Бу канал сизга нима беради?
🎓Шахсий ва Руҳий улғайиш
🏆 Ғолиблик сирлари
⁉️ Ҳаётий саволларга жавоб
💡 Позитив энергия
⬆️ Мотивация
Курслар бўйича мурожаат: @Munis_KIA
Информация о канале обновлена 06.10.2025.
Бу канал сизга нима беради?
🎓Шахсий ва Руҳий улғайиш
🏆 Ғолиблик сирлари
⁉️ Ҳаётий саволларга жавоб
💡 Позитив энергия
⬆️ Мотивация
Курслар бўйича мурожаат: @Munis_KIA
🪄 Қўрқувни енгиш техникаси
🫣 Ҳар биримизнинг ичимизда нимадандир ёки кимдандир қўрқувлар бор. Кимдир янги иш бошлашдан, кимдир эса бировдан қўрқади. Айримларга эса майда бир муаммо ҳам улкан девордай "кўринади".
👻 Қўрқув онгимизда катталашиб кетган бир сояга ўхшайди. Сиз унга қанчалик кўп диққат қилсангиз, у шунчалик катталашиб кетаверади.
🖥 Кеча постнинг тагидаги изоҳларда ёзган жавоблар ва саволларингизни ўқидим. Улардан кўпчиликда турли хил сабабларга кўра қўрқувлари борлиги маълум бўлди.
📌Шунинг учун сизга қўрқувга қарши битта самарали техника бери шга аҳд қилдим. Уни диққат билан бажаринг ва у сизга қанчалик ёрдам бергани ҳақида постнинг тагига ёзинг.
1️⃣ Аввало, қўрқадиган нарсангиз ёки одамингизни кўз олдингизга келтиринг.
2️⃣ Энди уни тасаввурда кичрайтиришни бошланг ва уни кичик чумолига айлантиринг 🐜
Энди у жуда кичкина, кучсиз ва сизга ҳеч қандай хавф туғдира олмаслигига амин бўлдингизми?
3️⃣ Шу билан бирга ўзингизни катта ва қудратли шер деб тасаввур қилинг 🦁
Шер олдида чумоли нима қила олади? Ҳеч нарса!
👉 Сизда ички куч пайдо бўлганини сездингизми? Қўрқувингиз йўқолиб, муаммо катта эмаслигини ҳис қилдингиз, тўғрими? Сиз қўрқадиган одам ёки нарсага, қўрқувга қул бўлиш ўрнига, ўзингизни кучли шер сифатида ҳис қиласиз.
❓ Техникани бажариб кўрдингизми? Таассуротларингиз қандай?
✍️ Изоҳларда бўлишинг.
Кўпроқ фойдали постлар учун каналимизга қўшилинг: ⬇️
https://t.me/TaliaXalaba_KIA
🥰 Қалбим ҳар лаҳзада муҳаббатга тўлади.
🥰 Мен яқин инсонларим меҳрини ҳис қиляпман.
🥰 Мен мамнуният ила муҳаббатни қабул қиляпман.
🥰 Мен сахийлик билан ўз муҳаббатимни бўлишаман.
🥰 Мен ўзимни шартсиз севаман.
🧑💻 “Қабул қилдим” деб ёзинг ва қабул қилинг.
#аффирмация_талиа_халаба
🦋 Қўрқувни ечиш усуллари
🫣 Қўрқув — табиий ҳолат. Лекин у кўпинча онг остингизда яшайди.
✅ Қўрқувни тўғридан-тўғри тан олиб, ечиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги қадамларни бажаринг:
1️⃣ Қўрқувларингизни ёзиб олинг.
✍️ Масалан, “Мен севган ишим билан шуғуллансам, одамлар устимдан кулса-чи?”
2️⃣ Қўрқувнинг илдизини топинг
😖 Кўпинча биз қўрқмаймиз, балки бошқалардан эшитган фикрларни такрорлаймиз.
Масалан:
💭 болаликда “сен барибир бу ишни қилолмайсан" деган сўзларни эшитгандирсиз.
💬 Ёки бир марта омадсизликка учраган пайтингизда, шу ҳолат онг остингизда “ҳеч қачон уддасидан чиқолмайман” деган дастурга айланган бўлиши мумкин.
😵💫 Агар илдизини топсангиз, унда бу қўрқув бир вақтлар қабул қилинган “чекловчи ишонч” эканлигини тушунасиз.
