Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot
Информация о канале обновлена 02.10.2025.
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot
1-2 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-21 даражагача, кечалари 8-13 даражагача, шимолда кундуз кунлари 13-16 даражагача, кечалари 4-7 даража илиққача пасаяди.
@pressuzb
“Замин” фонди томонидан “Дарахтлар реестри” лойиҳаси доирасида пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт яшил майдонлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган green.tashkent.uz онлайн платформаси электрон маълумотлар базасига киритилди.
Дарахтлар рақамлаштирилгандан сўнг, улар нави, ҳолати, ёши ва бошқа хусусиятлари бўйича дендролог мутахассислар томонидан текширилади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
@pressuzb
2025 йил 26 сентябрь куни Италия Сенатида “Toshkentda Alta Moda Italiana” конференцияси бўлиб ўтди. Асосий маърузачилардан бири Click бош директори Улуғбек Рустамов бўлди.
Тадбир Италия ҳукумати ташаббуси билан бош вазир Жоржия Мелони бошчилигида ташкил этилди.
Конференцияда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ҳам иштирок этди. Бу эса мамлакатлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликнинг юқори даражада эканлигини кўрсатди.
Улуғбек Рустамов иштирокчиларга мурожаат қилар экан, бундай ташаббусларнинг маданий алоқалар ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлади:
“Click доимо финтех соҳасида пешқадам бўлиб, миллионлаб одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган технологияларни жорий этиб келмоқда. Шу билан бирга, биз учун маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, шу орқали дунёга Ўзбекистоннинг глобал ҳамжамиятнинг фаол қисми бўлишга тайёрлигини кўрсатиш муҳимдир. Биз мамлакатларимиз орасидаги алоқаларни мустаҳкамлашимиз ва тажриба алмашиш учун майдон яратишимиздан фахрланамиз.”
Alta Moda Italiana лойиҳаси илк бор Италия юқори модасини Ўзбекистонда тақдим этади. Ташкилотчи сифатида Click компанияси Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги ҳамда Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси кўмагида чиқмоқда.
Реклама
24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг қатор мактабгача таълим муассасаларида болаларда ошқозон-ичак фаолияти бузилиши билан боғлиқ белгилар кузатилган эди.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.
Болаларга юқори даражадаги тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Вазият анча яхшиланган.
@pressuzb
2017 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан кириш имтиҳонлари натижаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан (ҳозирда 56,7 балл) кам балл тўплаган абитуриентларга биринчи ўқув йилига амалдаги оширилган тўлов-контрактнинг таълим йўналиши бўйича белгиланган энг юқори миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилганди.
Яъни имтиҳонда 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентлар ҳам пулини тўлаб ўқиши мумкин эди. Халқ тилида бу “супер-мупер” контракт, деб ҳам аталади.
2025 йил 13 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 578-сонли қарори билан ушбу тартиб бекор қилинди.
@pressuzb
Владелец канала не предоставил расширенную статистику, но Вы можете сделать ему запрос на ее получение.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Также Вы можете воспользоваться расширенным поиском и отфильтровать результаты по каналам, которые предоставили расширенную статистику.
Подтвердите, что вы не робот
Вы выполнили несколько запросов, и прежде чем продолжить, мы ходим убелиться в том, что они не автоматизированные.