Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Savollar.islom.uz
Информация о канале обновлена 05.10.2025.
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Savollar.islom.uz
Муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари.
Устоз, таҳоратли бўлган вақтларда ел чиқишининг жуда оз миқдори учраб туради, (билмадим, буни ел чиқиши дейиладими ёки бошқами).
Бунда ҳид ҳам, овоз ҳам сезилмайди. Лекин орқа пешоб қисмида бир нарса қимирлаб, зарра миқдорича пуфакча ташқарига чиққани тана қисмига сезилади. Бу ҳолат беихтиёр содир бўлади, шу ҳолатда таҳорат синадими?
Бундай ҳолат Жума маърузасини тинглаётган вақтимда сезилган эди. Лекин ҳид ва овоз чиқмагани учун таҳоратни янгиламаган эдим.
Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
عَنْ عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ عَمِّهِ: شُكِيَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ، قَالَ: «لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتاً أَوْ يَجِدَ رِيحًا». وَفِي رِوَايَةٍ: «إِذَا وَجَدَ أَحَدُكُمْ فِي بَطْنِهِ شَيْئًا فَأَشْكَلَ عَلَيْهِ أَخَرَجَ مِنْهُ شَيْءٌ أَمْ لَا، فَلَا يَخْرُجَنَّ مِنَ الْمَسْجِدِ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳу ўз амакиларидан ривоят қилганлар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намозда бир нарса бўлгани хаёлига келадиган одам ҳақида шикоят қилинди. У зот: «Токи овоз эшитмагунича ёки елни (ҳидини) топмагунича намозини бузмайди», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бирортангиз қорнида бирор нарсани топса, унга ундан бир нарса чиқдими-йўқми, аниқ бўлмай қолса, токи овозни эшитмагунича ёки елни (ҳидини) топмагунича масжиддан чиқмасин», деганлар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Инсон ҳаётида тўлиқ ишончга, аниқ ва мустаҳкам мавқега эга бўлиши катта ўрин тутади. Шак-шубҳа ва иккиланиш эса фойда келтирмаслиги аниқ. Шак-шубҳа, ишончсизлик ва иккиланиш шайтоннинг иши ҳисобланади. Шайтон инсоннинг доимо ноқулай ҳолатда бўлишини хоҳлайди. Бу иш айниқса, мусулмон инсон учун намозда яққол билинади. Шайтон намоз пайтида кўпроқ васваса қилишга уринади. Унинг бу ҳолдаги васвасасидан бири кишининг хаёлига таҳорати кетганга ўхшаш фикр келаверишидир. Бу ҳақиқат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ҳадисларида ўз ифодасини топган.
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْتِي أَحَدَكُمْ فِي صَلَاتِهِ فَيَقُولُ: إِنَّكَ قَدْ أَحْدَثْتَ، فَلْيَقُلْ: كَذَبْتَ، إِلَّا مَا وَجَدَ رِيحَهُ بِأَنْفِهِ أَوْ سَمِعَ صَوْتَهُ بِأُذُنِهِ». رَوَاهُ ابْنُ خُذَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْحَاكِمُ.
Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар Абу Саъийд Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Набиййимиз алайҳиссалом: «Бирортангизга шайтон намозида келиб, «Таҳоратинг кетди», деса, (у ичида) «Ёлғон айтибсан», десин. Бурнинг ҳидини сезса ёки қулоғинг овозини эшитса, бошқа гап», деганлар.
Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган биз ўрганаётган бу ҳадисни уламоларимиз «Исломнинг асл қоидаларидан бирига асос бўлган улуғ ҳадислардан», деб баҳолаганлар. Ўша қоида: «Нарсалар аниқ-равшан суратда тескариси воқе бўлмагунча ўз аслида қолади. Ориз бўлган шак-шубҳа уларга зарар қилмайди», деб таъриф қилинган.
Ушбу ҳадис мисолида хаёлда «таҳорат кетганга ўхшайди», деган фикр бўлиши билан асл таҳорат кетиб қолмайди. Таҳорат кетгани елнинг ҳидини сезиш, овозини эшитиш билан аниқ-равшан билинганидан кейингина собит бўлади. Бунгача ўз аслида тураверади. Бошқа барча ишлар ҳам шунга таққосланади.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
☘ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!☘
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------
#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб зиёратига борганларида ёки у зотнинг олдиларига бетоб келса, қуйидаги дуони айтардилар:
“Азҳибил баъса. Роббан наси. Ашфи анташ шафи, ла шифаа илла шифаука шифаан ла юғодиру сaқоман”.
Маъноси: “Эй инсонларнинг Робби, ёмонликни кетказ. Шифо бер. Сен шифо бергувчисан. Дарду аламни
қолдирмайдиган малҳамни Сен бергувчисан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом Маймуна бинти Убай розияллоҳу анҳога бундай деб айтдилар: “Ўнг қўлингни сенга оғриқ бераётган жойга қўй ва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Аллоҳумма давини бидавайка. Вашфини бишифаика. Baaғнини бифазлика амман Сивака. Ваҳдир анни азака”.
Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Давоинг билан менга шифо бер. Шифоинг билан мени давола. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан мени беҳожат қил. Мендан азиятингни узоқ қил, кетказгил".
Расулуллоҳ алайҳиссалом Маймуна розияллоҳу анҳога яна айтдилар: “Қўлингни оғриғинг бўлаётган ерга қўйва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Азҳиб анний шарра ма ажиду. Бидаъвати набиййикат тоййибил мубарокал мискийна индика. Бисмиллаҳ”.
Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Мендаги ёмон дардларни мендан кетказ. Ўзингнинг яхши, муборак ва мискин пайғамбаринг дуоси орқали Сенинг исми билан сўрайман" (Ибн Асокир ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом безгак ва барча касалликларда асҳобларига қуйидаги дуони ўқишни ўргатардилар:
“Наъузу биллаҳил ъазийм мин кулли ирқин наъаарин ва мин шарри ҳаррин нари".
Маъноси: “Буюк Аллоҳнинг исми ила юқори қон босимидан ва ўт балосидан паноҳида асрашини сўраймиз" (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
🔺♦️🔺🔺 визангиз бўлса Саудия Aрабистонига сафар қилинг! Виза билан 990$ ажойиб имконият!
Устоз Рустамжон домла билан тарихий, унутилмас саёҳат!
Фақат бугун учун котта чегирма! 17-сентябр кунига Тошкент-Мадина тўғридан тўғри парвоз!
Эртага эрталаб регистрация! Шошилинг! 6 та жой учун!
14 кунлик сафар
Саёҳат хизматлари:
• Расмий виза
• Бориш ва келиш учун авиабилетлар
• Мадина ва Макка шахарларида мехмонхоналар
• 2-3 маҳал иссиқ таом
• Малакали Гид хизмати
• Транспорт хизмати
• Кутиб олиш / кузатиш
• Совға: 5Л Зам, сумка, нимча ва бейжик
Саёҳат дастури:
📌 Мадина:
• Масжид Aн-НAБAВИЙ
• Қубо масжиди
• Уҳуд тоғи
• Қиблатайн масжиди
• Хурмо боғи
• Етти масжид
• Жаннатул Бақьи қабристони
📌 Макка:
• Арофат тоғи
• Хиро ғори
• Савр ғори
• Мино водийси
• Муздалифа
• Жамарот
• Жин масжиди
• Жаннатул Муьалла қабристони
• Қизил денгиз саёҳати
• Ражиҳий ташрифи ва кечки зиёфат
Мурожаат учун:
+99895-455-55-53
+99888-455-55-53
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.