Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot
Информация о канале обновлена 05.10.2025.
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot
☑️ Насия савдо ташкилотлари ўз расмий веб-сайтларида қуйидаги маълумотларни жойлаштириши шарт:
◦ ташкилотнинг расмий номи ва контакт маълумотлари;
◦ маҳсулотлар ҳақида тўлиқ маълумот;
◦ мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
◦ барча тўлов турлари, уларнинг ҳисобланиш усули ва энг юқори миқдори;
◦ тўловларни амалга ошириш тартиби, шу жумладан муддатидан олдин тўлаш имконияти;
◦ хизматлардан фойдаланиш шартлари (terms & conditions);
махфийлик сиёсати;
◦ Ахлоқ кодекси нусхасига ҳавола ва “Ишонч белгиси” ҳақида маълумот.
☑️ Шартнома тузишдан олдин мижозга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим:
◦ товар ёки хизматнинг тўлиқ нархи;
◦ барча устама ва комиссиялар қўшилган умумий сумма;
◦ тўлов жадвали;
◦ барча турдаги йиғимлар ва жарималар;
◦ хизматнинг тўлиқ қиймати йиллик фоизларда (APR);
◦ шартномани муддатидан олдин бекор қилиш шартлари;
◦ тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик оқибатлари;
◦ ташкилотнинг “Ишонч белгиси” рақами ва контакт маълумотлари.
☑️ Рекламадаги талаблар:
◦ Реклама қонунчилигига тўлиқ мос бўлиши шарт.
◦ “0%”, “бепул” каби чалғитувчи иборалар ёки “барча учун мос”, “хавфсиз” деган нотўғри маълумотлар берилиши мумкин эмас.
◦ Рекламада кечиктирилган тўловлар ёки қўшимча йиғимлар мавжуд бўлиши аниқ кўрсатилиши шарт.
◦ Исломий молия тамойиллари асосидаги рекламада тегишли изоҳ ва махсус кенгаш хулосасига ҳавола берилиши лозим.
☑️ Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби:
◦ Ҳар бир ташкилот мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқиши ва веб-сайт ҳамда мобил иловасида эълон қилиши керак.
◦ Call-марказлар ташкил этилиши шарт.
◦ Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда қабул қилинади.
◦ Жавоблар ўз вақтида, тўлиқ ва холисона берилиши, бузилишлар аниқланса бартараф қилиниши керак.
◦ Агар мижозга зарар етказилган бўлса, ташкилот уни қоплаш чорасини кўриши шарт.
☑️ Мижозларнинг қарз юкини чеклаш:
◦ Хизматлар фақат 18 ёшдан катта шахсларга кўрсатилади.
◦ Янги мижозга дастлаб 2 млн сўмлик насия савдо лимити берилади.
◦ Лимитни ошириш учун мижознинг қарз юки кўрсаткичи ҳисобланади. У 50% дан ошмаслиги лозим.
◦ Агар мижознинг олдинги қарзлари бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса, унга янги хизмат кўрсатилмайди.
◦ Асосий қарздан ташқари барча тўловлар йиллик қарзнинг 50%идан ошиб кетмаслиги шарт.
◦ Мижоз қарзини исталган вақтда муддатидан олдин тўлиқ ёпиши мумкин ва бу ҳолда жарима ёки пеня қўлланилмайди.
☑️ Молиявий қийинчиликларда ёрдам: Агар мижоз молиявий қийинчиликка дуч келса, у билан янги ва ўзаро мақбул тўлов тартиби келишиб олиниши мумкин. Ёрдам кўрсатиш жараёнида янги операцияларга рухсат этилмайди.
☑️ Муддати ўтган қарзларни ундириш қоидалари:
◦ Тўлов кечикса, мижозга расмий огоҳлантириш юборилади.
◦ Қарз узилмаса, насия савдо лимити вақтинча тўхтатилади.
◦ Қарз ундириш жараёнида Soft-Collection, Hard-Collection ва Legal-Collection механизмлари қўлланилади.
◦ Ундириш жараёнида таҳдид, ҳақорат, таʼқиб ва бошқа ноқонуний босим усуллари қўлланилиши мутлақо ман этилади.
👆Лойиҳа ҳали муҳокамада. Марказий банк ушбу қоидалар орқали насия савдо бозорида шаффофлик, адолат ва мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашни кўзламоқда.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Туронбанк билан орзудаги уйингиз сари қадам ташланг!
Туронбанк ўз мижозларига қуйидаги ипотека кредитларини тақдим қилади:
🔹 “Янада Осон” ипотека — Бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз фуқароларга уй-жой харид қилиш учун 1,5 млрд сўмгача, йиллик 26% дан бошлаб.
• Батафсил - https://turonbank.uz/uz/private/crediting/ipoteka-krediti-yagona-oson/?sphrase_id=79473
🔹 “Файзли Маскан” — Бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун 800,0 млн сўмгача, йиллик 25% дан бошлаб.
• Батафсил - https://turonbank.uz/uz/private/crediting/ipoteka-krediti-fayzli-maskan/?sphrase_id=79475
🔹 “Келажак уйи” ипотека — Бирламчи бозордан расмий даромадсиз фуқароларга уй-жой харид қилиш учун 420,0 млн сўмгача, йиллик 17% дан бошлаб.
