Ўзбекистон Республикаси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг расмий телеграм канали
+998 99 882-18-58
Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/hajumrauz
Информация о канале обновлена 19.11.2025.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг расмий телеграм канали
+998 99 882-18-58
Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.me/hajumrauz
#xabar #anjuman #haj2026
🕋 ҲАЖ АНЖУМАНИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ДАСТУРЛАРИ ВА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
📍 Жидда шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда 140 та давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж сафарларини ташкил этишга масъул идоралар вакиллари қатнашди.
🗣Анжуман доирасида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг вазирлик ва ташкилотлари, соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказиб, ҳаж сафарларини юқори даражада уюштириш борасидаги илғор тажрибаларни атрофлича ўрганди. Шу билан бирга, делегация аъзолари ҳаж мавсумига тайёргарлик жараёнлари, замонавий хизматлар ва янги тартиб-қоидалар билан яқиндан танишди.
🤝 Анжумандаги суҳбатлар, экспертлар тавсиялари, соҳавий семинар-тренинглар ва хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш иштирокчилар учун амалий аҳамият касб этди. Шунингдек, 5 гектар жойни ўз ичига олган йирик кўргазма ва амалий учрашувлар эса мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиши, хизматлар сифати ва зиёратчилар учун қулайликлар даражасининг ошишига муносиб хизмат қилади.
🕋 Мазкур ҳаж конференцияси бешинчи бор йирик халқаро миқёсда ўтказилди. Анжуман инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, зиёратларни юқори савияда ташкил этишга оид билимларни оширишда жуда манфаатли бўлди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Огоҳлик
🔊Сохта рекламаларга ишонманг!
😎 t.me/hajumrauz
#xabar #anjuman #haj
🕋 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТАДИ
🗣 Шу йилнинг 7–11 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонидаги Ҳаж хизматлари халқаро кўргазмаси ва конференциясида иштирок этади.
🟢Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бир қатор соҳа мутахассислари жалб этилган.
✅ Анжуман доирасида ҳаж сафарини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳамда зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги рақамли технологиялар, сунъий интеллект орқали хизмат кўрсатиш имкониятлари, янгича ёндашувлар ва инновацион лойиҳалар тақдимот қилинади.
🗣Сафар давомида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
🤝 умра ибодатини адо этаётган ҳамюртларимиз билан учрашиш;
🕋 “Ҳаж–2026” мавсумига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти билан мулоқотлар ўтказиш;
🚌 меҳмонхона ва транспорт хизмати сифатини кўздан кечириш;
⛰ Мино, Арафот ва Муздалифа водийларидаги хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш;
📝 бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорлик масалаларини яқиндан муҳокама қилиш.
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagr/i>strong>am | 🔵 Facebookg>>/strhare/url?url=https://t.me/muslimuzportal" target="_blank" rel="nofollow">ong>
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.
Наш сайт использует cookie-файлы, чтобы сделать сервисы быстрее и удобнее.
Продолжая им пользоваться, вы принимаете условия
Пользовательского соглашения
и соглашаетесь со сбором cookie-файлов.
Подробности про обработку данных — в нашей
Политике обработки персональных данных.