Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали.
✅Савол йўллаш учун ⬇️
@SavollarMuslimUzBot
Информация о канале обновлена 02.10.2025.
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали.
✅Савол йўллаш учун ⬇️
@SavollarMuslimUzBot
Ҳар бир инсон ҳаётида унга йўл кўрсатадиган, тўғри йўналиш берадиган ва қалбида маърифат нури уйғотадиган устоз ва мураббийлар мавжуд. Шу боис юртимизда ҳар йили 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана, аввало, маънавият, илм, таълим ва тарбия соҳасида фидокорона хизмат қилаётган азиз инсонларга чуқур эҳтиром ифода этиладиган айёмдир.
Устоз – маърифат чироғи
Устоз – шогирд қалбига илм ва маърифат уруғини сепувчи муҳтарам зотдир. Уларнинг меҳнати билан миллат равнақи ва Ватан тараққиёти таъминланади. Халқимизда: “Устозингга хиёнат қилсанг, илмингда барака бўлмайди”, деган нақл бор. Бу ҳикматли сўзлар устозлик касбининг нақадар улуғ ва муқаддас эканини яққол ифода этади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Муҳаммад Ачилов,
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ҳуқуқшуноси
🔗 @RevgariyUZstrong>/strong>
Пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам китоб олиб келишмаган.
Лекин уларнинг барчаси устоз бўлиб келганлар. Инсонларга яхшиликнинг таълимини берганлар. Илм нурдир. У нур устознинг қалбидан шогирднинг қалбига ўтади. Агар устоз бўлмаса, мазкур нур қалбга кирмайди.
Шунинг учун илм олишда яхши устоз танлашимиз ва уни маҳкам тутмоғимиз лозим. Яна такрор айтаманки, ҳидоят топишимизда устознинг ўрни беқиёсдир.
Шунинг учун шогирд қандай мансаб ёки мартабада бўлишидан қатъий назар, то тирик экан, устозидан қарздордир.
Оламда кўп эрур муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.
Сизгадур илк раҳмат азиз устозлар,
Мунис муаллимлар сизга ташаккур.
Миржон Эгамбердиев, Шофиркон тумани бош имом хатиби
юқорига кўтарур. Албатта Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордур”. (“Мужодала” сураси (11- оят.)
Ушбу ояти карима тафсирида Иби Аббос (р.а) бундай деганлар: “Олимларнинг даражаси илмсиз инсонларнинг даражасидан 700 даража юқоридир. Ҳар бир даражанинг ораси 500 йиллик масофага тенгдир.
Устозлик олий рутба, унга эришиш учун эринмай меҳнат қилиш ва тер тўкиб ишлашга тўғри келади. Бемисл меҳнат, тинимсиз изланиш, билим жавоҳирларини йиғиб, уни шогирдларига улашиш устозлик обрўсини улуғ қилади. Ҳа, манаман деган подшо, фотиҳларнинг ҳам устози бўлган.
Муҳаддислар султони Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ бир муддат Маккаи мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Имом ҳазратларига Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб келтиради. Шунда Имом Бухорий зиёратчининг устозлар юртидан келганини билиб, уни қучоқ очиб кутиб олганлар ва чексиз эҳтиром кўрсатиб меҳмон қилганлар. Ундан салом хабарини эшитганларида Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олганлар ва табаррукона мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан танишиб чиққанлар.
Ҳазрат Навоий устозликни юқори даражага кўтариб, улуғлаган бўлсалар, Амир Темур Кўрагон вафотидан кейин ўз жасадини устози Саид Барака ҳазратларининг пойига қўйишларини васият қилган.
Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳиалайҳ) айтадилар:
“Устозим Ҳаммоднинг ҳурматидан унинг уйига қараб оёқ узатмас эдим. Устозимнинг уйлари билан менинг ҳовлим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот қилганидан сўнг доимо ота-онам билан қўшиб, устозимнинг ҳақларига ҳам дуо қилар эдим.
Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг буюк шогирдларидан бири Абу Юсуф (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: “Мен ота-онамга дуо қилишдан олдин устозим Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қиламан. Зеро, мен Абу Ҳанифадан: “Ота-онамнинг ҳаққига дуо қилганимда устозим Ҳаммодни ҳам қўшиб дуо қиламан”, - деган сўзни эшитганман.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: “Мана ўттиз йилдирки, Имом Шофеийнинг ҳаққига дуо қилиб, истиғфор айтаман.
Фарзанднинг аввалги тарбиячиси ота-онасидир, чунки улар жисмни, ақлни парвариш қиладилар. Устоз ва муаллим эса ақлингизни чархлайди, сизни яхшилигингиз ва бахтингизни ифода этадиган нарсалар сари чорлайди. Шунинг учун одоб юзасидан уларни севиш ва улуғлаш лозим бўлади. Устоз шундай инсонки, у сизга илму-маърифатни ўргатади. Гўзал одоб-ахлоқни ўргатиб, етуклик ва фазилатларга етаклайди.
Имом Бухорийнинг оналари: Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. фойдаси кам, зиёни кўп бўлур дедилар.
Инсоннинг ҳидоят топишида китобнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки китоб устоз бўла олмайди. Балки жонли, яъни, инсонлардан бўлган устознинг ўрни ўта муҳимдир. Агар китобнинг ўзи устозликка кифоя қилганида, Аллоҳ таоло минглаб пайғамбарларни юбормаган бўлар эди. Эътибор беринг, қанча китоб берилгану, қанча пайғамбарлар юборилган. Тўртта китоб (яъни, Забур, Таврот, Инжил, Қуръон) берилган бўлса, юз мингдан зиёд (124.000) пайғамбарлар юборилган.
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.