Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг.
👉👉
@Tafakkur3
Информация о канале обновлена 03.10.2025.
Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг.
👉👉
@Tafakkur3
Бир усулли полвон
Курашчи бўлишни жудаям истайдиган бир бола бор эди. Тақдирнинг синовини қарангки, у автоҳалокатда чап қўлидан айрилди. Ота-онаси кўнгли ўксимасин деб болани бир мураббийга топширди. Аммо бечора боланинг кайфияти жуда тушкун эди, умуман полвон бўла олмайман деган гап хаёлига ўрнашиб олганди. Устози, агар у етарли даражада шуғулланса, ҳатто чемпион ҳам бўлиши мумкинлигини айтди. Бола бу гапга у қадар ишонмади-ю, лекин юрагида умид учқунлади.
Устоз биринчи дарсда унга ўнг қўли билан рақибни тутиб, устидан ошириб ерга уришни ўргатди. Аммо иккинчи, учинчи ва ундан кейинги дарсларда ҳам фақат шу хилда шуғулланишди.
Бола бир хил ҳаракатни қайтараверишдан зерикди. Бир куни устозига бу усулни яхши ўзлаштириб олганини, бошқа усулларни ўрганмоқчилигини айтди. Устози эса бунга рози бўлмади.
– Бу усулни энг зўр даражада бажарадиган полвон сен бўлишингни истайман, – деди у.
Бола бир ҳаракатни такрорлайвериб, ҳадисини олди, уни жуда тез бажаришни ўрганди. Бироқ бошқа усулларни ҳозирча билмасди.
Бир куни устози уни мусобақага ёздирди. Бола бу хабарни эшитиб, эсанкиради:
– Рақибларим биринчи уринишдаёқ мени ағдаришса керак, – деди.
Устози эса:
– Сен билганингни амалда қўлла, шунинг ўзи етарли, – деб таскин берди.
Бола илк олишувда рақибини қийинчиликсиз енгди. Кейинги рақибларни ҳам мағлуб этди. Ҳолбуки, биттагина усулни ишлатаётганди. Аммо негадир рақиблари унга қаршилик кўрсата олмасди. Финалдаги рақибининг гавдаси ундан икки баравар катта эди, шунга қарамай, уни ҳам йиқитди.
Боланинг қалби севинчу ҳайратга тўла эди. Шундай кучли полвонлар мендай битта қўли йўқ рақибга қандай қилиб осонгина мағлуб бўляпти деб ўйларди у. Устози бу ҳолга тушунтириш берди:
– Ўғлим, сен қўллаётган усул курашдаги энг зўр усуллардан бири. Унга қарши туришнинг битта йўли бор: у рақибининг чап қўлини тутиб олиш керак...
Худди шу йигитча каби ҳар биримизнинг мана шундай кўринар ва кўринмас нуқсонларимиз, камчиликларимизни устоз ва мураббийлар ўз ўгити ва саъйи-ҳаракати билан ютуқ ва ғалабаларга пойдевор даражасига олиб чиқарадилар
Устозингизни байрам билан қутланг, тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
“ОДАМЛАРГА ЯШАШИГА ХАЛАҚИТ БЕРМА”
Атрофдаги одамаларга нисбатан ғазабга тўлиб, ёвузларча ёмон муносабатда бўлиш, бошқаларни тушунмаслик ва уларга қўполлик қилиш – бу руҳий ва маънавий касаллик, ожизлик, одамга ўхшаб яшай олмаслик белгисидир...
Заиф ва асабий, барча нарсага нотўғри муносабатда бўладиган кимса – одамлар билан лиқ тўла автобусда барчани туртади. Қалби қаттиқ ва басир, ҳаётда одамдек яшашни билмайдиган ҳам – қўшниларига тинчлик бермайди. Эстетик дид-савияси ва зеҳни паст одамни ҳам бемалол – бу бахтсиз одам дейишимиз мумкин. Бошқаларни тушунишни билмайдиган, атрофидаги одамларда фақат ёмон ва ёвуз мақсадлар бор деб ўйлайдиган ва доимо яқинларидан хафа бўладиган одам – бу ўз ҳаёти мазмунини камбағаллаштирадиган ва бошқаларнинг яшашига халақит берадиган мавжудоддир.
Инсоннинг ижтимоий бурчи – зиёли бўлишдир. Бу энг аввало одамнинг ўзи олдидаги бурчидир. Бу инсон бахтининг гаровидир.
Дмитрий Лихачёв, академик
Жалолиддин Сафоев таржимаси.
Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!
@Tafakkur3
#birdamjamiyat
“Bola 5 yoshgacha xulq-atvorning 70 foizini olib bo‘lar ekan”
Shu va shu kabi qiziqarli faktlar bilan Otabek Xasanov.
Eshiting va tafakkur qiling!
@Tafakkur3
Кайфият 😁😄😂
Гарри Потер (Ғайрат Ботир) фильми ўзбек шеваларида.
Эшитинг ва тилимизни қанчалар бой эканлигини хис қилинг.
@Tafakkur3
7 вилоят ва 70 туман етарли...
Солиқ юкини камайтириш учун яхши таклиф, нима дедингиз.
Маъмурий ҳудудлар:
1. Тошкент. Тошкент шаҳри ва вилояти;
2. Фарғона вилояти. Водийнинг 3 вилояти;
3. Мирза чўл вилояти. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари;
4. Кушон вилояти. Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти.
5. Амир Темур вилояти. Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятининг ярми;
6. Хоразм. Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг ярми;
7. Қорақалпоғистон Республикаси.
Туманларни ўзинглар бирлаштириб юбораверасизлар энди. 😉😁
Тафаккур қилдирворадиган таклиф чиқибдими?
@Tafakkur3
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.