Бугун, Бош прокурор ўринбосари C.Cамадов раҳбарлигида Президент Администрацияси масъул ходимлари иштирокида ёқилғи - энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штабининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, Энергетика ва Ички ишлар вазирликлари, Департамент, Солиқ қўмитаси, Ўзэнергоинспекция, “Миллий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ўзбекгидроэнерго” жамиятлари ва уларнинг қуйи тузилма раҳбарлари ҳамда ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари қатнашди.
Унда, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, айниқса, тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш ва талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Масъулларга энергия самарадор қурилмалардан кенгроқ фойдаланилишини таъминлаш, энергия ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, энергия ресурслари йўқотишларини камайтириш ишларини маҳаллабай ташкил этиш борасида ишларни жадаллаштириш ҳақида кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, аҳоли, иқтисодиёт тармоқалари ва ижтимоий соҳа объект-ларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, содир бўлаётган аварияларнинг олдини олиш чораларини кўриш, бу борада келиб тушаётган аҳоли мурожаатларини қисқа муддатларда кўриб чиқишга алоҳида аҳамият қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида масъул вазирлик ва идора вакилларининг ҳамда ҳудудлардаги штаб аъзоларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook