Феруза Салходжаеванинг ижодий, маърифий, адабий канали
Қалб билан ёзамиз...
Каналдан маълумот олганингизда муаллифлик ҳуқуқини ва канал номини сақланг, илтимос, Аллоҳдан қўрқинг!
@Salxodjayeva_bot
Информация о канале обновлена 22.08.2025.
Феруза Салходжаеванинг ижодий, маърифий, адабий канали
Қалб билан ёзамиз...
Каналдан маълумот олганингизда муаллифлик ҳуқуқини ва канал номини сақланг, илтимос, Аллоҳдан қўрқинг!
@Salxodjayeva_bot
Онажонимга
Феруза Салходжаева шеъри
Yasinem Khayrullayvna ижросида
https://t.me/ijod_sehri21
Иштирокчилар, шахсий саҳифангизга қаранг, илтимос, кимнидир унутган бўлсак, изоҳларда эслатинг, омонатни етказайлик.
@Salxodjayeva_bot га ёзсангиз ҳам бўлади
Машааллоҳ
Азизлар, ҳомийимиз "Ижод сеҳри" каналининг аъзоси Иродахон ҳисобланадилар. Бугун танловга ҳакамлик қилишни у кишига топширдим. Шунингдек, онажонимдан ҳам битта энг яхши ижрочини аниқлаб беришларини илтимос қилган эдим.
Иродахон кутилмаганда ажойиб таклиф киритиб қолдилар.
—Иштирокчиларнинг ҳаммасини ғолиб деб топсак ва уларнинг барчасини ёпиқ каналга аъзо қилсак. Мен яна тўлов қиламан!
Қаранг, орамизда қандай аёллар бор! Миллатимиз фахри улар.
Биласиз, кўнгил олиш махфий ибодатларнинг энг буюкларидандир. Бу билан банда Аллоҳга яқин бўлади. Аслида, Жаннатга олиб борадиган энг яхши амаллардан бири ҳам кўнгил олиш ҳисобланади. Бугун кўнглингизга харидор бўлган Иродахондан Аллоҳ рози бўлсин!
Дуо қилиб қўясизлар.
Онаизоримга атаб ёзган оддий шеъримизни юксак даражада ўқиб берган сиз азиз мухлисларимга ҳам кўп раҳмат. Деярли барчасини чуқур ҳаяжон билан тингладим. Ҳар бирингиз ўз онаизорингизни эслаб ўқиганингизни биламан. Юракдан чиққан оҳанглар юракларга тез етиб келади. Шу билан бирга дунёдаги барча оналар юксак эътирофга, чуқур муҳаббатга лойиқдир.
Демак, бугун шеър ўқиган барча иштирокчиларимиз бирдек ғолиб бўлдилар.
Шахсий саҳифангизга назар ташлаб қўясиз. Ғолиблик муборак бўлсин. Катта раҳмат!
Рухсат берсангиз, ажойиб танлов ва гўзал лаҳзалар учун Иродахонимга ташаккур билдирсам. Раҳмат!
https://t.me/ijod_sehri21
Танловга якун ясалди. Қабул тугади. Яқин соатларда ғолибларни эълон қиламиз. Ҳаммага раҳмат
Диққат, танлов!
Феруза Салходжаеванинг ушбу шеърини мусиқий фонлар билан ифодали ўқиб, видео ёки аудио ҳолида тақдим этган канал аъзоларидан тўрт киши ҳомийларимиз томонидан ёпиқ каналга аъзо бўладилар. Ижодий ишлар соат 15:00 га қадар изоҳларда қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ғолиб фақат тўрт киши бўлади ва уларнинг ижроси "Ижод сеҳри" каналида эълон қилинади.
Ҳаммага омад. Вақт кетди.
Бизга шу мусобақани ўтказиш таклифини берган саховатли, меҳрибон дугонамиздан Аллоҳ рози бўлсин
Онажонимга
Тандири қуёшдан илгари турган,
Нон ёпган меҳрдан хамирлар қориб,
Бир устадек лой тепиб ўчоқлар қурган
Термулган отамнинг қошига бориб.
Ҳар битта кўчатда қўлларин изи
Ҳар битта гиёҳга меҳр беролган.
Ўз боласи қолиб, қўшнининг қизин
Халтасига билдирмай насиба солган.
Фарзанд камолида оромдан кечган,
Баъзан сув, баъзида оловлар кечган
Тунда товонига қўйган малҳамин
Ёрилган ёриғи битмайин ечган.
Сўнг чопган меҳнатнинг конига қараб
Тунда бешик, кундуз қозон қучоқлаб,
Ювган кирларининг залворларини
Кўрганман эгилган дорларга қараб.
Бугунги камолим, шону шавкатим
Соғлигим, бойлигим, бор йўқ давлатим
Онам меҳнатининг хосиласидир
Аслида шу онам —бахт мамлакатим
Қўнғироғим пойлаб, йўлимда кўзи
Хокисорим ўзи, камтарим ўзи
Аллақачон номига ҳайкал қўйгану
Энди боласига ўтмайди сўзи
Жон онам, ягона харидоримсиз,
Сиздан бошқасининг куйгани ёлғон.
Отамдан омонат, йўғу боримсиз,
Бахтимга кўп яшанг энди, онажон.
Феруза Салходжаева.
https://t.me/ijod_sehri2
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.