КУЗГИ БОШОҚЛИ ДОН ЕТИШТИРИШДА НАВ ТАНЛАШ ВА ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ!
😎Кузги бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини оширишда нав асосий ўринни эгаллайди. Фақатгина ўтмишдош экинлар, улар етиштирилаётган ҳудуд тупроқ-иқлим шароити, минерал озиқлантириш даражаси ва уни биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нав тўғри танланганда кузги буғдой ҳосилдорлигини гектаридан 5–10 сентнерга ошириш мумкин.
Нав танлаш.
Ҳар бир суғориладиган минтақада тупроқ-иқлим шароитига мослашган, юқори ва сифатли дон ҳосили берадиган навларни танлаш беқиёс катта аҳамиятга эгадир.
Республикани суғориладиган ерларида бошоқли дон экинларини минтақалар тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, экиш муддат ва меъёрларини белгилаш билан навлардан юқори ва сифатли дон ҳосили олишга эришилади.
Бунда кузги буғдойни кечки Андижон-1, Дурдона, Восторг, Юка навларини эса эрта (25-августдан 30-сентабргача) муддатларда экишни амалга ошириш.
Кузги буғдойни ўртаки Андижон-2, Аср, Давр, Дружба, Ғазғон, Бунёдкор, Крошка, Краснодар-99, Таня, Гром, Нота, Васса, Бригада, Табор, Лебед, Алексэич, Безостая-100, Антонина Туркистон, навларини ўрта (1-октябрдан 25- октябргача) муддатларда экишни белгилаш лозим.
Ўта эртапишар, эртапишар кузги буғдойни Чиллаки, Марс-1, Замин-1, Бобур, Андижон-4, Матонат, Звезда, Яксарт, Маржон, Ёнбош, Кўкбулоқ, Ҳосилдор, Старшина, Кума, Есаул навларини, кечги (25-октабрдан 5-ноябргача) мудатларда, шунингдек бегона ўт босиш эҳтимоли кўп бўлган майдонларга экишни белгилаш.
Экишда гектарига 4,5-5,0 млн дона соғлом кўчат олиш бўйича уруғлик ҳисоб-китоби бўлиши керак.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉 @mobetcouz
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube