#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй” ташкил этишга оид талаблар белгиланди
Қарор билан “Криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда “намунали хавфсиз кўча”ва “намунали хавфсиз уй” ташкил этиш” бўйича намунавий талаблар тасдиқланди.
🔰 “Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй”ташкил этишга оид инфратузилмавий талаблар қуйидагилар:
🔹 тунги вақтда кўчанинг аҳоли истиқомат қиладиган ва ҳаракатланадиган қисми тўлиқ ёритилиши;
🔹 берк кўчалар, ички йўлаклар ва аҳоли кам юрадиган, жиноят содир этилиши эҳтимоли бўлган қоронғу ҳудудларнинг қисман ёритилиши;
🔹 транспорт воситалари учун автотураргоҳларнинг техник кузатув талабларига жавоб бериши;
🔹 кўчаларда ноқонуний (ёйма) савдо расталари фаолияти тартибга солиниши;
🔹 қаровсиз ертўла, чордоқ ва чиқиндихоналар мавжуд бўлмаслиги.
✅ Оғир маҳаллаларда “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй”лар ташкил қилиш бўйича аниқ вазифалар ҳар чорак ва ҳар ойда маҳалла, туман ва вилоят даражасида ишлаб чиқиладиган “йўл хариталар”га манзилли киритилади.
📝 “Маҳалла еттилиги” томонидан “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй”ларнинг бошланиш ва тугаш нуқталарига ушбу ижтимоий мақомни билдирадиган стикерлар ўрнатилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot