🔴 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
❗️ССВ: Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцияга қарши халқаро стандарт жорий этиш бошланди
✅ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) дастурига мувофиқ амалга оширилаётган “ҳуқуқий эксперимент” доирасида рўёбга чиқарилмоқда.
🖥 Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) дастури раҳбари В. Кесслер ҳамда “Alfakon Systems” инновацион бошқарув компанияси ходимлари билан учрашди.
🔎 Унда соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш доирасида коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандартини (ISO 37001:2025) жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
🔺 Учрашувда вазир ўринбосари “коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида тизимда амалга оширилган ишлар ва режалар хусусида айтиб ўтди.
💻 Жумладан, бу халқаро стандарт талабларини вазирлик тизимида қўллаш учун коррупцияга қарши курашишга қаратилган 14 та ички локал ҳужжат янги таҳрирда қабул қилиниб, идоравий механизмлар жорий этилди ҳамда амалга оширилмоқда.
🚀 Тизимда коррупция фактлари ҳақида хабар бериш бўйича “1203” қисқа рақамли алоқа ва “t.me/ssvantikor_bot” телеграм бот канали, шунингдек, вазирликнинг расмий веб-сайтида ssv/pages/komplaens-xizmati номли саҳифа ҳамда “ssvuz/compliaence” электрон почтаси ишламоқда.
🔄Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 4 та ахборот тизими яратилди, 2 таси такомиллаштирилди ҳамда 3 та мобиль илова ишга туширилди. Республикадаги 3 838 та тиббиёт муассасаcи DMED тизимига уланиб, 33,0 млн. нафар аҳолининг ягона электрон тиббий картаси шакллантирилди.
‼️ Суҳбат давомида вазирликнинг Коррупцияни олдини олиш ва курашиш бўлими ҳамда “Alfakon Systems” инновацион бошқарув компанияси билан ҳамкорликда халқаро стандартни жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди.
➕ Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
📱 @ssvuz |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram