Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Омбудсман мактаби” доирасида фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Жиззах вилояти Пахтакор туманида “Омбудсман мактаби” тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида вилоятнинг “Буюк Ипак йўли”, “Чаманзор”, “Самарқанд”, “Пахтакор”, “Олмазор”, “Сувонобод”, “Тошкент”, “Боғишамол”, “Нурли Пангат”, “Дилором”, “Оқ булоқ”, “Ғалаба” ва “Олтинкўл” маҳаллаларида яшовчи 120 нафар фуқаро қамраб олинди.
Қайд этиш лозимки, ушбу мулоқот Омбудсман номига Пахтакор тумани ва унинг чекка маҳаллаларида яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида ташкил этилди. Таҳлилларга кўра, мурожаатлар бандлик, меҳнат миграцияси, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва кибержиноятчилик масалаларига тааллуқли экани аниқланди. Шуни ҳисобга олиб, очиқ мулоқотда айнан ушбу йўналишлар қамраб олинди ва тегишли вазирлик ҳамда идоралардан мутасадди вакиллар жалб этилди.
📎батафсил 🗣lotin yozuviga o'tish
🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube