Bankers.uz интернет-нашрининг телеграм канали
Ўзбекистон банк-молия тизимига оид янгиликлар, таҳлиллар ва муаллифлик мақолалари
Live-канал: @bankers_uz_live
Мурожаат учун: @ism0il
Информация о канале обновлена 17.11.2025.
Bankers.uz интернет-нашрининг телеграм канали
Ўзбекистон банк-молия тизимига оид янгиликлар, таҳлиллар ва муаллифлик мақолалари
Live-канал: @bankers_uz_live
Мурожаат учун: @ism0il
Fitch Ratings агентлигининг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати Ўзсаноатқурилишбанкдаги давлат улушини сотишни устувор йўналиш сифатида белгиламоқда ва бу банкнинг хусусийлаштирилиши бошқа давлат банклари учун ҳам “намунавий модел” бўлиши мумкин. Алоқабанк ва Асакабанкни хусусийлаштириш нисбатан кейинроққа сурилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2875
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏦 Бизнес учун кредит олинг ва имкониятларингизни кенгайтиринг
TBC Business билан бизнесни ривожлантириш янада қулай. Фаолиятингизни кенгайтириш учун 10 млн сўмдан 300 млн сўмгача онлайн кредит олинг. Ставка 33% дан 38% гача, муддати 3 ойдан 36 ойгача. Қарор атиги 3 кунда чиқади. Қулай, тез ва яширин комиссияларсиз.
Реклама
Компания Америкадаги бизнесни сотиб олганидан кейин FinCENда рўйхатдан ўтиш, штат лицензияларини олиш ва локал ҳамкорлар билан интеграция ишларини йўлга қўйди. Бу қадам Марказий Осиё, MENA ва Шимолий Америка ўртасида ягона тўлов экотизимини барпо этишга қаратилган OSON стратегиясининг муҳим қисми сифатида кўрилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2873
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Fitch Ratings агентлиги вакили Павел Каптел Ўзбекистондаги йирик давлат банкларини хусусийлаштириш истиқболларига доир прогнози ўзгармаганини ва 2025 йил охиригача битимлар бўлиши кутилмаётганини маълум қилди. Агентлик хусусийлаштиришни ортга сураётган омиллар сифатида бизнес моделининг секин ўзгариши, банк секторидаги рақобат муҳити ва бошқа сабабларни келтирган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2872
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🎓 Fido-Biznes Academy TSARKA билан стратегик ҳамкорлик ўрнатди
5 ноябрь куни Fido-Biznes Academy ҳамда TSARKA ташкилоти ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. TSARKA Марказий Осиёда ахборот хавфсизлиги соҳасида етакчи ташкилот бўлиб, халқаро миқёсда, шу жумладан АҚШ ва Европада тан олинган. Ташкилот Эстония, Польша, АҚШ ва Қирғизистонда ваколатхоналарга эга, экспертлар эса Европа ва АҚШда пентестлар ва маслаҳатлашувлар ўтказиш учун таклиф қилинади.
Мазкур ҳамкорликдан мақсад — мамлакатнинг рақамли келажагини ҳимоя қила оладиган янги даражадаги мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади. Fido Biznes Academy ва TSARKA ҳамкорлиги доирасида битирувчиларнинг халқаро бозорларда муваффақиятли ишлаши ва соҳа етакчисига айланиши учун киберхавфсизлик бўйича амалий курслар, пентест ва ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари бўйича тренинглар ташкиллаштирилади.
Fido-Biznes Academy ва TSARKA хавфсиз рақамли маконни яратишга ва уни энг юқори даражада ҳимоя қилишга қодир мутахассислар яратадиган ҳамкорликдир.
📍 Локация
🌐 Сайт
📩 Телеграм
📞 +998555128899
📞 +998951918888
Ҳамкорлик асосида.
Ўзбекистон ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга ҳам карта очишга рухсат этилади. Шунингдек, янги турдаги карталар: бизнес карта ва ижтимоий банк картаси муомалага киритилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2871
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбектелеком” АКнинг узоқ муддатли кредит рейтингини (IDR) “BB” даражасида, барқарор прогноз билан тасдиқлади. Компаниянинг мустақил кредит профили (SCP) “bb–” даражасида баҳоланган бўлиб, бу Ўзбекистон корпоратив сектори орасида энг юқори натижалардан биридир.
Fitch мутахассислари компаниянинг телекоммуникация бозоридаги етакчилигини, молиявий барқарорлигини ҳамда рақамли хизматлар соҳасидаги ўсишини тасдиқлаган. Қайд этилишича, тармоқ инфратузилмасининг ривожланганлиги, муваффақиятли амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ва барқарор даромадлар компаниянинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамламоқда.
Ҳамкорлик асосида.
Нақд пулсиз тўловлар ва рақамли молиявий хизматлар оммалашаётган даврда ягона интеграциялашган платформаларни жорий қилиш муҳим ўрин тутади. Бу борада янги яратилган ечим — Pully ва унинг афзалликлари ҳақида Bankers.uz материалида ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2868
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятига оид қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Қонун билан исломий банкларга юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни олишга рухсат берилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2869
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.
Наш сайт использует cookie-файлы, чтобы сделать сервисы быстрее и удобнее.
Продолжая им пользоваться, вы принимаете условия
Пользовательского соглашения
и соглашаетесь со сбором cookie-файлов.
Подробности про обработку данных — в нашей
Политике обработки персональных данных.