3️⃣ Қўрқув билан мулоқот қилинг
❗️ Қўрқув — душман эмас, балки “огоҳлантирувчи сигнал”. У сизни ҳимоя қилмоқчи. Масалан, агар баландликдан сакраш қўрқуви бўлмаса, сиз ўзингизни тепадаги томдан ташлаб юборишингиз мумкин. Бу эса ҳаётингиз учун хавфли.
🤘 Шунинг учун қўрқувга қарши борманг, балки унга “Раҳмат, сен мени огоҳлантиряпсан, лекин бу ерда мен учун ҳеч қандай хавф йўқ. Мен мақсадимга қадам ташлайман” деб мурожаат қилинг.
❌ Шундай қилиб, қўрқув “тўсиқ” эмас, балки “йўлдош”га айланади ва унинг сизга нисбатан таъсири сусаяди.
4️⃣ Визуализация орқали қайта дастурланг
🌈 Онг ости тасаввур билан ишлайди. Агар сиз кўзингизни юмиб, мақсадга етиб борганингизни қувонч билан ҳис қилсангиз, онг ости буни ҳақиқатдек қабул қилади.
5️⃣ Аффирмацияларни такрорлаб туринг
✔️ Ҳар куни ўзингизга куч берадиган гапларни такрорлаб туринг:
🎆 “Менинг ишончим ортиб бормоқда.”
?>? “Мақсадим йўлида қадам ташласам, мен учун имкониятлар очилади.”
6️⃣ Кичик қадамлар орқали қўрқувни енгинг
🐎 Энг самарали усул — бу ҳаракат. Қўрқувдан қутулишнинг энг яхши йўли — қўрқувга қарамай, кичик қадам ташлаш.
↗️ Масалан, катта бизнес бошлашдан қўрқсангиз, аввал кичикроғидан бошланг.
🤝 Одамлар билан гаплашишдан қўрқсангиз, аввал бир киши билан гаплашинг.
➕ Онг ости “мен қила олдим” деб ўзи учун белгилайди ва қўрқув автоматик тарзда камаяди.
❓ Сизда қандай қўрқувлар бор?
Кўпроқ фойдали постлар учун каналимизга қўшилинг: ⬇️
https://t.me/TaliaXalaba_KIA
📕 Мен ҳар куни ўз устимда ишлайман.
📕 Мен янги билимларга очиқман.
📕 Мен ўқишни ва изланишни яхши кўраман.
📕 Менинг хотирам кучли.
📕 Билим менга имкониятлар эшигини очади.
✍️ “Қабул қилдим” деб ёзинг ва қабул қилинг.
#аффирмация_талиа_халаба
💫 Онг остини бошқаришнинг саккизта усуллари (2 - қисм)
💬 Давоми 👇
3️⃣ Интуициянгизга қулоқ солинг. Баъзан қ>албингиз “бу нотўғри” деган ҳиссиёт юборади, лекин сиз нима учун буни ҳис қилганингизни тушунтира олмайсиз. Бу — онг остингизнинг иши.
4️⃣ Тинчланинг. Чуқур нафас олиб, медитация қилишни бошланг. Бу машқ сизга онг остингиз билан боғланишда ёрдам беради.
5️⃣ Танангни тинглашга ҳаракат қилинг. Оғриқ ёки чарчоқ – бу ҳам сигнал. Бу белгилар орқали тана сизга дам олишингиз кераклигини айтади.
6️⃣ Атрофингиздаги муҳитни ўзгартиринг. Хонангиздаги кичик ўзгаришлар ҳам кайфиятингизни яхшилайди.
7️⃣ Зарарли одатлардан қутулинг. Масалан, сиз қаҳвани ичган пайтингиз сигарет чекишни одат қилган бўлсангиз, қаҳванинг ҳиди автомат равишда сизда чекиш истагини уйғотади. Бундай вазиятда қаҳва ва унинг ҳидини сиздан узоқлаштириш керак бўлади. Ёки масалан, сиз озмоқчи бўлган пайтингизда печеньени кўринадиган жойдан олиб ташлаш кифоя.
8️⃣ Визуализация усули. Орзуларингизни тасаввур қилинг. Мақсадингизни аниқ белгилаб, уни кўз олдингизга келтиринг. Шунда онг ости сизга орзуингизни амалга оширишда ёрдам беради.
👉 Чунки сиз онгли равишда визуализация машқи билан онг остини керакли томонга йўналтирасиз.
❓ Сизга бу усуллардан қайси бири таниш?
✍️ Жавобингизни изоҳларда ёзинг.
Кўпроқ фойдали постлар учун каналимизга қўшилинг: ⬇️
https://t.me/TaliaXalaba_KIA
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.