Ота-онага яхшилик ибодатдир
Бир куни Абу Ғассон Заббий Мадина кўчаларидан бирида кетар, ортидан унинг отаси борар эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унга етиб олдилар-да, ундан "орқангдан келаётган киши ким?" деб сўрадилар. "Отам" деди у. "Ҳақдан тойибсан, суннатга мувофиқ иш қилмапсан; отанг олдида юрма, балки унинг ўнг томонида ё ортида юр; ўзинг билан отанг орасига биров ўтишига йўл қўйма; отанг қараган таом бўлаги (мева донаси)га қўл узатма, балки егиси келгандир; отангга тик қарама; ўтирмагунча ўтирма, ухламагунча ухлама" дедилар Абу Ҳурайра.
Муҳаммад ибн Муҳайриз "Ким отасининг олдида юрса, унга оқ бўлибди. Лекин бирор озор етмасин, деб олдида юриш бундан мустасно. Ким отасига исмини ё кунясини айтиб хитоб қилса, унга оқ бўлибди. Унга "отажон" (дадажон, адажон) деб мурожаат қилсин" дер эди.
Ибн Жавзий, "Ал-бирру ва-с-сила", 58- саҳифа.
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️