Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар
Информация о канале обновлена 16.11.2025.
Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар
КУЗГИ НИДО...
Ўртада қаҳратон қиличин қайрар,
Сакраб ўтиб бўлмас куздан баҳорга.
Бир кун етиб борсак, дил балки яйрар,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Эй маҳзун нигоҳлар, эй гул оғочлар,
Қаҳратон қўйнидан топинг иложлар.
Жануб томон учган, эй қалдирғочлар,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Майсалар, сарғайиб чекурсиз фироқ,
Кўзларни ишқалаб уйғонинг бироқ...
Сиз етиб борасиз биздан олдинроқ,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Эй само гуллари – гўзал юлдузлар,
Ер қаърида юпун инграр илдизлар.
Тунда ҳам бемалол кўроласизлар,
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
Кўтариб хилқатнинг бори юкини,
Кўз юмар кузнинг ҳам охирги куни...
Бевафо бўлса ҳам севамиз уни –
Салом айтиб қўйинг биздан баҳорга!
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Ҳей ёмғир, тилингни тушунмадим ҳеч,
Недир демоқчисан, бор не-да дардинг.
Тепага тикилиб йиғлайди соғинч:
“Дарҳол самовотнинг кўз ёшин артинг!”
Ёмғиржон, сезяпман ердагиларга
Қуёшдан қандайдир хабар айтяпсан.
Заминдан алам-ла ўрловдинг кўкка,
Заминга шу кўйи дард-ла қайтяпсан.
Ёмғирим, шивиринг имлосини айт,
Уни эзгуликка сарфлаюрмисан?
Булутга ястаниб, кирланган ерни
Узоқдан пайқаб, сўнг софлаюрмисан?
Ёмғиржон, бу ғамлар ўтгаймикан-а,
Илғаб олурмисан ҳисларимни сен?
Ўчиришга қурбинг етгаймикан-а
Ўтмишга боғланган изларимни сен?!
Ёмғирим, ер сори оғишларингда
Дарддан қуйма соғинч бордир сезгулик.
Ахир, шунча йиллик ёғишларингда
Яшриниб ётган-ку қанча эзгулик?!
Ҳай майли, ёғавер, не бўлса ёғдир,
Барибир ҳолимиз ўнглолмаяпмиз.
Етказмоқчисану бизга ненидир,
Аммо миллион йилки англолмаяпмиз.
💬 @Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Менинг ҳақиқатим, менинг баёним
Орзулар йўлида шаҳид этилган.
Руҳим-да титранар, силкинар жоним,
Ҳолим нилуфаргул каби титилган.
Осмонда жой йўқдир, қарайман яна,
Ернинг вафосини биламан - ўлим.
Кўзгуда ўзимни кўрсатар сана,
Кўзимни ёпишга уринар қўлим.
Ваҳки, ҳаловатдан узилган хаёл,
Улвий сирдошини излайди мангу.
Менинг заволимни истаган аёл,
Биламан, барибир шод бўлмайсан-ку.
Умрбод фироққа ўртоқман тўкин,
Хайрлар ўқибон кўҳна тилакка.
Бу қутлуғ ҳовлига кира кўрма сен,
Оёғинг тегмасин қонли кўйлакка.
Бир чимгина бахтдан кетақол ташлаб,
Ўтган кунларимнинг ҳаққи ҳурмати,
Бечора кўнглимда оч қолган Машраб,
Унсиз нигоҳлари вафо кўрмади...
📱@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
📱@xayrulla_hamidov
Абдували Қутбиддин хотирасига
📱@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
📱@xayrulla_hamidov
ҚАРИЛИК
Ёлғизлик бошланар бундан буёғи,
қочиб қутулмассан, одам боласи.
Ойларни, йилларни тутсанг бўйингга,
Сойларни, чўлларни тутсанг бўйингга,
ўлчаб етолмассан, одам боласи.
Энди кўплар билан орам совуган,
кўплар омадимга севинмас энди.
Йигирма уч ёшимда мени севганлар
ўттиз уч ёшимда севолмас энди.
Мен, ахир, на чўлман,
на йўл,
на кўча,
Ахир, ҳамманики бўла олмайман.
Мени севганлар деб ўла-ўлгунча Йигирма уч ёшимда қола олмайман.
Қанчалик сўзлар бор сўзимдан жасур,
энди чақирмоққа нафасим йўқдир.
Энди бу дунёда ўзимдан жасур
сўзларни ёзмоққа ҳавасим йўқдир.
Йиғини бас қилди, тинди шеърим ҳам,
қариди мисралар, сўзлар мен билан.
Дўстлар ёшлигича қолар шеъримда,
қаримоқ истамас дўстлар мен билан.
Илоҳим, қарилик шундай экан-да,
дўстлардан жимгина узилар одам.
Умр лойқаланган сувдай экан-да,
озайгани сари тозарар одам.
Ичиму ташимнинг занги ювилар,
сатрлар кўкарар бу оқ вароқда.
Узоқдир юрак-ла қўлнинг ораси,
хайрият, ўлмадим шу оралиқда.
Сўзлар юрагимдан қўлимга етди,
бироз сарғайди ва сўлди, на илож.
Бироз жасурлиги, шўхлиги йитди,
гина қилмасинлар, йўл-да, на илож.
Энди болта кесмас ақлим кесганни,
тириклик тотини биламан энди.
Бу кўҳна дунёда ҳар нафасимни
дарахтдан мевадай тераман енди.
Сўнг нафас дунёда ҳар недан ширин,
шоир ҳам қарийди, ўлар – биламан.
Сўзидан қон хиди келган шоирнинг
оғзидан сут ҳиди келар – биламан.
Бу дунё бир қайнар қозондир, илло,
сўндирмас ўтини на қор, на ёмғир.
Бу дунёдан кетиш осондир, аммо
дунё-ла чиқишиб яшамоқ оғир...
РОМИЗ РАВШАН
(Озарбайжон)
Абдулкарим БАҲРИДДИН таржимаси
📱@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
📱@xayrulla_hamidov
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.
Наш сайт использует cookie-файлы, чтобы сделать сервисы быстрее и удобнее.
Продолжая им пользоваться, вы принимаете условия
Пользовательского соглашения
и соглашаетесь со сбором cookie-файлов.
Подробности про обработку данных — в нашей
Политике обработки персональных данных.