Данғарада ижрочини ҳақорат қилган чойхона раҳбари 15 суткага қамалди
Данғара туманида электрдан бўлган қарздорликни ундириш бўйича келган давлат ижрочисини ҳақорат қилиб, қаршилик кўрсатган чойхона раҳбари 15 суткага қамалди.
Маълум қилинишича, чойхона раҳбари суд қарорига кўра, 16,1 млн сўм электр тўловини тўлаши лозим эди. Ижрочилар қарзни тўлаш тартибини тушунтирган пайтда вазият кескинлашган.
МИБ Фарғона вилояти бошқармасининг маълум қилишича, чойхона раҳбари ижрочини ҳақорат қилган, унинг хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилиб, асоссиз босим ўтказишга уринган.
Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман прокурорига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди тадбиркор К.Ғ.ни МЖтКнинг 183-модда (майда безорилик) бўйича айбдор деб топди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. У суд залидан қамоққа олинди.
Чойхонанинг электрдан қарзи ҳали ҳам тўланмагани учун электр тармоғидан узилди.
Туман мажбурий ижро бўлими қарзни қоплаш учун: автомашина,
мол-мулк, бошқа активларни
сотувга қўйиш бўйича ҳаракат бошлаган.
👉 @vodiy24_uz