04.10.2025.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Ю. фуқаро Х.М.га 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, давом этган тадбирларда Ф.Ю.га дори воситаларини етказиб берувчи шериклари Ш.Н., С.Н., Ф.Ё. ва М.Н.лар ушланиб, улардан 49 дона “Зардекс” номли дори воситаси, 2 дона полиэтилен пакетга ўралган “гашиш” ҳамда “марихуана” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасид
ан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлили
trong>ги бўйича юборилган.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ғ.С. “Чорбахосса” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 200 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.S.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 128 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Д.Д.” хонадонидаги новвойхонасида тижорат мақсадида газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 127,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
👉@Department_uz
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.