Карикатураларни бошидан бошлаб кўриб чиқиш 👉 https://t.me/habikatura/3
Мурожаат учун: @habidinov
Донат учун: https://tirikchilik.uz/habikatura
Информация о канале обновлена 17.08.2025.
Карикатураларни бошидан бошлаб кўриб чиқиш 👉 https://t.me/habikatura/3
Мурожаат учун: @habidinov
Донат учун: https://tirikchilik.uz/habikatura
АИ-92 нархи тушибди.
Карикатура: @habikatura
Бугун 1 август, тинчлан жигарим.
(пародия)
Бугун - 1 август,
Тинчлан, жигарим.
Қуёшдай меҳрибон
сертификатинг,
Заминдай вазмину
меҳнаткаш, мушфиқ
Истаган нарсангни тайёрлагувчи
Google бор, АI бор.
Чўчима, жигарим,
Ўз уйингдасан.
Бу ерда
На мандат, на навбат, на ғам.
Бунда бор: давомат, гранд, контракт
Ва стипендиянг нонин кўрамиз баҳам,
Бугун 1 август,
Ухла, жигарим.
Бу ерда музлаган
Аждар ҳалқумли
Фирибгар устозлар
Қаҳқаҳаси йўқ.
Бу ерда — одамзод
шаклида юрган
манфур бункерчилар
тополмас ҳуқуқ.
Эслайман:
Улуғ тест кунийди,
Тестки, беомон,
Синов деган ахир
Бехатар бўлмас,
Йиқилган бўлсанг гар,
Қайғурма, қўзим,
Юзта хусусий универ
бордир бахтингга.
Шу сал чанг ҳавода
Саломат-омон,
Бўғилмай, сиқилмай
Ола бера нафас.
Бугун 1 август,
Ухла, жигарим.
Абитуриентлик недир-
Бизлардан сўра,
2000 йиллар
Саргардонлиги
Иситма аралаш
Қўрқинч туш каби
Хаёл кўзгусидан
Учмайди сира.
Абитуриент бўлганман,
Оҳ, у даврлар…
Вой, бечора жоним,
Десам арзийди.
Шпаргалка беришга
Бир меҳрибон қўл,
Битта "икс-вариант"
Нондек арзанда.
Мен одам эдим-ку,
Инсон фарзанди…
Таниш-билишининг
Тайини ҳам йуқ,
Пул кўр қилгур,
Битта фирибгар
Ўқишнинг қадрини
Қаердан билсин?
Эсимда,
у кунлар
бир ҳовуч бункерчи
фирибгарни деб,
Наҳот уяли алоқа
шартта узилиб,
Наҳотки СМСлар
Кетмай қоладир,
Наҳот абитуриентлар
Кезар дарбадар?!
Мандат чиққанда-чи,
Минглаб оломон...
Қонли талотўп...
Алҳазар, алҳазар,
Кўпирарди томирларда қон,
Кимдир "ўтибман" деб
бақирган шодон,
Кимлардир кетарди
бошини эгиб.
У кунлар тарихда
қолди тоабад.
Бугун 1 август,
Ухла жигарим.
Телефоним ичра
синфдошларим
Гудок солмасдан, —
(Чойхонага ҳали
икки соат бор)-
акалик ҳиссининг
Бебаҳо, лазиз
Тўлқинлар ичра
Ғарқ бўлиб кетиб,
Бўм-бўм бошинг устида
Термулмакдаман.
Нега чўчиб тушдинг,
Мурғак тушингга
Нималар кирди?
Давомат даҳшатими,
Форма фожиаси,
Ғазабнок деканлар,
Квартира нархи
(агар тополсанг)…
Имтиҳондан йиқилган
Шўрлик акангнинг
Репетиторга кетган пуллари
Кўзинг ўнгида
Бутун даҳшати-ла
Акс этдими ё...
Google панд бердими,
АИ пишдими,
Сен йиқилдингми,
Қайғурма, қўзим,
Россияга ё доставкага
ишга киритиб
қўяман ўзим.
Бугун 1 август,
Ухла, жигарим.
Уйқуда куляпсан,
Балки бу кулги
Ҳужжатни бемалол
онлайн тартибда
топширганингдан.
Ёки тест баллари
оч талабанинг
қон босимидек
тушиб кетганидан...
Телефонингдаги
Ғунча СМС
Албат толеингга
Муҳр бўлади.
Ва бунда акс этар
Порлоқ келажак.
Ош яқин, ош яқин,
Суюнчи ош яқин.
Соат энди 10 бўлди,
Ухла, жигарим.
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.