Самарқандда соқол қўйгани ва намоз ўқигани учун йигит ҳибсга олингани айтилмоқда
Самарқанд шаҳрида яшовчи бир ёш йигитнинг сўзларига кўра, у соқол қўйгани ва намоз ўқиб юргани сабабли маҳалла участкавойлари томонидан асоссиз равишда ушланган.
Унинг айтишича, участкавойлар “ёшларни иш билан таъминлаймиз, суҳбатлашамиз”, деган баҳона билан уни чақиришган. Аммо суҳбатдан кейин уни ҳибсга олиб кетишган.
Йигитнинг таъкидлашича, милиция ходимлари унга бошига қоп кийдириб, дин асосида айб қўйишган, ва ҳатто “аэропортни портлатмоқчи бўлгансан”, деб туҳмат қилишган ҳамда уришган.
У 15 сутка давомида Булунғур туманидаги вақтинчалик сақлаш жойида ушланган. Унинг сўзларига кўра, қамоқдаги шароитлар жуда оғир бўлган:
– кунига икки маҳал қайнатилган макарон берилади,
– ёритиш воситалари кам,
– ерда ётишади, гилам ёки ёстиқ йўқ,
– ҳожатхона ва ётоқхона бир жойда жойлашган.
Йигитнинг телефони ҳам текширилган, аммо унга қарши ҳеч қандай асос топилмаган.
Унинг айтишича, ҳозиргача ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun @sizdan