• Батафсил - https://turonbank.uz/uz/private/crediting/ipoteka-rasmiy-daromadsiz/
🔹 "Бирламчи бозор учун ипотека" — Бирламчи бозордан расмий даромад манбаига эга бўлган фуқароларга уй-жой сотиб олиш учун 800,0 млн сўмгача, йиллик 20 % дан бошлаб.
• Батафсил - https://turonbank.uz/uz/private/crediting/ipoteka-krediti/
🔹 “Ҳамкор уйлар” ипотека — ҳамкор қурувчилар лойиҳаларидан уй-жой сотиб олиш учун 420,0 млн сўмгача, йиллик 18% дан бошлаб.
• Батафсил - 1220
🔹 "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ипотека" — Бирламчи бозордан расмий даромад манбаига эга фуқаролар уй-жой харид қилиш учун 420,0 млн сўмгача, йиллик 18 % дан бошлаб.
• Батафсил - https://turonbank.uz/uz/private/crediting/ipoteka-krediti-pf-70/
🔹 “Яшил таъмир” ипотека — энергия тежовчи ва экологик таъмирлаш учун махсус 140,0 млн сўмгача, йиллик 23% дан бошлаб.
• Батафсил - https://turonbank.uz/uz/private/crediting/yangi-yilga-yangi-uy-ipoteka-krediti/
Реклама
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
SQB Франкфурт шаҳрида ўтказилаётган молия соҳасидаги йирик халқаро тадбир — “SIBOS 2025” форумида иштирок этмоқда.
Банк J.P. Morgan, Citibank, ICBC, Deutsche Bank, LBBW, Societe Generale, Commerzbank каби етакчи молия институтлари билан музокаралар олиб бориб, умумий қиймати 150 млн долларлик шартномаларни имзолади.
“SIBOS” — SWIFT томонидан ҳар йили ўтказиладиган нуфузли конференция бўлиб, унда молия бозоридаги янги тенденциялар, тўлов тизимлари, қимматли қоғозлар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва молиявий технологиялар масалалари муҳокама этилади. Бу йилги форумда 160 дан ортиқ давлатдан банк-молия ва финтех компаниялари қатнашмоқда, шунингдек, 15 мингга яқин молия соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
SQB стендида эса банкнинг ESG соҳасидаги ютуқлари, рақамли трансформация жараёнлари ва инновацион ечимлари тақдим этилмоқда.
🏦 Kapitalbank – SIBOS форумининг доимий иштирокчиси!
Ҳар йили дунё молия оламининг энг йирик ва нуфузли майдони – Sibos халқаро форумида Kapitalbank фаол иштирок этиб келмоқда. Бу йил ҳам 29 сентябрдан 2 октябргача Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб ўтган Sibos-2025 форумида Капиталбанк ўзининг ютуқлари ва янги ғоялари билан қатнашди.
Форумнинг асосий мавзуси “The next frontiers of global finance” — яъни “Глобал молиянинг янги уфқлари” бўлиб, сунъий интеллект, ISO 20022 стандартлари, рақамли тўловлар, киберхавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Kapitalbank бу йил ҳам рақамлаштириш, халқаро ҳисоб-китоблар ва кичик ҳамда ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишларидаги тажрибасини тақдим этди.
🔹 Форум доирасида Commerzbank, Société Générale, HDFC Bank, Raiffeisen Bank International, Macquarie, First Abu Dhabi Bank (FAB), SWIFT каби етакчи молиявий институтлар билан музокаралар ўтказилди.
🔹 Ҳар йилгидек, форумдаги мулоқотлар янги ҳамкорликлар, савдони молиялаштириш ва инновацион лойиҳалар учун мустаҳкам пойдевор яратиб берди.
Kapitalbank Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаилов таъкидлаганидек:
Sibos-2025 биз учун нафақат ўз тажрибамизни намойиш этиш, балки глобал молиядаги энг янги ғояларни ўрганиш имкониятини берди. Ушбу форумдаги мулоқот ва алоқалар келгуси ҳамкорликлар учун мустаҳкам пойдевор бўлади.
✨ Kapitalbank’нинг SIBOS форумларида йилдан-йилга доимий қатнашиб келаётгани – бу унинг халқаро нуфузи, ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаб бормоқда.
❗️ Марказий банк TBC bank, Davr bank ва Hamkorbank'га жарима қўллади
Марказий банк мижозларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида текширувлар ўтказди. Текширувлар давомида ушбу банкларда бир қатор қонунбузилишлар аниқланди.
🏦 TBC bank'да: расмий сайтда зарур маълумотларни тўлиқ бермаслик, гаров реестридан чиқаришда кечиктириш, онлайн микрокредитлар ажратишда қарздорни олдиндан огоҳлантирмаслик, келган маблағларни ўз вақтида қарздорликка йўналтирмаслик ва мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларига амал қилмаслик ҳолатлари кузатилди.
