☄️ Сирдарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларида солиқ ва МИБ органларида коррупция ҳолатларга чек қўйилди‼️
Сирдарё: 400 миллионни 90 миллионга тушириб қўйиш “хизмати” — 1 500 доллар
Сирдарёдаги Солиқ бошқармаси инспектори текширув пайтида бир МЧЖда 400 млн сўм қарз борлигини топади. Одатда бу маъмурий иш. Лекин шўъба бошлиғи “бошқача ҳал қилиш”ни таклиф қилади:
— “Қарзни 90 миллионга тушириб берамиз, 1 500 доллар етарли”.
У пулни олаётганда ДХХ ва Прокуратура қўлга олган.
Андижон: банк ҳисобини тўхтатиб, кейин ўзи очиб беришни “таклиф қилган” инспектор
Улуғнордаги солиқ инспектори қуёш панеллари ўрнатувчи МЧЖда камчилик топади ва компания ҳисобини блоклайди.
ва “500 доллар берсангиз, ҳеч қандай баённома ҳам, тақиқ ҳам бўлмайди” деган таклиф билдиради.
Тезкор тадбирда инспектор 6 млн сўмни қариндошлари картасига ўтказдириб олаётганда қўлга тушди.
Самарқанд: давлат ижрочиси — “суд қарорини бекор қилиб бераман, тақиқни ҳам олиб ташлайман”
Самарқанддаги МИБ давлат ижрочиси фуқаронинг қарзини ундириш ҳақидаги суд ижросини “танишлари” орқали бекор қилиб беришни таклиф қилади. Ҳатто машинасига қўйилган тақиқни ҳам олиб ташлашини айтади.
Хизмат нархи – 500 доллар.
Аммо пулни таниши орқали олиб турганида у ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳар уччала ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
@Kriminogenuz