Амалдорларнинг пуллари қандай “ювиляпти”?
Катта-катта пора олиб, бюжетдан ўғирликлар қилиб пул тўплаган, энди эса тинчроқ ва қонун устуворроқ жойни қидириб, “сеҳрли диёр” тарафга “суриш”га шайланган амалдорлар нима қилишлари керак? Табиийки, улар қўлларида тўпланган нопокиза пулларни “тозалаб, ювиб олишга” эҳтиёж сезишади. Бунинг йўллари эса кўп.
Катта шаҳарларнинг марказларида ўта ҳашаматли дўконларга кўзингиз тушган бўлса керак. Бу ердаги товарларнинг нархлари ўта қиммат. Битта пайпоқнинг баҳоси 1 миллион сўм деб ёзилган бўлса, ажабланманг. Харидорлар деярли йўқ. Адашиб кириб қолган йўловчилар ҳам томоша қилиб-қилиб, чиқиб кетишади холос. Бу дўконларда гўзал сотувчи қизлар ва навқирон қўриқчи йигитларнинг маоши, марказдаги ижаранинг баландлиги, электр ва бошқа харажатларни ҳисоблаб кўринг-да, савдо деярли йўқ бўлса-да, ёпилмай, банкрот бўлмай ишлаб турганидан ҳайратланинг.
Аммо имкониятингиз бўлса, аниқроғи, шаффофлик таъминланган бўлса, бу дўконларнинг кунлик пул топшириши ва тўлайдиган солиқлари катталигини кўриб баттар ҳайратга тушасиз. Ғалати-да ахир, савдо деярли бўлмаса ҳам, инкассатор ходимлари бундай дўконлардан ҳар куни бир қоп пул олиб чиқиб кетишади.
Бундай дўконлар аслида савдо нуқталари эмас, ҳақиқий пул ювиш машиналари! Манбаси шубҳали ва ҳужжатсиз миллионлаб доллар мана шундай “бизнес” нуқталари орқали ўтиб, “пок-покиза” бўлиб эгаларининг чўнтагига қайтиб киради. Бу дўконлар орқали “шунча пулни қаердан олдингиз?”, деган саволга жавоб топилади – “марказдаги элита бутикларим катта даромад келтиради, бу пуллар улардан тушган, солиқлари ҳам тўланган”.
Батафсил
@platformauzb