Аёл ҳар кеча уйқудан олдин дуо қилиб, Аллоҳга шукр қилади. Бир кеча уйқудан олдин шундай шукр дуоси килди:
— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!
Аллоҳим! Шукрки, қизим хар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда ва кўча-куйда санғимайди.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, харажат қилаяпман. Демак, касбу корим бор ва ишсиз эмасман. Аллоҳим! Шукрки, кийимлари менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.
Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман. Демак, уйим-жойим бор.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман. Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!
Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳар куни тонгда соат уйғотгичи товушидан уйғониб кетаман.
Демак, хаётман, яшаяпман..)
© Икром Шариф
👉 @zakiylar