🏦 Davr bank'да: мижозга хизматни қўшимча хизмат билан мажбурий тақдим қилиш, валютадаги кредитларда кунлик фоизни нотўғри ҳисоблаш, сайтда маълумотларни тўлиқ бермаслик, шартномаларга қонун талабларини киритмаслик, кредитнинг тўлиқ қийматини кўрсатмаслик, мобил илова орқали тўлиқ маълумотсиз онлайн кредит бериш, гаров реестридан чиқаришда кечиктириш ва мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилишлар аниқланди.
🏦 Hamkorbank'да: сайтда керакли маълумотларни бермаслик, кредит бериш жараёнида ортиқча комиссия ва хизмат ҳақлари ундириш, гаров реестридан чиқаришда кечиктириш ва мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларига амал қилмаслик ҳолатлари қайд этилди.
🏦 Марказий банк юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қуйидаги жарималарни қўллади:
▪️TBC bank – 615 млн сўм;
▪️Davr bank – 931 млн сўм;
▪️Hamkorbank – 955 млн сўм.
☑️ Шу билан бирга, банкларга ортиқча ундирилган маблағларни мижозларга қайтариш топширилди:
▪️TBC bank – 4,2 млрд сўмга яқин ортиқча фоизлар,
▪️Davr bank – 4 млрд сўмдан ортиқ маблағ,
▪️Hamkorbank – 20 млрд сўмга яқин ноқонуний тўловларни қайтариши шарт қилинди.
☝️Марказий банк банклардан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мижозларга етказилган зарарни қоплаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни талаб қилди.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 194 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 ТБС банкда жами 125 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ҳамкорбанкда жами 61 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ипотека банкда жами 63 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Давр банкда жами 48 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида жами 36 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 АВО банкда жами 41 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Халқ банкида жами 31 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Капиталбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Октобанкда жами 16 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦Янги банкда жами 11 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Тенге банкда жами 27 та вакансия мавжуд—Батафсил
🏦 Инфинбанкда жами 6 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Анорбанкда жами 16 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ипак Йўли банкда жами 11 та вакансия мавжуд — Батафсил
🔄 "Click"да жами 20 та вакансия мавжуд — Батафсил
🔄 "Payme"да жами 13 та вакансия мавжуд — Батафсил
💳 "Uzcard"да жами 12 та вакансия мавжуд — Батафсил
💳 "Paynet"да жами 11 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Агробанкда жами 4 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Гарант банкда жами 6 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Туронбанкда жами 3 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Апекс банкда жами 6 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Смарт банкда жами 6 та вакансия мавжуд — Батафсил
🏦 Ўзмиллийбанкда жами 1 та вакансия мавжуд — Батафсил
Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.
📩 hh.uz орқали юқоридаги бўш иш ўринлари бўйича банкларга резюме юбориш тўғрисида қадамма-қадам қўлланма👈
📘Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈
📞 Банклар ва тўлов тизимларида колл-центр учун бўш иш ўринлар 👈
💼 Банкларнинг мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда HR–жараёнлари билан боғлиқ махсус саҳифалари👈
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
2025 йил 29 сентябрь – 2 октябрь кунлари Франкфурт-на-Майн шаҳрида бўлиб ўтган халқаро SIBOS форумида Octobank илк бор экспонент сифатида иштирок этди. Мазкур форум молия ва технология соҳасидаги етакчи институтлар, финтех компаниялар ҳамда регуляторларни бирлаштиради.
Octobank Бошқарув раиси ўринбосари Хамид Жумаев таъкидлашича:
«SIBOSда экспонент мақомида иштирок этиш — бу бизнинг ривожланиш стратегиямиздаги мантиқий босқич бўлиб, танланган йўлнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Биз технологиялар ва мижозлар эҳтиёжлари қанчалик тез ўзгаришини яққол кўриб турибмиз. Бизнинг мақсадимиз — ўзгаришларга эргашиш эмас, балки уларни жорий этишда етакчи бўлишдир».
Форум давомида АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, БАА, Вeнгрия, Миср каби 20 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган банк ва финтех ташкилотлари билан 40 дан зиёд музокаралар ўтказилди. Унинг натижасида NASDAQ, Ghazanfan Bank, Banco De Comercio e Industria, Arab African Int. Bank, HDFC Bank каби йирик молия институтлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Octobank Ғазначилик департаменти директори Усмонқул Шомайрамов:
«Бизнинг диққат марказимиз — савдони молиялаштириш, FX бозори, пул воситалари ва кастодия хизматлари. Биз ғазначилик хизматларини янада мослашувчан, технологик ва самарали қилаётганимиздан фахрланамиз.
Reuters ва Bloomberg туфайли Octobank бозор билан реал вақт режимида ишлайди ва мижозларга жаҳон стандартларига мос келадиган ечимларни таклиф этади. SIBOSда биз ҳамкорлар билан ўзаро тушунишга эришдик, жумладан, ваколатли ҳисобларни очиш бўйича ва кейинги ишчи учрашувларни режалаштирдик».
SIBOS-2025 Octobank учун халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш ва ўз инновацион ечимларини жаҳон молия бозорида намойиш этиш имкониятини берди.
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.